• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Namoz! » Намозда қалб ҳушёрлиги
Намозда қалб ҳушёрлиги
DURDONDate: Payshanba, 02-Avg-2012, 15:22 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Муаллиф: Аллома Ибн Қоййим Жавзийя

Нашрга тайёрлаган: «Ватан» нашриёти

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: حُضُورُ الْقَلْبِ فِي الصَّلاَةِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг пайғамбари Яҳё ибн Закарийё алайҳимассаломнинг қуйидаги васиятини шундай шарҳлайди: «Сизларни намоз ўқишга буюраман. Агар намозни ўқиб бўлсангиз зудлик билан ўгирилмангиз. Чунки Аллоҳ таоло, модомики ўгирмаган экан, банданинг юзига юзини тикиб туради» (Шу мазмунда: Имом Аҳмад 17302; Термизий 3102).

Намозда таъқиқланган ўгирилиш икки турлидир:

Биринчиси: кўнгилнинг Аллоҳ таолодан бошқасига ўгирилиши.

Иккинчиси: кўзнинг ўгирилиб боқиши.

Бу ўгирилишларнинг ҳар иккиси ҳам таъқиқланган. Банда намозига берилар экан, Аллоҳ унга юзи билан қараб туради. Агар кўнгли ва кўзи билан намозидан ўгирилса, Аллоҳ ҳам ундан ўгирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоздаги ўгирилиш ҳақида сўралганида: «У – Шайтон банданинг намозидан сездирмай олган насибадир»– деб жавоб берганлар (Имом Бухорий 751; Абу Довуд 911; Имом Аҳмад 24457).

Осорларда эса Аллоҳ таолонинг: «Мендан кўра яхшироққа ўгирилдими? Мендан кўра яхшироққа ўгирилдими?»– дейиши нақл қилинган.

Намозида кўзи ва кўнгли билан бошқасига ўгирилган одамнинг мисоли, султон йўқлатган одамнинг мисолига ўхшайдики, уни султон ҳузурига ўтқазади ва унга қараб гапира бошлайди. Аснода чақирилган одам султоннинг ўнг ва чап томонларига қараб, кўнглида хаёли бўлиниб, султоннинг гапларини тушунмайди. Чунки, унинг қалби ҳушёр эмас. Айтингчи, бу одамга султон нима қилиши мумкин? Уни даргоҳидан қувиб солиши ва назаридан тушириши, султоннинг энг кичик жазоси бўлмайдими? Шунга ўхшаб, бу намозхон ҳам тўғри ишни қилмаган бўлади.

Қалби ҳушёр, намозида Аллоҳга юзи билан қарайдиган намозхон эса қалби қаршисида турган Зотнинг азаматини ҳис қилган, қалби Унинг ҳайбати билан тўлган, вужуди Унга таслим бўлган, Роббисидан Роббисидан бошқасига таважжуҳ этиш ёки ўгирилишдан уялган мўъминдир.

(Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ («Дунёдаги машҳур уламолар асари» 143) Шомдаги тобиинларга эргашган энг машҳур уламолар қаторида зикр қилган ва ўз замонасининг улкан билим соҳиби, фозил, жўмард ва ишончли инсонларидан бири бўлиб, билим олиш илинжида чор атрофга саёҳатлар қилган) Ҳассон ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ шундай дейди (Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ «аз–Зуҳду вар–Рақоиқ»): Бу икки одам битта намозда турсаларда, ўрталаридаги фазилатда Еру Осмонча масофа бор. Чунки уларнинг бири қалби билан Аллоҳга йўналган, бошқаси эса лоқайд ва ғофил. Агар банда ўзига ўхшаган одамга мурожаат этсайди бундай қилмас, агар шундай қилса ўрталарида самимий бўлмаганлари учун парда қоларди. Шундай экан, Холиққа бўлган муносабат ҳақида нима дейиш мумкин?! Агар банда Аллоҳга мурожаат этар экан, у билан Холиқ ўртасида шаҳвату васвасалар пардаси турса, нафс улар билан овора ва тўлган бўлса, буни Аллоҳга қандай юзланиш дейиш мумкин?! Ахир васваса ва ўйлар бандани чалғитган ва ҳар тарафга олиб кетган бўлса?!

Банда намозда турса шайтон ҳасад қилади. Чунки банда энг буюк, Аллоҳга энг яқин, шайтонга энг ғазабли мақомда туради. Шайтон банданинг имкони борича намозни тўкис ўқимаслигига ҳаракат қилади. Кези келса орзулар оғушида намозни унуттиради. Намозга лоқайд бўлиши учун ўзига қарам бўлган барча лашкарларини ишга солади. Натижада, банда (аввал) намозга лоқайд бўлса, (кейинроқ) уни ўқимай қўяди.

Агар бундай қилишга шайтоннинг кучи етмаса ва банда унинг тузоғига тушмаса, намозда банда билан қалби ўртасини тўсишга ҳаракат қилади: намозга киришишидан илгари эсига келмай умидини узган буюми ёки эҳтиёжини хотирлатади. Унинг қалбини безовта қилиш учун эслатади ва намозида қалбсиз одамдек туради! Натижада намозидан намозида Роббисига бутун вужуди билан турган банда эришган ажру савоблардан маҳрум, намозидан аввалги ҳолатидаги гуноҳу мункарлари тўкилмаганидек айрилади. Зеро намоз, намозни ҳаққи билан ўқиган, хушуларини камолига етказган ҳамда Аллоҳнинг ҳузурида бутун вужуди ва қалби билан турган одамларнинг гуноҳу хатолари учун каффоратдир.

Намозларини тўкис ўқиган банда ўзида енгилликни, устидаги оғир юклар тушганини ҳис этиб, фаоллик ва роҳатни сезади ва ҳатто намоздан ҳеч чиқмасликни орзу қилади. Чунки намоз унинг қувончи, руҳан тетиклиги, кўнглининг жаннати ва дунёдаги истироҳат маконидир. У, намозни бошлагунича ўзини гўё зиндон ёки тор маконда ҳис этади. Намозга киргач эса, мўъминларнинг имоми ва пешвоси: «Ҳой Билол, бизни намоз билан роҳатлат!»– деб айтганидек, роҳат нафас олади (Имом Аҳмад 23475. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди). Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Бизни намоздан қутқар!, демаганлар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг қувончим намозда қилинди!»– дедилар (Имом Аҳмад 14069. Аллома Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деди).


 
DURDONDate: Payshanba, 02-Avg-2012, 15:23 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi

Кимнинг қувончи намозга қўйилган бўлса, у ундан бошқа нарса билан қандай қувонсин?! Унга қандай сабр қилсин?! Қувончи намозга қўйилган ҳушёр қалбли одамнинг намози, нури ва ҳужжати билан осмонга кўтарилади ва уни Аллоҳ азза ва жалла кутиб олади. Шунда намоз намозхонга: Мени унутмаганинг учун Аллоҳ сени ҳифзу ҳимоясига олсин!,– дейди. Намозига лоқайд ва унинг ҳақлари, ҳадлари ва хушуларини бермаган одамнинг намози эса худди эски кийимларни ўралганидек ўралиб, намхоннинг юзига отилади ва намоз: Мени зое қилганидек Аллоҳ сени зое қилсин!,– дейди.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтди: «Қайси мўъмин таҳоратини жойигача тўкис қилар, сўнгра намозга туриб уни вақти, рукуси, саждаси ва арконлари билан Аллоҳ учун адо этар экан, бу намози ўз нури билан машриқу мағрибни ёритади ва Аллоҳнинг ҳузурига етиб боради. Намозга турган ва унинг таҳоратини тўкис қилмаган, вақтидан кечиктирган, рукуси, саждаси ва арконларидан ўғирлаган бўлса, унинг бу намози тим қора бўлиб юқорига кўтарилади ва бошининг сочларидан нарига ўтмайди ва: Аллоҳ сени мени зое қилганингдек зое қилсин! Аллоҳ сени мени зое қилганингдек зое қилсин!,– дейди» (Заиф ҳадис).

Аллоҳнинг даргоҳида қабул қилинган намоз ва амал – банданинг Роббисига лойиқ суратда адо этган намозидир. Агар намоз Аллоҳга лойиқ ва салоҳиятли бўлса, у – мақбулдир.

Аллоҳ даргоҳида қабул қилинадиган амаллар икки турли бўлади:

Биринчиси: банда қалби билан Аллоҳга боғланган ҳолатида намоз ўқир ва бошқа амалларни қилар ҳамда мудом Аллоҳ азза ва жалланинг зикрида бўлар экан, бу банданинг амаллари Аллоҳ таолога кўндаланг қилинади ва унинг рўпарасида туради. Аллоҳ таоло бу амалларга қарайди ва унинг Ўз юзи учун холис, самимий, Аллоҳни суйган қалбдан содир бўлганини кўргач, уларни суяди, улардан рози бўлади ва қабул қилади.

Иккинчиси: банда амалларни урф–одатга биноан ғафлатда қилади. Қилаётган амали билан Аллоҳ таолога итоат қилиш ва яқин бўлиш нийятида узвлари билан ибодатни адо этсада, қалби лоқайд ва ғофил бўлади. Унинг бошқа амаллари ҳам шундай бўлади ва Аллоҳ таолога кўтарилгани маҳал, Аллоҳнинг қаршисида тура олмайди ва Аллоҳ унга назар ташламайди. Амаллари, амаллар девони турган жойга қўйилади. Сўнгра уларни Қиёмат кунида бандага қайта кўрсатилади ва Аллоҳ учун қилинганига савоб берилиб, Аллоҳ учун қилинмагани банданинг ўзига қайтарилади. Амалнинг қабул бўлиши – бандани қасрлар, ноз–неъматлар ва ҳурлар билан тақдирланиши, демакдир.

Биринчи намозхонни амални қилишга рози бўлиш, намозхондан Аллоҳ учун қилгани боис ризолик, Аллоҳга яқинлаштириш, мақоми ва даражасини кўтариш билан мукофотланади. Буларни Аллоҳ таоло беҳисоб беради. Бу ҳам, юқоридаги ҳам, айри мукофотлардир.

Одамлар намоз ўқир эканлар беш ҳолатда бўладилар:

Биринчиси: ўз жонига жабр қилган одамнинг ҳолати. Бу одам намозига лоқайд бўлиб, унинг таҳорати, вақтлари, ҳадлари ва арконларини етарли қилмайди.

Иккинчиси: намозининг ўз вақтида арконлари ва таҳоратлари билан ўқилишига зоҳиран диққат қилган бироқ нафсининг васвасалар билан курашига беэътибор, васваса ва ўйларига мағлуб бўлан одамнинг ҳолати.

Учинчиси: намозининг тўкислиги ва арконларига риоя қилган ва нафси билан васваса ва ўйларни даф қилиш учун курашган одамнинг ҳолати. У, намозидан ўғирламаслиги учун душманига қарши кураш билан банд. Бундай намозхон намоз ва жиҳод ичида бўлади.

Тўртинчиси: намоз ўқимоқчи бўлса намозининг ҳуқуқлари ва арконларини тўкис қилган, қалби унинг ҳаққи ва арконларини тўкис қилиш билан банд бўлган одамнинг ҳолати. У, намозидан бирон нарсанинг зое бўлмаслигини хоҳлайди. Шу боис унинг мақсади намозини лойиқ бўлганидек тўкис адо этиш ва мукаммал қилишга қаратилган бўлади. Ҳолбуки, унинг қалби намоз ўқиш ва Рабб таолога ибодат қилиш билан банд бўлади.

Бешинчиси: намозга тўртинчи ҳолатдаги одам каби турган бироқ қалбини олиб, Аллоҳнинг олдига қўйган одамнинг ҳолати. У, қалби билан Аллоҳга қараб туради, Аллоҳнинг нигоҳбонлигини унутмайди, Аллоҳни кўриб тургандек муҳаббати ва азамати билан тўлади. Унинг кўнглидаги васваса ва ўйлар бутунлай йўқолади. Аллоҳ билан ўртасидаги парда кўтарилади. Намозда бу намозхон билан бошқалар ўртасидаги масофа, Ер билан Осмон ўртасидаги масофа каби узоқ бўлади. Бу мўъмин намозида Роббиси билан доимо банд ва қувонч ичрадир.

Биринчи ҳолатдаги одам жазоланади. Иккинчи ҳолатдаги одам сарҳисоб қилинади. Учинчи ҳолатдаги одамнинг намози каффоратдир. Тўртинчи ҳолатдаги одам намози учун муносиб тақдирланади. Бешинчи ҳолатдаги одам Роббисига яқиндир. Чунки унинг, қувончи намозга қўйилган одамдан насибаси бордир. Бу дунёда намози туфайли қувонган одам, охиратда Аллоҳга яқин бўлиши билан қувонади. Аллоҳ билан қувонган одамни кўриб ҳамма қувонади. Аллоҳ билан қувонмаган одамнинг жони, бу дунёга ҳасрат билан узилади.

Ривоят қилинишича банда намозини бошлагач Аллоҳ таоло: Мен билан бандам ўртасидаги пардани кўтаринглар!, агар намозида (у ёқ ёки бу йққа) ўгирилса: Пардани туширинглар!,– дейди. Бу ўгирилишни: Кўнгилнинг Аллоҳдан бошқасига бурилиши, деб изоҳланди. Агар кўнгил Аллоҳдан бошқасига ўгириладиган бўлса, Аллоҳ банда билан Ўзи ўртасини парда билан тўсади ва Шайтон намозга аралашиб, намозхонга дунё ишларини рўпара қилиб, ойнадек қилиб кўрсатади. Агар намозхон кўнгли билан Аллоҳга йўналиб, Аллоҳдан бошқаси учун бурилмаса, шайтон Аллоҳ билан бу кўнгил ўртасига кира олмайди. Ўртага парда тушсагина кира олади. Банда Аллоҳ сари қочса ва кўнглини ҳушёр қилса, шайтон у бандадан қочади. Банда ва шайтон ўртасидаги можаро, намозда шундай давом этаверади.

Банда шаҳвати ва нафсу ҳавосига ғолиб келар экан, намозда туриши ва намоздаги бандлиги билан кучли бўлади. Акси тақдирда унинг қалбини шаҳватлар мағлуб қилиб, нафсу ҳаво асир этади ва шайтон унга ҳукмрон бўлиб олади. Бундай пайтда бечора банда васваса ва ўйлардан қандай халос бўлиши мумкин?! ...

Қалб уч турли бўлади:

Биринчиси: иймон ва эзгу ишлардан бўш қалб

Бу – шайтон васвасалари билан чулғаб олган қоронғу қалбдир. Чунки шайтон бу қалбни ўзи учун ин ва ватан қилиб, унга хоҳлаганидек ҳукм қила оладиган даражада ўрнашиб олган.

Иккинчиси: иймон нури билан мунаввар бўлган ва иймон чироқлари ёнган бироқ шаҳват зулматлари ва нафсу ҳаво шаббодалари эсиб турган қалб.

Бу – баъзида шайтон ҳужумга ўтса, баъзида чекинган, шайтон умидвор бўлган ва банда билан ўртасидаги кураш ғолиблик ва мағлублик ўртасида давом этган қалбдир.

Бу турдаги қалбларнинг душманига ғолиблик ва мағлублик онлари ҳам фарқли бўлиб, кўпинча шайтонга ғолиб бўлса, бошқа пайтларда шайтон унга ғолиб бўлади.

Учинчиси: иймон билан тўлган, иймон нури билан мунаввар бўлган ва шаҳват пардалари ва юқоридаги зулматлари бўлмаган қалб.

Иймон нури бу қалбда порлайди. Бу порлашнинг ўзига хос ҳарорати бўлиб, унга яқинлашган васвасаларни куйдиради. У – юлдузлар билан ҳимояланган осмонга ўхшайди. Унга шайтон яқинлашса тошбўрон қилинади.

Аллоҳ таоло саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин


 
DURDONDate: Yakshanba, 07-Iyul-2013, 06:07 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Намозда хотиржамликни тарк
қилиш
Энг катта ўғрилик – бу намоздан
ўғирлашдир.


Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтдилар: “Инсонларнинг
ичидаги энг ёмон ўғри,
намозидан ўғирлайдиган
кишидир”. Саҳобалар: ”Эй
Росулуллоҳ, намозидан қандай
ўғирлайди” дедилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтдилар: ”Рукуъ ва
саждаларни мукаммал
қилмайди”. (Имом Аҳмад)
Намозда хотиржамликни тарк
қилиш, рукуъ ва саждаларда
белни текис қилмаслик,
рукуъдан кўтарилганда
қаддини ростламаслик ҳамда
икки сажда орасида тик
ўтирмаслик, буларнинг бари
кўпгина намозхонларда
топиладиган қусурлардир.
Бугунги кунда намозларида
хотиржамликни тарк
қиладиганлардан холи
масжидни топиш амри маҳол
бўлиб қолди. Ваҳоланки,
намозда хотиржамлик унинг
рукнларидан биридир, усиз
намоз дуруст бўлмайди, иш
жиддийдир. Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтганлар: ”Рукуъ ва
саждаларда орқасини текис
қилмагунча кишининг намози
ўтмайди”. (Абу Довуд)
Шубхасиз намозни тез,
шошилиб ўқиш зажр ва
ваъидга лойиқ бўлган мункар
ишдир. Абу Абдуллоҳ Ашъарий
айтадилар: ”Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
асҳоблари билан намоз
ўқидилар. Сўнг уларнинг бир
тоифаси билан ўтирган эдилар,
бир киши кириб намоз ўқий
бошлади ва рукуъ, саждаларни
худди дон чўқигандек тез-тез
қилди. Шунда Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
”Мана буни кўряпсизми? Ким
мана шу ҳолатда ўлса,
Муҳаммаднинг динидан бошқа
динда ўлган бўлади, намозини
худди қарға қон чўқиётгандек
ўқимоқда. Худди дон
чўқигандек тез-тез рукуъ ва
саждаларни қилган кишининг
мисоли, бир ё икки хурмо еган
қорни оч кишига ўхшайди, бу
эса унинг очлигини кетказа
олмайди”, дедилар.
Зайд ибн Ваҳб ривоят қилади:
Ҳузайфа разияллоҳу анҳу рукуъ
ва саждаларни мукаммал
қилмаётган кишини кўриб унга
деди: ”Сен намоз ўқимадинг,
агар шу ҳолда ўлсанг, Исломдан
бошқа динда ўласан”.
Намозда хотиржамликни
йўқотганлар бу ҳукмларни
билганларидан сўнг, намозни
оҳиста, хотиржам ўқишлари ва
ўтган намозларидаги
камчиликларига Аллоҳга кўп
тавба қилишлари лозим.
21. Намозда ўйнаш ва кўп
харакат қилиш
Бу нарса ҳам кўпчилик
мусулмонлар омон қолмаган
офатлардандир, чунки улар
Аллоҳ таолонинг ушбу оятига
бўйсунмайдилар:
”Намозларингизда Аллоҳ учун
хушуъ билан туринглар”.
Бақара:238.
Ҳамда мана бу оятни
тушунмайдилар: ”Дарҳақиқат
мўъминлар нажот топдилар.
Улар намозларида хушуъ
(қўрқув ва умид) билан бўйин
эгувчи кишилардир”.
Мўъминун:1-2.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам саждада тупроқни
текислаш ҳақида
сўралганларида: ”Намоз
ўқиётганингда суртма, агар
(жуда) суртиш лозим бўлса,
унда бир марта майда
тошларни силаб текисла”, деб
айтганлар.


 
DURDONDate: Yakshanba, 07-Iyul-2013, 06:08 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

Аҳли илмлар айтишганки:
”эҳтиёжсиз кўп ва кетма-кет
ҳаракат қилиш намозни
бузади”. Энди жойнамозни
устида туриб, Аллоҳнинг
хузурида турган ҳолимизда
биримиз соатимизга карасак,
биримиз кийимимизни
тўғирласак, биримиз
бурнимизни, қулоғимизни
тозаласак яна биримиз ўнгга,
чапга ва осмонга карасак,
кўзимиз ўйилиб тушишидан
қўрқмаймизми? Шайтон
намозимиздан чалғитиб,
савобини олиб қўйишидан
қўрқмаймизми?
22. Имомга эргашган кишининг
имомдан ўзиб кетиши
Шошқалоқлик инсон табиати:
“Инсон шошқалоқдир”.
Исро:11.
Ҳадисда: ”Сабр Аллоҳдан ва
шошқалоқлик шайтондан”
дейилган. (Имом Байҳақий)
Айрим намозхонлар қасдданми
ёки эътиборсизликданми,
намознинг бир рукнидан
иккинчи рукнига ўтишда
имомдан олдин кетиб
қоладилар. Яъни, рукуъ ва
саждаларда имомдан олдин
эгилиб ёки имомдан олдин бош
кўтарадилар, ҳатто саломни
ҳам имомдан олдин бериб
қўядилар. Кўпчилик
намозхонларда аҳамиятсиздек
кўринаётган бу амал ҳақида
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан қаттиқ ваъидлар
келган. Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Имомдан олдин
бошини кўтараётган киши,
Аллоҳ таоло унинг бошини
эшакнинг бошига айлантириб
қўйишидан қўрқмайдими”.
(Имом Муслим)
Биз намозга шошмасдан,
хотиржам ва виқор билан
келишга буюрилганмиз, гарчи
жамоат намозни бошлаган
бўлса ҳам. Демак, намозга
келишдаки шошмасдан,
хотиржам келишга буюрилган
экан, намозни ичида бу
нарсаларга амал қилиш
авлороқ бўлади. Баъзи
намозхонлар гоҳо имомдан
ўтиб кетсалар, гоҳида жуда
қолиб кетадилар.
Фуқаҳоларимиз бу масъалада
гўзал меъёрни зикр қилиб
шундай дейишган: ”Имомга
иқтидо қилган киши, имом
такбирни айтиб бўлгандан
сўнггина, ҳаракатга
киришмоқлиги лозим бўлади”.
Демак имом “Аллоҳу акбар”
калимасидаги “Р” ҳарфини
айтиб бўлгач, имомга
эргашганлар ҳаракатга
киришадилар, бундан олдин
ҳам бажармайдилар ва бундан
кечиктирмайдилар ҳам. Мана
шу асосдир.
Саҳобаи киромлар имомдан
олдин ўтиб кетмасликка
ниҳоятда қаттиқ эътибор берар
эдилар. Баро ибн Озиб
розияллоҳу анҳу шундай
деганлар: “Саҳобалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва салламга эргашиб намоз
ўқишаётганда, рукуъдан
бошларини кўтаргач, то
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам пешоналарини ерга
қўймагунларича (сажда учун)
бирорта саҳобанинг энгашгани
кўрилмас эди. Қачон Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг пешоналари ерга
теккач, шундан сўнг саҳобалар
саждага эгилар эдилар”. (Имом
Муслим)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ёшлари кексайиб,
оҳиста ҳаракатланадиган бўлиб
қолгач, орқаларида намоз
ўқиётганларни огоҳлантириб: “
Ҳой одамлар, мен кексайиб
қолдим, шунинг учун рукуъ ва
саждада мендан олдинга ўтиб
кетманглар” дер эдилар.
(Байҳақий)
Имомликка ўтган киши
такбирларда суннатга амал
қилган ҳолда намоз ўқиши
лозимдир. Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу ривоят
қиладилар: “Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
намоз ўқимоқчи бўлсалар, тик
турганларида такбир
айтардилар, сўнг рукуъ
қилаётганларида такбир
айтардилар, сўнг
эгилаётганларида такбир
айтардилар, сўнг бошларини
кўтараётганларида такбир
айтардилар, сўнг сажда
қилаётганларида такбир
айтардилар, сўнг бошларини
кўтараётганларида такбир
айтардилар, сўнг мана шуни
намознинг барчасида, то намоз
тугагунга қадар қилар эдилар
ва иккинчи ракаатдан
тураётганларида такбир
айтардилар”. (Имом Бухорий)
Баъзи имомлар илми озлиги ва
суннатни яхши билмаслигидан,
турган жойида “Аллоҳу акбар”
деб сўнг рукуъга энгашади, тик
туриб “Аллоҳу акбар” деб
кейин саждага кетади, бу эса
суннатга хилофдир.
Агар имом ўзининг такбирини
ҳаракати билан мувофиқ ва
яқин қилса, иқтидо қилганлар
ҳам юқорида зикр
қилинганидек саҳобаларнинг
намоз ўқиш кайфиятини
ўзларига лозим тутсалар,
намозларидаги жамоат ишлари
дуруст бўлади


 
Forum » ISLOM » Namoz! » Намозда қалб ҳушёрлиги
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: