• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қабр синови
Қабр синови
DURDONDate: Yakshanba, 14-Okt-2012, 15:49 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
а) Қабр синови
Қабр синови, маййитнинг дафн килинганидан сўнг Рабби, дини ва пайғамбари ҳақида сўроқ қили-нишидир. Аллоҳ таоло бу синовда мўъминларни мустаҳкам сўз билан собитқадам қилади. Шунинг учун ҳам мўъмин: Раббим — Аллоҳ, диним - Ислом ва пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам, деб айтади. Золимларни эса Аллоҳ таоло адашти-ради. Кофир: «А... а... билмайман», дейди. Мунофиқ ёки (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан) шубҳа қилган киши эса: «Билмайман одамларнинг алланарсалар деганини эшитардим ва мен ҳам ўша сўзларни айтар эдим», дейди.
б) қабр азоблари ва неъматлари
Қабр азоби мунофиқ ва кофирлар каби золимлар учун тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло деди:
«(Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини чўзиб: «Жонларингизни берингиз! Бу Кун — Ал-лоҳ шаънига ноҳақ гапларни айтганингиз ва Унинг оятларидан юз ўгириб кибру ҳаво қилга-нингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланадиган Кунингиздир», деб турган пайтда бир кўрсангиз эди.» (Анъом: 93).
Аллоҳ таоло Фиръавн хонадони ҳақида шундай дейди: «(У азоб бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб (куйдирилурлар). (Қиёмат) Соати қойим бўладиган Кунда эса (дўзах фаришталарига): «Фиръ­авн хонадонини энг қат-тиқ азобга киритинглар», (дейилур). » (Ғофир: 46).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар бир-бирингизни дафн қилишингиз бўлмаганида эди, мен ўзим эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилар эдим»- дедилар. Сўнгра, ўгирилиб: «Аллоҳдан жа-ҳаннам азобидан паноҳ сўранглар!»- дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳдан жаҳаннам азобидан паноҳ сўраймиз»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи ва саллам: Аллоҳдан зоҳирий ва ботиний фит-налардан паноҳ сўранглар!» дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳдан зоҳирий ва ботиний фитналардан паноҳ сўраймиз»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан Дажжол фитнасидан паноҳ сўранглар!»- дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ-дан Дажжол фитнасидан паноҳ сўраймиз»- деди-лар».
Қабр неъма
тлари садоқатли мусулмонлар учунгина тайёрлаб қўйилгандир. Аллоҳ таоло деди:
«Раббимиз - Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!» (Фусси-лат: 30).
«Бас, қачон (вафот қилаётган кишининг жони) халқумига етганида — ҳолбуки ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ бўлурмиз, лекин сизлар (буни) кўрмайсизлар (билмайсизлар) — Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар, (ва ўзларингизнинг: «ҳеч қандай эга — Роб ҳам, қайта тирилиш ҳам йўқ», деган сўзларингизда) ростгўй бўлсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йўқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар). Энди агар ўша (вафот қилувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам) лардан бўлса, у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир!» (Воқеа: 83-89).Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қабрида икки фариштанинг саволига жавоб берган мўъмин ҳақида шундай дедилар: «Осмондаги зот: Бандам тўғри сўзлади, унинг ўрнини жаннатдан тўшаб, унга жаннат кийимини кийдиринглар ва жаннат томон эшик очинглар!, — деб нидо қилади. Натижада, унга жаннатнинг роҳатлари ва хушбўйларидан келтирилади. Унинг қабрини эса, кўзи илғайдиган миқдорда кенгайтирилади» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилдилар).
Охиратга иймон келтиришнинг улкан самаралари бор. Улардан:
Биринчиси: охиратда бериладиган савоб умидида тоат ибодатга рағбат ва жидди жаҳд қилиш.
Иккинчиси: охират жазосидан хавф қилиб, гуноҳларни қилмаслик ёки гуноҳга рози бўлишдан қўрқиш.
Учинчиси: бу дунёда эриша олмаган неъматлар эвазига охират неъматлари ва савобларини умид қилиш билан мўъминнинг хотиржам бўлиши.
Кофирлар «мумкин эмас» деган гумон билан, ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этдилар. Бу гумоннинг ботил эканига шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар бор:
1) Шаръий далиллар:
Аллоҳ таоло деди:
«Кофир бўлган кимсалар (ўлгандан сўнг) қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Уларга) айтинг: «Йўқ Раббимга қасамки, албатта қайта тириласизлар, сўнгра сизга қилган амалларингиздан хабар берилади. Бу Аллоҳга осондир» (Тағобун: 7).
Самовий китобларнинг барчаси қайта тирилиш ҳақ ва рост эканига иттифоқ бўлгандир.
2) Ҳиссий далиллар:
Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам ўликларни қайта тирилтиришни бандаларга кўрсатди. «Бақара» сураси-да бунинг бешта мисоли бор.
Биринчи мисол: Мусо алайҳис-саломга қавми: «Аллоҳ таолони аниқ кўрмагунимизча сенга иймон келтирмаймиз» - деб айтганларида, Аллоҳ таоло улар-ни ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Бани Исроилга хитоб қилиб деди:
«Эй бани Исроил, эсланг: «Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча ҳаргиз сенга ишон-маймиз», дейишингиз билан қараб турган ҳолин-гизда сизларни чақмоқ урди. Сўнгра шукр қили-шингиз учун ўлганингиздан кейин тирилтирдик.» (Бақара: 55-56).
Иккинчи мисол: бани Исроил ўзаро тортишиб қолишгани ва қотиллик сабабли ўлдирилган ўлик қиссаси.


 
DURDONDate: Yakshanba, 14-Okt-2012, 15:50 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

Аллоҳ таоло бани Исроилни сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни уришга буюриб, шундагина ўлик тирилиб, қотилни айтиб беришидан хабар берди. Аллоҳ
таоло бу ҳақда шундай деди:
«Эсланг (эй бани Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжалла-шиб қолганингизда — ҳолбуки, Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқарувчидир — «уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишин-гиз учун ўз оятларини кўрсатади.» (Бақара: 72-73).
Учинчи мисол: Аллоҳ таоло ўз диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан минглаб кишиларни ўлдириб, сўнгра тирилтиргани ҳақидаги қисса.
Аллоҳ таоло деди: «Ўлимдан қочиб, диёрларидан чиққан мингларча кишининг ҳоли-хабарларини билмадингизми! Аллоҳ уларга ўлинглар, деди, сўнгра уларни (ўлганларидан кейин) қайта тирилтирди. Аллоҳ одамларга фазлу карам қилувчидир, лекин жуда кўп одамлар шукр қилмайдилар» (Бақара: 243).
Тўртинчи мисол: хароб бўлган қишлоқдан ўтиб, Аллоҳ таолонинг бу қишлоқни қайта чиройли (файзли) қила олишига шубҳа қилган, натижада, Аллоҳ таоло уни ўлдириб, юз йил ўтгандан сўнг қайта тирилтирган инсон қиссаси.
Аллоҳ таоло деди: «Ёки бир киши ҳақидаги масални (билмадингизмики), у киши томлари йиқилиб ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: «Аллоҳ бу хароб бўлган қишлоқни қандай тирилтирар экан-а?» деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўради: «Қанча муддат турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара — бузилган эмас. Энди эшагингни (чириб, суяклари ажраб кетганини) кўргин. (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш) ва сени одамлар учун оят — ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин. Қачонки унга бу нарсалар аниқ кўрингач: «Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан», деди. » (Бақара: 259).
Бешинчи мисол: Иброҳим алайҳис-салом қисса-си.
Иброҳим алайҳис-салом Аллоҳ таолодан ўликларни қайта тирилтириши ҳақида сўради. Аллоҳ таоло тўртта қушни сўйиб, майдалаб, бир – бирига аралаштириб сўнгра уларнинг бўлакларини атрофдаги тоғларга тарқатишга, сўнгра эса, уларни чақиришга буюрди. Уларни чақирганда бўлаклар бир-бирига бирикиб, Иброҳим алайҳис-саломнинг олдиларига югуриб келди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деди:
«Эсланг (эй Муҳаммад), Иброҳим: «Роббим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деганида, Аллоҳ: «Ишонмайсанми?» — деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонаманку, лекин дилим яна ҳам таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, ўзингга бургин (ва уларни бош, оёқ, қанот ва патларини тортиб, узиб, сўнгра бир-бирларига аралаштириб), кейин (ат-рофдаги тоғлардан) ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, дарҳол келадилар. Билгилки, Аллоҳ шубҳасиз қудратли ва ҳикматлидир».» (Бақара: 260).
Ушбу ҳиссий-воқеъий мисоллар ўликларни тирилтириш имкониятларини кўрсатиб турибди. Зеро, юқорида Аллоҳ таолонинг изни билан ўликларнинг тирилиши ва уларнинг қабрдан чиқарилишидаги Аллоҳ таолонинг бир мўъжизасига ишора қилиб ўтилди.
Ўлганларни тирилтириш ҳақиқат эканига ақлий далиллар.
Ақл ўликларни тирилтириш ҳақ эканига икки томонлама далолат қилади:
Биринчидан: Аллоҳ таоло Ер, Осмонлар ва уларнинг ўртасидаги нарсаларни биринчи мартада яратган экан, уларни яна қайта яратишга, албатта қодирдир. Аллоҳ таоло деди:
«У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратадиган зотдир. (Қайта яратиш — тирилтириш) У зотга жуда осондир.» (Рум: 27);
«... биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиз-даги ваъдадир. Албатта Биз (шундай) қилгувчи-дирмиз. » (Анбиё: 104).
Аллоҳ таоло чириган суякларни тирилтиришини инкор қилган кимсаларга раддия бериб деди:
«Айтинг: «У (чириган суякларни) дастлаб пайдо қилган зотнинг ўзи қайта тирилтиради. У ҳамма халқларни яхши билгувчи зотдир» (Ёсин: 79).
Иккинчидан: майса ва дарахтлари бўлмаган бўз ер ёмгир ёғиши билан ҳаракатланади ва одамлар учун қувонч бўлиб, тирик — ям-яшил тусни олади. Ерни ўлганидан сўнг тирилтира оладиган Зот ўликларни қайта тирилтиришга албатта қодирдир. Аллоҳ таоло деди:
«Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп - қуруқ ҳолда кўришингиздир. Бас қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтир-ган зот ўликларни ҳам тирилтира олувчидир. Зеро У барча ишга қодирдир. » (Фуссилат:39);«Биз осмондан баракотли сув — ёмғир ёғди-риб, унинг ёрдамида боғ-роғларни ва ўриб оли-нувчи дон-дунларни ҳамда терилган (мевали) бош-лари бўлган баланд хурмоларни ундириб-ўстир-дик. Бандаларга ризқ бўлсин учун (мана шундай қилдик). Яна у (сув) ёрдамида ўлик шаҳарни — ер-ни тирилтирдик. (Ўликларнинг ўз қабрларидан қайта тирилиб) чиқишлари ҳам мана шундай бўлур.» (Қоф: 9-11).
Адашган баъзи қавмлар қабр азоби ва неъматла-рини: «Бу вокеъга мухолиф бўлгани учун мумкин эмас. Чунки, қабрни очиб кўрилса, ўлик ўзининг ав-валги ҳолатида турибди. Қабр эса на кенгайибди ва на торайибди» деб гумон қилишиб, инкор этадилар. Бу гумон шаръий, ҳиссий ва ақлий далиллар билан ботилдир.
Шаръий далиллар:
Қабр азоби ва неъматларига далолат қиладиган насслар (оят ва ҳадислар) охиратга иймон келтиришга қўшимча бўлган нарсаларни «б» бандида айтиб ўтилди.
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинанинг баъзи бўстонларига чиқиб, қабрларида азобланаётган икки одамнинг овозини эшитдилар... ва: «Уларнинг бири ўз сийдигидан сақланмас, иккинчиси эса чақимчилик қилар эди» — дедилар».
Ҳиссий далиллар:
Уйқудаги одам тушида воқеъга мутаносиб нарсаларни кўради. Ҳатто, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ўз сифатлари билан кўриши мумкин. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган киши у зотни айнан кўрган бўлади. Шундай бўлсада, ухлаётган одам кўрган нарсасидан жуда олисда, ўз хонасида кўрпасига ўраниб ётган бўлади. Бундай ишлар дунё ишларида мумкин бўлар экан, охират ишларида қандай мумкин бўлмасин?!
Аммо юқоридаги одамларнинг: «Қабрни очиб кўрилса, ўлик ўзининг аввалги ҳолатида турибди. Қабр на кенгайибди ва на торайибди» деган гумонла-рига бир неча хил жавоб бериш мумкин.
Биринчи жавоб:
Шариат олиб келган хабарларга бундай ғализ шубҳалар билан қараш мумкин эмас. Агар ушбу сўзларни айтаётган кимсалар шариат олиб келган нарсалар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрсалар эди, ушбу хабарларнинг ботил эканини ўзлари ҳам билиб олар эдилар. Бир шоир қуйидаги шеърларни айтиб тўғри сўзлаган, маъноси:
«Тўғри сўзни сўзлаган қанча-қанча одам борки, унинг офати нотўғри тушунишдадир».
Иккинчи жавоб:
Барзах ҳаёти ҳиссиёт аъзолари идрок эта олмай-диган ғайб ишларидандир. Агар уни ҳиссиёт аъзолари идрок эта олганда эди, ғайбга иймон келтиришни фойдаси йўқолар ҳамда ғайбга иймон келтирган ва иймон келтирмаган кимсалар баробар бўлар эдилар.
Учинчи жавоб:
Қийноқ, неъматлар, қабрнинг кенглиги ва торли-гини бошқалар эмас, маййитнинг ўзи ҳис қилади. Ҳолбуки, уйқудаги одам тушида ўзининг тор ва қўрқинчли жойда ёки кенг ва роҳатбахш ўринда эканини кўради. Худди шу пайтда бошқаларга нисбатан унинг ўз хонаси ва кўрпасидаги ухлаб ётиши ўзгармайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳо-балар билан турганларида ваҳий нозил бўлар, буни саҳобалар эшитмас, фаришта баъзида инсон шаклида намоён бўлиб сўзлар, саҳобалар уни на кўришар ва на эшитишар эди.
Тўртинчи жавоб:
Махлуқотларнинг идрок этиши Аллоҳ таоло берган имкон билан чекланган. Улар барча мавжудот-ларни идрок этиш имкониятига эга эмаслар. Шунинг учун ҳам, етти қават Осмон, Ер ва улар ўртасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолога ҳамду тасбиҳлар айта-иларки, Аллоҳ таоло буни гоҳо ўзи ҳоҳлаган бандаси-га эшиттиради. Шундай бўлса-да, бу нарсалар биздан пардаланган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
«Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишлари-ни — поклашларини англамассизлар. » (Исро: 44).
Жин ва шайтонлар Ер юзида юрадилар, бироқ биз уларни хис этмаймиз. Уларнинг бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузур-ларига келиб, Қуръон тиловатини сукут сақлаб эшитдилар ва ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар. Аллоҳ таоло бу тўғрида шундай деди:
«Эй Одам болалари, шайтон Оталарингиз-нинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта Биз шайтонни иймонсиз кимса-ларга дўст қилиб қўйганмиз.» (Аъроф: 27).

Демак, махлуқотлар, модомики, барча нарсаларни идрок эта олмасалар-да, далиллар билан собит бўлган ғайб ишларини инкор этишлари мумкин эмасдир.


 
DURDONDate: Payshanba, 07-Fev-2013, 03:32 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
‎- Oyisha onamiz aytadi: “Men qabr azobi to‘g‘risida oldin bilmas edim. Bir kuni bir yahudiy xotin mening oldimga kelib, bir narsa so‘radi. So‘ragan narsasini berdim, keyin aytdi: Allohdan sen uchun qabr azobidan panoh tilayman. Men o‘yladimki, uning so‘zlari yahudiylarning yo‘q ishlaridan bo‘lsa kerak, deb Payg‘ambar (s.a.v.) keldilar. Men u kishiga o‘shani eslatdim. Menga xabar berdilarki: “Albatta, qabr azobi bordir”. Muttafaqun alayhi.
Har bir musulmon Alloh taolodan qabr azobidan panoh tilamoqligi vojibdir va qabrga kirmasdan turib yaxshi amallar bilan tayyorlanmoqligi ham vojibdir. Chunki bu ishlar shu dunyoda bo‘lib turgan bo‘lsa, unga yengil bo‘ladi. Agar qabrga kirsa, bir yaxshilik qilish uchun ruxsat berilsa, deb orzu qiladi. Unga ruxsat berilmaydi. So‘ngra hasrat va pushaymonda qoladi. Oqil kishi o‘liklar borasida o‘y-fikr qilmog‘i lozimdir. Chunki o‘liklar ikki rak’at namoz o‘qishlariga ruxsat berishlarini yoki bir marta: Allohdan boshqa iloh yo‘q. Muhammad (s.a.v.) Uning elchisidir”, deb aytmoqlikni yoki bir marta Allohga tasbeh aytishlikni orzu qilishadi, lekin ularga ruxsat berilmaydi. Ular tiriklarga hayron holda ajablanadilarki, ular kunlarini g‘aflat va bekorchilikda zoe o‘tkazayotirlar-ku, deb. Ey do‘stim, kunlaringni bekor o‘tkazmagin. Chunki bu kunlar sening dastmoyangdir. Sen molingni sarflashga qodirlikda davom etsang, foydaga erishasan. Chunki oxirat matohi bu kuningda kasoddir. Bas, harakat qilgin, kasod vaqtda oxiratnning kasod matohini jamlashga uringan. Chunki bir kun keladiki, bu matohlar aziz narsaga aylanadi. Sen aziz kuning uchun kasod kunda bu matohni ko‘paytirgin. Albatta, sen u kunda bu narsani talab qilishga qodir bo‘lmaysan. Alloh taolodan hojatmand va faqirona kun uchun tayyorlanishga bizni muvaffaq qilishllikni so‘raylik. Bizlarni pushaymon bo‘lguvchilardan qilmaginki, ular dunyo hayotiga qaytishlikni talab qiladilar, bas, javob berilmaydi ularga. Sakarot-ul mavtni – o‘lim onini bizga va barcha musulmonlarga oson qilgin va bizni va barcha musulmonlarni qabr azobidan o‘zing asragin, omin.


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:13 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
КАБРДАГИ ХАЁТ

Одам боласи бу дунёда абадий яшамайди. Хамма инсон бир кун вафот этади. Баъзилар узок йил яшайди. Баъзилар ўртача умр кўради. Баъзилар ёшлигида вафот бўлиб кетади. Инсон ўлгандан сўнг унинг жонини фаришталар олиб кетадилар. Агар у яхши одам бўлган бўлса, унинг жонини жаннат фаришталари олиб кетадилар. Ёмон одам бўлган бўлса, унинг жонини дўзах фаришталари олиб кетадилар. Инсоннинг жони танадан чиккандан кейин ё рохатда ёки азобда яшайди. Вафот этган кишининг жасадини одамлар ювиб, кафанга ўраб, кабристонга олиб борадилар. У жойда ўликни ерга кўмадилар. Одам кўмиладиган ерни кабр, дейилади. Инсон кабрга кўмилгандан кейин у ерда якка ўзи колади. Хамма ўз уйига, ишига кайтиб кетади. Шундан сўнг Аллох ўлган одамни кабрда кайта тирилтиради. Нима учун?.. Чунки Аллох хар бир инсонни кабрда сўрок килади. Аллох кабрга Ўзининг икки фариштасини юборади. Уларнинг отини МУНКАР ва НАКИР, деб аталади. Мункар ва Накир кабрга кириб ўликни ўткизадилар. Кейин уни сўрок кила бошлайдилар. Фаришталар «Раббинг ким?» – деб сўрайдилар. Яна улар: «Пайгамбаринг ким?» «Дининг нима?» – деб сўрашади. Агар инсон дунёда Аллохга иймон келтирган ва Унинг айтганларини килиб яшаган бўлса, хеч кийналмайди. Аллох унинг тилига тўгри жавобларни келтириб кўяди. У одам фаришталарнинг саволларига тутилмасдан тўппа-тўгри жавоб беради. «Раббим – Аллох!» «Пайгамбарим – Мухаммад алайхисалом», «Диним – Ислом», – деб айтади. Шунда кабр кенгайиб кетади ва гулу райхонларга тўлади. Фаришталар кабрдаги кишига дўзах билан жаннатни кўрсатишади. Улар: «Карагин, сенинг дўзахда ўрнинг бор эди. Аллох уни жаннатга алмаштирди, энди рохат килиб ухлагин», деб чикиб кетадилар. Аммо ўлган одам бу дунёда динга амал килмаган бўлса, у Мункар ва Накирнинг битта хам саволига жавоб бера олмайди. У жуда хам каттик кўркиб кетади. Фаришталар ёмон одамларнинг кўзига жуда хам хунук бўлиб кўринишади. Фаришталарнинг ранглари коп-кора ёки кўм-кўк бўлиб колади. Овозлари хам каттик ва кўркинчли бўлади. Кофир ва мунофик одам фаришталарнинг саволларига: «Билмайман», деб жавоб беради. ёки кўркиб: «А..! А..!» деб тураверади. Шундан кейин кабрга азоб фариштаси келади. У кўлидаги огир темир гурзи билан у ердаги одамнинг бошига уради. У одам дод – фарёд килади. Аммо унинг додлаганини хеч ким эшитмайди. Фаришта уни азоблайверади. Ёмон одам то Киёмат куни бўлгунича ана шундай азобда ётади. Кофир, мунофик ва ярамас одамлар кабрда бу дунёда килган ёмон ишларига яраша хар хил азобда бўладилар. Бу хакда сизларга устозларингиз гапириб беришади. Яхши кишилар кабрда рохатда ётадилар. Аллох хаммамизни кабр азобидан асрасин. 13 – Коида. Кабрда икки фаришта хар битта одамни сўрок килишади. Аллох у ерда мўмин инсонга ёрдам беради. Кофир – мунофикларга ва гунохкор мусулмонларга азоб беради. Кабр жаннатдан бир богча ёки дўзахдан бир чукурликдир. Саволлар: 1 Мункар ва Накир кабрда нима деб савол беришади? 2 Мўминлар ва кофир-мунофикларнинг кабрдаги холатлари хакида гапириб беринг.


 
DURDONDate: Payshanba, 04-Apr-2013, 13:58 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Umr hotimasi...

Barro’ ibn Ozib rivoyat qiladi: “Payg‘ambarimiz sallollohu alayhi vasallam bilan birga ansorlardan bir kishining janozasiga chiqib, qabristonga yetdik. Hali qabr kavlanib bo‘lmagan edi. Payg‘ambar sallollohu alayhi vasallam o‘tirdilar. Biz ham u kishining oldilarida boshimizda qush turgandek o‘tirdik. U kishining qo‘llarida yer kavlaydigan cho‘p bor edi. So‘ngra boshlarini ko‘tarib: “Alloh taoloning qabrda beradigan azobidan panoh tilanglar”, deb ikki yoki uch marta aytdilar. Keyin: “Mo‘min banda agar oxiratga yuzlanib bu dunyodan ketayotgan bo‘lsa, uning oldiga yuzlari xuddi quyoshdek nurli, oppoq farishtalar tushadi. Ularning qo‘llarida jannatdan kafan va jannat atirlaridan xushbo‘y atir bo‘ladi. Ular ko‘z ko‘radigan joygacha o‘tiradilar, so‘ng o‘lim farishtasi keladi va u mayyitning oldida o‘tiradi. So‘ngra: “Ey xotirjam nafs, Allohning mag‘firatiga va roziligiga chiqqin”, deydi. So‘ngra ruh chiqib, idishning og‘zidan tomchi tomgandek oqadi. Uni tezlik bilan olib, xushbo‘y atirlik kafanga o‘raydilar. Undan yer yuzidagi barcha mushkning anqishidek is taraladi. So‘ngra uni olib osmonga ko‘tariladilar. Ular maloikalar to‘dasi oldidan o‘tgan vaqtlarida so‘rashadi: “Bu qanday yaxshi ruh?” Javob berishar ekanki: “Bu falonchining o‘g‘li falonchidir. U dunyoda yaxshi, solih kishi edi”, deb yaxshi ismlar bilan atashadi. So‘ng dunyo osmoni darvozasida to‘xtaydilar. Bu ruhga eshikni ochishni so‘raydilar, uni tanishtirib ketishadi va oxirgi yettinchi osmonga yetishadi. Alloh taolo buyuradi: “Uning kitobini illiyinda yozinglar va uni yerga qaytaringlar. Ularni o‘sha yerda yaratdim va o‘sha joyga qaytargayman”. (Yana boshqa gal: “uni o‘sha yerdan chiqargayman”), deb javob aytadi. So‘ngra ruh jasadga qaytadi, unga ikki farishta kelib so‘rashadiki: “Rabbing kim?” Aytadi: “Rabbim Alloh”. “Dinning qaysi?”. “Islomdir”. Yana aytishadi: “Sizlarga yuborilgan kishi to‘g‘risida nima bilasan?” Javob beradiki: “U Allohning rasuli”. Aytishadiki: “Qanday bila-san?” “Allohning kitobi Qur’onni o‘qidim va unga imon keltirdim va uni to‘g‘ri deb bildim”, o‘shanda nido keladiki: “Bandam rost so‘zladi. Unga jannat to‘shaklaridan to‘shanglar va jannat liboslaridan kiygizinglar, jannat eshiklarini unga ochinglar. Jannat hidi, yaxshiligi kelib turadigan eshiklarni ochinglar”. Uning qabri ko‘z yetadigan masofada kengayadi. Uning oldiga chiroyli yuzli, xushbo‘y hidli bir farishta kelib aytarkanki: “Xursand bo‘lgin, mana bu kunki, seni xursand qiladi, bu kun xususida sen va’da olgan eding”. Mayyit so‘raydi: “Sen kimsan?” “Men sening yaxshi amallaringman. Yo Parvardigor, qiyomatni keltirginki, men o‘z ahlimga qaytayin”, deb aytadi.
Agar kofir banda o‘lsa, dunyo olamidan uzilib, oxiratga kelayotgan bo‘lsa, uning oldiga qora yuzli farishtalar tushadi. Ularda dag‘al kanop mato ham bo‘ladi. Ular ko‘z yetadigan masofada o‘tirishadi, keyin o‘lim farishtasi kelib, u bandaning boshi ustiga o‘tirib aytadiki: “Ey iflos nafs, Allohning g‘azabiga chiqqin!” So‘ngra uning a’zolari ajratib tashlanadi. Jonni shunday oladiki, ho‘l jundan tikanli sixni sug‘urgandek. Olayotgan paytida tomir va paylari uzilib ketadi. Uni tezlik bilan olib o‘sha dag‘al matoga o‘raydilar. Undan eng badbo‘y hid chiqadi. Keyin uni olib osmonga ko‘tariladilar, qaysi bir maloikalar to‘dasi o‘tib qolsa, so‘rashadiki: “Bu qanday iflos ruh?” Aytishadiki: “Bu falonchining o‘g‘li falonchi”, deb yomon ismlar bilan atashadi. Hattoki, dunyo osmonida to‘xtasharkan, eshikni ochishni so‘rashadi, unga ochilmaydi...” Keyin Rasulluloh sallollohu alayhi vasallam bu oyatni o‘qidilar: “...Ular uchun samo eshiklari ochilmas va toki tuya ignaningn teshigidan o‘tmas ekan, ular ham jannatga kira olmaslar” (A’rof, 40). Yana davom etdilar: “Keyin Alloh taolo aytadi: “Uning kitobini sijjiynga yozinglar”. Keyin uning ruhini qattiqlik bilan yerga tashlaydilar. “Kim Allohga shirk keltirsa, bas, u go‘yo osmondan qulaganu uni (biron vahshiy) qush (o‘lja qilib) olib ketgan yoki (qattiq) shamol yiroq joylarga uchirib ketgan kabidir” (Haj, 31). So‘ngra uning ruhini jasadiga qaytaradi. Keyin ikki farishta kelib o‘tirishadi. “Rabbing kim?” Aytadiki: “Bilmayman”. “Dining qaysi?” “Bilmayman”. Va undan yana so‘rashadi: “Sizlarga yuborilgan kishi to‘g‘risida nima deysan?” Aytadi: “Ey bilmayman”. Shunda osmondan nido qiluvchi nido qiladi: “Bandam yolg‘on gapirdi! Unga do‘zax to‘shaklaridan to‘shak qilinglar va do‘zaxga kiradigan eshikni ochib qo‘yinglar”. Keyin uning ustiga do‘zaxning issig‘i va zahri kiradi. Qabri torayadi. Shunda qovurg‘alari aralashib ketadi va badbashara, yomon kiyimli, sassiq hidli kishi kelib, unga aytadiki: “Xabardor bo‘lgin bu yomon kuning bilanki, sen shu kun xususida va’da olgan eding”. Ruh so‘raydi: “Sen kimsan?” deb. Aytadi: “Men sening yomon amalingman”. U aytadi: “Ey Parvardigor, qiyomat kunini keltirmagin, qiyomat kunini keltirmagin...” (Ahmad va Abu Dovud rivoyati, Sahih). (Abu Lays as Samarqandiyning “Tanbehul g’ofilun” kitobidan).


 
DURDONDate: Juma, 17-Yan-2014, 03:35 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги чўп билан ер чизиб ўтирдилар. Сўнг бошларини кўтариб, асҳобларига: «Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар, қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар, қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар», дедилар. Бу гапни у зот икки ё уч марта айтдилар. Сўнг уларга ўгирилиб, дедилар: «Мўмин банда дунёдан узилар ва охиратга юзланар чоғида ҳузурига осмондан юзлари офтобдек, оқ юзли фаришталар тушиб келади. Улар билан бирга жаннат кафанлари ва жаннат ҳанут (хушбўйлик)лари бўлади. Улар мўмин банданинг кўз қири тушарли ерга келиб ўтирадилар. Кейин ўлим фариштаси келиб, унинг бош тарафига ўтиради ва унинг пок руҳига хитоб қилиб: «Эй покиза жон, Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги сари чиққин», дейди. Шунда мўминнинг жони меш оғзидан сув сизиб чиққанидек осонлик билан сизиб чиқади. Фаришталар уни ўлим фариштаси қўлида бир лаҳза ҳам қолдирмасдан қабул қилиб оладилар, сўнг уни ҳалиги кафанга ўраб, ҳалиги ҳанутдан сурадилар. Ундан ер юзида мавжуд бўлган энг хушбўй мушк ҳиди таралади. Сўнг уни олиб, юқорига кўтариладилар. Йўлда қай бир фаришталар жамоаси ёнидан ўтсалар, улар: «Бу покиза руҳ ким(нинг руҳи)?», деб сўрашади. Улар: «Фалончи фалончи ўғли» деб, уни дунёда аталган энг гўзал исмлари билан номлаб, таништирадилар. Ҳатто, дунё осмонига етиб келиб, унинг киришига изн сўрайдилар. У учун эшик очилади. Шундан сўнг ҳар бир осмоннинг муқарраб фаришталари уни кейинги осмонгача кузатиб қўядилар. Охири у еттинчи осмонга етиб боради. Аллоҳ таоло айтади: «Бандамнинг китобини Иллийюнга ёзинглар, ўзини эса ерга қайтаринглар. Зеро, Мен уларни ундан (ер жинсидан) яратдим, унга қайтараман ва яна қайта ундан чиқараман». Шундан сўнг унинг руҳи (танига) қайтарилади. Сўнг ҳузурига икки фаришта кириб келади. Уни ўтиргизиб: «Раббинг ким?», деб сўрайдилар. «Раббим Аллоҳ», деб жавоб беради. «Дининг нима?», деб сўрайдилар. «Диним Ислом», деб жавоб беради. «Сизларга юборилган у киши ким?», деб сўрайдилар. «У Расулуллоҳ (Аллоҳнинг элчиси)», дейди. Сен буларни қаердан биласан?», деб сўрайдилар. «Аллоҳнинг Китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим», дейди. Шунда самодан: «Бандам рост айтди, унга жаннатдан ўрин тўшанглар, жаннат либосларидан кийдиринглар, (қабрига) у учун жаннатдан дарча очиб қўйинглар», деган нидо келади. Шундан сўнг унга жаннатнинг хушбуй ҳиди ва шаббодаси эсиб туради. Қабри ҳам кўз илғарли ергача кенгайтириб қўйилади. Ҳузурига хушсурат, чиройли кийинган бир киши хушбўй ҳид таратиб кириб келиб: «Сенга хушхабар олиб келдим, хурсанд бўл, сенга ваъда қилинган кун мана шудир», дейди. Шунда у: «Ўзинг ким бўласан? Юзинг яхшилик келтирувчи кишининг юзидек», дейди. У: «Мен сенинг солиҳ амалинг бўламан», дейди. Шунда (маййит): «Эй Раббим, тезроқ Қиёматни қойим қил, тезроқ Қиёматни қойим қил, токи мен аҳлим ва молим олдига қайтай», дейди.

 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қабр синови
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: