• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Misvokning foydalari haqida
Misvokning foydalari haqida
DURDONDate: Juma, 19-Apr-2013, 08:33 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Ун тўрт асрдан буён ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келаётган шифо услуби, шаксиз мисвок қўллашдир.
Мисвок ҳозирги кунда дўконларда (айниқса масжидлар ёнларида) сотилаётган арзон ва ҳаммабоп гигиеник воситадир. Ҳаттоки, ундан олинган махсус тиш пастаси ҳам ўта қулайлиги билан ажралиб туради.
Охирги кузатиш ва тадқиқотлар махсус дарахтдан олинадиган мисвок инсон танасида қон қуюлишининг олдини олувчи ва турли микробларни ўлдирувчи хушбўй моддаларга бой беназир восита эканлигини эътироф этаётир. Зеро, кўпчилигимиз учун жуда оддий туюлган ушбу тиш тозалаш воситаси инсон саломатлиги учун зарур бўлган ўттизга яқин табиий моддаларни ўз ичига олганлиги аниқланган.

Бу борада юздан зиёд ҳадислар ворид бўлган. Ибн Қайюм мисвокнинг қуйидаги фойдаларини санаб ўтган:

1. Оғизни хушбўй қилади.

2. Милкни мустаҳкамлайди.

3. Балғамни кўчиради.

4. Кўзни равшан қилади.

5. Тишнинг дарз кетишига йўл қўймайди.

6. Ошқозон фаолиятини яхшилайди.

7. Овозни тиниқлаштиради.

8. Таом ҳазм бўлишига ёрдам беради.

9. Нутқ талаффузини енгиллаштиради.

10. Ибодатга рағбатни кучайтириб, зиқлик каби нохушликлардан асрайди.

11. Уйқуни қочирсада, аммо толиқиш нелигини билдирмай кишини ғайратлантиради ва ҳ.к.

Мисвокни айниқса покланиш вақтида, овқат қолдиғи сабабли оғиз ҳиди ўзгарганда, узоқ ёки кўп гапиргандан сўнг, уйқудан олдин ва уйғонган маҳал, бирор манзилга кирганда бошқаларни нохуш ҳид билан озорлантирмаслик мақсадида ва аҳли-аёли билан мушоаратдан олдин, таомланишдан кейин қўллашни замонавий тиб олимлари ҳам тавсия этишади. Аҳли дониш олимлар эса юқоридагилардан ташқари албатта намоз ва илоҳий калом тиловатидан олдин, жон талвасаси пайти ҳамда дорул бақога рихлат мавриди етганда дамда ҳам мисвок қўллаш серҳикматлигини уқдиришган.

Бугунги тиббиёт илми мисвокнинг қуйидагифойдаларини эътироф этаётир:

1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишларнинг кариесга йўлиқишининг олдини олади.

2. Хлор моддасига эга бўлганлиги сабабли тишлардаги турли ранг ва доғларни кеткизади.

3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.

4. Мисвокнинг таркибида тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган моддалар ҳам мавжудлиги аниқланган.

5. Мисвокдаги триметиламин ва дармондорилар милкларнинг ёрилиши ва жароҳатларини тузатишда қўл келади.

6. Энг аҳамиятлиси – папирос ва нос чекишга одатланганларни шу бад одатдан қутқазишда мисвок ўта самарали услубдир.

Кўплаб шифокорлар талайгина кашандаларнинг мисвокни мунтазам тарзда қўллашга одатланганликларидан сўнг чекишга нисбатан рағбатнинг ўз-ўзидан аста- секинлик билан йўқолиб кетганлигини амалда кузатишган.

Умуман олганда, тиш оғриғи ва уларнинг емирилиб нобуд бўлишига оғиз бўшлиғида, тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқлари асосий сабаблар сифатида эътироф этилади. Овқат қолдиқлари тишлар орасида туриб айнийди, оғизни ҳидлантиради. Натижада, тишлар емирилиб, турли хасталикларга чалинади. Шу боис барчамиз тиш тозалигига зътибор беришимиз ўта зарурдир.

Зеро, Расулуллоҳ (صلى الله عليه وسلم): «Умматимни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эди, уларга ҳар доим мисвок ишлатиб юришга буюрган бўлар эдим», деган ўгитлари билан замонавий тиб илмининг стоматология соҳасига бундан ўн тўрт аср муқаддам тамал тошини қўйиб улгурган эдилар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: “Мисвоқда ўн фазилат бор: оғизни хушбўй қилади, милкларни соғлом қилади, кўзларга жило беради, балғамни кетказади, тиш чиришининг олдини олади, суннатга мувофиқ бўлади ва фаришталарни севинтиради, Роббини рози қилади, ҳасанотни орттиради, меъдага саломатлик беради”.


 
DURDONDate: Yakshanba, 30-Iyun-2013, 12:18 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Payg'ambarimz s.a.v: "Misvok tutib öqilgan bir namoz misvoksiz öqilgan 70 namozdan afzaldir" dedilar.
Misvokning qalinligi jimjiloq qalinligicha uzunligi esa bir qarich bölgani ma'qul.
Misvokni hamisha tik holda saqlash kerak. Misvokni yotqizib qöyib bölmaydi. Paygambarimz a.s "Kimki misvokni yerga yotqizib qöysa va shu amaldan jinnilikka yöliqsa,özidan boshqa hechkimni malomat qilmasin" deganlar.
Rayhonning pötlog'idan misvok tutishlik makruh.chunki u mohov kasalini harakatga keltiradi.

Eng afzali zaytun yoki arok daraxtlarining tomiridan tanlanganidir. Rosululloh s.a.v:"Muborak zaytun daraxtining tomiridan bölgan misvok qandayam yaxshi misvokdir,vaholanki,bu mening va mendan oldingi payg'ambarlarning misvokidir" deganlar.
Misvok besh holatda mustahabdir.
1. Tish sarg'ayganda
2. Og'iz hidlanganda
3. Uyqudan turilganda
4. Namozdan oldin
5. Tahorat vaqtida.

Misvokning juda köp foydalari mavjud. Og'izni pok qiladi, Allohning roziligiga,farishtalarni hursan qilishga sabab böladi,közni ravshan qiladi,tishni oqartiradi,milkni qattiq qiladi,hazmni yaxshilaydi,balg'amni köchiradi,namozning savobini köpaytiradi,ovozni chiroyli qiladi,hozirjavob qiladi,oshqozonni baquvvat qiladi,shaytonni gazablantiradi,har bir amalda savobni köpaytiradi,achchiqni qirqadi,bosh miya va asab tomirlarini tinchlantiradi,tish og'rig'ini töxtatadi,ölim farishtasi kelganda jon chiqishining oson kechishiga sabab böladi,tez soch oqarishidan saqlaydi,közni nurli qiladi,ölimdan boshqa hamma dardga shifo böladi,qiyomat kuni Sirotdan tez ötilishiga sabab böladi. Misvokning fazilatlari 33ga yaqin bölib,ularning eng kichkinasi birovlarga ozor berishlikni yöqotishi bölsa,enga kattasi ölim vaqtida bandaning kalimai shahodatni eslashiga sabab bölishidir.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Misvokning foydalari haqida
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: