• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Bolalar dunyosi » Bolalar uchun - Islom! (ota-onalarga)
Bolalar uchun - Islom! (ota-onalarga)
DURDONDate: Seshanba, 11-Okt-2011, 13:35 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Болалар учун

1- дарс

Xурматли ота-оналарга мана шу 1-дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг тетик бўлиб турган вактини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия килинади.

1. Савол: Болажоним, сени ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

2. Савол: Еру-осмонларни ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

3. Савол: Ёмгирни осмондан ким ёгдиради?

Жавоб: Аллоx ёгдиради.

4. Савол: Сенга ким ризк беради (мана шу ўринда ризкнинг нималигини савол билан бирга тушунтириб ўтинг)?

Жавоб: Аллоx ризк беради.

5. Савол: Аллоx сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими?

Жавоб: Аллоx мени xам, бошка барча-барча нарсаларни хам кўриб, эшитиб туради.

6. Савол: Огриб касал бўлиб колганингда ким сени тузатади?

Жавоб: Мени яратган Роббим мени тузатади.

7. Савол: Куёшни ким яратган?

Жавоб: Куёшни Аллоx яратган.

8. Савол: Куёшни ким чикариб, ким уни боттиради?

Жавоб: Аллоx уни чикариб, Аллоx уни боттиради.

9. Савол: Ким кундузини коронги килиб, ким коронгини ёритади?

Жавоб: Кундузни коронги килиб, коронгини ёритувчи Аллоxдир.

10. Савол: Болажоним, мен xам, онанг xам мусулмонмиз. Сени xам мусулмонлигингни кандай биламиз?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммадур росулуллоx :saws:деган гапимдан.

11. Савол: Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоxдан бошка бирон худо йўк, Муxаммад :saws:Унинг пайгамбари.




 
DURDONDate: Seshanba, 11-Okt-2011, 15:09 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


2-дарс

Муxтарам ота-оналар, фарзадларингизга бу дарсларни таълим беришингизда албатта бироз кийинчиликларга дуч келасиз. Шунинг учун насихат киламизки, бироз машаккат сизларни фарзанднинг тарбия ва таълимидан узиб кўймасин. Xамда сан-манга солиб ота онага, она отага ташлаб кўймангиз. Фарзандларга тарбия ва таълим бериб уларнинг дунёкарашини кенгайтириш xар бир ота-онага вожибдир. Киёмат кунида ота xам, она xам фарзандларининг таълиму-тарбияси тўгрисида албатта сўралурлар.

1. Савол: Болажоним, сен энг биринчи кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Мени яратган, менга ризк берадиган Аллоxни яхши кўраман.

2. Савол: Аллоxдан кейин кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Бизнинг пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламни яхши кўраман (болалар факат Муxаммад деб салавот айта олмаса шубxасиз бунда уларга гуноx йўк).

3. Савол: Аллоx ва Унинг пайгамбаридан кейин кимни яхши кўрасан?

Жавоб: Ота-онамни яхши кўраман.

4. Савол: Биз кимни дўст тутамиз?

Жавоб: Аллоxни яхши кўрган мусулмонларни дўст тутамиз.

5. Савол: Кимларни ёмон кўрамиз?

Жавоб: Аллоxни яхши кўрмайдиган одамларни ёмон кўрамиз.

6. Савол: Болажоним, мусулмонлар нима килишади?

Жавоб: Намоз ўкишади.

7. Савол: Намоз ким учун ўкилади?

Жавоб: Аллоx учун ўкилади.

8. Савол: Пайгамбаримиз учун xам намоз ўкилса бўладими?

Жавоб: Йўк, намоз факат Аллоx учун ўкилади.

9. Савол: Мусулмонлар яна канака бўлишади?

Жавоб: Мусулмонлар бирор бир кишини нохак уришмайди ва хеч кимни сўкишмайди.

10. Савол: Бола акасини, укасини, опасини, ё синглисини урса нима бўлади?

Жавоб: Бундай бола ёмон бола бўлади. Аллоx бундай болани яхши кўрмайди.




 
DURDONDate: Payshanba, 13-Okt-2011, 06:10 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


3- дарс

Xурматли ота-оналарга шуни эслатамизки, фарзандлари ўтилаётган дарсларнини ўзлаштира олмаётган бўлса ноумид бўлиб уларни ташлаб кўймасинлар. Ютук машаккатни талаб килади. Гохида баъзи бошка зукко болаларни тез ўзлаштириб сизларники секин ёки саволларнинг жавобини чалкаштириб юбораётгани сизни хафа килиб кўйиб таълим беришни ташлаб кўйишизга сабаб бўлмасин. Шубxасиз xар бир болада яхшилик бор. Баъзида ўша зукко бола билмаган нарсаларни сизники билиши мумкин. Мўминларнинг кувватлисида xам, заифида xам яхшилик борлигини Росулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам айтиб ўтганлар.

1. Савол: Болажоним, Аллоx инсонлардан энг биринчи кимни яратган?

Жавоб: Одам отамизни яратган.

2. Савол: Одам отамиздан кейин кимни яратган?

Жавоб: Xаво онамизни яратган.

3. Савол: Болажоним, Одам отамиз билан Xаво онамиз биринчи каерда яшашган?

Жавоб: Улар аввал жаннатда яшашган.

4. Савол: Жаннат каерда?

Жавоб: Жаннат осмонда.

5. Савол: Кейин каерда яшашган?

Жавоб: Кейин Аллоx уларни ерга туширган.

6. Савол: Ерда качонгача яшашган?

Жавоб: Вафот этгунларича яшашган.

7. Савол: Нима учун Аллоx уларни жаннатдан туширган?

Жавоб: Шайтон уларни алдаган, шунда улар гуноx иш килишган, кейин Аллоx уларни ерга туширган.

8. Савол: Демак болажоним Шайтон ёмон экан-да?

Жавоб: Xа дадажон, шайтон Одам отамизга ва Xаво онамизга душманлик килган.

9. Савол: Болажоним, Шайтон xам ўлиб кетганми?

Жавоб: Йўк, у ўлмаган.

10. Савол: Шайтон ерда xозир нима килиб юрибди?

Жавоб: Шайтон одамларга душманлик килиб, уларни ёмон ишларга бошлаб адаштириб юрибди.

11. Савол: Демак Шайтон бизга xам, сенга xам душман экан-да?

Жавоб: Xа дадажон, Шайтон бизга душман, биз xам уни ёмон кўриб уни ўзимизга душман деб билишимиз керак.




 
DURDONDate: Shanba, 15-Okt-2011, 00:29 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


4-дарс

Азиз ота-оналар ёш болага пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламни бу дарсда таништирамиз, иншааллоx. Сиз азизлардан шуни илтимос киламизки, агар бу дарсликда шаклланган саволларнинг баъзилари фарзандларингизга тушунарсиз бўлса, ўзингиз бошкача услублар билан уни тушунтиринг. Чунки ота-оналар фарзандларининг таржимонлари бўладилар.

1. Савол: Болажоним, бизнинг пайгамбаримиз ким?

Жавоб: Бизнинг пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васаллам

2. Савол: У кишининг дадасини исми нима?

Жавоб:
Абдуллоx.

3. Савол:
Пайгамбаримиз соллаллоxу алайxи васаллам каерда тугилган?

Жавоб: Маккада тугилган.

4. Савол: Пайгамбаримиз соллаллоxу алайxи васаллам онасининг исми нима?

Жавоб: Омина.

5. Савол: Пайгамбаримиз xам бизга ўхшаб ўзбек тилида гаплашганларми?

Жавоб: Йўк дадажон, у киши араб тилида гаплашганлар.

6. Савол: Болажоним, пайгамбаримиз соллаллоxу алайxи васаллам кандай одам бўлганлар?

Жавоб: У киши одамларнинг энг яхшиси бўлганлар.

7. Савол: Пайгамбаримиз соллаллоxу алайxи васаллам xам биз каби еб-ичадиган, ухлайдиган бўлганларми?

Жавоб: Xа, дадажон, у киши хам биз каби одам бўлганлар.




 
DURDONDate: Yakshanba, 16-Okt-2011, 04:23 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


5-дарс

Муxтарам ота-оналардан илтимос киламизки, куйидаги насиxатларга кулок тутсинлар. Дин бу илмдир. Фарзандларининг xидоят топишларини, иймонли, динни тўгри тушуниб ўсадиган мўмин бўлишини намозларида Аллоxдан сўраб туриб, давомли дарс берсинлар. Ота- онанинг фарзандига киладиган дуоси ижобат килинадиган дуолардан саналади. Аллоx таоло барчангизни ва фарзандларингизни кулфи дилини очиб, сизларнинг кўзингизни кувонтирсин (Омин!).

1. Савол: Болажоним, дунёдаги энг улуг китоб кайси? (Шу ўринда ота-она фарзандига бир неча китобни кўрсатиб, китобнинг нималигини билдирсин)

Жавоб: Энг улуг китоб Куръондир.

2. Савол: Куръон кимнинг сўзи?

Жавоб: Куръон Аллоxнинг сўзлари.

3. Савол: Болажоним, Куръон осмондан туширилганми?

Жавоб: Xа дадажон, Куръон осмондан туширилган.

4. Савол: Уни ким туширган?

Жавоб: Уни Аллоx туширган.

5. Савол: Болажоним, уни ким оркали туширган?

Жавоб: Куръонни Аллоx Жаброил оркали туширган.

6. Савол: Жаброил xам одамга ўхшайдими?

Жавоб: Жаброил фариштадир.

7. Савол: Болажоним, Жаброил Куръонни кимга олиб келган?

Жавоб: Пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу алайxи васалламга.

8.Савол: Куръонни ўкиб юрадиган болалар яхши болаларми?

Жавоб: Xа дадажон, ким Куръон ўкиса Аллоx уни яхши кўради.

Болажоним, барака топ!




 
DURDONDate: Dushanba, 17-Okt-2011, 12:16 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


6-дарс

Xурматли ота-оналарга шуни маслахат берамизки, агар икки ё ундан кўпрок болаларни йигиб бир вактда таълим бермокчи бўлсалар, куйидагиларга кулок тутсинлар. Агар фарзандингизни бири саволга тушунмаганда ёки нотўгри жавоб берганда ундан каттароги ё тезрок тушунадигани кулиб уни уялтирса, ўша болага кийин бўлади. Бунинг олдини олиш керак. Ё одоб билан ё алоxида ўргатиш билан. Яна шуни тавсия киламизки, дарс бераётган ота-она ширин муомала, юзида табассум xамда мулойимлик билан ўз вазифаларини бажарсинлар. Кўпинча ота-оналар фарзандидан шикоят килиб: Бу бола мени сикиб касал килди дейишади. Акл эгалари айтсинларчи, ким айбдор!?


1. Савол: Болажоним, жаннатга кимлар киради?

Жавоб: Жаннатга мусулмонлар киради.

2. Савол: Мусулмонларни Аллоx яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки мусулмонлар намоз ўкийдилар.

3. Савол: Намоз ўкиганларни Аллоx яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, намоз ўкийдиганлар яхши одамлар-да.

4. Савол: Болажоним, намоз ўкимаса нима бўлади?

Жавоб: Катта гуноx бўлади.

5. Савол: Гуноxни Аллоx яхши кўрадими?

Жавоб: Йўк дадажон, гуноxни Аллоx ёмон кўради.

6. Савол: Демак, намоз ўкимайдиганларни Аллоx ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, намоз ўкимаса Жаннатга хам кирмайди.

7. Савол: Болажоним, жаннатга кирганлар у ерда канча яшайдилар?

Жавоб: Жаннатга кирганлар у ерда абадий яшайдилар.




 
DURDONDate: Seshanba, 18-Okt-2011, 00:25 | Message # 7
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


7-дарс

Азиз ота-оналар, Аллоx таоло Куръонда бундай марxамат килади: "Эй иймон келтирганлар, ўзларингизни xам, аxл-оилангизни xам ёнилгиси тош ва одамлар бўлган дўзахдан куткариб колинглар" (Таxрим, 6). Шунинг учун азизлар, биз ўзимизни xам, аxли-аёлларимизни xам, фарзандларимизни xам таълим-тарбия масаласида ташлаб кўймайлик. Таълим ва тарбия инсонни поклайди. Пок инсонни Аллоx таоло дўзахдан асрайди. Эй Аллоx, биз Сендан жаннат сўраб, дўзахдан паноxингни сўраймиз! Омин!

1. Савол:
Болажоним, дўзахга кимлар киради?

Жавоб: Дўзахга кофирлар киради.

2. Савол: Кофирларни Аллоx ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки улар Аллоxга ишонмайдилар.

3. Савол: Болажоним, Аллоxга ишонмаганлар намоз ўкийдиларми?

Жавоб: Йўк, улар намозни билмайдилар, ўкимайдилар.

4. Савол: Болажоним, дўзах канака жой?

Жавоб: Жуда-жуда ёмон жой. Аллоx асрасин.

5. Савол: Дўзахга кирган кофирлар у ерда канча яшайдилар?

Жавоб: Кофирлар у ерда абадий азобда колади.

6. Савол: Демак, дўзахдан кўркишимиз керакми?

Жавоб: Xа дадажон, дўзахдан кўркиб эxтиёт бўлиб яшашимиз керак.

7. Савол: Болажоним дўзахга яна кимлар киради?

Жавоб: Аллоxнинг буюрган ишларини килмаганлар, ота-онасини хафа килганлар ва йиглатганлар киради.

Болажоним, кел бир ўпиб кўяй!




 
DURDONDate: Payshanba, 20-Okt-2011, 14:44 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


8-дарс

Xурматли ота-оналар, Росулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам айтадиларки: Тўгрисўзлик яхшиликка йўллайди, яхшилик эса жаннатга йўллайди. Инсон тўгри сўзлаб юради, xатто Аллоx xузурида у сиддик - доимо тўгрисўз деб ёзилади (Ибни Масъуд ривояти. Бухорий ва Муслим). Шунинг учун xурматли ота-оналар ўзингиз xам содик, содика бўлиб, фарзандларингизни ёшлигидан тўгрисўз ва яхшиликка кизикувчи килиб тарбия килинг. Шунда иншааллоx оилангиз ила аxли жаннат бўлурсиз!

1. Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни яхши кўради?

Жавоб: Тўгри гапирадиган болаларни яхши кўради.

2. Савол: Болажоним, тўгри гапирадиганларни ота-онаси xам яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, ота-онаси xам яхши кўради.

3. Савол: Тўгрисўз бўлмаса нима бўлади?

Жавоб:Тўгрисўз бўлмаса Аллоx уни ёмон кўради.

4. Савол: Аллоx ёмон кўрса нима бўлади?

Жавоб: Аллоx, ёмон кўрган болаларни жаннатга киритмайди.

5. Савол: Тўгрисўз бўлмаганларни одамлар xам ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки тўгрисўз бўлмаганлар одамларни хафа килиб юради.

6. Савол: Тўгрисўз бўлмаганлар яна канака одам бўладилар?

Жавоб: Тўгрисўз бўлмаганлар беxаё бўладилар.

7. Савол: Беxаё бола эси йўк бўладими?

Жавоб: Xа дадажон, эси йўк ва озор беувчи бўлади.




 
DURDONDate: Yakshanba, 23-Okt-2011, 02:06 | Message # 9
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


9-дарс

Муxтарам ота-оналар, 8-дарсда ўтган xадиснинг давомида Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай марxамат киладилар: "Шубxасиз ёлгон-фужур гуноxга йўллайди. Гуноx эса дўзахга йўллайди. Инсон ёлгон гапириб юради, xатто у Аллоx xузурида каззоб-кўп ёлгон гапирувчи деб ёзилади". Шунинг учун азизлар, ўзингиз xам каззоблар каторида бўлмаслигингиз ва фарзандларингиз xам бу разил xислатдан пок бўлиб ўсиши, xамда ўзларингизни жаxаннамдан асраб колиш учун ёлгондан жуда-жуда xазар килинг.

1. Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни ёмон кўради?

Жавоб: Ёлгон гапирадиган ёлгончи болаларни ёмон кўради.

2. Савол: Ёлгончи болаларни ота-онаси xам ёмон кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, чунки ёлгончилар жаннатга кирмайди.

3. Савол: Болажоним, кўчада ёлгончи болалар билан ўрток бўлса бўладими?

Жавоб: Йўк дадажон, улар ўртокларини xам алдаб кетади.

4. Савол: Болажоним, Шайтон тўгри гапирадими ёки ёлгон гапирадими?

Жавоб: Дадажон Шайтончи, ёлгончи бўлади, у xеч тўгри гапирмайди.

5. Савол: Болажоним, демак ёлгончи болалар ёвуз Шайтонга дўст бўлиб коладими?

Жавоб: Xа дадажон, ёлгончилар Шайтонни xурсанд килади.

6. Савол: Болажоним, кимни ёвуз, мунофик деймиз?

Жавоб: Ёлгончиларни мунофик деймиз.

7. Савол: Мунофиклар жойи каерда?

Жавоб: Мунофикларнинг жойи дўзахда.




 
DURDONDate: Chorshanba, 26-Okt-2011, 09:41 | Message # 10
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


10-дарс

Азиз ота-оналар, Умар разияллоxу анxу айтадиларки: Кунлардан бирида Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам билан бирга эдик, шунда у кишининг олдиларига (инсон суратида Жаброил фаришта) келиб Эй Мухаммад, Иймон тўгрисида менга хабар беринг! деди. Расулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам бундай жавоб килдилар: "Аллоxга, Унинг фаришталарига, Унинг китобларига, Унинг пайгамбарларига, охират кунига иймон келтиришинг xамда такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтиришинг (Муслим ривояти). Азизлар, бу дарсда фарзандларимизга иймонни тушунтирамиз. Иймон- тил билан Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох дейиш, шу тавхид калимасини калбда тасдиклаш ва бу калима талаб киладиган ибодатларни адо этиш. Шунинг учун Иймон- хам сўз хам амалдир. Ибодат килиш билан зиёдалашади, гунохга кўл урилганда эса нуксонлашиб боради.


1. Савол: Болажоним, жаннатга кириш учун одамда нима бўлиши керак?

Жавоб: Иймон бўлиши керак.

2. Савол: Иймонли бўлиш учун нима килиш керак?

Жавоб: Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох дейиш керак.

3.Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох

калимасини тил билан айтса бўлдими?

Жавоб: Тил билан Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох деб, калбда эса уни тасдиклаш керак.

4. Савол: Болажоним, калбинг каерда?

Жавоб: Мана ба ерда, юрагим калбимдир.

5. Савол: Болажоним, Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва ашхаду анна Мухаммадан расулуллох нима дегани?

Жавоб: Аллоxдан бошка хак худо йўклигига гувохлик бераман хамда Мухаммад Аллохнинг пайгамбари эканлигига гувохлик бераман.

6. Савол: Болажоним, Иймони бор кишига ким дейилади?

Жавоб: Иймонли кишига мўмин дейилади.

7. Савол: Мўминларни Аллоx яхши кўрадими?

Жавоб: Xа дадажон, Мўминларни Аллоx яхши кўради, биз xам уларни яхши кўрамиз.


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Bolalar dunyosi » Bolalar uchun - Islom! (ota-onalarga)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: