• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Bolalar dunyosi » Bolalar uchun taomlanish odobi
Bolalar uchun taomlanish odobi
DURDONDate: Chorshanba, 06-Fev-2013, 17:54 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Таомланиш одоблари (болалар учун)


Севимли ўғлим, севимли қизим.
Умар Ибн Абу Салама ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим лаганда бориб-келар эди.
Бас, у Зот менга: “Эй бола, Аллоҳнинг исмини айтиб, ўнг қўлинг билан, ўзингни олдингдан егин!” дедилар.
Шундан сўнг менинг овқат емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди”.

Умар Ибн Абу Салама сизларнинг ёшингиздаги бола эди, отаси вафот этиб, уни онаси, улуғ саҳобия аёл “Умму Салама” билан қолдирган эди. Росулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламага, уни ҳурматлаб, Исломга кирганидан кейинги ҳаётида ва эрининг вафотидан сўнг ёрдам бериш учун уйланган эдилар.

Умар ибн Абу Салама ваҳий манзилида яшадилар. Мусулмонлар у кишини Нубувват уйида кўришга одатландилар, ҳатто у кишини “робибуннабий”, яъни “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбиясидаги бола” деб лақаблашди.

Кунлардан бир кун Умар Ибн Абу Салама Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат егани ўтирди, балоғатга етмаган бола эди ва қуйидагини ҳадис қилиб айтди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у киши билан бирга бўлганлар овқатлана бошладилар. Умар Ибн Абу Салама эса қўлларини таом идишининг ҳар томонига узата бошладилар.

Шу ерда Набий соллаллоҳу алайхи васалламнинг назарлари кичик Умарга тушди ва унга қуйидаги Набавий таълимни бердилар: “ Эй бола! Аллоҳнинг исмини айт”, яъни “Бисмиллаҳ” ни зикр кил.

Кичик ўғлим, кичик қизим.
“ Бисмиллаҳ” таомга баракани жалб қилади, Рахмонни рози қилади, шайтонни ер билан яксон қилади(бостиради). “Бисмиллаҳ” ҳар бир яхшиликнинг калитидир. Бас, сўзимиз доимо бўлсин “Бисмиллаҳ”:

Келинглар болажонлар, кечаю-кундуз ушбу нашид(қўшиқ)ни айтамиз:

Доим деймиз “Бисмиллаҳ”
Тонгда деймиз “Бисмиллаҳ”
Таом пайти “Бисмиллаҳ”
Ичган чоғда “Бисмиллаҳ”
Дарс вақтида “Бисмиллаҳ”
Ухлаганда “Бисмиллаҳ”
Доим деймиз “Бисмиллаҳ”
Бисмиллаҳ, бисмиллаҳ.

Бизлардан биримиз овқатланишидан аввал “Бисмиллаҳ”ни унутиб қўйса, сўнгра эсласа “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” дейди.

Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Абу Саламага васият қилиб: “Ўнг қўлинг билан егин”, дедилар. Мусулмон болалар овқатни доимо ўнг қўллари билан ейишади, чунки улар шайтон чап қўли билан ейишини билишади.

Ўнг қўл таом ейиш учун, қўл қўл бериш ва олиш учун, Аллоҳга тасбеҳ айтиш ва уни зикр қилиш учун, ичиш учун фойдаланилади. Аммо чап қўл эса халода қазои ҳожатда ишлатилади.

Охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарга: “Ўз олдингдан егин” дедилар. Яъни: Агар таом бир турли бўлса, ўз олдингдан е, чунки таомга ўтирганларнинг ҳар бири қўлини ўз томонидан чўзади, сенга бошқасининг олдидан ейишинг тўғри келмайди. Агар таом турлича бўлса, кичкина болалар ва қизчалар дастурхон атрофида шовқин қилмай ҳоҳлаганидан ейишлари мумкин.
Кичик мусулмон бола ўзининг олдидаги идишнинг четидан овқатини тановул қилади. Кичик муслима қиз ҳам ўз олдидаги идишнинг четидан ўнг қўли билан таомни олади “Бисмиллаҳ” билан бошлайди.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳу: “Шундан сўнг менинг овқат емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди”, дедилар. Яъни: “Бисмиллаҳ”ни айтишни, ўнг қўл билан ейишни, ўз олдимдан ейишни умр бўйи лозим тутдим, хатто бу менга одат бўлиб қолди”, деган.

Ўғилгинам, қизгинам!

Мана шу сиз иккингиз учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таом одоби ҳақидаги васиятларидир. Бас, уни қилишга шошилинглар, унда барча яхшиликлар бордир.
Ўғилгинам, билгинки, таомдан аввал ва ундан кейин икки қўлингни ювмоқлигин таом одобларидандир. Қизгинам, билгинки, дастурхонга жуда яқинлашиб ҳам, жуда узоқлашиб ҳам эмас, балки ўзингдан бошқасини тангликка қўймайдиган даражада муносиб масофада бўлишинг ҳам таом одобларидан.


 
DURDONDate: Chorshanba, 06-Fev-2013, 17:55 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Эй ўғлим! Яна шуни билгинки, мусулмон ўзига зарар қилмаслиги учун луқмасини катта қилмайди, ютиши осон бўлиши учун таомини яхши чайнайди.

Эй қизгинам! Агар муслима қиз бирор нарса ичмоқчи бўлса секин ичади ва оғзида луқма борлигида ичмайди. Мусулмон бола доимо тинч хотиржам овқатланади, таом анжомларини ўйнамайди. Муслима қиз доимо, оғзида бирор луқма бўла туриб, бошқасини олмайди, балки аввалгисини яхшилаб чайнаб, ютиб, кейин бошқасини олади. Мусулмон бола таомланиш чоғида овқатга ва овқат еяётганга тикилиб қарамайди.

Ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл бўлсин, ўзидан каттага ўтириш учун ўзидан аввал жой бериш ҳам мусулмон болаларнинг таомдаги одобларидандир.
Мусулмон бола ва мусулмон қизнинг таомдаги одобларидан яна бири: еяётган нарсасидан бирор нарса тушиб кетса, ундан ёмонликни кетказиб еб қўйишади. Яна, қорин тўлиб кетгунича емаслик, балки тўйишни ҳис қилгунича ейиш лозим бўлади, зеро таомдаги очкўзлик кўпгина касалликларнинг сабабларидандир.
Ҳар бир таомнинг ниҳоясидан сўнг мусулмон бола ва муслима қиз: “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва жаъална минал муслимийн” дейдилар.


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Bolalar dunyosi » Bolalar uchun taomlanish odobi
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: