• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ашуро кунининг фазилати
Ашуро кунининг фазилати
DURDONDate: Juma, 02-Dek-2011, 08:27 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:



Оламлар Робби Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг оила аъзолари ва барча саҳобаи киромларига Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин.

Аллоҳ таоло ой ва кунларнинг қайта айланиши билан бандаларига ажр мукофотларни тўлиқ қилиб бериш ва фазлу карамини янада зиёда бўлиши учун, яхшилик мавсумларини давомли қилиб қўйгани катта бир неъматдир.

Мана муборак ҳаж мавсуми тугаши билан, унинг кетидан яхшиликлар билан тўла, ҳурмати баланд Аллоҳнинг Муҳаррам ойи келди.

Имом Муслим саҳиҳларида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир».

Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррам ойини «Аллоҳнинг ойи» деб номлашлари, бу Муҳаррам ойининг шарафли ва фазилатли эканини кўрсатади.

Зотан Аллоҳ яратган махлуқотларининг ичидан айримларини хослаб, айримларини эса бошқаларидан афзал қилиб қўйган.

Ҳасан ал-Басрий роҳимаҳуллоҳ «Аллоҳ таоло йилни ҳурмати улуғ ой «Муҳаррам» билан бошлаб, ҳурмати улуғ ой билан якунлади.

Ойларнинг ичида Аллоҳнинг ҳузурида ҳурмати

қаттиқлигидан, Рамазондан кейин Муҳаррам ойидан кўра бирор улуғроқ ой йўқдир» деб айтдилар.

Бу ойда улуғ ҳодиса, ойдин нусрат рўй берган бир кун бор, шу кунда Аллоҳ Фиръавн ва унинг лашкарларини ғарқ қилиб, Мусо алайҳиссалом ва У зотнинг қавмларига нажот бериб, ҳақ ботил устидан ғолиб ва устун бўлгандир.

Бу улуғ фазилатли ва қадимдан ҳурматга эга бўлиб келган Муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, у »Ашуро»деб аталади.

Ашуро куни ва бу кунда рўзадор бўлиш фазилати.

Ашуро куни ва унда рўзадор бўлиш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўпгина ҳадислар собит бўлган,

Мисол қилиб айримларини айтиб ўтамиз:

Имом Бухорий ва Муслим саҳиҳларида Ибн Аббосдан келтирган ривоятда, у киши Ашуро куни ҳақида сўралганларида: «Мен Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни ва Рамазон ойининг рўзасидан бошқа бирор бир куннинг фазилатини қасд қилганларини кўрмадим» деб жавоб бердилар.

Юқорида биз, Ашуро улуғ фазилатли ва қадимдан ҳурматли кунлигини айтиб ўтдик.

Нафақат Мусо алайҳиссалом бу кун рўзасини тутганлар, балки аҳли китоблар ва жоҳилият давридаги қурашилар ҳам бу кунда рўза тутардилар.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам Маккада Ашуро куни рўзасини тутардилар, аммо одамларни рўза тутишга буюрмас эдилар.

Мадинага келгач, аҳли китоблар Ашуро кунида рўза тутиб, уни улуғлаб рўза тутганларини кўрганларида, одамларни рўза тутишга буюрдилар. Буйруқларини ўзлари рўза тутиш ва тарғиб этиш билан таъкидлаганларидан, ҳатто, саҳобалар ёш болаларига ҳам рўза туттирар эдилар.

Саҳиҳайнда Ибн Аббосдан келган ривоятда у киши шундай деганлар: Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг рўза тутаётганларини кўриб улардан: «Сизлар рўза тутаётган бу кун қандай кун? деб сўрадилар. Улар: Аллоҳ Фираъвн ва унинг лашкарларини ғарқ қилиб, Мусо билан Унинг қавмига нажот берган улуғ кундир , Мусо бунинг шукронасига Аллоҳ учун рўза тутганлар, шу боис биз ҳам бу кунда рўза тутамиз деб айтдилар.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан кўра Мусога биз яқинроқ ва ҳақлироқмиз» дедилар ва ўзлари рўза тутиб, саҳобаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар соллалоҳу алайҳи ва саллам.

Саҳиҳайнда Муаввизни қизлари Рубаййиъдан келган ривоятда айтдилар: «Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Мадина атрофида яшайдиган ансорлар қишлоғига Ашуро куни эрталаб хабар юбордилар: «Сизлардан ким рўзадор бўлса рўзасини давом эттирсин, ким тутмаган бўлса қолган кунини ниҳоясига етказиб қўйсин».

Шундан кейин ўзимиз рўза тутиб, ёш болаларимизни ҳам рўза тутишга буюрдик. Масжидга бориб болаларга жундан ўйинчоқлар таёрлаб қўяр, бирортаси овқат деб йиғлагудек бўлса, ифторга етсин деб ўйинчоқни бериб қўяр эдик.

Бошқа ривоятда: «биздан овқат сўраганларида рўзаларини ниҳоясига етказсин деб, овутиб-юпатиб ўйинчоқни бериб қўяр эдик».

Рамазон рўзаси фарз бўлгач Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Ашуро куни рўзадор бўлишни ихтиёрларига қўйдилар.

Саҳихайинда Абдуллоҳ ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :

«Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам Ашуро кунида ўзлари рўза тутиб, саҳобаларни ҳам рўзадор бўлишга буюрганлар,

Рамазон рўзаси фарз булганда , буни қўйдилар-яъни рўза тутишга буюрмадилар, мустаҳаблигича қолди».

Саҳихайнда Муъовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтадилар: Мен Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганларини эшитганман: «Бу Ашуро куни, Аллоҳ сизларга бу куннинг рўзасини фарз қилмаган, Мен рўзадорман, сизлардан ким ҳохласа рўза тутсин, ҳохламаган тутмасин».

Ушбу ҳадислар Ашуро куни рўза тутиш вожиблиги мансух бўлиб, мустаҳаблиги қолганига далилдир.

Муҳаррам ойининг фазилатларидан бири, Ашуро куни рўза тутиш, ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишидир,

Имом Муслим ўзларининг сахиҳларида Абу Қатодадан Аллоҳ улардан рози бўлсин ривоят

қилган ҳадисда: «Бир киши Ашуро кунининг рўзаси ҳақида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан сўради: Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам «Ўтган йилга каффорат бўлишига Аллоҳдан умид қиламан». деб айтдилар.





 
DURDONDate: Juma, 02-Dek-2011, 08:28 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Биродарлар!!!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг оҳирида, Ашуро кунининг ўзидагина рўза тутмасдан, Аҳли китобларга хилоф суратда, яна бошқа бир кунни қўшишга азму қарор қилган эдилар.

Имом Муслим саҳихларида Ибн Аббосдан Аллоҳ улардан рози бўлсин келтирган ривоятда: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашурода ўзлари рўза тутиб, бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрганларида: саҳобаи киромлар айтдилар: «Ё Росулуллоҳ ахир бу яҳудий ва насоролар улуғлашадиган кун-ку? «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ хоҳласа келаси йилда тўққизинчи кунида ҳам рўза тутамиз» деб жавоб бердилар .( яъни аҳли китобларга ҳилоф суратда ўнинчи кунга қўшиб.)

Ибн Аббос айтадилар, келаси йил кемасидан олдин Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вас саллам вафот этиб қолдилар.

Ибн-ул -Қоййим -Аллоҳ уларни ўз раҳматига олсин- «Зодул маъод» номли китобларида 2-мужаллад 76-бет:

Рўзадор бўлиш мартабалари ҳақида сўз юритиб, шундай давом эттирадилар:

Рўзадор бўлиш мартабалари учта:

Бу мартабаларни энг комил кўриниши, Ашуро рўзасидан бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутиш, кейинги мартаба тўққизинчи ўнинчи кунларда рўза тутиш, шунга кўп ҳадислар келган, бундан кейинги мартаба, фақат ўнинчи куни рўзадор бўлиш.

Ашуро куни рўзасига эришиш мақсадида тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунларда рўзадор бўлиш комилроқдир.

Ушбу кунда одамлар томонидан содир этиладиган айрим бидъат ва шариъатга ҳилоф ишлар:

Эй, мусулмон биродарлар, огоҳ бўлинглар!!! Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан содир бўлмаган бирор амал машруъ эмасдир. Баъзи одамлар томонидан бу кунда содир бўладиган суннатга зид айрим ишлар ушбулардир: шу кунга ҳослаб сурма суриш,ҳина қўйиш, ғусл олиш, оила-аҳлига кенглик бериб сероб қилиб қўйиш, шир гуруч каби таомларни шу кунга ҳослаб таёрлаш.

Бу каби амалларни қилиш ҳақида келган ҳадисларни ҳаммаси тўқима ва заифдур.

Бундан ташқари бу кунда айрим одамлар томонидан содир бўладиган бидъатлар ҳам бор:

Ашуро кунида муайян бир дуони хослаб ўқиш, бидъатчиларда,«Ашуро руқияси» номи билан машҳур бўлган дуъолар, яна рофизийлар бу кунда қиладиган амалларни шариатда ҳеч қандай асли йўқ, яна мункар ишлардан бири, ҳижрий йилнинг бошида тўпланиш, совға-салом, атир гулларни тарқатиш, ҳар йили нишонланадиган байрам қилиб олиш.

Янги ҳижрий йил ва нафсни бошдан ҳисоб-китоб қилиб чиқиш.

Янги ҳижрий йил бошланиши биланоқ, мўъмин –мусулмон киши, пухталик тезлик билан илгари қилиб ўтган амаларини қайта кўриб, чиқиб ўз нафсини бошдан ҳисоб-китоб қилмоғи муносиб ва лойиқ ишдир.

Нажот кўчаси ва ҳидоят йўли мана шу ердадир. Зеро зукко одам ўзини ҳокисор тутиб, ўлимдан сўнги ҳолатларга тайёргарлик қилиб амал қилган кимсадир. Доно, ақли етук одам ўз нафсига яхшилик йўлларини лозим тутиб, нафсини шариъат тизимлари билан жиловлаган кишидир.

Инсон ўзини ҳисоб-китоб қилганида, икки холатдан чиқмайди,

Агар яхшилик қилувчи–муҳсинлардан бўлса, эҳсону-яхшиликларини янада зиёда қилади.

Агар ҳатоларга йўл қўйиб, амалларида камчиликларга бепарво бўлган бўлса, қилган амалларига пушаймон бўлиб, Аллоҳга тавба қилади.

Аллоҳ таоло айтди:

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! (Ал-ҳашр сураси 18-оят.)

Ибни Касир ушбу оятни тафсирида айтадиларки: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан илгари ўзингизни бошдан ҳисоб-китоб қилиб чиқинг, Ўз Роббингизга қайтиб, Унга рўбарў бўладиган кунга қандай солиҳ амаларни заҳира қилиб қўйганингизга қарангиз».

Нафсни бошдан ҳисоб қилиш йўли ва кайфияти ҳақида Ибн –ул Қоййим қисқача қилиб:

« Лўнда қилиб айтганда, биринчи бўлиб ўз нафсини фарз амаллар устида бошдан ҳисоб-китоб қилади, бирон камчилик –нуқсонларни топгудек бўлса, қазосини ўтаб ёки ислоҳ қилиб тўғирлаб олади.

Сўнг қайтарилган ишлар устида бошдан ҳисоб-китоб қилади.

Агар бирор қайтарилган ишни қилиб қўйган бўлса, тавба, истиғфор, гунохни ювиб юборувчи -ўчирувчи яхши амалларни қилиш билан, тўғрилаб олади.

Кейинги бошдан ҳисоб-китоб, асосий мақсад-нима учун яратилганида бўлади, агар бу мақсаддан ғафлатда қолиб кетган бўлса, Аллоҳни кўп зикр қилиш, У Зотга юзланиш билан ўнглаб олади».

Азиз мусулмон биродар! Келган янги ҳижрий йил тонгини тавба, Аллоҳга қайтиш, Аллоҳга юзланиш билан қутлаб олинг.

Зеро, номаъи-аъмол саҳифаларингиз ҳали ҳеч нарса ёзилмай оппоқ турибди, гуноҳ-маъсиятлар билан уларни қоралаб қўйишдан сақланинг. Ҳисоб-китоб қилинишингиздан илгари ўзингизни бошдан ҳисоб-китоб қилиб олинг.

Буюк Аллоҳ таолони кўп зикр қилинг, У зотдан гуноҳларингизни кечиришини сўраб кўп истиғфор айтинг. Яхшиликга далолат қилгувчи, йўл кўрсатувчи, солиҳ ёру биродарлар, ҳамроҳларга харис бўлинг.

Роббим Аллоҳ ушбу янги ҳижрий йилни Ислом динимизга ва барча мусулмонларга ҳайрлик қилсин.

Роббимиздан, гўзал ибодат қилишда ва гуноҳлардан йироқ бўлишда умримизни зиёда қилишини, ҳамда жаннатда остидан анҳорлар оқиб турган хоналарни ўзига жой қилиб тайёрлаб олган кимсалардан қилишини сўраб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва У кишининг оила аҳлларига ва саҳобаи киромларига салоту саломлар бўлсин, деб сўзимизни якунлаймиз.




 
ROBIYADate: Juma, 02-Dek-2011, 09:12 | Message # 3
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 2503
Status:
جزاك الله خيرا و يرزقك بجنة الفردوس آمين

chiroylik imzo coyaman yaqinda
 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ашуро кунининг фазилати
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: