• Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 12:29 | Message # 61
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Юрак буҳрон (кризис)и кечирганлар учун муҳим эслатмалар:
Бир мартада 200-250 гр.дан кўп емаслик керак. Таом миқдори кўпайса, юракнинг иши ҳам оғирлашади, бу миқдорни ҳазм қилиш учун 2-4 марта кўпроқ куч сарфлайди.
Таом сифатида янги ёки қуруқ мева, хусусан узум, анжир, олма, ва янги сабзавот, хусусан кўк баргли сабзавотлар, қизил лавлаги, сабзи, сарсабил карами, қовоқ, семизўти, тарвуз, асал, бодом, грек ёнғоғи, кўкат таомлари, сули ва арпа суви, гуруч, ҳафтада 1-3 марта қон гуруҳига мос гўшт, 2-3 марта балиқ, бир-икки марта янги тухум, сузилган зайтунёғи, ёнғоқ ёғи нон билан ейилиши мумкин. Картошка ора-сира печкада пўстлари билан пиширилиб, ейилса бўлади. Туз сифатида, фақат тош тузи кунда 1.5-2 гр. ишлатилиши мумкин. Сут маҳсулотларидан энг яхшилари – кефир ва қатиқ. Қон гуруҳи “А”, “В”, ва “АВ” бўлганлар қатиқни ҳар кун, оқ оз тузли пишлоқ(брынза)ни ҳафтада 3-4 марта ейишлари мумкин. Қон гуруҳи «0” бўлганлар эса фақат ҳафтада 1-3 марта қатиқ ёки кефир ичишлари мумкин.
Ич қотиши ва газдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки шишган ичаклар диафрагмани ҳаракатсиз қилади, нафас олиб чиқариш оғирлашади, натижада диафрагма ўпкалар билан бирга юракни сиқиштиради.
Оғир юк кўтаришдан, тепа зиналардан ва тепаликлардан қочиш керак, бу каби ҳаракатлар юрак уришини тезлатиб, натижада, ҳаёт қисқаради. Зеро, бутун жонлиларнинг юрак уриши ҳисоблидир.
Консерва ва ҳар қандай тайёр егуликлар, тайёр мева сувлари ва ҳар қандай тайёр ичимлик, йодли рафинланган туз, сунъий туз, Италия буғдойи (типи 405-550) ва маҳсулотлари, маргарин, гидрогенланган суюқ ёғлар умуман ишлатилмаслиги керак. Сигарет чекиш, қора чой, қаҳва, шоколад умуман ман этилади.
Парфюмерия, дезодорант, бадан парвариши маҳсулотлари, кир порошоги, кир суви ва шу каби моддалар ўта зарарлидир.
Қайд: Туғилганидан буён юрак касали бўлганлар учун доимo ҳар душанба 36 соат очлик тутиш, озиқланишни тартибга солиш керак. Бу тадбирларни олган кишининг юрак клапанларини ўзгартиришга, томирларни алмаштиришга, "янги" юрак ўтказиш, илдиз ҳужайра ишлатиш каби дунё ва охирати учун хавфли ҳаракат қилишига эҳтиёж қолмайди.
Бу табиий даволаш услуби Аллоҳ таъолонинг омонати бўлган вужудимизни мухофаза этишга мустаҳкам бир восита бўлади.
Ойдин СОЛИҲ


 
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 12:44 | Message # 62
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Аччиқ қовуннинг 100 гр қуруқ меваси олиниб, 500 гр сув билан (200 гр сув + 300 гр табиий сирка қоришмаси билан янада таъсирли бўлади) паст оловда 15 дақиқа қайнатилади ва озгина совутилиб, сузилади. Сўнг шу сув билан бир мато ҳўлланиб, оғриган бўғинларга қўйилади ва 4-5 соат кутилади.
Аччиқ қовун сувининг сув ёки сут билан яримга-ярим қоришмаси ҳовучга солиниб, бошни олдинга эгиб, бурунга тортилади; 3-4 сония ушлаб туриб, кейин ташлаш керак. Ярим соат – 4 соат кейин кучли акса уриши ва бурун оқиши бошланиб, 1-3 кун давом этади. Бу сурункали бош оғриғи, мигрен, синузит, мия томирларидаги тиқилишларни ва тузларни, тери ва кўздаги сариқликни кетказади.
Аччиқ қовун миқдори кишининг мизожига қараб ўзгаради. Қон гуруҳи “0” ва “В” бўлганлар аччиқ қовунга кучли реакция беришади. Улар аччиқ қовун сувининг сув ёки сут билан яримга-ярим қоришимини истеъмол қилишлари мумкин.
Оқиш бошланиб, етарли миқдорда бўлмаса, 2/3 аччиқ қовун суви + 1/3 сув аралашмаси, агар бу ҳам етмаса, 3/4 аччиқ қовун суви + 1/4 сув аралашмасини истеъмол қилиш мумкин.
Қон гуруҳи “А” бўлганларнинг мизожи аччиқ қовунга тўғри келади. Шу сабабдан улар аввал 3/4 аччиқ қовун суви + 1/4 сув аралашмасини, кейин соф аччиқ қовун сувидан фойдаланишлари мумкин.
Қон гуруҳи “АВ” бўлганларга эса ҳар хил реакция беради. Бунга барҳам бериш учун улар аччиқ қовун миқдорини бир неча марта текшириб, босқичма-босқич равишда кўтариб боришлари керак. Энг кам дозадан (1/3 аччиқ қовун суви + 2/3 сув) бошлаб, бир-икки кун танаффус билан таъсир қилувчи доза (меъёрни) топгунча тажрибада давом этишади. Тажрибалар ораси мутлақо 1-2 кун бўлиши кераk Ойдин СОЛИҲ


 
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 12:46 | Message # 63
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Қовурилган ва туриб қолган писта, бодом ва шўрданаклар
Маргарин, писта (кунгабоқар) ёғи ва жўхори ёғи каби рафиналанган (тозаланган) қўшимчали ёғлар холестеринни оширади ва томирларда қаттиқ тиқилишлар ҳосил қилади. (“Ёғлар” бўлимига қаранг.)
Кетчуп, сосиска, тайёр тузламалар, қўшимчали мураббо ва сунъий асаллар;
Пасторизе сут, тайёр шўрва ва бошқа туриб қолган маҳсулотлар;
Аспартам, аспасвит, аспамикс, глюкоза, фруктоза каби трансген ширинлаштирувчилар; бўёқ, арома (сунъий xушбўй ҳид), қуюқлаштирувчи, сут кукуни, тухум кукуни, ёғ ва сақловчи моддаларни ўз ичига олган тайёр таомлар, сунъий тайёр мева сувлари ва колали ичимликлар - соғлиққа зарарли, улардан узоқ туриш керак.
Улар буйрак, жигар, мия ва жинсий аъзоларининг тўқималарига зарарли таъсир кўрсатади, хотирани йўқотишга, консентрациянинг (фикрни бир жойга тўплашнинг) бузилишига, бепуштликка, қанд касаллигига, аллергияга, генетик мутацияларга ва бугунгача аниқланмаган (MS каби) касалликларга сабаб бўлади. (“Қўшимча моддалар” бўлимига қаранг.)
“Табиий” дейилган витамин ва дориларнинг барча-барчаси гени ўзгарган маҳсулотлардан олинади. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Кир ювиш порошокларини умуман ишлатмаслик, улардан сақланиш керак. Ёғ эритувчилар, тузларни эритувчилар, қувур очувчилар, хлорли порошоклар ва шунга ўхшаш турли порошоклар ва датаржанлар мия ва тироид тўқималарини зарарлайди, мияда қон айланишини бузиб, MS каби неврологик ва руҳий касалликларга сабаб бўлади. Ўпкадаги бронхлар ва алвеолаларни эритиб, шиширади ва ҳолдан тойдиради, қонга аралашиб аллергияга, бепуштликка ва саратонга сабаб бўлади.


 
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 13:28 | Message # 64
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
qon guruhlari:

1-gruppa - 0,
2-gruppa - A,
3-gruppa - B,
4-gruppa - AB


 
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 13:32 | Message # 65
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Намоз. Намоз вақти

24 соат ичидаги 5 буюк ва 50 кичик актив биоритм даври бор. 5 буюк даврнинг ҳар бири бошланишидаги илк 15 дақиқа биологик актив пайтдир.
Бу вақтларда акупунктур нуқталар тамоман очиқ ҳолатда бўлади. 5 вақт намоз бу 5 буюк биологик даврга тўғри келади. Азондан 15 дақиқа кейин акупунктур нуқталар секин-аста ёпилишни бошлайди ва бу ёпилиш жараёни 1,5-2 соат давом этади.
Аллоҳ расули (с.а.в.) шундай деганлар: “Намоз учун вақтнинг аввали - Аллоҳ ризоси, вақтнинг ўртаси - Аллоҳ раҳмати, охири эса - Аллоҳнинг авфидир”. Бундан ташқари, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар кишилар намозга эрта келишнинг савобини билганларида эди, бунинг учун мусобақалашишар эдилар”.

Намоз. Намоз ҳаракатлари
Рукуъ ички аъзоларни, тухумдон, бачадон, простатит, буйрак, сийдик йўллари ва умуртқа соғлигини сақлайди. Ошқозон, қорин, бел ва гардан мускулларини кучлантиради.
Сажда баданнинг устки қисмларида қон юришини орттиради, мияда суюқлик ва қон айланишини тартибга солади ва сақлайди. Мияни тозалайди, хотирани кучлантиради, тушуниш ва фикрлаш қобилиятини орттиради, ўпка, юрак ва асаб тизимини дам олдиради.
Салом бераётиб, елкаларга қараш кўзлардаги қон айланишининг бузулишидан, кўз мускулларини дангасаликдан, энса ва бўйин суякларига оҳак йиғилишидан сақлайди.
Саждага кетаётиб ва тураётиб қилинган ҳаракат тананинг барча бўғим ва мускулларининг соғлигини муҳофаза остига олади.
Таҳорат ва намознинг моддий фойдаларини санаб охирига етиб бўлмайди. Бу ерда мисол тариқасида уларнинг фақатгина бир нечтаси айтилди, маънавий ҳикматлари ҳақида эса ҳеч гапирмадик.
Соғлиқни сақлаш учун таҳорат қилиш, 5 вақт намоз ўқиш, ҳалол таом ейиш ва ейишни камайтириш етарли.

Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»


 
DURDONDate: Shanba, 18-Yan-2014, 08:33 | Message # 66
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Ари сути
Ари сути ревматизмга, гормон мувoзанатсизлигига, анемияга, ҳолсизликка, ошқозон ва ичак касалликларига, соч тўкилишига, ўпка, юрак ва бошқа касалликларга қарши қабул қилинади. Ари сути таркибида B1, B2, B3, B6, B12, C, H, PP, E витаминлари, аминокислоталар ва органик кислоталар мавжуд. Ари сути совутгичда сақланади.
Қабул қилиш услублари:
10-20 миллиграмм ари сути эрталаб-кечқурун оч қоринга тил остида эритилиб, кейин ютилади. Тўғридан-тўғри ютилса, шифоли хусусиятларини йўқотади.
Ёки:
10-20 миллиграмм ари сути 10-30 гр асал билан аралаштирилиб, бир ой давомида эрталаб-кечқурун оч қоринга оғизда эритилиб ютилади. Бу танадаги безларни тозалаб, уларнинг мувозанатли ишлашини таъминлайди


 
DURDONDate: Shanba, 18-Yan-2014, 08:36 | Message # 67
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Ёғлар
Инсон вужудининг ёғга эҳтиёжи бор: ҳужайра деворларида 50-60 % ёғ бор. Ёғ тери остида, аъзоларнинг ва мускулларнинг атрофида тўпланади ва аъзоларни ташқаридан келган хавфлардан сақлайди. Баданнинг иссиқ ва сув йўқотишининг олдини олади. Тери остидаги ёғ терига эластиклик ва гўзаллик беради, яраланиш ва яллиғланишдан сақлайди. Соч, қил, териларни юмшатади ва порлатади. Бундан ташқари, ёғ ҳам эриган витамин ва озиқ моддаларни ташийди ва сингишига ёрдам беради. Ошқозонни секин тарк этиши сабабли тўқлик ҳиссини беради.
Тўймаган ёғлар “Омега-3” ва “Омега-6” ҳужайра деворларининг тузилиши, ҳужайранинг ўсиши ва бўлиниши, қон босими ва холестерин миқдорининг мувозанатлашишига, томирларда қон қуюқлашуви ва ёғ бирикишининг олдини олишда, томирлар зарарланишининг камайиши ва тузалишига ҳамда иммунитет тизимининг ишлашига ёрдам беради.
Инсон бадани идеал ўлчовдаги "омега" ёғларини зайтун ёғи, ёнғоқ, ёнғоқ ёғи, зиғир уруғи ва ёғи, ёғли балиқ, янги тухум, семизўти ва уруғи, қичитқи ўти (газанда) ва уруғи, ва барча яшил баргли сабзавотлардан олади.
Ловия ва кунгабоқар ёғлари ҳам омега ёғига бой. Фақат бугунга келиб, улар ёғ синфидан чиқиш арафасида. Чунки ловия ва кунгабоқар ёғларини ишлаб чиқаришда фақатгина GM уруғлар қўлланилади.
GM маккажўхори, GM кунгабоқар ва кўплаб GM уруғларидан олинган суюқ ёғлар гидроген қилинмаган бўлсалар ҳам, ҳазм бўлмайди. Чунки табиатда мавжуд бўлмаган, яратилмаган таом учун ҳазм тизими ҳам яратилмаган. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Ўсимлик ёғлари азалдан уруғлардан совуқ сиқиш йўли билан олинар эди. Бугун эса ёғ экстракти сиқиш машиналари томонидан 110°C иссиқликда ва юқори босимда токсик кимёвий ёғ ажратувчилар ёрдамида олинади.
Қўлланилган бу иссиқлик, босим ва кимёвий ажратувчилар бойитилмаган ёғ кислоталарининг углерод боғларини узади, якка-якка радикал моддалар ҳосил қилади ва улардан ҳимоя қилувчи “Е” витаминини йўқ қилади.
Бу жараёндан ўтган зиғир уруғи, кунгабоқар ва жўхори ёғлари каби ўсимлик ёғлари саратон, қандли диабет, жигар касалликлари ва мияда юзага келадиган муаммоларга сабаб бўлади. Экстракциядан кейин баъзи ёғлар гидрогенлаштирилади.
Маргаринлар, буткул ва қисман гидрогенлаштирилган ўсимлик ёғлари бу гуруҳга киради.


 
DURDONDate: Shanba, 18-Yan-2014, 08:36 | Message # 68
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Соғлом кишининг ҳафтада 2-3 марта ёғ ейиши танага кифоя қилади. Ёғ истеъмол қилинмаса ҳам, тана ўз ёғини чиқаради. Аммо пайғамбаримиз (с.а.в.) “40 кунгача гўшт ва ёғли нарса емаслик ахлоқни бузади, киши табиатини ўзгартиради”, деганлар.
Қўп ва зарарли ёғ томирларда кичик доначалар ҳосил қилади. Бу доначалар қон билан айланиб, холестерин билан қопланишни (ёпилишни) бошлайди ва терининг ёғ безларига боради, у ердан хуснбузар ва чибон шаклида тери устига чиқади.
Қондаги кўп ёғнинг хуснбузар ва чибон шаклида тери устига чиқиши энг зарарсиз йўлдир. Бундан ҳам ёмонроғи қондаги ортиқча ёғларнинг “холестеринли халтачалар” ҳолида томир деворларига ёпишиб, оҳак билан қопланишидир. Шундай цементланланган томир деворлари қаттиқлашади, қалинлашади. Натижада, томирлар торайиб, қон айланиши секинлашади ва қон қуюқлашади. Қон торайган томирлардан аъзоларга етарли миқдорда етиб бормайдиган ҳолга келади, аъзолар кислороддан ва зарурий озуқалардан маҳрум қолиб, заифлашади. Томирнинг қопланган жойида томир портлаши ёки некроз, яъни тўқима ўлими келиб чиқади. Некроз юзага келган жойда эса яра, қонаш, яллиғланиш ва қаттиқлашиш ҳодисалари бўлади.
Юксак холестериндан қутулиш учун холестеринни дори билан туширмасдан, озиқланишни тартибга солиш, зайтун ёғи ейиш, саримсоқли дори ичиш, жигарни тозалаш керак бўлади. Холестеринни тушириш учун бу тадбирнинг ўзи кифоядир.


 
DURDONDate: Shanba, 18-Yan-2014, 08:40 | Message # 69
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Гидрогенланлаштирилган ёғлар:
Кунгабоқар, жўxори, пахта ёғи каби ёғлар ёниш даражасини кўтариш, чидамли ҳолга келтириш ва тоза сақлаш муддатини узайтириш учун гидрогенлаштирилади. Гидрогенлаштириш – суюқ ёғларнинг молекуляр таркибига юқори босимда катализатор билан гидроген атомларини қўшиб, суюқ ёғларнинг кимёвий таркибини ўзгартиришдир. Ёғлар табиий бўлсалар ҳам, бу жараёндан кейин таомлик хусусиятини йўқотишади.
1940 йиллардан бошлаб қилинган тажрибаларнинг кўрсатганидек, гидрогенлаштирилган ёғлар саратон, юрак ва қон томир касалликлари, қанд диабети, обезит, юқори холестерин, иммунитет тизими касалликлар ва бошқа бир қатор муаммоларнинг сабабчисидир.
Маргарин ишлаб чиқарилаётганда кунгабоқар, ловия, хурмо ва жўхори ёғи каби турли ўсимлик ёғлари аралаштирилади ва никель катализатор билан гидрогенлаштирилади. Бу жараёнда ёғда эриган глицерол ва лецитин (чўчқа глицероли ва лецитини бўлиши мумкин) каби эмулгаторлар, А, Д, Е витаминлари ва маргаринга таъм ва ҳид берадиган сариёғ, зайтун аромати каби табиийга ўхшаш ароматлар қўшилади.
Цитрик, лактик кислота, калий сорбат каби турли сақловчи моддалар, сув, ёғсиз сут кукуни, туз қўшиб, аралаштирилади. Бунинг натижасида маргариннинг кимёвий таркиби билан пластмассанинг кимёвий таркиби ўртасида фақатгина бир молекула фарқ қолади. Синтетик модда хусусиятларига эга бўлган маргаринни инсон ёки ҳайвон ҳазм тизимининг ҳазм қилиши имконсиздир.
Гени ўзгартирилган уруғлардан олинган ёғлар, гидрогенлаштирилган суюқ ёғлар ва маргаринларнинг зарарлари:
Ҳазм бўлмайди, танада тўпланади.
Жигарни бузади, ҳуснбузарларни кўпайтиради.
Ёмон холестеринни оширади, яхши холестеринни туширади.
Tомирларда тўпланади ва уларни торайтиради, қаттиқ тиқилишларни ҳосил қилади.
Қон босимининг юксалишига сабаб бўлади.
Асеросклероз ва коронар юрак касаллиги ва саратон xавфини кўпайтиради.
Она сутини камайтиради ва сифатини туширади.
Иммунитет тизимини заифлаштиради.
Инсулин фаоллигини тушириб, қонда қанд миқдорининг ортишига сабаб бўлади. Сўнгги йилларда Америка ва Оврупада гидрогенлашган ёглар ва маргарин таъқиқланди. Mаркет пештахтларидан тўплаб, олиб кетилди. (Бу маҳсулотлар ислом ўлкаларига юборилиб, ўрнига зайтун ёги ва думба ёги олинган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас)
Қиздирилгандан кейин туриб қолган ёғда ёки қайта ишланган озуқалардаги ёғда ёғ оксидланиши билан токсик хусусиятдаги перокситлар ва мустақил радикаллар келиб чиқади, бу эса ўта xавфлидир. Шу сабабдан қовурилган ва туриб қолган бодом, писта ва арахис, чипс, печенье, туриб қолган тайёр таомлар ва қовуришда бир мартадан қўп ишлатилган ёғларни истеъмол қилиш тўғри эмас.
Бодом, писта ва арахис каби маҳсулотларни қовурилгандан сўнг куттирмасдан ейиш керак.
Пишириш жараёнида мустақил радикал моддалар юзага келиши сабабли табиий ўсимлик ёғларини ҳам бир марта ишлатиш керак.
Ҳайвон ёғлари, яъни бойитилган ёғлар эса ТВ ва бошқа ахборот воситалари тарғиб қилгани қадар xавфли эмас. Миямизнинг таxминан 60% ёғ кислоталаридан ташкил топади. Бунинг ярми бойитилмаган ёғ кислоталари, қолган ярми эса бойитилган ёғ кислоталаридир. Бойитилган ёғлар ҳужайра деворининг 50%ни ташкил қилади ва ҳужайра метаболизмида муҳим рол ўйнайди. Улар суякларга кальций келишини, жигарнинг токсинларидан ҳимояланишини таъминлайди ва яхши холестерин (HDL) миқдорини оширади. Бундан ташқари, ҳазм тизими аъзоларини зарарли бактериялардан сақлайди, иммунитет тизимини қувватлантиради.
Гўшт ўз ёғи билан пиширилса, ҳазм бўлиши осон кечади. Гўшт ўзидан бошқа ёғда яхши ҳазм бўлмайди. Қон гуруҳи “О”, “В” ва “АВ” бўлганлар табиий озиқланган ҳайвонларнинг ёғини гўшти билан бирга бемалол истеъмол қилишлари мумкин. Аммо ҳайвон гўштини ҳазм қила олмайдиган “А” қон гуруҳига мансуб кишилар фақат ҳайвон ич ёғини таом билан ейишлари мумкин.
Бойитилган ёғлар доғлаш ва пишириш жараёнларида бузилмайди. Шу сабабдан қизартириш ва қовуриш ишларини бу ёғларда қилиш тўғридир. Фақат табиий озиқланмаган ҳайвонларнинг ёғи зарарли ҳисобланади. Чунки ҳайвон танаси ҳам худди инсон танаси каби камчилиги бўлган ҳазмдан сўнг қолиб кетган заҳарларни ёғда тўплайди.


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Search: