• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » islomni buzuvchi amallar(shirk)
islomni buzuvchi amallar(shirk)
DURDONDate: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:11 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Абдулазиз ибн
Абдуллоҳ ибн Боз
роҳимаҳуллоҳ
Мусулмон дўстим,
билингки,
Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло
ислом динига кириш ва
уни маҳкам ушлашни
барча одамларга фарз
қилиб, унга хилоф бўлган
нарсадан огоҳлантирди.
Аллоҳ таъоло ўз
пайғамбари Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва
салламни шу динга даъват
этиш учун юборди ва унга
эргашган киши ҳидоят
топган, юз ўгирган киши
эса адашган эканидан
хабар берди. Аллоҳ таъоло
кўп оятларда, уламолар
эса «Муртадлик ҳукмининг
боби» да муртадлик
сабаблари, ширк ва куфр
турларидан
огоҳлантирдилар.
Дарҳақиқат, мусулмон
баъзида моли ва қонини
ҳалол қиладиган кўплаб
бузувчи амал турларини
қилиш билан Ислом
динидан чиқиб, муртад
бўлиши мумкин. Бу
бузувчиларнинг энг
хатарлиси ва энг кўп
содир бўладигани
ўнтадир.[1]
Биз қуйида сиз саломат
қолишингиз ва
бошқаларни ҳам
огоҳлантиришингиз керак
бўлган ўнта бузувчини
мухтасар қилиб, баъзи
изоҳлар билан эслатиб
ўтамиз
:
1. Аллоҳ таъолога
ибодат қилишда шерик
қилиш.
Аллоҳ таъоло деди:
«Аллоҳ ўзига шерик
қилинишини кечирмайди.
Ундан бошқа барча
гуноҳларни хоҳлаган
бандаси учун
кечиради» (Нисо: 48 ва
116).
«Албатта, Аллоҳ Аллоҳга
шерик қилган кишига
жаннатни ҳаром қилди ва
унинг жойи жаҳаннамдир.
Золимларнинг
ёрдамчилари
йўқдир» (Моида: 72).
Вафот этган кишилардан
эҳтиёж ва ёрдамларни
сўраш, уларга
қурбонликлар сўйиш ва
назрлар қилиш ҳам шулар
жумласидандир
.
2. Аллоҳ билан ўзи
ўртасида воситачилар
қилиб, уларга дуо,
таваккул қилган ва
улардан шафоат сўраган
киши кофир бўлади .
3. Мушрикларни кофир
деб ҳисобламаган, ёки
уларнинг кофир
эканлигида шубҳа қилган,
ёки уларнинг йўллари ва
оқимларини тўғри деб
ҳисоблаган киши кофир
бўлади
.
4 . «Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан бошқа
кимсанинг йўли
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
йўлидан кўра
мукаммалроқ, ҳукми
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
ҳукмидан кўра гўзалроқ»
– деб эътиқод қилган
киши кофирдир. Тоғут
(Золим махлуқлар)ларнинг
ҳукмларини Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳукмларидан
афзал кўрган кишилар шу
бузувчи остига кирадилар
.
5. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам олиб келган
таълимотларнинг
баъзисини, гарчи ўзи унга
амал қилса-да, ёмон
кўрган киши кофир
бўлади. Аллоҳ таъоло
деди:
«Сабаби, улар Аллоҳ нозил
қилган нарсаларни ёмон
кўрдилар. Натижада,
Аллоҳ уларнинг қилган
амалларини бекор
қилди» (Муҳаммад: 9)


 
DURDONDate: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:13 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

6. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам олиб келган дин ва
шу диндаги савоб ва
жазолар устидан масхара
қилган киши кофир
бўлади. Аллоҳ таъоло
деди:
«Айтинг: «Сизлар Аллоҳ,
Аллоҳнинг оятлари ва
пайғамбари устидан
масхара қилаяпсизларми?
(Энди) узр айтманглар.
Иймон келтиргандан сўнг
кофир бўлдинглар» (Тавба:
65 – 66)
.
7 . Сеҳр.
Эрнинг хотинига
байлантириш, ёки одамни
ёқтирмаган нарсасига
шайтоний йўллар билан
яхши кўрадиган қилиш
учун қилинган ишлар. Бу
ишларни қилган ёки бу
ишларнинг бўлишига рози
бўлган ҳар бир киши
кофир бўлади. Аллоҳ
таъоло деди:
«У (икки фаришта) кимга
таълим берсалар: «Биз бир
имтиҳонмиз, сен кофир
бўлма» – дер
эдилар» (Бақара: 102)
.
8. Мусулмонларга
қарши душманларига
ёрдам бериш куфрдир.
Аллоҳ таъоло деди:
«Сизлардан у (яҳуд ва
насоро) ларни дўст тутган
одам – улардан биридир.
Шубҳасиз, Аллоҳ золим
халқларни ҳидоят
қилмайди» (Моида: 51)
.
9 . «Баъзи
одамларнинг Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллаам олиб келган
шариатдан чиқиш
ҳуқуқлари бор» – деб
эътиқод қилган киши
кофирдир .
Аллоҳ таъоло деди:
«Исломдан бошқа динни
талаб қилган одамдан
қилган амаллари қабул
қилинмайди ва у охиратда
зиёнкорлардан
бўлади» (Оли Имрон: 85)
10. Аллоҳнинг динидан
юз ўгириш: уни
ўрганмаслик ва унга амал
қилмаслик.
Аллоҳ таъоло деди:
«Роббисининг оятлари
билан эслатилгандан
сўнг, улардан юз ўгирган
кишидан кўра золимроқ
одам борми? Биз
жиноятчи кимсалардан
интиқом
олгувчидирмиз» (Сажда:
22).
Бу бузувчилар
амалларда жиддий,
ҳазиллашиб ёки қўрқиб
айтган кишилар ўртасида
фарқ йўқдир. Фақат
бундан мажбурланган
кишиларгина
мустаснодир.
(Юқорида эслатиб
ўтганимиздек), бу ўнта
бузувчи энг хатарли ва
мусулмонлар ҳаётида кўп
содир бўлади. Шунинг учун
ҳам, мусулмон булардан
эҳтиёт бўлиши ва
қўрқиши керак.
«Одамлар қурган тузум ва
қонунлар Ислом
шариатидан кўра
афзалроқ, ёки Ислом
низомини ҳозирги –
йигирманчи асрда татбиқ
қилиш мумкин эмас, ёки
уни татбиқ қилиш
мусулмонларнинг
қолоқлигига сабаб бўлади,
ёки Ислом банда билан
Аллоҳ ўртасидаги шахсий
алоқаларга хос бўлиб,
унинг инсон ҳаётининг
бошқа тармоқларига
алоқаси йўқ», бундан
ташқари, «ўғрининг
қўлларини кесиш, ёки
уйланмаган зонийни
савалаш каби жазоларни
қўлламаслик керак», -деб
эътиқод қилиш ҳам
тўртинчи қисмдаги
бузувчилар қаторига
киради.
Бундан ташқари, бу
қисмга: «Гарчи шариат
ҳукмидан афзал деб
тушунмаса-да,
муомалалар, жиноятлар
ва бошқа ишларда шариат
ҳукмларидан бошқа
қонунлар билан ҳукм
қилиш жоиз» -деб эътиқод
қилиш ҳам киради. Банда
бу эътиқоди билан Аллоҳ
ҳаром қилган нарсаларни
ҳалол қилган бўлади. Зеро,
ҳаромлиги диндан экани
маълум бўлган зино, маст
қилувчи ичимликлар,
судхўрлик ва Ислом
шариатидан бошқа
ҳукмлар билан ҳукм
қилиш мусулмонлар
иттифоқи билан куфр
ишдир.
Аллоҳ субҳонаҳу ва
таъолодан ғазабининг
сабабчилари ва аламли
азобларидан паноҳ
сўраймиз.
Аллоҳ
пайғамбаримизга, унинг
оиласи ва саҳобаларига
салавот ва саломлар
йўлласин!


 
DURDONDate: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:35 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
● Улуҳийятдаги ширк
Сўнгра эҳтиёт бўлиш керак бўлган гуноҳлардан бири улуҳийятдаги ширк бўлиб, бу – Ислом Оламининг турли бурчакларида, жумладан, ўлкамиздаги одамларнинг адашган тасаввуф ва шунга ўхшаш гуруҳлар таъсирида Аллоҳ азза ва жалладан бошқалар учун дуо ва қурбонлик қилишлари, улардан Аллоҳ қодир бўлган нарсаларни умид қилиб, қўрқишлари, уларни Аллоҳни суйгандек севишларидир.
Одам Аллоҳдан бошқаси учун дуо ва қурбонлик қилар, ундан мадад сўрар ёки қабрини тавоф этар ва шунга ўхшаш ишларни қилар экан, Аллоҳнинг илоҳлигига бўлган ишончининг бузилмаганини ва бу ҳам тавассул ва воситанинг бир тури эканини тушунади. Аслида, бу – шайтоннинг ғаламислигидан бошқа нарса эмасдир. Чунки Нуҳ алайҳссалом даврида сиғинилган Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср каби солиҳ одамларнинг расм ва ҳайкаллари бўлсин бутларга сиғинган мушриклар, шу мақсадда – восита ўлароқ уларга ибодат қилишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
﴿وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى ﴾
«У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар: 3).
Улар бу бутлар ўзларини Аллоҳга яқин қилишини гумон қилишар эди. Бошқа оятда ҳам айнан шу мазмун мавжуддир:
﴿وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ﴾
««Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18). Ҳозирги мушриклар «восита» деб аташаётган ушбу васила, биринчи жоҳилият давридаги мушриклар эътиқод қилган василанинг ўзгинасидир. Биринчи жоҳилият давридаги мушриклар талбия айтишар экан:
((لَبَّيْكَ لا شَرِيكَ لَكَ إِلا شَرِيكا هُوَ لَكَ تَمْلِكُهُ وَمَا مَلَكَ))
«Амрингга мунтазирман! Сенинг Ўз(инг истаган) шеригинг бор. Сен унга ва унинг мулкига эгасан» дейишар эди (Табароний «Мўъжамул Кабийр» 12179). Улар мазкур тангрилар ва улар эга бўлган нарсаларнинг барчаси Аллоҳники эканини эътиқод қилишар эди.
Шундай бўлсада, бу – Аллоҳ таоло тавҳид дини бўлган Ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан бекор қилган ширкдир. Энди Аллоҳга иймон келтирган мўъмин банда:
((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لاَ شَرِيكَ لَك))
«Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шергинг йўқдир! Амрингга мунтазирман, барча ҳамду неъматлар ва мулк Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея бошлади. Бу талбия аввалги талбия ва муширклар эътиқодидаги ширкни бекор қилди. Бироқ бугунги кундаги айрим одамлар гўё ботил талбиянинг ҳақиқатини қабул қилгандек ва ҳатто ижро этгандек кўринадилар. Гарчи уни ҳаж ёки бошқа ибодатларда оғизларида талаффуз қилишмаса ва очиқ сиғинишмасада, лекин авлиёлар ёки тангрилари ёхуд солиҳ одамлар ҳақидаги эътиқодларида намоён этишмоқда. Албатта, улар эътиқод қилаётган одамлар ҳақиқатан ҳам солиҳ ёки авлиё ёхуд фосиқ инсонлар бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, Шайтон уларга бу ибодатларини чиройли қилиб кўрсатган. Бу, масаланинг катта жиҳатидир.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ● لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман»» (Анъом: 162, 163).
Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширк ботқоғига тушишдан огоҳлантирди. Биз тилга олган нарса ўша ширкдан биридир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:
﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ ﴾
«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!», деган (Зумар: 65).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавҳиддаги миллатига, ширкни тарк этишига ва муҳаббатни Аллоҳ учунгина қилишида эргашишга буюрган халили ва муваҳҳидлар пешвоси Иброҳим алайҳиссаломга шундай фармойиш берди:
﴿وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин» (Ҳаж: 26).
Ҳозирги кунда ва бошқа замонларда ҳам кўп содир бўлгани учун ширкдан хусусан шу жиҳат – улуҳийят жиҳатидан ҳушёр бўлиш ва огоҳлантириш, зиммамиздаги вазифадир.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » islomni buzuvchi amallar(shirk)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: