• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Шайтоннинг васвасасидан қутулиш йўллари
Шайтоннинг васвасасидан қутулиш йўллари
DURDONDate: Payshanba, 07-Fev-2013, 13:15 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Шайтоннинг васвасасидан қутулиш йўллари
Иблис алайҳилаънанинг васвасасидан мусулмон киши қандай қутулиши мумкин? Бунинг чораси борми? Албатта, қутулишнинг имкони бор. Қуйида васвасадан сақланишнинг бир қанча йўлларини баён қиламиз.

1. Қуръони каримни кўп тиловат қилиш.

Инсон Қуръонни қанча кўп ўқиса, шайтондан шунча узоқ бўлади.

2. Закот, садақа ва бошқа инфоқ-эҳсонлар.

Ҳадисда шундай дейилган: “Сув оловни ўчиргани каби садақа ҳам хатони ўчиради”.

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.

Инсон доимо тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, истиғфор ва дуолар билан ҳаёт кечирса, шайтоннинг макридан сақланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Агар мўмин одам “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шайъин қодийр” деб кун аввалида юз марта айтса, бу нарса унга ўша куни шайтондан тўсиқ бўлади ҳамда ўнта қулни озод қилгандек савобга эришади, Аллоҳ унга юзта ҳасанот ёзади”. Бухорий ва Муслим ривоятлари.
4. Илм, маърифат аҳлининг суҳбатларида қатнашиш, фазилат аҳли билан бига ўтириш, бекорчилар мажлисидан узоқлашиш.

Дарҳақиқат, уламолар ва бошқа улуғ инсонларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиш шайтоннинг макридан қутулишга ёрдам беради. Қолаверса, ғафлат, гуноҳ мажлислардан узоқ бўлиш ҳам шайтон васвасасидан қутқаради. Чунки, гуноҳ (ғийбат, фаҳш, зино, туҳмат, бекорчи гаплар гаплашиладиган) мажлисларга шайтон ҳам ташриф буюради. Шайтон иштирок этган мажлисда эса, бу гуноҳлардан ташқари, турли ман қилинган ичимликлар ичилади, бунинг натижасида кайфи ошиб қолганлар бир-бирини ҳақорат қилиб, бир-бирлари билан урушиб, обрўларини тўкиб, кабира гуноҳларни содир этадилар.

5. Аллоҳга таваккул қилиш.

Шайтондан сақланишнинг зоҳирий чораларини қилиб, натижасини Ўзидан кутиш, албатта, иблис тутқунидан қутулишга катта ёрдам беради.

6. Ибодатларни Аллоҳга кучли ихлос билан бажариш.

7. Мустаҳкам ирода.

Иродаси кучли инсон гуноҳлардан ўзини тияди, шайтон буюрган нарсаларга индамай эргашиб кетавермасдан, унга қақшатқич зарба бера олади.
Энг асосийси Аллоҳ таолонинг Китобига ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига астойдил эргашиш, мустаҳкам тавҳидга эга бўлиш шайтоннинг орзу-умидларини пучга чиқарадиган асосий омилдир.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳ (дини)ни маҳкам тутса, демак, у тўғри йўлга йўлланибди” (Оли Имрон, 101).
Шайтон бизнинг душманимиз. Душман эса доимо душманига ёмонлик қилишни истайди. Шунинг учун унинг ёмонликларига дучор бўлмасликка ҳаракат қилайлик. Роббимиз бизларни шундай огоҳлантиради: “Шайтон изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Анъом, 142).
Аллоҳ таоло барчамизни шайтон макридан асраб, унинг васвасаларидан қутулишимизни насиб этсин. Омин!


 
DURDONDate: Chorshanba, 14-Avg-2013, 01:23 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
SHAYTON VASVASASI IYMONDAN AYIRADIMI?

Ashraf Ali Tahonaviy aytadilar:
“Bir kishi menga xat yozib, o’z holatini bayon etdi:
“Hazrat, mening qalbimga shunday yaramas, qabih fikrlar, alfozi kufrlar keladiki, agar u gaplarni tilimga chiqarib yuborsam, kofir bo’lib ketaman, deb qo’rqaman. Mana shunday iflos fikrlar ko’nglimga kelganda men iymondan ajrab qolmaymanmi? Ushbu maktubni yozyapman-u, shularni o’ylab, ko’zimdan yosh to’xtamayapti…”
Keyin men unga javob yozdim:
“Shunday xayolotlar kelganda siz uni qanday qarshilayapsiz?”
“Taqsir, bunaqa holatda qalbim ezilib ketadi. Haligi yaramas xayolni ichimdan chiqaraman, deb o’zimni qiynab, yig’lashgacha boraman, alamlanib ketaman”.
“Siz beshak musulmonsiz. Alloh agar sizga rahm qilmaganida shu fikrni tilingizga chiqargan bo’lardi. Rasululloh s.a.v. derdilar: “Shaytonning ishini faqat vasvasa qilish qilib qo’ygan Allohga hamdu sanolar bo’lsin!” Demak, shayton bizni vasvasa qiladi-yu, undan uyog’iga o’ta olmaydi. Shayton zinoga da’vat qilishi mumkin, lekin sizning qo’lingizdan yetaklab, u ishni qildirolmaydi.
Mening dargohimda minglab inson va’z tinglaydi. Qani birontasi turib “mening qornimda najosat yo’q”, deb aytsin-chi. Modomiki, hammaning qornida najosat bor ekan, to u tashqariga chiqmaguncha tahorat sinmayaptimi, qalbdagi iflos narsalar tilga chiqmaguncha iymon ham sinmaydi”.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Шайтоннинг васвасасидан қутулиш йўллари
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: