• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Dunyo yangiliklari » OZBEK PAHTASI QADRI OSISHDA DAVOM ETMOQDA (FIKR BILDIRING)
OZBEK PAHTASI QADRI OSISHDA DAVOM ETMOQDA
FIGHTERDate: Shanba, 05-Dek-2009, 06:10 | Message # 1
Orta tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 61
Status:
Пахтанинг нархи ошишда давом этмоқда

Жахон бозорида бир фунт пахтанинг нархи 74 АҚШ центга тенг бўлди. Нархнинг ўсишини экспертлар айрим сармоядорларнинг америка валютаси заифлашаётгани фонида пул қўяётганликлари билан изохлашмоқда.

30 ноябрда бўлиб ўтган Нью-Йорк савдо биржасидаги савдода, пахтанинг фунти (453 грамми) 74 АҚШ центи даражасида белгиланди, дея ёзади “ Cotton Outlook ” журнали.

Бу ўсишни сезиларли деб айтиш мумкин, чунки тағин бир ой илгари пахта саноати экспертлари бир фунт “оқ олтин”нинг 68,55 цент бўлганини ҳайрат билан кузатишган, ушбу хом ашё нархининг энг баланд нуқтаси дея таъкидлашганди.

“Cotton Outlook” журнали маълумотларига кўра, нархларнинг кўтарилишига сабаб АҚШ долларининг заифлашаётганидир, шу боис кўплаб сармоядорлар номустаҳкам валютадан кечиш учун уни пахтага сарфлашган.

Нашр маълумотига кўра, бунинг бошқа сабаби, жаҳон бозорида пахта хомашёси юзасидан таклифнинг камайгани бўлган. 2009 йилги хосил йиғиштиришлганидан кейин, жахон бозорига 1 млн. 200 минг тонна пахта хомашёси етмай қолган - “бу талаб ва таклиф ўртасидаги таъсирли тафовутдир”, - дея ёзади “ Cotton Outlook ”.

Нега бундай бўлди, бунинг боиси пахта етиштирувчи мамлакатларга яхши хосил етиштиришларига имкон бермаган об хавонинг ёмон келганлигидир дея ёзишади экспертлар.

Бундан ташқари, бундан ташқари жаҳон бозорига пахта етиштириш бўйича етакчи давлатлардан бири Ҳиндистоннинг пахтани экпорт қилмаслик тўғрисидаги вақтинчалик қарори таъсир кўрсатган. Бу қарор ноябрда тўхтатилган, бироқ барибир пахта хомашёсига бўлган талаб барибир қондирилмай қолган.

Бошқа бир таъсирга эга бўлган пахта саноати етакчиси Хитойдир, у хам Хиндистон каби пахтанинг энг йирик экспортери ва импортеридир. Ушбу коммунистик мамлакатда бозор муносабатлари пахта бизнес даражасигача кўтарилгани йўқ, пахта толаси экспорти бўйича у ерда ҳукумат қарори катта рол ўйнайди.

Уч ҳафталик танаффусдан кейин, хитойликлар 20 ноябр куни 500 тонна пахтани савдога қўйишди, дея билдиради “Cotton Outlook ”. FIGHTER DEFINITION


SHERZODBEK
 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Dunyo yangiliklari » OZBEK PAHTASI QADRI OSISHDA DAVOM ETMOQDA (FIKR BILDIRING)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: