• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Islomda it haqida
Islomda it haqida
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:23 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом маълум соатда келишни ваъда берди».
Демак, Жаброил алайҳиссалом баъзида тўғридан-тўғри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсалар ҳам, баъзида олдиндан вақт белгилаб, келишиб олиб, кейин келар эканлар. Албатта, Жаброил алайҳиссаломдек фаришталарнинг етакчиларидан бўлган, Аллоҳ таоло томонидан ваҳийнинг амийни қилиб таъйинланган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек улуғ зотга ваъда бергандан кейин бу ваъданинг устидан чиқишлари керак эди.

«Ўша соат келса ҳам, у келмади».
Ҳа, Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломга ваъда берган вақтлари бўлса ҳам келмадилар. Одатдан ташқари бир ҳол. Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга туша бошладилар.

«Ул зотнинг қўлларида асо бор эди, уни ташлаб:
«Аллоҳ ва Унинг расуллари ваъдасига хилоф қилмас», дедилар».
Бу келмасликнинг сабаби ваъдага хилоф қилишдан бошқа нарса бўлиши керак. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юраклари ғалати бўлиб, сабабни ахтара бошладилар.

«Бундоқ қарасалар, ётар сўрилари остида бир итнинг боласи».
Ҳа, У зотнинг ердан бир оз кўтарилган ётар сўрилари бор эди. Ўшанинг тагига бир кучукча кириб олибди. Бу қаердан келиб қолди экан. Эҳтимол ҳужранинг соҳибаси билар?

«Шунда У зот:
«Эй Оиша! Манави ит бу ерга қачон кирди!» дедилар».
Мен ташқарида юриб бехабар қолибман, сен аксар ҳолда уйда бўласан. Хабаринг борми, манави кучукча сўрининг остига кириб олганидан?

«Аллоҳга қасамки, билмадим», деди у».
Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аччиқлари чиққанини сезиб, ишончли бўлиши учун қасам ичиб гапирдилар. Энди кучукча ҳеч кимга билдирмай сўрининг остига кириб олгани маълум бўлди.

«Бас, У зот амр қилдилар. Уни чиқарилди».
Нопок нарса ҳужранинг ичига кириб ётиб олгани яхши бўлмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кучукча ҳужрадан чиқарилгандан

«Сўнг сув олиб, унинг ўрнига сепдилар».
Кўнгиллари бўлмай ўша ерни шу шаклда поклашни ирода қилдилар.

«Кейин Жаброил келди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгиллари ўрнига тушди. Жаброил алайҳиссалом кўринишлари билан

«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен билан ваъдалашган эдинг. Сени кутиб ўтирдим, келмадинг?» дедилар». Шунда у:
«Мени уйингдаги ит манъ қилди. Бизлар ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди».
Ана шунда нима учун Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ваъдалашилган вақтда келмаганлари аён бўлди.
Бинобарин, ким уйи фариштали бўлишини хоҳласа, унда сурат ва ит бўлишига йўл қўймасин экан. Биз аввал уйда ит сақлаш масаласини яхшилаб ўрганганмиз. Сурат масаласини эса энди ўрганмоқдамиз. Бу борадаги ривоятлар матнини таҳлил қилиб бўлиб, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолимизда умумий хулоса чиқаришга ҳам уриниб кўрамиз.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Islomda it haqida
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: