• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Dunyo yangiliklari » WikiLeaks oshkor qilayotgan sirlar
WikiLeaks oshkor qilayotgan sirlar
MASTERDate: Dushanba, 13-Dek-2010, 06:45 | Message # 1
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7270
Status:
WikiLeaks “Ўзбекистоннинг биринчи қизи” ҳақидаги дипломатик кузатувларни эълон қилди

[size=10]WikiLeaks сайти ошкор қилган АҚШга тегишли махфийлаштирилган дипломатик ёзишмаларнинг навбатдаги порциясини чиқди. Британияда чиқадиган Guardian газетасида эълон қилинган ҳужжатларнинг бу сафарги қаҳрамони АҚШ дипломатлари таъбири билан айтганда “Ўзбекистоннинг биринчи қизи” – Гулнора Каримова.

Guardian газетаси эълон қилган мақола номини “WikiLeaks депешалари АҚШнинг Ўзбекистонга оид жамоатчилик ва хусусий сиёсати ўртасида келишмовчиликлар борлигини кўрсатади”, деб таржима қилиш мумкин.

Гулнора Каримова “Ўзбекистонда энг ёмон кўриладиган шахс”, дея таърифланган мақола мазмуни билан танишинг:

Собиқ иттифоқ давлатларидан бири бўлмиш Ўзбекистон “чуқур илдиз отган коррупция”, уюшган жиноятчилик, пахта далаларида мажбурий маҳнат ва қийноқлар авж олган даҳшатли давлатдир, дейилади сиздирилган депешаларда.

Лекин WikiLeaks ошкор қилган махфий депешаларда Қўшма Штатлар Афғонистондаги ҳарбийлари учун шимолий таъминот тарқмоғи, деб аталмиш транзит йўлак орқали юкларни етказиб бериш имконини сақлаб қолиш илинжида президент Ислом Каримовнинг кўнглини олишга уриниб келмоқда.

Депешаларнинг кўпи Каримовнинг жозибадор ва мунозаралар объекти бўлмиш қизи Гулноранинг ҳатти ҳаракатлари ҳақидадир. АҚШ дипломатик каблогарммаларида Гулнора Каримова очиқчасига “мамлакатдаги энг ёмон кўриладиган шахсдир”, дея таърифланади.

Айтилишича, у мамлакатдаги деярли барча даромад келтирувчи ширкатларнинг улушини куч билан ўзлаштириб олган ва “қароқчи барон”, деган ном билан ҳам танилган. Отасидан дипломатик мақомини олган Гулнора асосан, бир вақтлар унга қарашли бўлган Зеромакс ширкати рўйҳатга олинган Женевада ёки Испанияда яшайди.

У шунингдек, поп-қўшиқлар ижрочиси, заргарлик буюмлари дизайнери ва Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси профессори ҳамдир.

Британиянинг Тошкентдаги Элчиси Руперт Жой Гулнора билан модалар шоусида кўриниш бериб, унинг имижини кўтаришга ҳисса қўшгани учун инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан танқид қилинди.

Диплматлар томонидан “биринчи қиз”, дея аталадиган Гулнора АҚШ элчихонаси назарига 2004 йилда тушади.

Депешалардан бирида Гулноранинг Тошкентдаги тунгги клублардан биридаги кабинада, кечаси соат учларда синглиси Лола билан тўртта барзанги тансоқчи билан кўнгилхушлик қилганлари ҳақида ёзилган.

Лола ўзига тегишли экани айтиладиган тунгги клубга “Тошкентда битта бўлган” Porsche Cayenne русумли машинада келган ва ўзининг “бандитни эслатувчи йигити” билан рақс мадонини бўшатмаган. Дипломатлар, бу клубда “қонунга зид равишда” катта миқдорда ҳориждан келтирилган спиртли ичимликлар сотилишини ҳам қайд этади.

Кейинги беш йил давомида юборилган каблограммаларда Гулноранинг бизнес оламида мисли кўрилмаган кўтарилиши хроникаси тасвирланади. Дипломатларнинг таъкидлашича, Гулнора бунга маҳаллий тадбиркорларга улар рад эта олмайдиган таклифларни қилиш билан эришган.

Масалан, Америкалик тадбиркорлардан бирининг иддао қилишича, у ишлаган Skytel мобил ширкати Гулноранинг фирма улушини сотиб олиш таклифни рад қилганида “ширкатнинг алоқа тўлқинлари Ўзбекистон ҳукумати агентлиги томонидан бўғиб қўйилган.”

Гулнора “маҳаллий мафия ўғрибошиларидан бири” билан келишган ҳолда Зеромакс ширкатининг нефтга оид шартномаларида ўз улушига эга, дейилади элчихона депешаларида. Бу каблограммаларда айтилишича, Гулнора шунингдек (Ўзбекистондаги) Coca-Cola ширкати солиқлардан бўйин товлаганликда айблангандан кейин корхонанинг акцияларнини ўзлаштирган.

“Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Гулнора Каримовани очкўз, ҳокимиятни қўлга киритиш иштиёқида бўлган ва отасидан фойдаланиб, тадбирокрларни ёки йўлидан чиқиб қолганларни йўқ қиладиган шахс сифатида билади... У Ўзбекистондаги энг ёмон кўриладиган ягона шахс бўлиб қолмоқда.”

Зеромакс билан яқин алоқада бўлган вашингтонлик бизнесмен Нейл Ливингстоун Guardian билан суҳбатда Гулноранинг яқинда Ўзбекистондаги активлари тортиб олинган ширкатга алоқаси бўлганини инкор қилган. Зеромакс Каримовлар оиласининг коррупциялашганига оид хабарлар пайдо бўлгач муаммоларга дуч келди.

Ливингстон “агар, миш-мишлардаги каби, ҳукумат ёки президентнинг қизи билан алоқамиз бўлганида эди... ҳозир жиддий молиявий муаммоларга дуч келмаган бўлардик. Мен ҳеч қачон президент қизибилан учрашмаганман ва ҳатто гаплашмаганман ҳам”, дея таъкидлаган Guardian билан суҳбатда.

Гулноранинг ўзи ҳам Guardian нашрининг бу иддаоларни изоҳлаб беришни сўраб, юборган мактубларига жавоб бермади. Лекин у Зеромакс ширкатига тўлиқ ёки қисман эгалик қилганига оид иддаоларни инкор қилгани айтилади.

АҚШ дипломатларининг ёзишмаларида Ўзбекистонга берилган баҳо Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крэйг Мюррейнинг бу мамлакат ҳукуматига қарши илгари сурган айбловларни тасдиқлайди. Мюррей Тошкент режимини қоралагани учун 2004 йилда дипломатик лавозимидан бўшатилган эди.

АҚШ элчихонаси хабарларига кўра, Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик ва ҳукумат ўртасида яқин алоқалар ўрнатилган. Ҳукумат ва хусусий сектордаги лавозимлар “сотиб олинади”, дейилади АҚШ депешаларида.


Message edited by MASTER - Dushanba, 13-Dek-2010, 06:46
 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Dunyo yangiliklari » WikiLeaks oshkor qilayotgan sirlar
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: