• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » севганинг билан бирга бўласан
севганинг билан бирга бўласан
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 19:33 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Сен севганинг билан бўласан…»
Аллохга хамд бўлсин ва Мухаммад мустафога салавоту салом бўлсин.
Аллохим биз Сендан Сени севмокни, Сени севганларни севмокни ва Сени мухаббатингга якинлаштирадиган амалларни биз учун севимли килмогингни сўраймиз!
Бухорий ва Муслим ўз сахихларида келтирган хадисларида Анас ибн Молик разияллоху анху шундай ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз билан бирга масжиддан чикиб келаётганимизда эшик олдида бир кишини учратдик. У:
- Ё Расулуллох киёмат качон? - деб айтди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам сўрадилар:
- Сен унга нима хозирладинг? Шунда у киши бошини куйи солди, ва:
- Мен у Кунга хозирлаган намоз, рўза ва садакаларим унчалик кўп эмас. Лекин мен Аллох ва расулини яхши кўраман – деди. Пайгамбаримиз:
- Албатта сен севганларинг билан бирга бўласан- дедилар».
Анас разияллоху анху айтадиларки: «Исломни кабул килишдан сўнг бизни энг кувонтирган нарса Расулуллохнинг айтган ушбу сўзлари эди: «Албатта сен севганинг билан бирга бўласан».
Имом Муслим ўз сахихларида Анас розияллоху анхуни яна ушбу сўзларини келтирадилар: «Мен Аллох ва расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи амалларим уларникидек бўлмасада, улар билан бирга бўлишни орзу киламан».
Имом ибнул Коййим - рохимахуллох - мухаббат хакида шундай дейдилар: «У шундай манзилатки, мусобакалашувчилар унга эришиш йўлида мусобакалашадилар, амал килувчилар унга кайтадилар, эзгу ишларга шошиб-ўзувчилар у сари енг шимариб махкам бўладилар, мухаббат килувчилар у манзилатда ўзларини содикликларини намоён киладилар ва обидлар унинг ёкимли шаббодаси ила бахраманд бўладилар.
У калблар куввати, рухлар озукасидир.
У кўз кувончи бўлиб, у шундай хаётки, ундан бебахра одам ўликлар жумласидандир.
У нурдирки, уни йукотган одам зулуматлар тўфонлари ичра колиб кетибди.
У шифодирки, ким ундан ажралиб колса, унинг калбини жамики касалликлар эгаллаб олади.
У шундай тотли лаззатки, ким уни согинмас, кўмсамас экан, унинг хаёти гаму-аламлар ичра ўтгусидир. Аллохга касамки, мухаббат ахли дунё ва охиратда шарафлидирлар. Улар учун энди Суюклилари тарафидан ундан-да улканрок насиба бордир».
Энди, кимки Аллохни яхши кўрувчи инсондан Аллох уни яхши кўрувчи инсон даражасига кўтарилмок истаса, унга ушбу Аллома ибнул Коййим рохимахуллох ўзларининг «Мадорижус са-а-ликийн» китобларида келтирган воситаларни кискача шархи ила такдим этамиз:
1. Куръони каримни тадаббур ила тиловат килиш, унда ирода этилаётган нарсаларни фахмлашга харакат килиш, худди, кул хўжайинининг муродини англаш учун у томонидан берилган китобни ёдлаб маъноларни тушунишга харакат килгани каби.
Ха, кимки Аллох таоло унга сўйлашини яхши кўрса-хохласа, у холда, Унинг китобини тилоават килсин. Хасан ибн Али айтган эканлар: «Сизлардан аввалгилар Куръонни Аллохдан келган мактуб деб билар, тунлари уни ўкиб чикиб, кундузлари уни хаётга татбик этардилар».
Ибнул Жавзий рохимахуллох айтадилар: «Куръони азиймни тиловат килувчи киши, Аллох таоло Ўз каломининг маъноларини инсонларнинг онгу-тушунчаларига етказиш, англатиш билан канчалик улкан лутф кўрсатганига эътибор килиши лозим. Шу билан бирга ўкиётган ушбу каломлари башарнинг сўзи эмаслигига диккат килиши, калбида мутакаллим-гапирувчи Зотнинг азамати, улуглигини хис этиши ва Унинг сўзларини тадаббур килиши керак».
Имом Нававий айтган эканлар: «Аллохнинг китобини ўкувчи кори энг аввало, калбида Аллох таоло билан роз айтишаётганини, Унга муножот килаётганини хис этиши, тасаввурига келтириши лозим. Пайгамбар асхобларидан бўлган бир киши Рахмоннинг сифати бўлган «Ихлос» сурасини намозда такрор ва такрор тиловат килар эди. Ундан бунинг сабабини сўралганда, у: «Чунки унда Рахмоннинг сифати бордир. Шунинг учун уни ўкишни яхши кўраман» деб жавоб берди. Бу хакда Пайгамбаримизга хабар берганларида: «Унга етказиб кўйинглар, Аллох уни яхши кўради» деган эканлар.
Шу нарсани яхши англашимиз керакки, Куръон тиловат килишдан асосий максад тадаббурдир. Яъни маъноларини тушунишга харакат килмокликдир. Агар тадаббур хосил бўлмаса, Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам килганлари каби оятларни такрор-такрор кироат килмок лозимдир, токи, тадаббур хосил бўлсин. Абу Зар розияллоху анху ривоят киладиларки, бир куни кечаси Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу
(إِنْ تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ) (المائدة:118)
«Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни магфират килсанг, албатта Сен Ўзинг кудрат, хикмат Эгасидирсан» (Моида-118) оятини кайта-кайта ўкиб, туни билан намозда коим бўлган эдилар. Тамийм ад-Дорий розияллоху анху бир куни туни билан ушбу
(أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَاتِ أَنْ نَجْعَلَهُمْ كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَوَاءً مَحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُمْ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ) (الجاثـية:21)
«Балки ёмонлик-гунохлар касб этган кимсалар Биз уларни хам иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар каби килишимизни ва хаётлари хам, мамотлари хам (яъни дунёлари хам Охиратлари хам муъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Накадар ёмон (нотўгри) хукм килурлар-а?!» (Жосия-21) оятини намозда такрор-такрор тиловат килар, тинмай йиглар эдилар. Шу алфозда тонг оттирдилар.
2. Фарзларни адо этишдан сўнг Аллохга нафл ибодатлар килиш ила такарруб-якинлик килиш. Албатта у инсонни мухаббатдан сўнг махбублик-яъни Аллох тарафидан севимли бўлиш даражасига элтади.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу хадиси кудсийни ривоят киладилар: Аллох таоло дейди: «Менга содик бўлган бандамга кимки адоват килса, унга уруш эълон килгумдир. Унга фарз этган амалларимни адо этгач, яна Мени мухаббатимга эришиш учун нафл ибодатларда хам коим бўлишлик ила Менга якинлашаётган бандам мен учун жуда суюклидир. Агар Мен уни яхши кўриб колсам, Мен уни эшитадиган кулоги, кўрадиган кўзи, ушлайдиган кўли ва юрадиган оёги бўлгумдир. Мендан нимани сўраса ато этгум ва Мен билан нимадан панох сўраса панохимга олгумдир». (Бухорий ривояти)
Ушбу хадис нажот топгувчиларнинг икки тоифасини баён килади:
1.Аллох буюрган фарзларини адо килиш ва У зот белгилаган худудларини риоя килиш ила Аллохни яхши кўрувчилар тоифаси.
2.Буюрилган фарзларни адо этиш билан бирга нафл ибодатлар ила Аллохга якинлашган ва натижада Аллох тарафидан суюкли бўлганлар тоифаси. Бу эса Ибнул Коййим баён этган «Бу, яхши кўришликнинг авлорок бўлган даражасига кўтарувчи манзилатдир».
Ибни Ражаб Ханбалий айтадилар: «Аллохнинг мукарраб авлиёлари икки тоифадирлар. Биринчи тоифани баёни юкорида ўтди. Иккинчи тоифа эса дейдиларки, фарзларни бажаришдан сўнгра нафл-ихтиёрий ибодатларда давомий бўлган инсонлардир. Улар собикийнул-мукоррибийн (эзгу амаллар килишда ўзувчи ва Аллохга якин бўлганлар) даража ахлидирлар. Чунки улар зиммаларидаги вожиботларни ўташлик билан бирга ихтиёрий ибодатларда хам фаол харакат килишди ва карохиятли-ёмон кўрилган амаллардан тийилишда, такво килишда бардавомлик билан Аллохга якин бўлдилар. Бу нарсалар хадиси кудсийда Аллох таоло: «Бандам Менга нафл ибодатлар ила якинлашар экан, Мен уни яхши кўриб коламан» деб мархамат килганидек, бандага Аллохнинг мухаббатини насиб этади. Кимники Аллох яхши кўрар экан, уни Ўз мухаббати, тоати ва мархамати ила ризклантириб кўяди. Аллохга якин килувчи нафл ибодатлар турличадир. Улар намоз, закот, рўза, хаж ва умра каби фарз бўлган амалларни ихтиёрий тарзда зиёда килишдир.
3. Барча холатларда хам тил, амал ва хол билан Аллох зикрида давомий бўлиш. Банданинг Аллох мухаббатидан насибаси унинг зикрдаги насибаси микдорига караб бўлур.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дейдилар: «Албатта Аллох таоло айтади: «Качон бандам Мени зикр этиб, лабини кимирлатар экан, Мен у билан биргаман». Куръони каримда эса: «Мени ёд килинглар, Мен хам сизларни эслайман-ёд киламан» дейди.
Бир куни Пайгамбаримиз: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз:«Аллохни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб мархамат килдилар. (Муслим ривояти)


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » севганинг билан бирга бўласан
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: