• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Dard borki darmon bor
Dard borki darmon bor
SAKINADate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 14:53 | Message # 31
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Наъматакнинг даволиги




1.Наъматакнинг 300 граммини 3 литр сувда мил-мил қилиб 1 соат давомида қайнатиб, қайнатмани 10 кун 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин 100 граммдан парҳези билан ичилса, бадандаги хилтлар кетади.

2.Яна шундай қилиб 10 кун 3 маҳал парҳези билан 100 граммдан ичилса, бадандаги қуртларни туширади.

3.Шу қайнатмада ғарғара қилинса, томоқ оғриғи тузалади.

4.Қулоқ оғриғида, қулоқ шанғиллашида қулоққа томизилса, яхши натижа кўрсатади.

5.Шу қайнатма 10 кун 3 маҳал парҳези билан 100 граммдан ичилса, юрак оғриқларига яхши фойда қилади.

 
SAKINADate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 14:54 | Message # 32
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Итқовуннинг даволиги


1.Илдиз пўстлоғи талқони 15 кун 3 маҳал ярим чой қошиқдан капаланса, қулғуна ва қаттиқ шишларни қайтаради.

2.Илдиз пўстлоғи талқонни 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капаланса, ёнбош ва бўғин оғриқларига фойда қилади.

3.Итқовун сувини фалаж ва увушишга қарши 15 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фойда қилади.

4.Илдиз пўстлоғи 5 кун 3 маҳал чайнаб юрилса, бошдаги рутубатларни тортади ва бошдаги оғриқларни йўқотади.

5.Унинг суви 6 кун 3 маҳал қулоққа томизилса, қулоқдаги қуртлар тушади.

6.Илдиз пўстлоғи ёки ўзи 3 кун 3-4 маҳалдан чайналса, тиш оғриқларига фойда қилади.

7.Итқовун илдизи пўстлоғини ёки баргларини астма касаллигида 15 кун 5-6 маҳал чайнаса, оғриқни камайтиради.

 
SAKINADate: Dushanba, 11-Fev-2013, 14:00 | Message # 33
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Бўй ўстиришнинг давоси


1.Жийданинг 500 граммини 4 литр сув билан усти ёпиқ идишда 20 минут қайнатиб, такрор - такрор 2 ой 3 маҳал 40 граммдан ичилса, бўй ўсишига ёрдам қилади. Бўй ўсмай қолишига кўп витаминлар етишмаслиги сабаб бўлади.

2.Бўй ўсишида организмга ижобий таъсир кўрсатадиган, бўй ўсишига ёрдам берадиган, витаминларга бой бўлган, турли хасталикларни даволашда қўл келган омил А витаминидир. Агар инсон организмида бу витамин камайиб кетса, унинг кўриш қобилияти камаяди. Бу витамин кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ҳамда сут маҳсулотларида мавжуд бўлади.

3.В1 витамини организмда етишмаса, паришонхотирлик рўй беради, хотира пасаяди, асаблар бўғилади. Бундан қутулиш учун гўжа оши, сули, арпа нони, қўй гўштини кўп истеъмол қилиш керак.

4.В2 витамини камайиб кетса, кўз ёшланаверади, кам-қонлик келиб чиқади, киши дармонсизланиб, лаблари қурийверади, бичилади, лабида ажинлар пайдо бўлади. Бундай кишилар кўпроқ тухум, қўй гўшти, хамиртуруш ва пишлоқ ейишлари керак.

5.В3 витамини организмда камайиб кетса, юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.

6.С витамини инсон организми учун энг муҳим витаминдир. С витамини камайиб кетса, милклар бўшашиб. оғриқлар пайдо бўлади, бўғинлар оғрий бошлайди. Яралар пайдо бўлиб тезликда битмайди ва киши тез чарчайди. Ундай киши картошка, карам, булғор қалампири, қулупнай, лимон ва апельсиндан кўп миқдорда ейиши керак.

7.D витамини етишмаса, ундай кишини қуёш тез уради, сочлари тўкила бошлайди. У киши сут ва қатиқни кўп истеъмол қилиши керак бўлади.

8.К витаминни инсон организмида етишмаса, ундай инсон жигар, ичак ва буйрак касалликларига чалинади, қони яхши ивимайди. У киши пиёз, карам, қовун, кўк нўхат, ловия ва кўкатларни кўп еса, фойда қилади.

9.Н витамини етишмаса, организмда ёғ безларининг фаолияти бузилади. Бундай ҳолда сочлар тез оқаради ва тўкилади. Бунинг дармони - бўлка нон, гуручли овқатлар, жўхори, гўжа ва жигарни қўп миқдорда ейиш билан амалга ошади.

10.Юқоридаги номлари қайд этилган витаминлар инсон организмида етишмаса, турли хил салбий ўзгаришлар келиб чиқади. Тирноқлар тушиб кетиши, бўй қисқа бўлиши, тез-тез ҳар хил яралар чиқиши, юзга яра тошиши мумкин. Бундай ҳолатларда кўпроқ ёнғоқ, кунгабоқар ва каноп ёғидан фойдаланиш керак. Инсон организмида барча витаминларнинг ўз меъёрида бўлишини таъминлаш учун йилнинг турли фаслида етарли миқдорда ноз неъматларни истеъмол этиб туриши зарур.

Шундай қилинган тақдирда ўз организмингизнинг соғлом бўлишига интилган бўласиз.

 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Dard borki darmon bor
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: