• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қиёмат куни кимлар ўртасида биринчи бўлиб ажрим қилинади?
Қиёмат куни кимлар ўртасида биринчи бўлиб ажрим қилинади?
DURDONDate: Yakshanba, 12-May-2013, 02:44 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Қиёмат куни кимлар ўртасида биринчи бўлиб ажрим қилинади?
Бу савол жавобини «Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган киши шаҳид қилинган кишидир. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга Ўз неъматларини эслатади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?», деб сўрайди. У банда: «То шаҳид бўлгунимга қадар Сенинг йўлингда жанг қилдим», деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ: «Ёлғон айтаяпсан, сен одамлар сени «жасур» дейишлари учун урушдинг ва дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», дейди. Сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.
Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг?», деб сўрайди. Банда: «Сен учун илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Қуръон ўқидим», деб жавоб беради. Аллоҳ: «Алдаяпсан, сен илмни одамлар сени «илмли», дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни эса одамлар «қори», дейишлари учун ўқидинг, дарҳақиқат, одамлар шундай дейишди», дейди. Шундан сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.
Шундан кейин Аллоҳ унга ризқини кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини танитади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: «Буларнинг шукронасига сен нима амал қилдинг?», деб сўрайди. «Мол-давлатни Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай, ҳаммасига Сен учун сарф қилдим», дейди у. «Ёлғон айтаяпсан, сен бу ишни одамлар сени «сахий», деб айтишлари учун қилгансан, дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», дейди Аллоҳ. Сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади» (Муслим: №1905, Термизий: №3383, Насоий: 6/23).
Демак, ҳадис шарифдан маълум бўлишича, қиёмат куни энг биринчи ҳисобга тортиладиган киши жанг майдонида, қаҳрамонлик ва баҳодирлик саҳнасида, ҳар қанча узун тиллар ҳам соқов бўлиб қоладиган, фақат қилич ва найзалар бўйинлар минбарида хутба қиладиган ўринда шаҳид бўлиб, ерга йиқилган киши бўлар экан. Ўзи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматидан, жанг майдонида шаҳид бўлган, бироқ Аллоҳ ризосини кўзлаган эмас, балки бандаларнинг мақтовига эришишни истаган. Натижа ҳам ўзи кутганидек бўлди. Жасур ва қаҳрамон деган гапни эшитиш учун урушган, дарҳақиқат шундай ҳам дейилган. Шунинг учун ҳам буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади.
Яна бири илм ўрганган ва Қуръонни ўқиган киши – яъни, масжидларни ва илм мажлисларини илмий суҳбатлар билан гуриллатган, китоблар ёзган, газета ва журналларни илмий мақолалар билан тўлдирган олимдир!! Ўқиган ва ўқитган илми билан фақат шуҳрат қозонишни, обрў-эътиборга эришишни, мансаб курсисига минишни, мол-дунёга эга бўлишни истаган! Илми билан Раҳмон таолонинг ризосинигина қасд қилмаган! Натижа эса ўзи истаганидек бўлади: «Ёлғон айтаяпсан, сен илмни одамлар сени «илмли», дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни эса одамлар «қори», дейишлари учун ўқидинг, дарҳақиқат, одамлар шундай дейишди», дейди. Шундан сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади».
Аллоҳу акбар! Олим дўзахда ёнса, қори жаҳаннамда куйса!! Нега ҳам шундай бўлмасин?! У амали қабул бўлиши шартларидан муҳим бир шартни – ихлосни йўқотди, ахир!!
Учинчиси яна бир кишики, Аллоҳ унга молнинг ҳамма туридан берган, берганда ҳам мўл-кўл қилиб берган. У ҳам молини яхши йўлларга сарф қилган, садақалар қилган. Бироқ, сахийлик билан донг таратиш, ҳотамтой бўлиб ном чиқариш, жуда кўп инфоқ-эҳсон қиладиган киши номини қозониш мақсадида қилган. Натижа ўзи кутганидек бўлди: «Сен бу ишни одамлар сени «сахий», деб айтишлари учун қилгансан, дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди», дейди Аллоҳ. Сўнг буйруқ берилади, уни юзтубан ерга судраб, олиб кетилади ва дўзахга ташланади».
Ҳар учаласи жаҳаннамга ўтин бўлишди, чунки амаллари билан риё қилишди.
Билингки, риё луғатда "кўриш" маъносидаги "руъят" (الرؤية) сўзидан олинган бўлиб, шаръий маъноси ҳам луғавий маъносидан келиб чиққан (яъни, бир тоат амалини хўжакўрсинга қилиш маъносини ифодалайди). Яъни, риёнинг истилоҳдаги маъноси – банда зоҳирида бошқа нарсани изҳор қилиб, ботинида бошқа нарсани яширишидир.
Риёниг чек-чегараси шуки, у Парвадигор азза ва жаллага қилинадиган тоат амалини бандалар кўриши учун қилишдир.
Эй Аллоҳнинг розилигини топиш мақсадида амал қилаётганлар, ушбу улкан неъматига шукр ўлароқ Аллоҳга сажда қилинглар ва Ундан шундай амалларда саботли қилишини сўранглар!
Эй қилаётган амаллари билан Аллоҳ розилигини эмас, риё, сумъа, шуҳрат ва обрў-эътибор қозонишни истаётган кишилар, шуни яхши билингларки, сизнинг амалингиз Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло фақат шариатга мувофиқ ва Ўзи учун холис қилинган амалнигина қабул қилади.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қиёмат куни кимлар ўртасида биринчи бўлиб ажрим қилинади?
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: