• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ислом ғамини ким зиммасига олади
Ислом ғамини ким зиммасига олади
RiderDate: Shanba, 19-Fev-2011, 22:12 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ислом ғамини ким зиммасига олади

Эй Аллоҳ жалла ва алони ягона билган мўмин, эй мусулмон! Эй Аллоҳга муҳаббатни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатни даъво қилувчи! Ҳар ким қўлидан келган нарса билан Исломга хизмат қилмоғи, Ислом ғамини зиммасига олмоғи зарур. Кимдир таъсирчан сўзи билан, кимдир фойдали китоб ё кассеталар тарқатиш билан, яна кимдир мусулмон биродарларига моддий кўмак кўрсатиш билан бўлсин, муҳими, Ислом ғамини зиммага олмоқ даркор. Агар бу дин ғамини ҳозир зиммага олмасангиз қачон оласиз?!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

«Мендан аввал Аллоҳ таоло тарафидан юборилган ҳар бир Пайғамбарнинг фидойи (ёрдамчилари) ва асҳоблари бўлган. Улар ўз Пайғамбарларининг суннатини ушлаб, айтганига юришган. Улардан кейин ўзлари қилмайдиган ишларни гапирадиган ва буюрилмаган (нотўғри) ишларни қиладиган ўринбосарлар уларнинг ўрнига келишди. Кимда-ким бундай кимсаларга қарши қўли билан курашса, у мўминдир! Кимда-ким тили билан курашса, у мўминдир! Кимда-ким қалби билан курашса, у мўминдир! Бундан кейин хардал уруғичалик ҳам иймон йўқдир!». (Имом Муслим ривояти).

 
RiderDate: Shanba, 19-Fev-2011, 22:13 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фидойи ёрдамчиси бўлишингиз, шу динни ҳимоя қилишингиз, унинг йўлида ҳаракат қилишингиз мумкин! Ўз мансабингиздан фойдаланинг, имконият ва куч-тоқатларингизни ишга солинг, обрў-эътиборингиздан фойдаланиб, у ер бу ердаги масъул шахслар билан боғланинг, уларга бу диннинг гўзал ва нурли юзини кўрсатиб беринг. Чунки, ҳозирда биз истасак истамасак Ислом ҳар хил туҳматлар остида қолган, бизнинг Исломимизга террорчилик, экстремизм ва бало-бадтар тамғалар ёпиштириб ташланган. Биз Исломнинг нуроний қувватини нафақат тилларимиз билан, балки қалбларимиз ва амалларимиз билан кўрсатиб беришимиз лозим. Ҳар биримиз тили билан Исломга гувоҳлик берган, бироқ қай биримиз Исломни комил суратда, бор улуғлиги ва гўзаллиги билан кўрсатиб беролганмиз?! Бугунги кунда Исломга энг катта хизмат унга воқеликда амалий суратда гувоҳлик беришдир, шу пайтгача эса фақат тилларимиз билан гувоҳлик бердик.

Фозил биродарим! Умматдан бор куч-ғайратини сарфлаб, сидқидилдан ҳаракат қилиши талаб қилинади, у ўзининг барча имкониятларини ишга солиши, барча жойларда, ҳамма босқичларда ҳаракат қилиши, Исломнинг нурли чеҳрасини кўрсатиб бериши лозим. Агар Америка ёки Европада дўстингиз бўлса, унга шунга ўхшаган биронта рисола ёки кассета юборишингиз мумкин.Муҳими, агар дилингизда Ислом ғами бўлса, шу дин учун нимадир қилишингиз керак, Аллоҳ таборака ва таолонинг динига хизмат қилиб қолишдан қуруқ қолмаслигингиз керак. Мени кўп афсуслантирадиган ҳолатлардан бири шуки, кўпчилик мусулмонлар мана шу каби суҳбат ва маърузалардан кейингина ўзининг вазифаси нимадан иборат бўлиши мумкинлиги ҳақида сўраб қолади. Аслида, ҳар бир мусулмон маърузалардан олдин ҳам, кейин ҳам, умуман ҳаётининг ҳар бир нафасини шу дини учун яшаши лозим. Ўз келажагингиз, фарзандларингиз келажаги, оилангиз келажаги ҳақида режа тузганингиз каби мана шу дин учун ҳам режа тузишингиз, шу дин учун яшашингиз лозим. Уйқуга кетаркансиз, кўзингиз шу дин ғами билан ёшланган бўлсин, яҳуд кофирларининг Фаластинда қилаётган қилмишларидан бўлсин, сигирпараст мушрикларнинг Кашмирда қилаётган қилмишларидан бўлсин, худосиз жиноятчиларнинг Чеченистонда қилаётган қилмишларидан бўлсин, ёки Афғонистондаги биродарларимиз бошига келаётган кўргуликлардан бўлсин, ишқилиб қалбингизни ёндираётган аламлар кўз ёшга айланиб, ёноқларингизга оқсин. Агар ҳозир бу дин ғамини кўтармасангиз, қачон кўтарасиз?! Агар ҳозир қалбингиз шу дин ғами билан ёнмаса, қачон ёнади?! Агар ҳозир қўлингизда бўлган барча имкониятларни, ақл, фикр, қалб, қалам, мол-мулк, обрў, мансаб, куч-тоқат ва ҳаракатингизни ишга солмасангиз, қачон динга хизмат қиласиз?!
 
RiderDate: Shanba, 19-Fev-2011, 22:14 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Умматнинг ҳаммаси Аллоҳ таборака ва таолонинг динига хизмат қилиш учун қўлидан келган ҳамма чорани ишга солиши ва шу билан бир қаторда борлиқнинг ягона ҳукмдори Америка эмаслигига ва олам чархпалагини айлантираётганлар оврупаликлар эмаслигига, балки бутун борлиқнинг ягона бошқарувчиси подшоҳлар подшоҳи бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эканига мутлақ ишонч ҳосил қилиб олишлари зарурдир. Қалблар Аллоҳга бўлган мутлақ ишонч билан тўлиб тошиши зарур. Борлиқ ишини ягона бошқарувчи зот Аллоҳ эканига, борлиқда содир бўлувчи ҳар бир нарса фақат Унинг изни, илми, ҳикмати, қадари ва иродаси билангина бўлишига ишончимиз комил бўлиши зарур. Ўйламангки, Аллоҳ таоло халқларни яратиб қўйиб, кейин уларни ўз ҳолича ташлаб қўйган. Йўқ, асло ундай эмас! Борлиқда фақат У истаган иш содир бўлади!! «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Лавҳул Маҳфузда)мавжуддир» (Анъом: 59).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, яҳудий руҳонийларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, деди: «Эй Муҳаммад, биз Тавротда ёзилган кўрдикки, Аллоҳ осмонларни бир бармоқда, ерларни бир бармоқда, сув ва тупроқларни бир бармоқда, тоғлар ва дарахтларни бир бармоқда, қолган халойиқларни бир бармоқда кўтариб, уларни силкитади ва: «Мен Подшоҳман, Мен Подшоҳман», дейди». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сўзини тасдиқлаб кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўринди. Сўнг у зот Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқидилар: «Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир» (Зумар: 67). (Муттафақун алайҳ).
 
RiderDate: Shanba, 19-Fev-2011, 22:15 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Қанийди уммат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг биргалигини билганида!! Ҳеч қачон мағлуб бўлмас Қудрат Соҳибининг ўзлари билан биргалигини, ухламас Барҳаёт Зотнинг ўзлари билан биргалигини, ҳеч қачон адашмайдиган ҳидоят қилувчи Зотнинг ўзлари билан биргалигини, асло камбағаллашмайдиган ғаний Зотнинг ўзлари билан биргалигини, ҳеч қачон хорликка дучор бўлмайдиган ғолиб Зотнинг ўзлари билан биргалигини билганида эди!! Нақадар улуғ биргалик бу!! Аллоҳ жалла жалолуҳу билан биргалик бу!!

Аллоҳ – бу шундай исмки, оз нарса устида зикр қилинса, кўпайтириб беради.

Аллоҳ – бу шундай исмки, мусибатлар пайтида зикр қилинса, омонлик беради.

Аллоҳ – бу шундай исмки, хавф-хатарлар ичида зикр қилинса, уларни йўқ қилади.

Аллоҳ – бу шундай исмки, еру осмонлар У билан ва Унинг учун мавжуд бўлиб турибди.

Аллоҳ – мулк Эгасидир, подшоҳлар подшоҳидир, осмонлару ерларнинг Жабборидир! Қани Од?!! Қани Самуд?!! Қани Фиръавн?!! Қани Қорун?!! Қани Ҳомон?!! Қани Абраҳа?!! Қани фил эгалари?!! Қани золим туғёнкорлар?!! Қани залолатда уларга эргашганлар?!! Нима бўлди ҳаммасининг оқибати?!!

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Ирам (шаҳридаги) Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми?(Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Қозиқлар (яъни Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир» (Вал-фажр: 6-14).


«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!» (Фил: 1-5).
 
RiderDate: Shanba, 19-Fev-2011, 22:18 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Борлиқнинг бошқарувчиси Яккаю Ягона Аллоҳдир! Нега қалблардаги иймонга путур етди?! Нега Роббимизга бўлган ишонч заифлашди?! Нега фақат моддий нарсаларгагина ишонадиган бўлиб қолдик?! Илгарироқ умматнинг душманларига қарши дуо қилайлик, десак, айримлар бизга остида нима маъно борлиги ёлғиз Аллоҳга аён бўлган ғалати қараш билан қарашарди, «Бу девоналар нима деяпти ўзи, нимани кутишяпти ўзи?!!» дейишарди. Аллоҳ жалла ва ало безовта қалблар жароҳатига малҳам қўйишни, шак-шубҳалар тўрига илашиб қолган кўнгиллардан шак-шубҳаларни кетказишни истади, бутун ер аҳли борлиқнинг ягона бошқарувчиси Аллоҳнинг Ўзи эканини, ер юзидаги ҳеч қандай куч-қудрат Аллоҳнинг динини йўқота олмаслигини, чунки бу динни асрашни зиммасига олган Зот бутун оламлар Парвардигори бўлган Зот эканини билишини истади.

 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ислом ғамини ким зиммасига олади
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: