• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА
ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 15:10 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА

Шу мақсадда қисқагина Макка ва Ясриб шаҳарлари блан ўқувчиларни таништириб ўтишни ҳам лозим топдик.

Мўътабар Ахмедова


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 15:11 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



МАККА шаҳри -Умм ул Қуро; Умм ул Мадоин(шаҳарлар онаси) қадимдан машҳур бўлиб, Птоло-мей асарларида Макараба номи блан тилга олинган,Арабистон ярим оролининг ғарбида жойлаш-ган бўлиб,қадимдан Хижоз вилоятининг савдо ва маъмурий маркази ҳисобланади.МАККА, Исмоил (а.с.) шарофати блан топилган Зам зам булоғи яқинида Иброҳим (а.с.) қурган Кааба (Аллоҳ уйи), кейинчалик турли вақтларда урушлар туфайли бузилган, сўнгра жоҳилият даврида қайта Қурайш қабиласининг Хошимийлар авлодидан бўлган бошлиқларидан Абдул Муталлиб томонидан қайта тикланган ва мушрикларнинг бут ва санамлари қўйилиб, ибодат қиладиган жойга айлантирил-ган ХАРАМ –БАЙТУЛЛОХ атрофида қад кўтарган шаҳар. Росулиллаҳ (с.а.в.) Маккани фатх этганларидан кейин ундаги барча бут ва санамлар синдирилиб,ёқиб юборилади ва қайта тикланиб, Якка Аллоҳгагина ибодат қилиш учун ибодатхона вазифасини ўтайбошлади.Мана 1400 йилдан ортиқ вақтдан буён дунё мусулмонларининг барчаси учун хаж амалини бажарадиган зиёратгохдир.

Макка шаҳри Қизил денгиздан 70 км узоқликда, турли баландликдан иборат тик қоялар тепа-лик ва тоғлар орасига жойлашган.Бағдод ҳалифалиги инқирозга юз тутгач, Макка фотимийлар , аююбийлар, усмонли турклар империяси тобелиги (1517 й) остида бўлган. XVII асрда бутун араб дунёси ғарб империализми томонидан босиб олинади ва XX аср бошларида юзага чиққан миллий озодлик ҳаракати туфайли, маҳаллий шайхлар ва Англия қироллиги блан келишилган холда 1916 йилда Макка шаҳрини Хижоз қироллигининг пойтахти деб эълон қилинади. 1924 йилда эса Ибн Саъуд қўшинлари Маккани босиб олади. 1932 йилда эса Макка шаҳри Саудия Арабистонига қўшиб олинади. Макка аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо блан шуғулланади. Бу ерда асосан хаж ва умрага келган зиёратчилар эхтиёжига зарур бўлган буюмлар ишлаб чиқарилади. Макка шаҳри ободончилигига катта аҳамият берилган ва зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилган.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 16:09 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


ЯСРИБ(Ятриб)–МАДИНА-Мадинат Росулиллаҳ ёки Мадинат ун-Набий (пайғамбар шаҳри )- Арабистон яриморолининг шимоли ғарбидаги Хижоз вилоятининг қадимий шаҳарларидан бўлиб, Маккадан 400 км шимолда,денгиз сатхидан 600 м. баландликда жойлашган.Ясриб илк ўрта асрдан, яъни Улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккадан бу шаҳарга хижрат қилиб келган вақт-ларидан-622йилдан бошлаб МАДИНА деб аталади. Бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) раҳбарлик-ларида мусулмон уммати ташкил топади ва Ислом давлати барпо бўлади. Мадина Маккадан кейинги иккинчи мусулмонларнинг энг улуғ зиёратгох шаҳри ҳисобланади.

Тарихий манбааларга қараганда,қадимда Мадина шаҳрининг ички қисми мустахкам девор блан ўралган бўлиб,унда асосан давлат маъмурий бинолари ва ҳукумат хизматчилари яшайдиган уйлар жойлашган бўлган.Ташқи қисмида эса, ҳунармандлар маҳаллалари(роботлар)бўлган.Шаҳар-нинг 8та дарвозаси бўлиб, дарвозаларни бир бири блан боғлайдиган тўғри кўчалар ўтказилган ва шаҳарни аҳоли яшайдиган бирнеча катта худудларга бўлган. Ҳозирда бу дарвозалар бузиб ташланган.

Мадина 632 -656 йилларда,Ислом пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) ҳижратларидан сўнг ташкил топган Араб халифалигининг пойтахти,Умавийлар ва Аббосийлар ҳалифалиги даврида Хижоз вилоятининг маркази,10 -асрдан бошлаб Миср тобелигида, 1517- йилдан Усмонли турк империяси тобелигида, 1919 – йилдан Хижоз қироллиги тобелигида ва ниҳояти 1919 – йилда Ибн Сауд қўшини Мадинани забт этгач, 1932 йилда Саудия Арабистонига қўшиб олинган. Шаҳар марказидаги Росули Акромнинг(с.а.в.)масждилари таъмирланиб, атрофи кенгайтирилган ва яхлит бир катта меморий худудни ташкил қилади. Шаҳар аҳолиси асосан савдогарчилик ва ҳунарманд-чилик блан шуғулланиб, зиёратчилар учун турли буюмлар ишлаб чиқарадилар. Мадинада зироат-чилик ҳам йўлга яхши қўйилган. Бу ерда асосан хурмо етиштирилади.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 16:25 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Энди сўзимизга қайтсак.

Кофирларнинг узоқ йиллар давомида Ислом динини умуман ўртадан кўтариб ташлашга бўлган саъи-ҳаракатлари зое кетгач, турли йўллар блан, турли ҳолатда ўз айғоқчиларини юбориб, мусул-монларнинг жуда нозик салбий томонларини билиб олиб, Исломга қақшатгич зарба бериш йўлла-рини ишлаб чиққан.Афсуски, куфр дунёсидан ибрат олиб, мусулмон ҳолида туғилган кўпчилик бандалар ўз руҳияти ва маънавиятини ўрганиб такомиллаштириш у ёқда турсин, аксинча кофирлар каби, унга паст назар билан қарайдилар ва ваҳший–жаҳолат маскани бўлган ғарб «маданиятини» «ўрганиб», унга эргашадилар,хатто уни тарғиб қилдилар ва тарғиб қилмоқдалар.

Тарих сархадларини варақлар эканмиз, кофирларнинг найранглари-ю, Исломга нисбатан вужуд-ларидаги жирканч душманликнинг гувоҳи бўламиз. Росулиллаҳга (с.а.в.) Хиро (Жабалин-Нур) ғорида ваҳий келиб,ИСЛОМ динининг араб оламида ривожланиши нафақат шарқ олами, қолабер-са бутун инсоният тараққиётининг бошланғич нуқтаси деб, қаралишига қарши кучлар, хатто Ислом оламида ҳам жуда кўп.Тўғри, ИСЛОМГАЧА ҳам Форс, Миср ва Рум, Афрасиёб каби дав-латларда ҳам юксак тараққиёт бўлган, аммо у тараққиёт фақат иқтисодий ва қулдорлик тарақ-қиёти бўлиб, маънавий, рухий ўта зулмат қоронғулигида эди.Араб қабилаларининг кўпчилиги кўчманчи эдилар. Аммо, Росулиллаҳ (с.а.в) пайғамбарликлари бошланиши, яъни Исломни вужудга келиши блан, бу дин биринчидан тарихан араб халқларининг шижоати -шижоатинигина белги-ловчи бўлибгина эмас,энг асосийси, бу миллатнинг маънавий юксалиши йўлида ва халқаро майдондаги тарихий ўрнини белгиловчи асосий омил бўллиши баробарида, унга Аллоҳ Азза ва Жалла ЯККА ХУДОЛИКККА етакловчи дин – Исломни тарғиботчиси вазифасини ҳам юклади. Шунингдек,нафақат Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг, қолаберса, бутун дунё халқларининг маданияти, маънавияти, сиёсий –ижтимоий ва иқтисодий юксалишига ИСЛОМ Қуёш нури каби чуқур таъсир этди. Шу блан бирга бу қуёш нури каби ёруғлик – ИСЛОМга қарши кураш ҳам авж олабошлади.Аммо барча араб қабилалари ва хатто яқин ва узоқ худудлардаги ҳарқандай жамият вужудида жуда тезлик блан намоён бўлаётган бу чуқур ўзгаришлар ва янгиланишга қарши, нафа-қат Макка мушриклари ва яхудлар,хатто атрофдаги кофирлар ҳам бирор кучли омилга эга бўла-олмадилар. Бунинг сабабларидан асосийси, Росулиллаҳ (с.а.в.),ТАВҲИД-АЛЛОҲнинг ягонали-гини тасдиқловчи зоҳирий ва ботиний воқеликларни Аллоҳ буюрганича баён этишлари блан бирга, биринчи бўлиб, бутун дунёда авж олган ва қонун даражасига кўтарилган қулдорликка барҳам берган шахс бўлдилар. Қулдорликни тугатишда,асосан,ўзлари қўл остларидаги қулларни озод қилиш блан бирга, бозордан қулларни сотиб олиб,озод қилишлари блан ҳам Исломни қабул қилган барча қулдорларга ўрнак бўлганлар.Бу эса биринчи асосий янгиланиш эди. Ҳозирда, ғарб мамла-катларида АҚШнинг 1-нчи президенти Линкольн гўё биринчи бўлиб қулдорликка бархам берган шахс сифатида талқин этилади. Ҳа ,у ғарб дунёсида шундай шахс бўлган, аммо бутун дунёга ўрнак бўлаолмайди. Бундан ташқари, ўша даврда ғарбдаги тарихий шароит ҳам қулдорликни тугатишни тақазо этар эди. Чунки Шарқда – ИСЛОМ дунёсида деярлик, қулдорлик бутунлай тугатилган эди.

Иккинчидан, бутун Шарқда, кейинчалик ғарб куфроний дунёсида ҳам, жамиятнинг ривожла-ниши ва юксалиши, юқорида айтганимиздек, Ислом орқали намоён бўлди. Бунинг асосий манъбаи Муҳаммадга (с.а.в) Аллоҳнинг Ягоналигини англатиш ва Ул зоти бо-барокатга пайғамбарлик ваҳийси Жиброил (а.с) орқали Аллоҳ томонидан берилиши, араб қабилалари орасидаги кўп худолик ақидасидан устунлиги блан ғолиб келганидадир.-(Бисмиллаҳар роҳманир роҳийм!):-«Айтинг,(Эй,Муҳаммад!):«Албатта намозим, ибодатларим, хаёту- мамотим бутун оламларнинг парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир.У Зотнинг бирорта шериги йўқдир.Мана шунга (яъни, Ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрулганман. Ва мен бўйсингувчиларнинг аввали, пешқадамиман» (с.Анъом,162-163оятлар). Кейинчалик, нафақат Ислом олами мутафаккирлари, қолаберса, куфр-ғарб олимлари ҳам Қурьон таълимотини ўрганиш ва уни тахлил қилиш блан бирга,Исломгача бўлган диний адабиётлар, қадимги юнон, форс файласуфлари ва олимларининг асарларини чуқур ўрганадилар ва солиштириб кўриб, Қуръонда келтирилган маълумотлар уларни бирортасига ўхшамай, ажралиб туришини ангалб, ҚУРЪОН ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ Каломи эканлигини тан оладилар. Аммо бу КАЛОМ айнан араблардан бўлган Аллоҳнинг Росули Муҳаммадга(с.а.в.) нозил бўлгани учун ҳам вужуд вужудлари блан унга қарши курашадилар. Исломнинг юксалиши,хатто инқироз даврларида ҳам, бутун ислом жамиятидаги қарама-қаршиликлар даврда ҳам ўз мавқини йўқотмай, ривожланишда илгарилаб, давом этди.Ислом дини, хатто ҳозирги қарама-қаршиликлар, бўхтонлар ва туҳматлар кучайган оғир ва бутунлай янги тарихий шароитда ҳам ўзининг юксак даражадаги мавқини сақлаш блан бирга, ўзининг тараққиёт жараёнида ҳам давом этмоқда. Инша Аллоҳ!


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 17:41 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Шундай қилиб, Росулиллаҳга (с.а.в) ваҳий келган кундан эътиборан Аллоҳнинг инояти блан аввал араб дунёсида ва қисқа вақт ичида бутун шарқда маънавий, маданий ва руҳий,ҳамда моддий кескин бурлиш даври вужудга келди.Росулиллаҳнинг (с.а.в) 622 йилда Ясрибга қилган хижрат-ларидан сўнг, ИСЛОМни қабул қилиш араб қабилалари ва атрофдаги халқларда оммавий тус олади. Бунинг асосий сабабларидан бири, ўша давр жамияти ижтимоий ҳаётидаги маънавий қолоқликнинг негизи саналмиш кўп худолик асносидаги қарама-қаршиликлар сабабли ўзаро

келишмовчиликларнинг тез-тез содир этилиши ва Аллоҳ томонидан ЎзинингРосулига(с.а.в.)бир ва бинеча оятлар орқали Аллоҳ Ўзининг ягоналигини билдириши ва уни тан олишликдадир. Бу буюк тарихий бурилиш давригача бўлган араб қабилалари ва ғарб дунёси орасидаги аввалги савдо-сотиқ ҳам бирмунча вақт тўхтайди.

Мелодий 1V-V1 асрларда ғарб дунёсидаги энг кучли ва моддий ривожланган, аммо халқлари маънавий, руҳий ва ақлий тим қоронғуликдаги Форс ва Рум империясининг ўзаро ва ички урушлари, денгиз қароқчиларининг таланчилиги оқибатида таназзулга юз тутган давр бўлиб, бутун шарқ ва ғарб дунёси жаҳолат, зулмат ва нодонлик ботқоғида яшар эди. Бунга қўшимча, ўша даврдаги бадавлат, аммо кўпхудолик ҳукм сурган Арабистон ярим оролидаги бу Исломий ўзгариш-лар, ўша даврдаги дунё оммасига бутунлай бегона ва ақл бовар этмайдиган маданий-маънавий вужуднинг-ИСЛОМнинг пайдо бўлиши, нафақат ғарб дунёсини, қолаберса деярли барча дунё халқлари каби куфроний ҳаёт кечирадиган араб қабилаларини ҳам эсанкиратиб қўяди. Натижада барчалари бор кучлари ва идрокларини ишга солиб, Ягона Аллоҳ томонидан юборилган бу янги ғоя ва маънавий-маданиятга қарши кураш режаси устида бош қотирадилар.Бу ИСЛОМИЙ ғоя замири уларни даҳшатга солар эди. Чунки, ИСЛОМ – бу энг аввало жамиятнинг руҳий, маънавий янгиланишини белгилаш барорида, инсонларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётига ҳам катта таъсир кўрсатиб, уни тубдан ўзгартириб юборабошлаган эди

Макка мушрикларининг зулмлари ва тазийқлари остида Муҳаммадга(с.а.в) эргашган жуда оз мусулмонлар оғир аҳволда қолгач, Аллоҳнинг ваҳийси блан Росулиллаҳ (с.а.в) томонларидан хижратга руҳсат берилиб, яширин равишда, мусулмонлар гуруҳ гуруҳ бўлиб( тарихнависларнинг билдиришларича, 50-53 киши), ўша даврда энг адолатли шох ҳисобланган Хабашистон(Эфиопия) подшоси Нажжоший юртига йўл оладилар. Шу ерда Африқо қитъасига Исломни ёйилиш тарихига қисқача назар ташлаб ўтишни лозим топдик.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 17:47 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Шарқий Африқо мамлакатлари бирнеча асрлар давомида атрофдаги қўшни (ҳозирги Эритрея, Сомали,Яман, Эфирпия давлатларини бирлаштирувчи)БУҒУЛАР МАКОНИ (Земли Пант) блан ҳам доимо савдо, маданий ва иқтисодий қўшничилик алоқаларда бўлиб келганлар. Бунга Юқори Мисрдаги “Қироллар воҳаси”дa эрамиздан аввалги 2000 йилларга таалуқли баъзи мир ёзувлари, расмлар ва хайкалчалар далолат беради. Румликлар бу ерларни “Озонийлар” юрти деб таърифлашган экан.

Шарқий Африқога,яъни негус(шох маъносидаги унвон) ан – Нажоший бошқараётган Хабашистон-га ИСЛОМ айнан, 13 йил давомида Маккада турли таъқиблар остида Исломни қабул қилган ва ўлим шарпаси кўланка солаётган бир вақтда таъқибдан қочган Росули Акромнинг (с.а.в.) бир неча сахобалари орқали биринчи бор кириб келади. Сахобаларни таъқиб этиб,орқаларидан келган Қурайиш мушриклари ан Нажошийдан саҳобаларни уларга топширишини талаб қиладилар. Аммо ан Нажоший мусулмонларни чақириб савол жавоб қилганда, улар “Маръям” сурасини ўқиб берадилар ва буни эшитган ҳабашлар ҳукмдори йиғлаб,уларни юртида қолишликларига ижозат бериб,Қурайиш мушрикларига рад жавобини бериб, орқаларига қайтаради.Кейинчалик Росули Акром (с.а.в.) барча узоқ ва яқин мамлакатлар ҳукмдорларини исломга давъват қилиб хат ёзган-лари каби Ан- Нажоийни ҳам Исломга даъват қилиб хат юборадилар, Қачонки, у қазо қилганни эшитган пайғамбаримиз Росули Акром(с.а.в.) Мадина масжидида ан-Нажошийни жаноза намози-ни ўқиганлари, уни Исломни қабул қилганига далил сифатида кўрилади.

Лондондаги Шарқ ва Африқо Тадқиқод Мактабининг бакалаври Захро Аваланинг Ислом тарих-шунослари қолдирган маълумотларига таяниб ёзишича, кейинчалик Хабашистон ҳукмдорининг издошларидан бирнечтаси Эритреяга ва Сомалига бориб , ахолини Исломга даъват қилдадилар. Натижада бу ерларда Ислом ўз ўрнини топади.Африқолик исломшунос олим Ламнинг маълумот-ларига қараганда, 696 мелодий йилда умавийлар сулоласидан бўлган ҳалифа Абдуллоҳ ибн Марвон Шарқий Африқо қирғоқларига ўзининг даъватчиларни юборади. Исломшунос олим Кильвининг қолдирган маълумотларига қараганда эса, Эроннинг Шерозидан бўлган 7 биродар- мусулмонлар бу ерларга кўчиб келган эканлар. Х асрда яшаб ўтган ислом тарихшунос олими ал -Масудийнинг қолдирган маълумотига қараганда Шарқий Африқо қирғоқларига Арабистон , Форс қўлтиғи мамлакатлари, Хиндистон ва Чин (Хитой) савдогарлари тез- тез келиб турганлар. Мусулмон саёхи ал -Идрисийни ёзишича, 1154 йилда бу ерларда бўлганда Араб Ислом дунёси блан Занзибар ва Маскат (Омон) орасида савдо алоқалари яхши йўлга қўйилганига шохид бўлади. ХIV асрда яшаган таниқли Марокколи мусулмон саёхи Ибн Баттута қолдирган маълумотга қараганда, Магодишо ва Килве шаҳарларида бўлганда,у шофий мазхабидаги мусулмон олимлари блан учрашади.Улар доимо Хижоз олимлари блан алоқада бўлишликларини айтган эканлар. ХП- ХIV асрларда Шарқий Африқода Момбаси, Ханзибар,Кивали, Килва каби шаҳарларда савдогарчилик юқори даражада ривожланади ва Арабистон мусулмон савдогарлари блан алоқа кенг тараққий этган давр бўлган экан.

Ислом нафақат Шарқий Африқогагина кириб бормай, Шимолий Африқога ҳам катта қадамлар блан кириб боради. Мелодий 640 йилда Амр Ибн ал – Ос (р.а.) Византия қўл остидаги Миср ва Ўрта Ерденгизи атрофидаги худудларни фатх этади. Саркарда Ибн Абу Сарх (р.а) эса 646- 652 йилларда Шимолий Африқога юриш бошлаб, Ғарбий Тунис, Шимолий Жазоирни қўлга киритиб, Исломни тарқалишига катта ҳисса қўшади.Бу даврда Уқба ибн Нафъи(р.а.)эса Исломни нафақат Марокко-га, қолаберса, Атлантик уммон қирғоқларигача ёилишини таъминлайди. Уқба ибн Нафъи (р.а.) жанубга - Сахрои Кабир ичкарисигача кириб бориб, Исломни ёяди. Бу, Ислом ҳарбий саркарда-лари маҳаллий халқларга нисбатан адолатли муомалада бўлишлари ва мулойимлик блан даъват қилишлари, ҳамда савдогар арабларнинг ва мусулмон олимларининг илм – маърифат олиб келишлари натижасида бу ерларда Ислом маданияти шиддат блан кенг қулоч ёзади.

Мусулмон саркардаларининг яшин тезлигида қилган ҳаракатлари натижалари ўлароқ Ислом Арабистон яримороли худудидан чиқиб, Атлантик уммони чегараларидан ўтиб, Оврупога ҳам етиб боради. Бунга мисол 711 мелодий санада жасортали ва қўрқмас амир Тариқ ибн Зайд қўмон-донлиги остидаги мусулмонлар Шимолий Африқони Овруподан ажратиб турувчи ва ҳозиргача Гибралтар ( арабча Жабаил Ториқ – “Ториқ тоғи» сўзини бузиб талаффуз этилиши) деб номлана-диган денгиз қўлтиғини кесиб ўтиб, Жанубий Испанияга қўнадилар. Бу воқеа Ислом дунёсинниг ўша даврдаги энг юксак ҳарбий ва сиёсий кашфиёти сифатида тарихга кирган.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 17:50 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Яна сўзимизга қаитамиз.

Набиймиз,Муҳаммад (с.а.в.) бошчиликларидаги Маккада қолган жуда кам мусулмонларга қарши зулмлар янада ортади ва охир оқибатда, Росулиллаҳга(с.а.в.)ҳижрат қилиш оятлари индирилгач, улар бошчиликларида 622 мелодий йилдаЯсрибга ҳижрат қиладилар. Шу вақтдан бошлаб, мусулмонлар учун янги ҳижрий йил қабул қилинади. Улар Ясрибга келгач, Ясриб (Мадина) ва унинг атрофидаги қабилалар аҳли тўда-тўда бўлиб,ИСЛОМНИ қабул қилабошладилар.

Ҳижратдан кейин ҳам мусулмонлларга қарши душманлик янада авж олади ва Мадина ва унинг атрофидаги қабилаларни Муҳаммаднинг (с.а.в.) динини қабул қилаётганликлари Макка мушрик-ларини қаттиқ безовта қилади ва уларга қарши катта куч блан жангга тайёергарлик кўрадилар. Натижада Бадр жанги, Бадрдан сўнг исломий даъват яна кучайиши оқибатида Ухуд ғазовати, ундан сўнг турли яхудий ва насроний қабилаларнинг иғво ва қаршиликларига жавобан ғазоват-лар, улардан энг каттаси Хандақ жанги ва бани Қурайза қабиласига қарши олиб борилган жанглар Ислом учун олиб борилган жанглар сирасига киради ва унинг ривожланишидаги қаршиликларга қарши курашнинг қанчалик оғир кечганини кўрсатади. Бу кураш Росули Акром (с.а.в.) вафотларидан сўнг ҳам давом этади, аммо 4-та халифалар даврида эса хатто бутун шарқ мамалакатларини, хатто Испаниядек ғарб дунёсига ҳам кириб, қамраб олади. Чунки бу даврда Испания блан араб қабилалари ўртасидаги савдо алоқаси жуда яхши эди. Ислом динини қабул қилиш кўпчилик мамлакатлар, давлатларда ихтиёрий равишда содир бўлди. Чунки, ИСЛОМ динининг яратилиши ва юксаклиги Яратган Холиқнинг ҳикматларидан бири бўлиб, Муҳам-мадга(с.а.в)пайғамбарлик ваҳийсининг келиши,АЛЛОҲ томонидан инсонларга кўрсатилган улкан марҳаматининг ҳақиқий далили ҳисобланиб, бунинг асосий сабабларидан бири, инсонни қобилия-тига яраша баҳолаш, аввало унинг виждони ўта чуқур синовдан ўтиши блан боғлиқ бўлиб, ТАВҲИДГА асосланганидадир.Яъни социалистик ва ҳозирги демократик куфр фалсафасида «эскилик сарқити» деб, баҳоланадиган соф виждон, зукко ақл, ҳалол ва харомни фарқлаш-яъни ягона Аллоҳни таниш ва Унинг элчиси-пайғамбаримизга(с.а.в)эргашиш, Исломни асосий ўринни ифодаловчи омилларни ўз ичига олади. Росулиллаҳнинг(с.а.в) пайғамбарликларининг асосий чуқур маъноси ҳам ягона АЛЛОҲнинг бутун сифатларини инсонларга етказишдан иборат бўлиб, бутун дунёдаги тилидан, ирқидан, яшаш худудидан, рангидан, миллатидан қатъий назар, тенглик, яъни байналминаллик ғояси кишиларга тушунарли бўлгани учун ҳам, деярлик курашсиз,даъват-тушунтириш йўли блан тезда кенг қулоч ёйиб, кишилар қалбига чуқур ўрнашади.Шу блан бирга, ИСЛОМНИНГ моҳияти АЛЛОҲ ва унинг охирги пайғам-бари Муҳаммадни (с.а.в), айнан Аллоҳ томонидан, айнан инсонлар ичидан танлангани ва у орқали шу инсонларга Ўз динини етказишни маъсул қилиш блан ҳам дунё миқёсида ўз мавқини кенгайтириб, мустаҳкамлаб борди ва шу дамгача даъват орқали дунёга ёйилиб келмоқда.«Айтинг (эй, Муҳаммад!):-«Албатта намозим, ибодатларим ҳаёт-мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир.У зотнинг бирорта шериги йўқдир.Мана шунга (ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен буйсингучиларнинг аввали-пешқадамиман» (с.Анъом, 162-163 оятлар).Яъни Исломда Ваҳдат олами ва мутлақ Ҳолиқият қудрати ва шу Ваҳдат олами ичра инсонни ўрни,инсон хилқатининг моҳияти-ўз Ҳолиқини ва ўзини таниш йўллари, руҳий холатлари,вужуд, дунё, нафс блан курашиш ва жуда кўп холатлар ва йўлларини англаш ётади.

ИСЛОМ ўзининг бу даражада такомиллиги ва хаётийлиги блан жуда қисқа вақт ичида, халқлари бутпарастлик ва жоҳилият ботқоғига ботган барча Арабистон ерларида ниҳоятда улуғвор ва ажойиб муаззам пойдеворга эга маънавият ва маданият биносини яратганини, хатто куфр дунёсининг ақлли намояндалари ҳам англаб етиб,бу АЛЛОҲНИНГ мўъжизаси эканлигини тан олишга мажбур бўлдилар.

Росулиллаҳга(с.а.в.)нозил этилган Ислом ва ул зот бо-барокат давриларидаги унинг ривож-ланиш даврини “Асри саодат”даври деб аталади. Росули Акромнинг (с.а.в) Ясриб (Мадина)га хижрат қилганларига ҳам 6 йил бўлади.Бу давр ичида Ясриб ва унинг атрофидаги худудларда яшовчи турли қабилаларнинг аксарияти ИСЛОМНИ қабул қилган ва Пайғамбаримизга (с.а.в.) байъат берадилар.

Росули Акром(с.а.в.)хижратнинг 6-нчи йили охирлашиб борар экан, зулқаъда ойида (629 м.й.)бир минг беш юз асҳоблари блан Мадинадан Маккага Каъба зиёратига умра амалини ижроси учун, тарихнависларнинг ёзишларича 1400 (баъзи манбаъаларда 1500-1700гача) кишилар блан йўлга чиқадилар.Бунга сабаб,тарихчиларинг ёзишларича,ул зоти ба-барокат тушларида асхоблари блан бирга Харамга кираётганларини кўрган эканлар.Улар Зулхулайфа деган жойга етгач, эхромга кирадилар ва йўлда давом этиб,Қироул Ғоминга етганларида Макка мушрикларини бу ҳаракатдан ҳабар топиб, пайғамбаримиз(с.а.в.) бошчиликларидаги умра зиёратчиларини Маккага киритмас-лик учун,Холид ибн Валид бошчилигида бир гуруҳ Макка мушрикларининг уларга қарши йўлга чиққанликлари ҳақида эшитадилар.Зиёратчиларнинг сафарлари турли машаққатлар блан давом этсада, улар йўлни бошқа томонга солиб,Маккага яқин Худайбия деган жойга етиб келадилар ва Росули Акром (с.а.в.) туялари чўккан жойда дам олиш учун тўхтайдилар. Ўша кеча Росули Акром-га (с.а.в.)“Фатх”сураси нозил бўлган эди. Макка мушриклари Росули Акромни(с.а.в.) Худайбияда тўхтаганларини эшитиб,Худайбияга ўз одамларини юбориб, уларни Маккага қўймайдилар ва 6 – нчи хижрий йилнинг зульқада ойида 10 йиллик Худайбия сулхи тузилади.

Худайбия сулхининг асосий шартлари қуйидагилардан иборат эди:

1).10 йилгача мусулмонлар блан қурайш мушриклари ўзаро қуроллик урушмаслик;

2) Бу муддатда мусулмонлар ва мушриклар орасидаги қариндошлик алоқаларини тиклаш;

3) Бу орада бирор кофирлардан –мушриклардан бирор шахс Исломни қабул қилиб Маккадан Мадинага қочиб келса ва уни қариндошлари ёки қабиладошлари талаб қилса, қайтариб юбориш;

4).Мусулмонлардан бирортаси Исломдан чиқиб, муртад бўлган бўлса,уни қайтар-маслик;

5).Араблардан хохлаган шахс ёки қабила блан иттифоқ тузган кимса,яшаб турган худудни ихтиёрий тарк этиши шарт.Бу шартнинг асл маъноси шундан иборат,яъни келаси йили (7- нчи хижрий йили ) мусулмонлар Маккага келишлари ва 3 кун қолиб, ибодатларини бажаришлари мумкин. Бу вақтда Қурайиш мушриклари Маккани тарк этишлари шарт.

Шундай қилиб,Росули Акром(с.а.в.)блан йўлда бўлган саҳобаларининг қаршиликларига қара-май, Худайбияда мушрикларнинг шартлари инобатга олиниб,сулҳ тузилади ва бу сулҳ “Худайбия сулҳи” номи блан Макка фатхига ва Ислом ривожинининг тарихига асос солган сулҳ ҳисоб-ланади. Сулҳнинг асл нусхаси Росули Акромда (с.а.в.),иккинчи нусхаси эса мушриклар вакили Сухайл бин Амрга топширилади.Чунки Росули Акром (с.а.в.)га бу сулҳнинг бежиз эмаслигини “Фатх” сурасини нозил этиш блан,Улуғ Зот Аллоҳ билдирган ва ул зот ба -барокат бунга амал қилган эдилар. Бундан ташқари, Худайбия сулхи бир -бирига душман икки қабила-Бани Бакр ва Хузоа қабилаларига тинчлик омонлик олиб келган эди.Бу сулҳга биноан Бани Бакр қабиласи Қурайш мушриклари ҳимоясига,Хузоа эса мусулмонлар ҳимояси остига олинган эдилар. Бу эса Арабистон ярим оролидаги жуда кўп қабилалларни бошлиқлари блан бирга ва атрофдаги турли мамлакатлар халқларини Исломни жуда тезлик блан ихтиёрий қабул қилишларига турки бўлди. Сулҳ тузилиб бўлгач, Росули Акром (с.а.в.) бошчиликларида барча зиёратчилар ғусл қилиб, сочларини олдириб,ёки қисқартириб, эхромдан чиқадилар ва қурбонлик учун олиб келаётган200та туяларини қурбонликка сўйиб,атрофдаги бева бечораларга улашадилар ва Мадинага қайитадилар.

Улар Мадинага қайитганларидан сўнг,узоқ яқиндаги араб қабилалари бирин – кетин Мадинага келиб,Исломни қабул қиладилар ва Пайғамбаримизга(с.а.в.) байъат берадилар.Мадинага қайитгач, Росули Акром(с.а.в.) атрофдаги барча катта кичик,узоқ ва яқин мамлакатлар бошлиқларига, жумладан Рум подшоси Қайсарга, Форс шохи Хисровга, Хабашистон подшоси Нажжошийга хат жўнатиб,уларни Исломга даъват қиладилар.Бу эса Аллоҳнинг Пайғамбаримизга (с.а.в.) ва мусул-монларга кўрсатган катта инояти эди.

Шундай қилиб,Худайбия сулҳи, мусулмонлар учун катта неъмат бўлиб, улар зиён деб қаршилик кўрсатган сулҳ шартлари,оқибатда мусулмонлар учун фойдали бўлиб, икки йилгача барча қабила-лар орасида тинчлик ҳукм суради. Бу бир йил орасида Росули Акром(с.а.в.) жуда кўп қабилалар бошлиқларига, жумладан қўшни мамлакатлар раҳбарларига хатлар ёзиб, Исломга даъват қилади-лар, Бундан ташқари Ул зот ба- барокат раҳбарликларида яхудлар ва насроний-ларнинг ҳужумига қарши кўп ғазоватлар уюштирилади ва жуда кўп қабилаларни ўзлари ихтиёрий равишда Исломни қабул қилиб , Пайғамбаримизга байъат берадилар.

Хижратнинг 7-нчи йили зульқаъда ойида 2000 кишилик лашкар блан жаноби Росуллилаҳ(с.а.в.) ўтган йили қолдирилган“Умра”зиёратини қазосини ўташ мақсадида Макка томон йўлга отлана-дилар. Мадинадан бир манзил узоқликдаги Зулҳулайфа деган жойда зиёратчилар эхром боғлай-дилар ва жанобимиз(с.а.в.): “Лаббайка, Аллоҳуммалаббайк…” («Алоҳим,ҳар доим амрингга ҳозирман. Ҳамд фақат сенга хос, неъмат фақат сендандир. Сени ҳечқандай шеригинг йўқ, Яккасан”)деб,талбия айтабошлайдилар ва барча ҳамрохлари ул жанобга (с.а.в.) жўр бўладилар.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 17:53 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Ниҳоят 7 йиллик айрилиқдан сўнг, барча саҳобалар,ансорлар блан бирга ватанларига – Маккага кириб борадилар.«Умра» фарзини тўлиқ адо этадилар.Бу вақт ичида “Ҳудайбия” сулхи асосида, маккалик мушриклар уч кунга шаҳарни тарк этиб, атрофдаги тоғлар канорига, ғорларга кириб кетган эдилар. “Умра “ ибодатини бажо келтириб, мўминлар Маккани тарк этадилар.«Ҳудайбия» сулхидан сўнг, мўминлар учун энг катта ютуқ Хайбар жанги бўлган ва бунинг оқибатида заиф-лашиб қолган Қурайш қабиласи орасида парокандлалик ҳукм сураётган бир давр бўлиб, кўп қурайишликлар иҳтиёрий равишда Росулиллаҳ (с.а.в.)ҳузурларига ўзлари келиб, ёки хат орқали Исломни қабул қилабошлаган эдилар.Шундай қилиб, мусулмонлар сафи кундан кунга кенгайиб, Ислом нури бутун Арабистон ярим оролидаги қабилалар қалбига сингиб боради ва мусулмон-ларнинг куч қудрвати ошади.

Юқорида баён этганимиздек, «Ҳудайбия суҳи» келишувига асосан шу дамгача ўзаро бир ирига душман икки қабила -Бани Бакр ва Хузоа қабилалари 10 йил давомида бир бирларига қурол кўтармаслик шартига амал қилишлари лозим эди. Чунки Хузоа қабиласини омонлиги мусулмон-ларга, Бани Бакр қабиласини эса Қурайиш мушриклари ўз ҳимоясига олган эдилар. Орадан бирнеча вақт ўтгач, Бани Бакр қабиласидан бўлган бир кимса, Росули Акром (с.а.в.) шаъниларга хажвия айтади. Бундан ғазабланган хузоалик уни бир уриб бошини ёради.Бундан фойдаланган Бани Бакр қабиласи Ватир булоғи бошида бўлган хузоаликар устига бостириб борадилар. Бани Бакрга эса Қурайишликлар қурол аслаҳа блан ёрдам берадилар, хатто баъзилар бу урушда қатна-шишга ҳам отланадилар.Бу қўққисдан бўлган ҳужумдан гангиб қолган хузоаликлар ХАРАМ ичига қочиб киришга мажбур бўладилар. Харамга яқинлашган Бани Бакр қабиласидагилар ҳам ялонғочланган қиличларини қинига солишга мажбур бўладилар,аммо Ҳарамга яширинганларни чиқишларига имкон бермайдилар. Бу вақтда Хузоаликлар Мадинага чопар юбориб, воқеадан Пайғамбаримизни (с,а,в,) боҳабар қиладилар. Мадина Маккадан анча олисда бўлгани учун бундан мусулмонлар беҳабар эдилар.Натижада бу ҳабар Мадинага- жанобимиз Росули Акромга (с.а.в.) етиб боради. Ул зот ба-барокат (с.а.в.) барчани жангга отланишга чақирадилар,чунки сулҳ қоидалари-дан бири бузилган эди. Бундан ҳабар топган Қуриайиш мушриклари катта урушни олдини олиш ва Ҳудайбия сулҳини янгилаш мақсадида Мадинага – Жанобимиз Росули Акрамнинг (с.а.в. ) қарин-дошлари – мусулмонларнинг душмани бўлган Абу Суфённи элчи қилиб юборадилар. Абу Суфён Мадинага – қизи Уммул Ҳабибани уйига келиб, кўрпача устига ўлтиради. Аммо, Уммул Ҳабиба мушрик отасининнг тагидан кўрпачани тортиб олиади.Чунки бу кўрпачага Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўлтиришларини, отасининг бунга ўлтиришга ҳаққий йўқлигини айтади. Абу Суфён қизининг уйидан чиқиб, Росули Акромнинг (с.а.в.) ҳузурларига боради. Ул зот ба – боракат Ҳудайбия сулҳи-га ҳиёнат қилинганини айтиб, ундан юзларини ўгирадилар. У Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) олдиларига боради, улардан ҳам рад жавобини олгач , Умар ибн Хаттоб(р.а.) олдиларига боради, улардан ҳам рад жавобини олади ва ниҳоят, Али ибн Абу Толиб олдиларига бориб: “Эй Али, амакивачангга тушунтир, сени гапинга қулоқ солса ажаб эмас, сулҳни узайтирсин”дейди. Али ибн Абу Толиб(р.а.) ҳам рад жавобини берадилар. Натижада Абу Суфён Маккага қуруқ қайитишга мажбур бўлади.

Хижратнинг 8 йили зулқаъда ойининг 25 шанба куни Жанобимиз Росули Акром (с.а.в.) йўл тайёр-гарлигига амр этадилар ва 10 мингдан ортиқ мусулмонлар блан Макка сафарига йўлга тушадилар ва Марразахрон деган жойга келиб қароргох тутадилар ва шу ердан Маккага юриш бошла-ниб,хижрий 8- йил, Рамозон ойининг жума 10 куни (м.630 йил 20 январь) Макка фатх қилинади.

Макка фатх қилингач, Харамдаги, Макка ва унинг атрофидаги барча бутлар ва санамлар ёқилади,синдирилади ва йўқотилади ва Росулиллаҳ (с.а.в.) ХАРАМ-КААБА эшигига чиқиб,халққа қарата ҳаяжонли хутба ўқийдилар.Росули Акром(с.а.в.)ўз хутбаларида, Маккадаги, изхор ўтидан мустасно,барча жонли ва жонсиз махлуқотларни дахлсиз деб эълон қиладилар,яъни Макка ҳуду-дида хайвонат ва инсон қонини тўкиш, бирор ўтни юлиш харом ҳисобланадиган бўлди.Макканинг фатх этилиши ва Қурайш мушрикларининг енгилиши бутун Арабистон Ярим оролидаги қабила-ларни кофирлик илдизини қирқди ва ИСЛОМНИ шон-шавкатини бутун оламга таратади.Шу вақтдан бошлаб, исломни ихтиёрий қабул қилган қабилалар сони шиддат блан ўсиши блан бирга ИСЛОМГА душман бўлганлар ҳам унга қарши қуроллик ҳужумларининг доирасини кенгайтира-дилар.Бунга қарши ИСЛОМИЙ ЖИХОД ҳам кенг қулоч ёяди.Макка фатхидан сўнг Хунайн ғазоси,Тоиф мухосараси бўлиб, улар тугагач, Росулиллах (с.а.в.) яна умра нияти блан Каабани зиёрат қиладилар ва хаж мавсуми кирмасдан Мадинага қайитадилар.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 17:56 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:




Ниҳоят,хаж амри нозил бўлади. Хижратнинг 9-нчи йили зулқъада ойи охирида, Табук сафари-дан қайитиб келгач, Росули Акрам (с.а.в)хазрати Абу Бакрни(р.а.) Ислом тарихидаги биринчи хажж амири этиб тайинлайдилар ва 300дан зиёд зиёратчилар блан Маккага хажж зиёратига йўлга тушишга амр қиладилар. Маккада Абу Бакр Сиддиқ(р.а.) бошчилигидаги зиёратчилар Худайбия сулҳига кўра уч кун қолиб, Байтуллоҳни тавоф этадилар. Бу вақтда Макка мушрикларининг барчаси Маккадан ташқарига чиқиб турадилар.Росули Акром ,(с.а.в.) бу хажждан воз кечадилар, чунки ўша даврда мушриклар, хатто мушрикалар ҳам Каабани кечаси қип яланғоч холда тавоф этар эканлар. Шунинг учун, пайҳамбаримиз (с.а.в.) бу одат бекор қилинмагунча, хажж қилмаслик-ка жазм этган эканлар.

Шу йилдан, яъни Абу Бакр Сиддиқ(р.а.) бошчиликларида илк Исломий хажж бошланиб, хажж амалини бажариш барча иқтисодий бақувват дунё мусулмонлари учун фарз бўлди. Зиёратчилар Мадинадан чиққанларидан кейин Росули Акромга (с.а.в.) «Тавба»- «Бароа» сураси нозил бўлади ва Росули Акром(с.а.в.) хазрат Али ибн Абу Толибни(р.а.) чақириб, “Тавба” сурасини мазмунини хазрат Абу Бакр(р.а.) бошчиликларидаги хажж зиёратига йўлга чиққан зиёратчиларга ўқиб эшиттириш учун уларнинг кетидан юборадилар.Бу сурада мушриклар ва кофирлар ғолиблик холидан чиқишгани ва хатто уларнинг рақиблиги инобатга олинмаслиги ҳам билдирилган.Бу орада “Наср” сураси нозил бўлади ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) аввалгидан ҳам кўпроқ ибодатга бериладилар.Буни билган хазрат Абу Бакр Сиддиқ(р.а) севикли Пайғамбаримизни (с.а.в.) тайёргар- лик вақтлари яқинлишганини тушунадилар.

Хижратнинг 10 йили эса, зулхижжа ойида яна хажж сафарига тайёргарлик кўрилади ва Росулиллаҳ (с.а.в.) бошчиликларида 100 мингдан ортиқ мусулмонлар Маккага томон йўл оладилар ва Маккага зулхижжа ойининг 4-нчисида кириб келадилар. Бу Росули Акром (с.а.в.) хижрат қилганларидан, буён биринчи бор хажж амалини адо этишлари эди ва бу мавсумда ул зот ба-барокатга Қуръони Каримнинг“Моида“ сураси, бир кундан сўнг «Бақара»нинг 281ояти нозил бўлиб, бу блан Ислом дининг асосий Қонуни ниҳоясига етай деб қолган ва Росули Акром (с.а.в.) хаётларининг охирини белгилаган ва бу хажж “Вадо хажжи”(«видолашув хажжи») деб номланган эди. Шу хажж мавсумида нозил бўлган оятлар асосида ул зот бобарокат қилган маърузаларида асосан, қон даъвосини бекор қилиш, рибо (судхўрлик, фоиз)ни харомлиги, oмонатга хиёнат қилмаслик,аёллар ҳуқуқини топтамаслик, бировни ҳақини емаслик, мерос ҳақига риоя қилишлик, ота учун бола ва бола учун отани жавобгар қилмаслик каби ижтимоий масалаларни уқтириб, нутқлари охирида: «Эй мўминлар! Сизга бир омонат қолдираяпман. Унга маҳкам боғланганингиз сари йўлингизда ҳеч адашмайсиз.Бу омонат Аллоҳнинг китоби Қуръондир.Эй инсонлар! Аллоҳга ибодат қилинг. Беш вақт намозни ўз вақтида адо этинг, Роббингизни жаннатига кирасиз. Хаддан ошишликдан (ифротдан) сақланинг. Сиздан олдингиларни ҳалокатга учрашларига диндаги ифротлари сабаб бўлган эди”каби масалаларни «Вадо хажжи» хутбасида келтириб, барча хутбаларида келтирган инсонлар учун зарарли ҳислатларни бекор қилдилар.

Барча Ислом душманлари, айниқса Росулиллаҳни (с.а.в.) йўқотиш учун тиш-тирноғи блан курашган Абу Суфён ва башқа Қурайш задогонлари Росули Акром (с.а.в.) блан ярашадилар ва деярлик барчалари исломни қабул қиладилар.Аммо,РосулиАкром(с.а.в.) Макка фатх этилгач, 2 йил-у 18 кун яшайдилар.Аллоҳнинг Росули (с.а.в.) вафот этишлари блан яна қайта мушриклар жонланадилар ва Исломни парчалашга шошиладилар.

Буюк Пайғамбаримиз-Аллоҳнинг пайғамбарларининг охиргиси Ҳазрати Муҳаммад Мустафо саллаллаҳи алайҳи вассалам ҳижратнинг 11 йили (м. 632 йил 27 майда, бу 2007 йил 19 мартга тўғри келди) Аллоҳ ҳузурига йўл топдилар.

Умриларининг шу охирги дақиқасида Росули Акром(с.а.в.) касaл ҳолатда ўрниларидан туриб, Али ибн Абу Толиб (р.а) ва ибн Аббос(р.а.) елкаларига суянган холда масжид сари йўл оладилар ва минбарга ўлтириб асхобларга қарата:- “Мангу қолиш бўлганда эди, мен орангизда қолар эдим, аммо бу мумкин эмас,чунки мен ҳам сизлар каби Аллоҳнинг яратган бир бандасиман ва у сайлаган пайғамбариман холос. Мендан сўнг пайғамбар бўлмас.Менга Аллоҳдан берилган китоб -Қуръонни ва мени ишларимин маҳкам тутсангизлар ҳечқачон адашмайсизлар.Фақат тарқаб кетманглар”,дея охирги нутқларини сўзлаган эдилар (демак, ул зоти ба-барокат мусулмонларни фирқаларга бўли-ниб кетишларини англаган эканлар). Ниҳоят аччиқ ҳақиқат–ўлим пайғамбаримизни(с.а.в.)Жаноби Ҳақ ҳузурига олиб кетди.Бу вақт барча оила аъзолари ва асҳобу ансорлар ва барча халойиқ қаттиқ қайғуда эканлик-ларида,Мадинада ХАЛИФАЛИК учун кескин мужодала (тортишув) бошланган экан, яъни бўлиниш шу вақтни ўзидаёқ содир бўлган ва келажакдаги фитналарга йўл очилган экан. Ва ниҳоят узоқ тортишувдан сўнг, ҳазрати Абу Бакр Сиддиққа(р.а) уммат тарафидан байъат берилиб,халифа этиб сайланади ва у блан Исломда(11х.й.1-нчи рабиул-аввал ойи; м.632йил,27 май)халифаликдан иборат давлат бошқарув тизими юзага келади, яъни пайғамбаримиз Росули Акром(с.а.в.)қабрга қўйилмаслариданоқ халифалик бунёд бўлади.Аммо Ислом халифалиги ўз бошидан беш тарихий даврни кечиради ва салкам 1300 йил давом этади.

Ислом халифалигининг биринчи даври Хулофаи Рошидин даври бўлиб илк бор Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) сайланган, ўша Росули Акром(саловату дурудлар бўлсин ул зотга, раҳматлар бўлсин аҳли оилалари ва асҳобу ансорларга) вафот этган вақтларидан бошланиб, бешинчи халифа имом Хасан (р.а.) қатли блан тугайди, яъни,632-661 йилларни ўз ичига олади.

Давоми бор.


 
BAXORDate: Seshanba, 05-Iyul-2011, 01:15 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



1-5. АББОСИЙЛАР ҲАЛИФАЛИГИ ДАВРИ



Ислом тарихини синчиклаб ўрганар эканмиз, унинг беқиёс ва бетакрор томонлари блан фахраниш баробарида, Исломни ичидан еимрилишига сабаб бўлган омилларни ўқиб, ўрганиб, вужуд – вужидмизда қақшатғич руҳий оғриқни хис этамиз. Бу бетакрор Аллоҳнинг ДИНИГА етказилган зарариннг чуқур илдиз отганига гувоҳи бўламиз ва ўзимизни ўнглашга куч тополмай ожиз хис этамиз.

Чунки,асрлар давомида Исломга зарба бериш кучайса кучайганинни, аммо уни Аллоҳ нозил қилган холатда сақлашни жуда кичик гурухларгина. хаттоки якка шахсларгина барча қийинчилкларга, айниқса, ҳукмдорлар томонидан етказилган қаттиқ азиятларга қарамай, шижоат ва мардлик блан ҳимоя қилиб келганлигига ҳам гувоҳ бўламиз.Афсус ва надоматлар бўлсинки, 1430 йиллик Ислом тарихида, Росул Акромдан(с.а.в) кейин ва Хулофаи рошидинлар (барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин,амин)давридагина , зиддиятларга қарамай, Ислом ўз ўрнини йўқотмай келган экан.



Кейинги асрларда эса , Ислом инқирозининг энг асосий ва бирламчи омили орасида,буюк ва карами кенг Яратган Зотнинг: “Агар сизларга очиқ ҳужжатлар келгандан кейин ҳам тойилсангиз,билинги,албатта Аллоҳ қудратли,ҳикматли Зотдир”( с.Бақара, 209оят) деган оғохлантиришига ҳам парво қилмаган мусулмонларнинг асосий ишлари бойлик кетидан қувиш, яъни дунёга берилиб, айш-ишрат блан ҳузур қилиш , волийларнинг эса, Марказий Халифаликдан ажраб, мустақил ҳукм суришга интилгани бўлса, уларни Ҳаққа даъват қилиш ҳам кор қилмай қолганда, уларга қарши босим ўтказилишига келганда, хатто волилйларни кофир-лардан мадад (худди ҳозиргидек) сўрашлари катта рол ўйнаган экан ,ва ўйнаб келмоқда. Бундай холатлар Аббосийлар даврида ҳам бардавом бўлиб келган экан.

Шундай қилиб, 132хижрий(750 м.) йилда Абдуллоҳ ибн Абу Аббос бошчилигида Аббосийлар ҳалифалигига асос солинади.

Аммо, Абдуллоҳ ибн Абу Аббосга қарши Умавийларнинг охирги ҳалифаси Марвон П катта қўшин билан Мосулга юриш бошлайди ва иккала қўшин Катта Заб суви бўйида тўқнашади. Натижада Марвон П қўшини ҳижрий 132 (м.750) йилда қаттиқ зарбага учрайди ва ўзи Мисрга қочади. Аммо ушланиб, боши кесилиб, ибн Абу Аббосга юборилади. Ибн Абу Аббос Ироқнинг Анбар шаҳрини Аббосий ҳалифалигининг пойтахти деб эълон қилади ва бу шаҳарга “Ҳошимия” номи берилади. Ибн Абу Аббос Умавийлар авлоди намояндаларини ва уларни қўллаган барча халқлардан интиқом олади.Натижада кўп қон тўкилади.Шунинг учун у, “Саффоҳ” (“ҳунрез”) лақабига эга бўлган экан.

Асри Саодатдаги каби Хулофаи Рошидин даврида ҳам Ислом дунёсининг Маркази Мадина (Ясриб)шаҳри эди.Аммо, юқорида келтирганимиздек,ҳазрат Али (к.в.) Муовияни ўз назорати остида ушлаш мақсадида Халифалик марказини Мадинадан Кўфага кўчирган, аммо бу ҳам файда бермаган эди.Умавийлар даврига келиб эса, ягона ҳалифалик иккига бўлингач,Ҳазрати Али(р.а.)ҳалифалиги Кўфада, Муовия ҳалифалиги Шомда(ҳозирги Лублон блан бирга) ҳалифалик марказига айланган бўлса,Саффоҳ даврида ҳалифалик маркази Шомдан яна Ироққа кўчири-лади. Аббосийлар сулоласи 500 йил(750-1258йй)ҳалифалик салатанатини бошқарадилар. Аббосий-лар қора кийим кийган, туғлари ҳам қора рангда бўлган.

Аббосийлар сулоласинниг ҳокимиятни қўлга олишидаги ютуғинниг негизи Исломий даъват кучинниг юксаклигида бўлиб,доимо дин пешволари оддий омма блан яқин алоқада бўлиб, даъ-ватни юксак даражада йўлга қўйган эканлар. Қозилар эса ўз бошқарувларидаги худудлардаги омма блан янада яқин мулоқатда бўлиб. доимо умматнинг барча муаммоларини ечишда катта аҳамият касб этганлар .

Аббосийлар,Росули Акрам(с.а.в.)амакилари авлодидан эдилар.Умавийларга қарши курашнинг биринчи босқичида, улар асосан форсларга суянган ҳолда ҳаракат қилар эдилар. Шунингдек, форслар аббосийлар томонидан «ўз ўғиллари» сифатида қабул қилинишлари туфайли, халифа-ликдаги бошқарув тизимида ҳам, қуролли кучларни аксарият қисмида ҳам кўпчиликни ташкил этадилар.Умматнинг форсийзабон қисми даъват соҳасида ҳам илгарилаб кетади.Бу эса вақт ўтган сайин,араб тилининг барча ажам халқлари орасида янада кенг ёйилишига тўсиқ бўлиш блан бирга, ижтимоий сиёсий тизимларда арабларининг асосий куч сифатидаги ўрнини қисқаришига олиб келади,қолаберса, айниқса, марказий бошқарув тизимида арабларга нисбатан форсийзабон ва туркий- забонларни сонини ошишини белгилайди.Натижада араблар иккинчи даражага тушиб қоладилар.Бу холат иш хақини ҳам ўзгаришига таъсир кўрсатади.

Чунки,шу даврга қадар, ажам юртларида арабларга алоҳида -“муқотила”иш ҳақи тўланган бўлсада, аммо араблар блан ажамлилар орасидаги тафовут аввалига деярлик сезилмас эди.Бу ўзгаришлардан сўнг, “муқотала” иш хаки фақат хошимийлар ва алийлар авлодлари учунгина сақланиб қолади.

Барча бу ўзгаришлар энди, кўп жабхаларда араблар ва ажамлар орасидаги фарқсиз чегарани емирилишига, халифаликни илгариги бошқарувидаги уммат блан халифа ўртасидаги тенгликни йўқолишига олиб келади. Натижада, Аллоҳ ,ўз фаришталарига “Одамга сажда қилинглар” деган фарзи унитилиб, араблар халифалиги давридаги “барча одам Аллоҳнинг ердаги халифаси” вазифа-сини ўтамай, бошқарув тизимида деярлик урфга айланиб улгирган халифаларнинг маънавий бузуқлигига чек қўйиш, таъқиқлаш, қаттиқ чора кўриш ўрнига, уни яшириш мақсадида, жохи-лият давридаги “фиръавн – худо” каби, “ халифа Аллоҳнинг ердаги сояси” деган бузуқ тушунча-ни фуқаролар онгига сингдириш ташвиқоти бошланади. Бу холат эса, халифа ва унинг атрофидагиларни, умматдан янада узоқлашиб, қандайдир ўз қобигига ўралиб қолишига олиб келади.


 
BAXORDate: Seshanba, 05-Iyul-2011, 01:26 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Чунки,бу фожиаларнинг асосий негизи,тарихнависларнинг,ёзишларича, 800-нчи мело-дий йилдан бошлаб,халифалик тепасига келган халифаларнинг бирортаси эркин, яъни исломий никоҳ асосида турмуш қурган муслима аёлдан эмас, балки худди хозиргидек жориялардан(оқсоч,ёки қул аёллардан) дунёга келган “ворислар” бўлган эканлар, (қаранглар,Урдун Хошимий қироли Абдиллоҳнинг хотини италиялик, онаси инглиз бўлган, Х.Муборакни хотини Сузанна, кўринишидан яхудийга ўхшайди,албатта араб ёки бирор муслима аёл эмас. Ёсир Арофатни хотини ҳам инглиз эди. Али Бенни хотини ҳам инглиз ёки немис. Шунингдек каримовнинг ўзи яхудий,1- нчи хотини яхудий, ҳозирги хотини яхудий ва татар аралаш. ва х.к.) Албатта, булар Ислом рукни асосида никох ўқитиб, турмуш қурмаганлар, чунки бирортасида Исломни қабул қилганлик аломатлари бирор нарса билан намоён бўлмаган (кийиниш, ўзини тутиш ва х.к.).

Демак,нафақат Исломий халифаликни ривожланишида, қолаберса, уни шакллланишида, тараққиётида ва бошқарувда ҳам айнан ИСЛОМИЙ МАЪНАВИЙ ПОКЛИК катта аҳамиятга эга экан.Шунинг учун, доимо қайтарадиган сўзимиз - МИНГ ҚЎШЧИГА БИР БОШЧИнинг,энг аввало маънавий, рухан ,ақлан, жисмонан, ПОКЛИГИ биринчи даражада бўлиши ШАРТ экан. Бу нарсалардан бирортаси,бўлажак халифа ёки амир хислатида етишмаса, у бошқариш қобилия-тига эга бўлмайди ёки қонидаги аралаш ифлос моддалар туғёнга кетиб, зулм ва фасоднниг у ёки бу худудда ривожланишига, нафақат умматнинг, қолаберса, миллатнниг тўлиқ инқирозига асосий омил бўлиб ҳизмат қилади. Бунга нафақат ҳозирги Ислом дунёсидаги, қолаберса, бутун дунёда ИНҚИРОЗНИНГ кучайиши яққол мисолдир.

Аммо шунга қарамай, барча чин иймонли мусулмон ва мўминлар “… Аллоҳнинг сояси “ калимасига қарши чиқиб ,уни катта ШИРК блан таққослайдилар,яъни Миср фиръавинлари каби “Қуёш – худо”; “фиръавин қуёшнинг – худонинг боласи”деган каби, бузуқ ақидага қарши турадилар.

Кейинги даврларда халифаликни бирнеча вақт сақланиб қолишининг асосий сабаби,бир томон-дан уммат ичидаги соф виждонли инсонларнинг, фақат Ягона Аллоҳ йўлида,СОФ ИСЛОМНИ сақлаб қолиш учун қилган саъйи ҳаракатлари ,халифалик умрини чўзилишига олиб келган бўлсшига қарамай, халифаларнинг умматни ҳеч бўлмаганда бир “араб миллати” байроғи остида бирлаштиришга ҳам ҳечқандай ҳаракат қилмаганлари ва фақат сулолавий (ворислик) бошқарув тизими – халифаликни бирнеча давр бардавом бўлиши билан бирга,уни аста секинлик блан емирилишига олиб келади. Чунки халифаликнинг барча жабхаларида,айнан,бир томондан, халифа бўлмиш шахснинг қариндошлари бошқарув тизимини эгаллаб, умматни давлат ишларига аралашишига йўл қўймай, жиноятларни кўпайишига кенг имкониятлар яратиб, ягона халифа-ликни парча-ланишига йўл очиб борган бўлсалар-да, иккинчи томондан, авлоддан авлодга халифалик тизимини топширилиши ҳам халифалик тизимини баъзи зукко ва ақилли авлодлар қўлига ўтгандаги даврларида, уни бутунлай емирилишини кечиктириб боради. Шу ерда қоидамизга биноан Аббосийлар сулоласига ҳам қисқача шарх бериб ўтамиз.

Аббосийлар сулоласи намояндалари қуйидагилар:

Аббосийлар намояндалари айнан Росули Акром (с.а.в.) хулофаи рошидинлар изидан боришга уммат олдида қасамёд қилиб,уни ўзларинниг баённомалари билан тасдиқлайдилар.

Аммо бу қасамёд келажакда ҳечқандай иш бермайди.Чунки Исломнинг Росули Акром 9с.а.в.) даврлари-даги барча қонуниятилари уммат орасида бардавом бўлган даврларда,ИСЛОМ дунёда энг етакчи ўринга эга бўлиб келган бўлса,парчаланиш жараёнида кучсизланиб улгурган бир даврда халифалик тепасига келган Абдуллоҳ Ибн Абу Аббос ИСЛОМНИ барча қонуниятларинни қайта халифа-лик худудида қайта жонлантириш ва дунё миқёсидаги мавқеини тиклашга ваъда берган эди.

Абдуллоҳ ибн Абу Аббос ас-Саффоҳ 132 х.й.(750 -754йй.)бўлиб,Анбар шаҳрини пойтахт қилиб, уни “Ҳошимия”деб атаган; Ибн Абу Аббос ас- Саффоҳ даврида халифаликда ижтимоий ва сиёсий анчагина мустакамланади ва хаётнинг кўп жабхаларида мусулмонларга анчагина енгилликлар туғилади, аммо ташқи куфроний душман ҳужумлари ва ўзаро Қуртуба амирлиги блан бўлган ички умматий кураш тўхтамайди.

Абдуллоҳ Ибн Абу Аббос ҳалифаликни 136 ҳ. йилда(754-775)укаси Абу Жаъфар ал-Мансурга топширади.Дажла дарёси соҳилидаги Мадоин шаҳри ёнидаги Салақфа шаҳри ҳароба-лари устида ҳалифа ал-Мансур томонидан Бағдод шаҳри бунёд этилиб(м.762 й.), ҳалифаликнинг пойтахти Хошимиядан бу ерга кўчириб келтирилади. Абу Жаъфар ал – Мансур даврида илм – фан ривожига катта аҳамият берилади. Бу даврда Бағдод Узоқ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги воситачи мавқини эгаллайди ва иқтисодий,ҳамда сиёсий юксалиши оқибатида Абу Жаъфар ал-Мансур ҳукмронлиги даврини тарихан, Бағдод Ҳалифалиги даври деб аталади. Халифа Ал – Мансур пойтахтни Бағдодга кўчиргач, биринчи бўлиб, фалакшунослик (астрономия) илмини ривожланишига катта аҳамият бериш блан бирга,Евклид, Птоломей,Архимед каби юнон олим-ларининг асарларини араб тилига таржима қилинишида мусулмон олимларига катта имтиёзлар яратади.Бағдод ва Дамашқ олимлари томонидан фалакиёт илми бўйича олиб борилган назарий ва амалий тадқиқотлар мажмуаси“1Х аср мундарижаларининг тасдиғи”номли илмий асарда ўз ифодасини топади.

Куфроний ғарбнинг мусулмон дунёсига қарши олиб борган салб урушлари давомида, қолаберса, ўзаро тахт талашишлар даврида биринчи бўлиб, кутубхоналарга ҳужум қилиниши оқибатида, жуда кўп нодир қўлёзма асарлар йўқ қилинган. Натижада фалакиёт илми олимларининг илмий-назарий ва амалий -тадқиқот ишлари мужассамлашган жуда оз сонли асарлари бизгача етиб келмаган.Шунга қарамай,бизгача етиб келган асарлар,ҳозирда ўз моҳия-тини йўқотмай ,катта аҳамиятга эгалигича қолмоқда. Масалан, Х1 асрда яшаб ижод қилган араб фалакшунос олим Арзақил 402 тадан ортиқ маротаба Қуёшнинг энг юқори нуқтага кўтарилиш жараёнини кузатган экан, У яна Ерннинг ўз ўқи атрофида айланиши жараёнида бир йилда оғиш бурчагини 50 сония (секунд)га ўзгаришини аниқ белгилаган экан. Бу аниқлик ҳозирги замон мундарижаси блан бир ҳилда экан.


 
BAXORDate: Seshanba, 05-Iyul-2011, 01:28 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Учинчи ҳалифа – Маҳдий 158-ҳ.й.(775-785йй); 4-нчи Ходий-169ҳ.й(785-786),; Бу халифалар давридаги ўзгаришлар деярлик сезиларли даражада бўлмаган бўлса кеарк, тарихий манбааларда улар даври кам ёритилган.Аммо шу нарса равшанки, халифа Маҳдий даврида зиндиқларга (худосизларга,ёки монийлик, хуррамийлик, маздакийлик каби оқимларга) қарши кураш авж олган бўлиб, хатто зиндиқларни назорат остида ушлаб турувчи маҳсум қозилик ҳам тузилган бўлиб, зиндиқлир ўлим жазосига ҳукм қилинган эканлар. Умуман олганда ,Исломий халифа-ликлар даврида зиндиқларга қарши кураш доимо бўлган. Мн.Мағрибда моликийлар, Усмонли Турк султонлиги даврида ханафийлар зиндиқларга қарши кураш олиб борганлар . Бундан ташқари Маҳди даврида мутазилийлик расмий дин оқими сифатида ҳалифалик тамонидан тан олинган бўлган.

5-нчи- ҳалифа Хорун ар-Рашид 170-193 ҳ.й (786-809йй) даврида Аббосийлар халифа-лигида яна юксак даражада тарақиёт сезилабошлайди. Кўп ажам худудлари фатх этилади. Илм фанга катта аҳамият берилади. Шунингдек қишлоқ хўжалигида ҳам ривожланиш юксак даражада бўлиб, сув ховзалари ,каналлар ўтказиш ишлари ривожланади. Бундан ташқари баъзи тарихий манъба-ларда Хорун ар Рашид адолатпарвар, зукко ва билимдон халифа сифатида из қолдирган халифа сифатида қайд этилган Шунинг учун ҳам, барча Аббосийлар сулоласи орасида халифа Хорун ар- Рашид бошқарув даврини Аббосийлар халифалиги тарихида Халифаликнинг ОЛТИН ДАВРИ деб баҳоланади. Шундай бўлишига қарамасдан, халифа замондошларининг фикриға суянган холда, баъзи тадқиқотчилирнинг билдиришларича, Хорун ар- Рашидда ал – Мансурдаги қаттиққўллик,ал- Маъмундаги ақлий заковат ва сиёсий қобилият етишмагани учун, уни буюк ҳукмдоролар қаторига қўшиш бироз ҳақиқатдан йироқ деб баҳоланган. Бунга далилий сабаб қилиб, биринчидан, айнан Марказий ҳалифалик блан Ифрикия (Тунис) волийсий (ағлобид-лар сулоласи (800ғ909йй), Фотимийлардан зарба олгач, бутунлай йўқ бўлиб кетади. )нинг мулоқатни узиши ва Ифрикияни халифаликдан ажраб чиқиши; иккинчиси эса, Бағдоддан туриб ,жуда узоқ ўлкаларнин назорат қилиб турушни қийинлиги ҳам анчагина мушкулотларни юзага чиқаради. Хорун ар- Рашиднинг халифаликни тўлик қўлга олиши учун,17 йил вақт талаб қилади. Шундан сўнг халифаликка тез-тез зарба бериб турадиган эмакдош укаси Жаъфарни қатл этдиради ва барча Бармакийлар оиласи аъзоларини энг муҳим давлат тизими бошқарувидан маҳрум қилиб, қамоққа ташлайди. Ўлимидан 7 йил олдин (802й) эса Хорун ар-Рашид, ворисликни қонунлаш-тириб, араб аёлидан туғилган тўнғич ўғли Муҳаммад ал- Аминга амир уновонини бериб, барча араб ерларига ворис сифатида амир деб, эълон қилади. Форсий чўри (канизак) аёлдан туғилган ўғли Маъмунга эса, барча Эрон ерларни мерос қолдиради.Бу блан Хорун ар-Рашид. Халифа-ликдаги парчаланишни расмийлаштирмоқчи бўлган деган тахминлар ҳам тарихдан маълум.

6-нчи-Муҳаммад ал – Амин193-198 ҳ.й.( 809-813йй) даври ҳақида маълумотлар деярлик йўқ.

7-нчи- Хорун ар-Рашиднинг ўғли ал- Маъмун-198-218ҳ.й(713-733) бўлиб, у Умар ибн Хаттоб(р.а.) каби Хулофаи Рошидин йўлини тутмоқчи ва анчадан бери давом этиб келаётган алавийлар (Али(р.а) тарафдорлари) қўзғолонига тинчлик йўли блан барҳам бериб, ҳалифаликни Пайғамбаримиз (с.а.в.) авлодларига қолдирмоқчи бўлади.

Шунинг учун ҳалифа Маъмун ҳижрий 201 (м.817йю,бахўи манбааларда 816)йилда Хазрат Али (р.а.) авлодидан бўлган Мусо ал-Козим ибн Али Ризони валиҳад деб эълон қилади. У,олим ва фозил шахс-Али Ризони Мадинадан Хуросонга (бу даврда Хуросон ҳам мараказий шаҳарлардан бўлган бўлса керак) чақиртиради ва аҳолини Али Ризога байъат беришга кўндиради. Маъмуннинг ўзи эса қора либосини ечиб, Али Ризо каби яшил кийим кияди. Қизини Али Ризога никоҳлаб беради. Аммо,Маъмун куёви Али Ризонинг маслаҳати блан ҳалифаликни ўзи бошқараверади.

Бу эса аббосийларга хуш келмайди ва улар Бағдодда Маъмунга қарши фитна уюштириб, қўзғолонга тайёргарлик кўрабошлайдилар.. Хуросонда эканлигида буни билиб қолган Маъмун, Бағдодга юриш қилади, вазир ўлдирилади,Тус шаҳри яқинидаги Нукан қишлоғида эса Али Ризо заҳарлаб ўлдирилади(.203 м.818й) ва у Хорун қабри ёнига(баъзи манбааларда,Тус шаҳрига яқин Санобод қишлоғи ( Эрондаги ҳозиги Машҳад шаҳри)га кўмилади. Аммо Маъмунга яна амалдорлар байъат бергач,яшил кийим ечтирилиб,қора кийим кийдирилади (ҳ.204 м.819й) ва Маъмуннинг бу кейинги халифалик давридан сўнг, ҳалифа-лик яна мерос бўлиб қолаберади.

давоми бор.


 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:09 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:





Мўътабар Ахмедова


Халифаликнинг мерос(сулолавий) тури, асосан, ягона Ислом мавқеини таъминлаш деб ҳисобланган бўлсада, у деярлик АХД ва ҲАҚни барқарорлигини таъминлай олмайди. Чунки, у ёки бу халифанинг бошқарув тизими қай йўсинда бўлмасин, уларни қўлловчи расмий дин пешволари ҳам, айнан сулолалардан ёки унга яқин қавмлардан бўлиб, ўзи ҳизмат қиладиган ҳокимият тизимини қўллашaр эди ва қўллаб келмоқда. Бундай бошқарув тизимини энг аввало хавориж-лар(хорижийлар)қоралаганлар ва унга қарши шафқатсиз кураш олиб борганлар. Хорижийлар ҳақида юқорида изох бериб ўтган эдик. Шунингдек буюк файласуф олим Жоҳиз( вафоти 869й) хорижий (хавориж)лар ҳақида қуйидаги фикрни қолдирган экан:

“Систондаги,Жазира,Яман, Мағриб ва Уммондаги қабиласидан, миллатидан, ирқидан қатъий назар, азроқийлар, ножидийлар. ибодийлар, суфрийлар(хорижийларнинг 4 та гурухлари),яъни,бизниг тушуни-шимизча, араблар, маволилар (араб бўлмаган халқлар)форслар, бадавийлар, қуллар-у, аёллар, хунар-мандлар-у, дехқонлар, яъни барчалари бир умматни ташкил этувчи, бир динга эътиқод қилувчиларнинг бирлашувидан иборат ва ўртадаги келишмовчитликларни бирлашиб ҳал қилувчи уммат намоянда-ларидир».

Ҳақиқатдан ҳам бундай дин,яъни моҳиятан айнан юқоридаги қоида негизини ташкил этувчи, Аллоҳ Ўзининг ҳабиби Муҳаммадга(с.а.в.) нозил қилган ИСЛОМ, барча учун очиқ дин бўлиб, ҳам маънавий , ҳам сиёсий ва ижтимоий тизимдаги бирликни юксак адолат блан таъминлай оладиган ҳокимият, яъни ҳалифалик расмий ИСЛОМИЙ ҳокимият бўлаолади.

Аммо умавийлар хукмронлиги давридаёқ Жанубий Ироқда, Эронда Ислом таълимотига ёд , Исломгача бўлган бидьат ва ширк таълимотлар омма орасига яна қайта сингдирилабошлаган эди. Айниқса, ҳарбир диний гурух умматдан узоқлашган сари, шунча Исломий тушунчалардан ҳам узоқлаша бориб, янада майда гурухчаларга бўлиниш юзага келаберади ва ўзаро тафовутлар ва тушмовчиликлар содир этилаборади. Бу майда гурухчалар ,Умавийларга деярлик катта зарар етказаолмадилар. Чунки улар хали деярлик исломгача бўлган қабилавий ширк ва бидъатдан буткул қутилиб улгурмаган жамият орасида ташвиқот ишларини олиб борар эдилар Умавийлар бу гурухларни онда сонда таъқиб этиб қўяр эдилар. Бундай таъқиб халифа Хишом даврида қадарийларга қарши олиб борилган эди. Чунки қадарийлар тушунчаси бўйича эркин фикр юритиш инсонга хос бўлиб, тақдирни инсонни ўзи белгилайди ва унга жавобгар ҳам инсонни ўзи деган ақидани жабарийларга қарама қарши ўлароқ илгани сурган гурух эди. Жабарийлар эса, инсон умри давомида содир бўладиган ҳарбир ўзгаришлар уни Яратувчиси томнидан аввалдан белгилаб қўйилган, уни ҳеч нарса блан ўзгартиб бўлмайди деган ақидага эга гуруҳдир.

Қадарийлар асосан суннийлитк тарафдори бўлиб , кўпинча Росули Акром (с.а.в.) хадисларига ишора этaр ва ҳалифаликдаги шиаларнинг ҳалифаликдаги мавқеларини расмийлигини инкор этиш баробарида хавoрижларнинг Аббосийлар томонидан тан олинган Исломий ақидаларига бутунлай қарши турар эдилар .

Бу эса ўзларнин Аллоҳ томонидан бeлгиланган мавқега эга сулола сифатида сиёсий майдонда ўринларини мустаҳкамлашаг интилувчи Аббоссийлар ҳукмдорлари орасида доимо томонлар тарафига ўз фикрларини ўзгартириб туришга олиб келар эди.

Агар Аббосийлар аввалида шиалар ёрдамидаюқори мавқега эга бўлиб борган бўлсалар ,вақт ўтиши блан уммат орасидаги диний ғ ақидавий тортишувларнинг кучайиши баробарида бу тарфкашлик, хатто аббосийлар намояндаларини баъси қавмлар орасида илоҳийлаштиришгача боришлар ,уларинг сиёсий майдондаги мавқеларига катта зарба беришини ва умматни улардан узоқлвашувига олиб келишини тушуниб етадилар. Аббосийлар сулоласидаги энг кўзга кўринга ва сиёсий майдонда катта мавқега эга бўлган Ҳалифа Ал -Мансур томонидан ,Аббосийларни ҳалифаликкни эгаллашларидаги асосий куч ҳисобланган Хуросон волийси Абу Муслимнинг ўлдирилиши блан, Аббосийлар, шиаларнинг “мутаасиб(радикал)” қанотидан қутилгандек бўлади. Аммо Абу Муслимнинг ўлими, Аббосийларга садоқатли бўлган “мўътадил» шиаларни ниҳоятда ғазаблантиради ва улар ўзларини ҳақоратланган ҳисоблайдилар ва Аббосийларга қарши янги гуруҳ -“алидлар”(хазратАбу Али ибн Толиб (р.а.) тарафдорлари)тарфдорларидан иборат жамоани ташкил этиб, ҳалифа Ал -Мансурга қарши қўзғалон кўтарадилар. Бу эса Аббосийларни ҳарқандай гуруҳ блан келишишга ундайди ва улар бошда буни ўта эҳтиёткорлик ва усталик блан амалга ошириб, Умавийларга қарши томонларни ўзларига оғдиришга мувофақ ҳам бўладилар.


 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:15 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Яна сўзимизга қайтамиз.

Халифа ал – Маъмун даври фандаги тараққиётнинг юксак даражага кўтарилган даври ҳисоб-ланади. Ҳалифа ал- Маъмун “Байт ал- Ҳикма” ( Донолар Уйи)га асос солади ва унга барча соҳаларда илм ва фаннинг ривожланишига катта аҳамият бериб, Исломни тарқатиш жараёнида кириб борган Араб ва Ажам ерларидаги иқтидорли шахсларни Бағдодга чорлаб, харбир илм кишиларига ишлашлари ва ижод қилишлари учун барча шарт шароитларни яратиб беради.

8-нчи ҳалифа Муътасим-218-227 ҳ.й (833-842йй.) даврида эса,ички зиддиятларга ыарамай, Бағдод ҳалифалиги йирик марказлашган давлатга айланиб улгуради .Бу даврда, юқорида зикр этганимиздек, илм – фан янада юксак даражада ривожланиб, буюк Ислом алломалари етишиб чиқиб, ҳаётнинг барча жабҳаларида ижод этиб, қалам тебратадилар ва дунё-га Ислом маданияти, илми ва фанини таратадилар.

Халифаликнинг энг гуллаб яшнаган даврларида –

Ал- Восиқ-227-232 ҳ.й.(842-847);

Мутаваккил-232-247ҳ.й. (847-861);

Мунтасир-247-248ҳ.й.(861-862); Мустаъин-248-252ҳ.й.(862-866);

Муътазим-252-255ҳ.й. (866-869);

Муҳтадий-255-256ҳ.й.(869-870);

Муътамид -256-279ҳ.й.(870-892);

Муътазид- 279-289ҳ.й.(892-902) – бу барча халифалар, нафақат Исломни ривожига ва уни кенг тараққий қилишигагина катта аҳамият берибгина қолмай, илм ва фаннинг барча сохаларида ривожла-нишга, хатто Халифаликнинг энг чекка ўлкаларида ҳам катта аҳамият берадилар. Шунинг учун ҳам бу (VIII-1Хаср ) давр иккинчи ҳижрат даври ҳисобланиб, бутун ақлий ва нақлий мълумотларни қамраб олган юксак маданият ва илм-фан даври ҳисобланган.

Шунга қарамай, кейинги Аббосийлар сулоласи ҳалифалари даврида маънавий бузуқлик очиқ намоён бўлабошлайди ва умматнинг илғор ва соф Ислом рукнларига риоя қилувчи намоянда-ларининг ҳокимият тизими блан мулоқатга бориш ҳоҳишини йўқотади. Чунки ҳокимиятдаги амалдорларни Қуръон ва Росули Акром (с.а.в.) йўллари асосида давлат бошқарувидаги иш тутишлари шарт бўлгани холда, саройдаги фахш ва айш -ишратли ҳаёт тарзи бунга йўл қўймай,



уларни тобора умматдан узоқлашишларига олиб келади ва ҳам сиёсий,ҳам фикҳий доирада ҳам инқирозни чуқурлашувига сабаб бўлади. “ЧИЛЛАКИ ЧИЛЛАКИНИ КЎРИБ ЧУМАК УРАДИ” деганларидек, ҳокимият тизимидаги бундай маънавий бузукликнинг ошкора майдонга чиқиши, оддий мусулмонларда гуноҳ ва халолликни чегарасини йўқолиши блан бирга, дунёвий хузур ҳаловатнинг ўткинчилиги ва боқий охират хаётига бўлган ишонч самарасини чиппака чиқара-бошлайди.

Бунга қўшимча.фикҳий(ҳуқуқий) ишларида ҳам, Росулиллаҳ (с.а.в.) даврларидаги умумий ягона фикҳий қонун аввалги 4 ҳалифадан ташқари, барча ҳалифалар даврида марказ-лашган ўрнини ҳам йўқотабошлайди.Агар, бошланғич Аббосийлар ҳукмдорлиги даврида фикҳий (ҳуқуқий) қонунларни пойдеворини асосан Қуръон ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) кўрсатмалари ташкил қилган холда сақланиб қолишига, фикҳ олимларинниг уммат блан узвий боғлиқкни сақлаб қолиб, уммат орасида фикҳий ишларни Пайғамбаримиз(с.а.в.) йўллари асосида давом этдирганлари сабаб бўлган бўлса, сулоланинг кейинги намояндалари даврида асосан ,жойлар-даги (вилоятлардаги) урф одатларга таянган амалдорларнинг кўз қарашларини ифодаловчи фикҳий ва сиёсий қонунлар ишлаб чиқилабошланади. Бу эса умматнинг ягона ҳуқуқий пойдевори – ҚУРЪОН ва Пайғамбарнинг (с.а.в) кўрсатмаларидан узоқлашишга ва фикҳий асосларинни ҳам жойларда турлича талқин этилишига олиб келади.Натижада ҳозирда “Аҳли Сунна ва Жамоа” деб таърифланадиган 4та фикҳий оқим (Ханбалий, Шофии, Моликий ва Ханафий оқимлари) юзага келади..Чунки, Қуръон ва Росули Акром (с.а.в) кўрсатмалари ер шарининг турли минтақаларидаги ўзига хос миллий урф одатлардан чекинаолмаётган мусулмон уммати орасида тўлиқ ижобий натижага эга бўлмаганлиги оқибатида, фикҳни асосини турли минтақа-ларда ИЖМО (уламолар кенгаши) ва ҚИЁС ташкил этади.

Бу қоида эса, ИСЛОМ рукнларига зид бўлган ва оқибатда бидъат ва ширкка етакловчи, жойлардаги маҳаллий урф одатларни ҳам ўз ичига қамраб олабошлайди.Бу холат ,хатто Ҳалифанинг ҳам давлат раҳбари сифатида, асосий ролини ҳам чегаралаб, адолатли ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар, уни фикҳ уламолари қарорига бўйсинишига олиб келади.

Оқибатда, умумомма орасида Исломий ақида асосидаги маънавиятга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш баробарида, ҳокимият тизимида ,айниқса, сарой аҳли орасида замон талаби асосида унга амал қилиниши шарт бўлмай қолади. Бу эса юқорида таъкидлаганимиздек, салатант тепасидаги амалдорларнинг маънавий бузуқликка етакловчи асосий омил вазифасини ўтаб боради. Шунинг учун ҳам Хорун ар- Рашид бир вақтнинг ўзида Умавийларнинг қошиқда овқат ейишларинин танқид қилиш баробарида, кўпинча, уни мақтаб ,кўкларга кўтарувчи уламоларни авлиё даражасига кўтаришига жавобан, ҳалифа мустақил уламолардан бирига : “ Умматни бошқаришда Умавийлар тўғри ҳукм юритмоқдаларми ёки Аббосийларми ?” деган саволларига, уламолардан баъзилари: “ Умавийлар уммат учун кўп иш қилдилар, сизлар (Аббосийлар)эса ибодатда ғайратлроқсизлар деб, қийин вазиятдан қутилган экан. Бундай салбий жараёнларнинг юзага келишига қарамай,кўпчилик ИСЛОМИЙ уламолар фан ва илм соҳасида изланишларини тўхтат-майдилар ва Аллоҳнинг инояти блан ривожланиш давом этабаради

Учинчи ҳижрат даври( V111 аср охири-IX-ХIаср)да илм, фан ва мадният энг юксак поғонага кўтарилиб, камол топган давр бўлди, аммо шу блан бир қаторда волийлар орасидаги ўзаро зиддиятлар кураши ҳам кучайиб боради. Бу юксалишига форсийзабон алломаларнинг хиссалар беқиёс бўлиб, етук илм ва фан мутафаккир олимларининг таъсир доираси кенгайиб боради. 1Х аср охирига келиб, Аббосийлар Ҳалифалигининг қандайдир турғунлик даври юзага келади ва аста секин унинг заифлашуви ҳам намоён бўлабошлаган эди.

Бу вақтларда халифаликни Муктафий-289-295ҳ.й.(902-908);

Муқтадир- 295-320ҳ.й.(908-932);

Қоҳир – 320 – 322х.й.(932 – 934);

Розий-322 – 329х.й.(934 – 940);

Муттақий-329 -333х.й.(940-944);

Мустакфий-333-334х.й.(944 – 946);

Мутеь-334 – 363х.й.(946 – 974);

Тоиь-363 – 381х.й. (974 – 991.) бошқарадилар.


 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:18 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Юқоридаги халифалар даврида Ислом янада кенг қулоч ёйиши, илм ва фан ривожига катта аҳамият берилиши, фикхшунослар, мухаддислар, меморлар ва илм - фаннинг барча сохаларида жуда етук иқтидорли олимларнинг етишиб чиқиши блан бир қаторда, сиёсий майдонда тало – тўплар,ўзаро зиддиятлар кучайиб, тахт талашишлар ҳам кенг қулоч ёйган давр эди.

Бунинг асосий сабабларидан бири, юқорида ,таъкидлаганимиздек,салтанатда моддапарастлик ва айш-ишратга берилиш қайта ривожга минади.Бу ҳолат Халифаликнинг авлоддан авлодга



ўтиш жараёнида янада авж олиб бораверади. Натижада тахт учун кураш нафақат Аббосий ҳалифалигида, шунигдек, Қуртуба амирлигида ҳам авжга минади ва сиёсий, ҳарбий жиҳатдан Исломий тизим заифлашаборади. Бунга қўшимча, ҳокимият тизимидаги бошбошдоқликлардан фойдаланиб, вужудга келган турли гуруҳларнинг халқ орасидаги норозиликлардан фойдаланиши, Исломгача бўлган хаёт тарзини тарғиб қилишлар ва Исломни турли ширк ва бидъатлар блан қориштириб боришлар ҳам бу заифлашуга катта омил бўлиб ҳизмат қилади. Агар, бошда Ислом номи остидаги бу гуруҳлар яширин холда фаолият олиб борган бўлсалар, умавийлар халифалиги давридаёқ қадарийлар гуруҳи майдонга чиқиб, омма орасида очиқдан очиқ тарғибот ишларини йўлга қўядилар Аммо, халифалик тизимидаги амалдор-лар, ўз кайфу сафолари блан овора бўлиб, бундай гурухларга деярлик аҳамият бермайдилар. Фақат халифа Хишом даврида баъзи гурухлар фаолиятини чеклаш мақсадида “тозалаш” ишларини бирмунча вақт олиб бори-лади. “Чиллаки чиллакини кўриб чумак уриади” деганларидек, оддий омма ҳам (худди ҳозиргидек) юқоридагилардан ва уларни қўллаётган дин пешволаридан ибрат олиб яшайберади ва иймонидан аста секни айри тушиб бораверади.Юыоримда баён этганимиз, Қадарийлар Қуртуба халифалигида шаклланиб, омма орасида кўпчиликни ташкил этган ва халифаликка деярли, содиқ бўлгани учун, улар асосан суннийлар орасида даъват ишларини олиб борадилар.

Улар асосан, Пайғамбаримиз Росули Акром(с.а.в.) хадисларига катта урғу бериш блан шиаларни ҳам, Аббосийларни негизини ташкил қилган ҳорижий (хавориж)ларни ҳам Исломга ёд унсурлар сифатида қоралашга киришадилар ва бу холат суннийлар орасида (динни тушунган ва тушунмага-нидан қатъий назар) кенг қулоч ёяди ва ҳозиргача бу тушунча бардавом бўлиб келмоқда. Шу ерда қадарийларга изох бериб ўтишни лозим топдик.

Қадария (арабча сўз бўлиб. Тақдир деган маънони билдиради)таълимотига асосан инсон Аллоҳ белгилаган тақдирдан узоққа кетаолмайди деган тушунча келиб чиқади. Ҳақиқатдан ҳам бу шундай.Тақдирга ишончни таъкидлаш блан бирга, бу гурух кейинчалик инсон иродаси эркинлигини ёқлаб чиқиб, мутлақ тақдирга ишонувчи мўътазилийларга қарши кураш олиб борган

Қадария гурухи намояндалари аввалига «хаддан ташқари шиа – мутаасиб »(радикал)деб ата-лувчи гурух таълимотини олға сурабошлайдилар, аммо кейинчалик бу уммат орасида “аббо-сийларни илоҳийлаштириш”деган нотўғри тушунчани юзага чиқиш эхтимоли блан уммат-ни ўзларига қарши чиқишидан хавфсирайдилар. Бу хавфга қўшимча, юқорида келтиганимиз, халифаликдаги энг кўзга кўринган ва сиёсий -харбий қудратга эга бўлган Хуросон волийси Абу Муслимнинг, эндигина акаси Абдуллоҳ ибн Абу Аббосдан халифаликни олган ал – Мансур томонидан хоинона ўлдирилиши (755й. 12феврал ёки 27 яеварда) ҳам қадарийларни зийрак тортишга ундайди. Аббосийларнинг янги халифаси ал – Мансур эса, Абу Муслимни ўлдирилиши блан унинг ҳокимиятини боғлаб турган энг қўрқинчли тугун – радикал оқимдан ҳам қутилгандек бўлади.

Натижада, Хуросон ҳукмдорлиги, Исломни янги қабул қилган бадавлат Тохирийлар хонадони қўлига ўтади ва бу вилоят деярлик мустақилликка эришади. Бу яна Исломни чопиб, майдалашнинг мисоли.

Ал-Мансурнинг бу ҳаракатидан норози ,кейинчалик шиа номини олган гурух,бу хоинликка қарши, оммани Али (р.а.) тарафдорлари (алидлар) фойдасига қўзғалон кўтаришга ундайдилар. Шундай қилиб, Умавийларга тинчлик бермаётган бу жамоани ўз тарфларига оғдириш учун Аббосийлар усталик блан сиёсий режа тузиш лозимлигини англаб етадилар. Аммо худди умавийлардагидек, улар орасида ҳам маънавий тушкунлик чуқурашаборгани сабабли , қадария гуруҳи аббосийлар ҳокимияти блан муроса қилишдан бош тортади.

Чунки, Қуртуба ҳалифалигида ҳам ,Аббосийларда ҳам иймони бутун Исломни том маънода тушунадиган мусулмонлар умматнинг негизини ташкил қилсаларда, улар ҳам тайёр ошга баковул бўлиб ўз тинчликларини кўзлаб қолган эдилар.Шунинг учун, у ,ёки бу масалаларда фатво сўралганда, улар Қуръондан “ бу шундай тўғри” ёки Суннадан “тўғри таърифланган”дан нарига ўтмай халифаларга “ёрдам берар” эканлар.Бу холат бизнинг замонамизда янада чуқур илдиз отган.

Халифаликдаги бўлинишлар, хатто,юыорида ыайд этганимиздек, ижтимоий-сиёсий қонунитяда-фикхда ҳам ўз аксини топа бошлайди. Натижада жуда кўп янги-янги оқимлар пайдо бўлади. Шундай оқимлардан бири, юқорида келтирганимиз мўътазиилий оқими.



Мўътазилийлар кимлар? (Луғовий маъноси узоқлашганлар, ажралиб чиққанлар). Асосчиси Восил ибн Ато (699-748йй). Юқорида айтганимиздек,мўътазилийлар мутлақ тақдирга ишонган холда,Қуръон ва Суннат таълимотини ақл идрокка мослаштиришни тарғиб қилганлар. Уларнинг таълимоти Аббосий халифаларидан ал – Маъмун, Муътасим ва Восиқ ҳукмдорлиги даврида расмий эътиқод шаклида қабул қилинган. Халифа Мутаваккил даврида (847-861йй), барча ажраб чиққан оқимлар қаторида, чин Исломий эътиқодга қарши оқим сифатида, мўътазилий оқими ҳам тақиқланган.Бу оқимХ1-ХП асрларда Эрон ,Ироқда, ХШ-Х1Уасрларда Ўрта Осиёда бутунлай йўқ бўлиб кетган ва охирги намояндаси Замахшарий бўлган. ( Ислом маълумотномаси)

Ваҳоланки, Исломий қонуният, халифа қай йўсинда ҳокимият тепасига келишидан қатъий назар, ундан қусурсиз, яъни бенуқсон аҳлоқ ва ҳукм юргизишда юксак аҳлоқий мезоннини талаб қилади. Чунки чин Исолмий жамиятда ҳалифа ( ҳукмдор) ҳақиқий мужтаҳид бўлиши шарт, яъни, ҳукмдор Аллоҳнинг инсонлар учун нозил этган ҳукми (фарзи)ни ва унинг уммат ҳаётига татбиқ этиш йўлларини яхши билган шахс бўлиши шарт. Демак, халифа, бу муфти бўлиб, қонунларни жамият-уммат ҳаётига тўғри ва одилона қўллай билгувчи шахс экан.Халифалик эса Аллоҳнинг буйруқлари асосида шаклланган уммат ягоналигини таъминловчи орган экан. Афсус ва надоматлар бўлсинки, Хулофаи Рошидинлардан кейинги халифалар ўз манфатларидан воз кечишга рағбат қилаолмай, бу қоидага риоя қилмаган,хаттоки деярлик бузган эканлар.

Шунинг учун ҳам, на Қуртуба халифалиги ва на Аббосийлар халифалигининг кейинги меросхўрлари Аллоҳнинг буйруқлари ва Росули Акромнинг (с.а.в.) Суннатларига биноан уммат ягоналиги йўлида ҳаракат қилиш у ёқда турсин ,хатто бироз бўлсада ўйлаб ҳам кўрмаган ва бутунлай ёддан чиқарган эканлар. У ёки бу ҳукмдор(масалан, ҳалифа Хорун ар Рашид) ўзлари ҳақидаги уламолар фикрини билиш мақсадиа саройдаги уламоларни мақтаб: “ Умматни бошқаришда Умавийлар тўғри ҳукм юритмоқдаларми ёки Аббосийларми ?” деган саволларига, уламолардан баъзилари: “ Умавийлар уммат учун кўп иш қилдилар, сизлар (Аббосийлар)эса ибодатда ғайратл-роқсизлар”деган жавоб блан қутилар эканлар.

Бу холатни синчковлик блан кузатиб бораётган ғарб куфр дунёси ҳарбий салоҳиятни мустаҳкам-лашга киришади. Ташқи душманнинг кучаяётгани ва ички зиддиятларни назарда тутган ҳолда, яҳлит Бағдод ИСЛОМ ҲАЛИФАЛИГИ парчаланиб, қўлдан қўлга, бир қавмдан иккинчи қавмга ўтиб турган бир даврда, Аббосийлар ҳалифалигининг кўзга кўринган намояндаси ҳалифа Муътасим ўз салтанатини муҳофа-заси учун Турк Султони блан келишиб, “Хосса қўшини”(835й) ёрдамида муҳофаза гуруҳини ташкил этиб,салтанатини”Амиралумаро” номи остида бошқаради.



 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:20 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Аммо Аббосийларнинг кейинги авлодлари

Қодир(381-422ҳ.;991-1031);

Қоим-(22-467ҳ.; 1031-1075);

Муқтадий(467-487ҳ;1075-1094);

Мустазҳир(487-512ҳ.;1094-1118);

Мустаршид-(512-529ҳ.;1118-1135);

Рашид(529-530ҳ.;1135-1136);

Муктафий(530-555х;1136-1160);

Мустанжид(555-566ҳ.;1160-1170);

Мустазиъ(566-575ҳ.;1170-1180);

Носир(575-622ҳ.;1180-1225);

Зоҳир-622-623ҳ.й.(1225-1226) (Мустансaрий-623-640ҳ.;(1226-1242); Муътасимбиллоҳ(640-656ҳ.;1242-1258)]

ўзларидан аввалги ўтганлар каби, Исломга садоқатларини кўрсата олмадилар ва Исломдаги адолат йўлини деярлик йўқотадилар.

Шунинг учун бўлса керак, Ислом уйғониш давридаги шиддатли Исломий илм ва фандаги ривожланишда ҳам бу даврга келиб бирмунча сусткашлик содир бўлиб, бирнеча муддат бўшлиқ пайдо бўлади. Аммо,бу сусткашликка қарамай, юксак Исломий маданиятга, тарбияга эга бўлган олиму фузалолрнинг Аллоҳ йўлидаги саъи ҳаракатлари блан маданият, илм ва фанда уйғониш давридан кейинги бўшлиқни тўлдиришга, юксак Ислом маданиятининг гуллаб яшнашининг давом этиши йўлида, илм–фан ва маданият тарихига порлоқ саҳифалар қўшилишида секинлик блан бўлсада, илгари силжишлар давом этаберади.

Аббосийлар ҳалифалигини дастлабки даврларида,юқорида таъкид-лаганимиздек, халифалар эронийларга суянган бўлсалар,кейинги авлод намояндалари кайфия-тида кибрнинг ошиши блан ва ҳарбир халифанинг узоқ муддат ҳокимият тепасида қолиши оқибатида, уларда эронийларга нисбатан ҳам беписандликлар ортиб боради ва натижада Аббосийларга нисбатан уммат орасидаги ҳурматлари йўқолабошлайди. Бу эса нафақат барча ажам халқлари, жумладан эронийлар орасида,хатто араблар орасида ҳам Аббосийларга нисбатан норозиликни кучайишига олиб келади.Натижада Африқода Ағлабийлар, Мисрда Тулунийлар, Хуросон ва Мовароуннахрда Тохирийлар, Сомонийлар,Эронда Бувайхийлар Аббосийлардан

ажраб чиқадилар. Аммо Аббосийларнинг фикрича, xалифаликка бўладиган энг кучли тахтидни Али (к.в) авлодларидан деб билар эдилар.

Чунки, Халифаликнинг энг асосий бўғинларида уларнинг таъсир доираси кенг бўлган. Аббосийлар сулоласининг иккинчи вакили Абу Жаъфар ал-Мансур эса, Хасан ибн Али (кв.)нинг ўғиллари – ан-Нафс ал- Закий лақабига эга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (762 йил) ва Иброҳимнинг (763 й) ўлимидан сўнг, нафақат улар назорати остида бўлган Басра, Жанубий Форс,хатто Макка ва Мадина шаҳарларини ҳам ўз таъсир доирасига кирититишга эришади.Умматдошларига қарши урушларда, Аббосийлар, жумладан ал –Мансур учун, айнан Қуръонга суянган холда кураш олиб борадиган қўзғалончиларни жанг майдонида енгиш осон бўлсада, аммо уларни – Али(к.в.) авлодларининг қонуннийлигини йўққа чиқариш ҳеч ҳам мумкин эмаслигини тушуниб етадилар.

Чунки, ҳар доим бирор гуруҳда Аббосийлар халифа-лигига қарши норозлик пайдо бўлса, албатта уммат орасида Али(к.в.) авлоддалирини қўллаб-гина қолмай, халифалик тепасига ворис шахсни ҳам илгари суришлари эхтимоли катта экан

Шунга қарамай, Аббосийлар хали кучга эга эдилар ва бу кучни, яъни салтанатни сақлаб қолиш учун Аббобосийлар сулоласининг бу кейинги авлодларида янги бир қавм кучига суянишни тақoзо қила бошлайди. Натижада Аббосийлар барча ажам қавмларини, жумладан форс ва туркларни ҳам уммат бирлигида ушлаб туриш мақсадида Турк султони блан халифа Муътасим тузган шартномани янгилаш мақсадида, янги кучлар блан келишув режасини ишлаб чиқадилар. Чунки,бу даврга келиб, ҳалфаликнинг ёйилиши мумкин бўлган чегараларини Турк султонлиги мустаҳкамлаб бўлган, қолаберса, Аббосийларнинг кейинги авлодлари орасидаги тахт талашиш жараёни кучайган сари,Ислом мавқини мустаҳкамлигини оширишга, илм-фан ривожига ҳам деярли аҳамият берилмай қўйилган эди.

Шундай қилиб, Ислом парчаланиши нишоналари Росулиллаҳ(с.а.в.) вафотлари куниданоқ кўриниб,ҳалифалар даврида,айниқса, учинчи ҳижрат давридан бошлаб янада авж олади ва шу дамгача давом этиб келмоқда. Бу парчаланиш сабаби, асосан тахт талашиш бўлганини ўрганиб,

тушунган овруполик ғайридинлар Исломнинг юраги бўлмиш Арабистонни забт этиш иштиёқи-дан ҳеч қачон воз кечмаганлари ҳолда ҳаракат қилган бўлсалар, ҳозирда эса ИСЛОМ номини бутунлай ер юзидан йўқотиш пайига тушганлар.Бу жараённни охирига етказиш,яъни охирги Турк Ислом халифалигини 3 март 1923 йилда дахрий мустафо камол томонидан бекор қилиниб, завол топиши тарихий аҳамиятга эга.

Чунки у овруполик ғайридинларга суянган холда иш тутган эди.Буни исботи сифатида икки куфроний миссионерларнии сўзларини келтириш кифоя қилса керак:ХХ аср бошида (1907й) Жалод Стун Умум Британия мажлисида йиғилганлар хузурида Қуръони Мажидни кўтариб, – “ Модомки бу Қуръон мусулмонлар қўлида экан, Оврупо Шарққа ҳокимлик қилишга ҳеч қачон қодир бўлаолмайди ва ўзи ҳам тинч яшайолмайди”деб жар солган бўлса, унинг замондоши миссионер Валим Жуфура : -“Қуръон ва Макка шаҳри араблар диёридан йўқолгандагина, уларнинг ғарб маданиятига қўшилишига, Муҳаммад ва унинг китобидан узоқлашишига эришишимиз мумкин” деган экан.Аммо бу гумроҳлар, қайдан ҳам билсин ва тушунсин-ки, карами кенг Ҳикматли Зот ўз динини то қиёматгача Ўзи асрашини :- “ Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”(с.Хижр, 9 оят) деб, очиқ баён этганига қарамай, уни тан олгилари келмай, бутун борлиқлари блан ҳаракатдалар.Аллоҳ барчаларига Ўзи кифоя қилсин, амин.


www.sahwii.com dan oldim


 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:29 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Мўътабар Ахмедова


“Кўпинча олимлар фан чўққисига чиқиб олмоқ учун нотекис, қиррали тошлардан ташкил топган қоялар сари тинимсиз ўрмалайдилар. Чўққига чиққач, кўрадиларки ,улардан олдин бу чўққини эгалалаган диний олимлар ўлтирган эканлар” Бенедикт (Барух) Спиноза.



1.5.ИСЛОМ ДУНЁСИДА ИЛМ – ФАН ВА ТЕХНИК КАШФИЁТЛАРНИНГ РАВНАҚИ



ИСЛОМИЙ тузум ўзининг маънавий моҳияти ва бардошлиги блан бошқа тузумлардан тубдан фарқ қилиб,миллий-бутпарастлик жамоасини тубдан ўзгартириб,юксак диний – маънавий, мада-ний уюшмани юзага келтириш блан, ўзининг мислсиз адолатли давлатчилик хусусиятини ҳам дунёга намоён этди ва ўз мавқини дунё миқёсида мустаҳкамлади.ИСЛОМ куч ишлатиш блан эмас(куч ишлатган душманга қарши қақшатгич зарба берди, бермоқда ва беради,Инша Аллах ), аксинча ақлий,маънавий,илмий ва маданий йўл блан, яъни АМРИ МАЪРУФ,НАХИЙ МУНКАР йўли блан дунёни фатҳ этиши блан бирга, ички маънавий ва руҳий такомиллиги, унинг дунё бўйлаб,ҳар томонлама ривожланишининг муҳим омили бўлди.

ИСЛОМ асосан,биринчидан,Муҳаммадга(с.а.в)келган ваҳий туфайли,арабларнинг дунё миқё-сидаги асосий ўрнини белгилади. Иккинчидан, уларнинг миллий-маданий, ижтимоий, маънавий ва руҳий, ҳамда сиёсий ривожланиши,шак-шубхасиз, ҳар бир шахс онгида ИСЛОМ маънавия-тининг чуқур ўрнашиши блан боғлик бўлди. Учинчидан, ИСЛОМ ҳар бир инсон қалбида ва онгида тубдан ўзгаришларни вужудга келтириши блан бирга,аввало маънавий, ижтимоий ва иқтисодий,ҳамда сиёсий ҳаётнинг ўтмишдаги кўринишларига инсонда танқидий ёндошиш каби табиий холатни онгида намоён этди. Яъни, ИСЛОМНИ қабул қилган жамиятнинг ҳарбир фуқароси, буларнинг ҳаммаси АЛЛОҲНИНГ бетакрор ҳикматларидан эканлигини тушуниб етабошлади.



Бундай маънавий ўзгариш тарқоқ ва доимо бир-бири блан зиддиятда бўлган араб қабилаларини бир катта давлат-Халифаликка бирлашишига олиб келди. Натижада ИСЛОМ дини араб дунёсидан чиқиб, ажам юртларига ҳам олға қадам ташлаб, етиб борди. Ислом ўзининг софлиги блан фақат Якка АЛЛОҲГАГИНА сиғиниш ва Унинг Росули Муҳаммад (с.а.в) Унинг элчиси эканликларини бутун қалбдан қабул қилиб,тилда баён этиш блан тан олинди. Бунга эришишда аввало Росули Акром (с.а.в.) Қурайшийларни Исломга даъват этиш жараёнида, ҳар бир шахснинг рухий холдати ва хиссиётини назардан қочирмаганлар ва оқибатда Росулиллаҳ-га(с.а.в.) ваҳий блан келган дин – Исломнинг ўта душманлари бўлган ака – ука- Утба ва Шайба ибн Робиалар, Амр ибн Хишом (Абу Жахл «жаҳолат отаси» номига эга бўлган),Умая ибн Холид, унинг отаси Валид ибн Муғийра (кейинчалик «Аллоҳнинг қиличи» номига сазовор бўлган) шахслар Исломни қабул қилиб, Росулиллаҳнинг(с.а.в.) энг яқин сафдош саҳобаларига айланадилар. Худди шунингдек, бошқа қабилалар ва элатлар намояндаларини ҳам Исломга даъват қилишда ўта халимлик блан ёндошганлари туфайли, ажам қабилалари ҳам сўзсиз Исломни ўз динлари деб эътироф этадилар ва ИСЛОМГА борлиқлари блан ҳизмат қилишга отланадилар. Бу жараёнда, Росулиллаҳнинг(с.а.в.) яна бир беқиёс ҳислатларидан бири, ғазоватда қўлга киритилган ўлжа-ларни (мол-мулкни) тақсимлашда ҳам, харбир шахснинг нафсини-бойликка нисбатан муносабати-ни ҳам назардан қочирмаганлар. Аммо ИСЛОМНИ қабул қилган баъзи миллатлар ва элатлар, хатто баъзи араб қабилалари онгида Исломгача бўлган жоҳилият асоратлари у ёки бу кўринишда ИСЛОМ блан қоришиб кетганлигини нафақат соф ИСЛОМ уламолари, хатто ғарб исломшунос олимлари ҳам эътироф этадилар. Ислом ўз мавқини мустаҳкамлаб, дунё бўйлаб кенг қулоч ёйиши, ғарб–кофир дунёни ташвишга солади.

Бу даврда ИСЛОМ дунёсида илм-фан юксак даражада тараққиёт йўлида одимлайди.

Исломни қабул қилган халқлар ва элатлар орасида, жумладан, ўша даврдаги ҳар томонлама тараққий этган Форс (Эрон), Миср, Юнонистон каби мамлакатлар халқлари хаётида тубдан маънавий ва руҳий ўзгариш содир бўлиб,улар онгида дунёга,хаёт тарзига ,оилавий ва ижтимоий муносабатларга ва иқтисодий тамоилларга бутунлай бошқа назар блан қараш уйғунлаша-бош-лайди.



Натижада Ислом кириб борган худудларда бир бутун ижтимоий – сиёсий мухит юзага келиб, Халифаликни негизини ташкил этади. Агар Ислом тарқалиш жараёнида Миср, Шимоий Африқо, Месопотамия Испания каби худудлар ахолиси ИСЛОМ дини блан бир қаторда араб лаҳжасини(барчасини лахжаси бир бирига якин бўлгани учун бўлса керак) ҳам қабул қилган бўлсалар, Форс(Эрон),Хуросон, Моваруннахр,Синд каби ўлкаларга Ислом секинлик блан кириб бориши натижасида, халқлар ўз лахжаларини сақлаб қолсаларда, ўтпарастлик, насронийлик, буддийлик каби жохилият динларидан қисман воз кечиб, Исломни қабул қилишлари натижасида, кейинчалик бу халқлар ва элатларнинг жохилият давридаги урф одатларининг кўп қисми йўқолиб, ўрнини Ислом одатлари эгалласада, жоҳилият давридаги урф одатларнинг кўпгина. қисми сақланиб қолаберади. Бу эса ўз ўрнида,маданият, маънавият ва илм фан ривожига ҳам, айниқса бу ўлкалар халқларининг ижтимоий хаётига катта таъсир кўрсатади,яъни уларнинг жохилий урф одатлари Ислом қонунлари блан қоришиб, вақт ўтиши ва авлодларнинг ўзгариши блан Исломнинг пок ва содда қоидаларни ҳам бузилишига олиб келади ва уни мураккаблаш-тириб юборади.

Шунга қарамай,Исломнинг туб маъносини тушунган ва Қуръон ва пайғамбар Росули Акром (с.а.в.) йўалларидан борган Эрон, Мовоуннахр, Хуросон, Андалузия (Испания)ўлкалари халқлари орасидан етишиб чиққан муджахид олимлар ва мутафаккирлар Ислом дунёсида илм ва фаннинг юксак ривожига катта хисса қўшадилар.Тарих, адабиёт, тиббиёт, риёзиёт (математика), фалакиёт (астраномия), сайёхлик, денгизчилик, зироатчилик, чорвачилик, хунармандчилик, яъни Исломий жамият ҳаётининг барча жабхаларида илм – фан тез ва кенг тараққий этади. Шу блан бирга юқорида таъкидлаганимиздек,Ислом донишмандлариРосулиллаҳ(с.а.в.)қолдирган:«Илм ўрганиш учун Чинга бориб бўлсада ,илм ўрганинг” хадисларига қатъий амал қилган ҳолда, қадимги форс ва юнон мутафаккирларининг асарларини араб тилига таржима қилиб, уларни АЛЛОҲНИНГ нозил қилган Каломи – Қуръон оятлари блан солиштириб, синчиклаб ўрганиш, араб ва ажам уламолари ва мутафаккирлари томонидан кенг йўлга қўйилади.




 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:32 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Яна тарихий сўзимизга қайтамиз.

Қайта таъкидлаймизки, ИСЛОМ ўзининг соф ақлий,нақлий ва буюк маънавий ғояси блан Арабистон ярим оролидан чиқиб, жуда тезлик блан атроф муҳитни қамраб олишга улгурган эди.

Бу жараён айниқса Росулиллаҳ(с.а.в.) хижратлари даврида ва ўлимларидан сўнг 4та ҳалифа-лар даврида давом этиб, кенг қулоч ёйди. Мелодий 633 йилда Шом, 638 йилда Фаластин, 640 йилда Месопотамия, 642 йилда Арманистон, Гуржистон, деярлик Қовқознинг жуда кўп халқлари ва элатлари юқорида қайд қилганимиздек,тўда-тўда бўлиб Исломни ўзларининг маънавий ғоялари, мафкуралари ва турмуш қонунлари сифатида қабул қилиб, АЛЛОҲнинг Яккалигига, Муҳаммад(с.а.в) Унинг ердаги элчиси ва охирги пайғамбари эканликларига, Қурьони Мажид Аллоҳ томонидан Росулиллаҳга (с.а.в) ваҳий блан нозил этилганига ИЙМОН келтирадилар. Улар ортидан Эрон, Курдистон, Озарбайжон, Хузистон(Сузиану),Фарангистон(Фарсистон),Кичик Осиё,

Испания – Карфагендан то Амударё бўйигача бўлган миллатлар, элатлар сўзсиз Исломни қабул қилиб, АЛЛОҲГА, Унинг Росулига(с.а.в.) иймон келтирадилар.







Шу ерда бизнинг ўлкамиз Ўрта Осиё халқлари, элатларини Исломни қабул қилишларига оид тарихий воқеаларни яна бир бор, қисқача ёритиб кетишга тўғри келади.

ИСЛОМ дини Араб ерларида ўз мавқини тиклаган ва шиддат блан атрофидаги қабилалар ва элатлар бу динни ўз маънавиятлари сифатида қабул қилиб,Аллоҳни Ягоналигини ва унинг охирги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) га иймон келтириб, ҳар томонлама тараққий топаётган бир тарихий вақтда, Мовуаннаҳр (Ўрта Осиё)да яхлит ва кучли бўлган сосонийлар давлати парча-ланиб, майда-майда хонликлар, амрликлардан иборат бир ўлкага айланган эди. Халқ оммаси, худди ҳозиргидек ўта қашшоқлашган, тим маънавий зулмат остида, ўтга,турли жинс(ёғоч, тош ва х.к.)лардан ясалган бутларга сиғиниб, оловдан мадад сўраб яшаётган, зодагон қисми эса, худди ҳозиргидек, ўз қабиладошлари ва атрофидаги заиф қабилаларни талаш ҳисобига жуда катта бойлик ортдирган бир тарихий шароитда эди. Араб ва маҳаллий,ҳамда ғарб тарихнависларининг қолдирган маълумотларига қараганда, Ўрта Осиёга Ислом ўз нурини 642 мелодий йилдан,яъни ҳазрати Умарнинг халифалик даврларидан бошлаб, ёялабошлайди.

Аммо жоҳилият байроғини сосонийларнинг подшоси Йаздигирд – Ш то 651 йилгача ўз қўлида тутади ва ниҳоят Марв ҳокими томонидан қатл этилиб, Ислом ўз нурини Ўрта Осиё халқлари ва элатлари бошида ҳам кенгроқ сочабошлайди. Аммо жоҳилият таъсири остидаги зодагонлар Тавҳидни, Ислом рукнларини тан олишни, энг асосийси, қўлларидаги бойликларни камбағаллар орасида тақсимлашни истамаган ҳолда, узоқ вақт Исломга қарши кураш олиб борадилар. Ваҳо-ланки, умумомма Исломни ҳақиқий дин эканлигини, Аллоҳниннг Ягоналиги-ю, Унинг Росули Муҳаммад (с.а.в.) охирги Пайғамбари эканлигини тан олиб, имон келтириб бўлган давр эди.

Аввалги қисмда билдирганимиздек, тушунтириш ишлари натижа бермагач, Мовуаннаҳрдаги (Чоч,Сўғд,Фарғона,Бадахшон,Хоразм,Самарқанд, Бухоро) жоҳил ўтпарастларнинг Исломни қабул қилган элатларга ва қабилаларга қарши уюштираётган қуролли ҳужумига қарши, Ислом Ҳалифалигининг Хуросондаги ноиби Кутайба Ибн Муслим 705 мелодий йилда укаси Абд- ар- Роҳманни(Абу Муслимни)Самарқандга юборади. Натижада узоқ музокаралардан сўнг Самарқанд амири Тарҳун, белгиланган ва тўланмай келинаётган жизьяни(солиқни) тўлашга мажбур бўлади, Аммо,унга қарши ўтпараст задогонлар уни тахтдан тушириб, ўрнига Ғурокни шох қилиб кўтара-дилар. Бунга норози бўлган бошқа гурух зодагонлари Тархуннинг ўғлини шох деб,эълон қилади-лар.

Воқеалар ривожи шуни кўрсатадики,710 – 712 йилларда Хоразмда ҳам жоҳил амалдорлар Қутайба ибн Муслимга қарши уруш эълон қиладилар ва Исломни ўз динлари сифатида қабул қилган тинч қабиладошларининг бошларига,худди ҳозиргидек, балоларни ёғдирадилар.Натижада Абу Муслим Абд-ар -Роҳман бу жохилликка қарши жиҳод эълон қилади ва ниҳоят, Ўрта Осиёда 717 йилда Ислом тўлиқ ўз ўрнини эгаллаб, Хуросон ва Мовауннаҳр Маркази этиб, Марв белги-ланади ва кейинчалик Ислом Маркази Бухоро ва Самарқандга кўчирилади. Аммо бутпараст-лик, ўтпараст-лик, жаҳолат ва маънавий зулмат қоронғулигида яшаган баъзи қабилалар бош-лиқлари (Муқанна-Хошим ибн Хаким кабилар.

Муқанна лақаби юзига кўк ниқоб кийиб юргани учун берилган, ўтпарсатлик-зардуштий динининг бир оқими-маздакийлик тарғиботчиси),худди ҳозиргидек ўз шахсий манфаатларидан келиб чиқиб,ИСЛОМга қарши тиш тирноқлари блан курашадилар, аммо омма фикрини ўзгартираолмайдилар.Бу жоҳилият курашига қарши Ўрта Осиё (Хоразм, Бухоро, Самарқанд, унгача, Қобул, Балх, Хуросон, Марв, Хирот)да Ислом лашкарлари Абу Муслим (Аллоҳ у киши ва барча мужохидлардан рози бўлсин ва ҳаммаларини охиратларини обод қилган бўлсин,омин) қўмондонлигида мелодий 705-717 йиллар орасида олиб борган курашини ИСЛОМ ғалабаси блан охирига етказади ва бу ғазоват Абу Муслим ғазовати -жанги номи блан Ислом тарихи саҳифаларидан жой олади.


 
BAXORDate: Juma, 08-Iyul-2011, 03:34 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Бу даврда Миср, Ливия, Маррокаш, Жазоирдан то Атлантик (642-675 йй.) океанигача бўлган Рум империяси қарамоғидаги ерлардаги элатлар, қабилалар ҳам аввалги қисмда келтиргани-миздек, Исломни ҳақ дин деб, ИЙМОН келтирган эдилар. Исломнинг бу кейинги сиёсий мувофа-қиятлари Абу Бакр Сиддик (р.а),Умар Одил ибн ал-Хаттоб (р.а),Усмон ибн Афон (р.а),ва Али Абу Толиб (р.а) халифалик даврларига тўғри келади.

Ислом ўз мафкураси-Тавҳид, ваҳдоният, ҳалифаликни дунёга ёйиш блан бирга Аллоҳнинг Каломидаги ҳарбир сўзни мағизини чақиш, таҳлил этиш ва тадаббур этиб шаҳсиятлар- умум омма ҳаётига татбиқ этиш режаларини ишлаб чиқадиган алломалар ҳам камол топабошлайдилар

Айниқса, тиббиёт соҳасида, бадиий сўзда - наср ва назмда араблар қаторида Исломни қабул қилган ажам халқлари орасида, айниқса,Эрон ва Марказий Осиёда жуда кўп алломалар етишиб

чиқадилар. Чунки араб лаҳжасининг жозибасиниг ўзи ҳарқандай кўнгли тош кишини ҳам назм ёки насрда ижод этишга ва Аллоҳ Каломини мазмунини чуқур ўрганишга даъват этади.Бадиий сўз усталари ва уломоларда Аллоҳга бўлган муҳаббатларини, унинг мўъжизаларини нафақат назм ёки наср блангина баён этибгина чегараланмай, Аллоҳнинг ўз пайғамбари Росули Акрамга (с.а.в.)нозил этган ҳарбир оятидаги ёки сурасидаги келтирилган ва содир бўлган ёки бўлажак табиат ҳодисалари, яратган мўъжизалари, ҳайвонат олами-ю, инсон жисми ва тафаккурини-барча ўлик ва тирик мавжудотларни ўрганишга қизиқиш инсонларда ошиб боради.

Бу даврга келиб,юқорида баён этганимиздек, Исломни қабул қилган барча элатлар, қабилалар ва миллатлар орасида етук Қуръон ҳофизлари, шоирлар, тарихшунослар,табиблар,риёзиёт, само- виёт илми мутафаккирлари, сайёҳлар зўр ғайрат кўрсатиб,Қуръон оятларида нозил бўлган кўринар-кўринмас борлиқни ва Аллоҳнинг билдирган билимларини ўрганишга ҳаракат қилади-лар ва ўзларининг ақл заковатларини ишга соладилар.

Юқорида, қисқача бўлсада, халифаликни юзага келишига тўхтаб ўтишимизга тўғри келди. Номлари зикр этилган халифалар(барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин) вафот этганларидан кейин салтанат-халифаликдаги ўзаро ички зиддиятларни кучайиши оқибатида Исломни янада оламга ёйилишини деярли 50 йилга орқага суриб, уни олиб чиқувчи даъватчиларни йўлини тўсган бўлса-да, Ислом маънавий ва руҳий юксалишда давом этиб, Афғонистондан Хитойгача ва Хинд-истон ярим оролини жуда кўп қисмига ёйилади.Булар ҳақида юқорида баён этиб ўтдик.

Аввалги қисмда ёзганимизднек, 670-683 йлларда мусулмонлар блан румлилар орсидаги кураш узоқ давом этиб, 683 йили сахоба Хассан ибн ан-Нумон ал-Хассан бошчилигида мужохидлар ғайридин румликларни Кустантания (Константинополь)-Истамбулдан (708й) ва Карфагендан кўпчилиги яшаб турган жойларнини тарк этмай, асосий махаллий насронийлар блан бирга Исломни ўз динлари деб қабул қиладилар.

711-733 йиллар орасида Испаниянинг жанубий ерларига мусулмон саркардаси Мусо ва унинг ёрдамчиси-Исломни қабул қилган бадавий Тариқ ёрдамида ИСЛОМ даъвати кучайтирилиб, Пириней ярим оролида ИСЛОМ таъсирини ёйилишига эришадилар.650-975 йиллар орасида эса Каспий денгизидан то Азов денгизи бўйларига,Хитойдан Индонезиягача,шимолда Русиягача, Ислом шабадаси етиб боради. Бу мамалакат халқларининг маданий қолоқлиги ва жохиллиги рум ҳукмронлигининг таназзули сабабли янада чуқурлашган эди. Исломнинг бу мамалакатларга кириб келиши блан исломий маънавият ва ривожланиш блан маҳаллий халқ мафкураси ораси-даги тафовут жуда яққол кўринган эди. Чунки, Ислом олами Росулиллаҳ (с.а.в.) ўлимларидан 100 йилдан сўнграёқ ўз маданий-маънавий ривожланишида бошқа куфроний маданиятлардан жуда олдинда илгарилаб кетган эди.

Аббосийлар сулоласининг тахт учун курашлари ва халифаликни бир шахсдан бошқасига, бир қавмдан иккинчи қавмга ўтиши, нафақат сиёсий тушкунликни, қолаберса,умматнинг иқтисо-дий, маънавий холатига ҳам путур етказабошлайди. Натижада халифа Муътасим қабул қилган (935 м.й.) “амиралумаро” номи остида 945 мелодий йили Эрондаги бувайхийлар сулоласи Бағдод-ни ўз назорталари остига оладилар,аммо улар Аббоссийлар мавқе блан ҳисоблашадилар ва уларни халифалик ишларида иштирок этишларига изн берадилар. Аббосийлар ҳалифалигининг, айниқса сиёсий жиҳатдан заифлашуви,халифа Қодир даврида юқори нуқтага кўтарилади. Натижада, ҳалифаликни Қодирдан олган Қоим, уни сақлаб қолиш мақсадида, юқорида баён этганимиздек,ўша вақтда Исломий сиёсий майдонида яққол кўзга ташланадиган кучли бир қавм ёрдамига мухтожлик сезади. Бу ўша даврдаги анча ҳарбий қувватга эга кўчманчи турк-ўғиз қабиласи бўлиб, Халифа Қоим кўчманчи турк- ўғиз султони Руҳиддин Абу Толиб Тоғрулбек блан сулҳга боради. Бу сулҳ оқибатида жуда қисқа вақт ичида Аббосийлар хукмронлиги остида фақат Бағдод ва унинг атрофидаги қабилалардан иборат кучсиз сиёсий ҳокимиятгина қолади. Чунки, турк-ўғиз кўчманчи қабиласи ўша даврда катта кучга эга бўлиб, ўз таъсирини кўпгина худудларга ёйиб улгурган ва бу худудлар Турк -ўғиз ҳарбий саркардалари таъсири остига ўтиб улгурган эди.Бу эса турк-ўғиз саркардаларига ўзлари хохлаган вақтларида халифаларни алмаш-тираолишларига катта йўл очган эди.Турк-ўғиз саркардаларининг бундай сиёсий ўйини натижа-сида, Х-аср охирига келиб,Аббосийлар сиёсий ҳокимиятни бутунлай қўлдан бой бериб, фақат мусулмонларнинг ДИНИЙ ХАЛИФАСИ(пайғамбар ноиби)гина унвонини сақлаб қоладилар ва халифалик сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий томондан бутунлай турк саркарда-

лари ихтиёрига ўтади,аммо Аббосийлар ҳалифалиги турк султонлиги ёрдамида бироз ўзининг сиёсий мавқени ҳам тиклашга ва бирмунча вақт сиёсий майдонда фаолият олиб боришга эришади. Аммо, бу узоққа чўзилмайди ва Ислом сиёсий оламида янги, ҳукмрон сулола – Салжуқийлар сулоласи майдонга чиқади. Бу вақтда дунё сиёсий майдонида янги, янада кучли сиёсий куч- мўғиллар шимол-у жануб, ғабуни забт этиб бўлган ва энди Шарққа- Ислом оламига тажовузини бошлаган давр яқинлашаётган эди.

Шу ерда биз,Салжуқийлар сулоласига изох беришдан олдин, ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ Исломий рукунлар, Қуръон илми, хадислар ва фикх илмлари қаторида, яъни Исломий илмлар қаторида, дунёвий илм-фан ва техник ривожланишнинг ғарб куфроний оламдан бирнеча минг йиллар илгарилаб кетиши ва уни ривожланишига ўзларининг битмас -туганмас хиссаларини қўшган хассос мусулмон олимлар ҳақидаги, юқорида ваъда қилганимиз,кейинги қисмни бошлаймиз. (давоми бор).

Aссаламу алайкум ва роматиллаҳи ва барокатуҳ!


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: