• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Муслиманинг дин китоби
Муслиманинг дин китоби
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:49 | Message # 31
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ

Севимли қизим. Ҳажнинг фарзи учтадир. Биринчиси, эҳромга киришдир. Эҳром бир лунги, сочиқдан иборат. Икки ракаат намоз ўқилгач талбия айтилади. Бинобарин, талбия ҳам ҳаждаги фарз амаллардандир. Талбия беш вақт намозда, йўлда айтилади. Бинобарин, талбия ҳам ҳаждаги фарз амаллардандир. Талбия беш вақт намозда, йўлда айтилади. Ҳаж қилишликка ният ҳам фарздир. Миқот дейилувчи Каъбага яқин жойда ҳожилар дунё кийимларини ечиб эҳромга кирадиган жойда ният қиладилар. Бу ерда ғусл қилинади, имкон торроқ бўлса таҳорат олинади. Аллоҳ ризолиги учун икки ракаат намоз ўқилади. Уч марта талбия айтилгач, қўлларни очиб ҳажга ният қилинади. Ҳажга ният уч хилдир: биринчиси, Ҳажжи қирон (Ҳаж билан умранинг эҳромини жаьм этмоқ, яьни иккиси учун бирдан эҳромга кириш. — Тарж.)га ниятдир. Ҳажжи қироннинг вазифалари оғир бўлганлиги учун, сен бундай ҳаж қилишликка ният қилолмайсан. Сен ҳажжи таматтуга ният қиласан. У қуйидагичадир: "Аллоҳим, мен шу онда ҳажжи таматтуга ният қилдим. Менга қўлайлик эҳсон айла. Қилаётган ҳажжимни даргоҳи иззатингда макбул ҳажлардан қил". Бу ниятдан сўнг ҳаж учун лозим бўлган амалларни бажарасан. Каъбани зиёрат учун Умрага ният қилиш ҳам бор. Умра зиёрати ҳаж кунларидан бошқа кунларда бўлади. Ҳажнинг учинчи фарзи Арафотда вақфа туришдир. Мино дейилувчи жойда қурбонлик моллари суйилгач, ҳожилар Байтуллоҳга қайтиб, уни тавоф этишади. Бу ҳам ҳаждаги фарз амалларидандир. Ҳаж амалларини бажарищда аёллар эркаклардан қуйидагича фарқ қиладилар. Эркаклар ҳажда бошларини очадилар, бироқ аёллар очмайдилар. Эркаклар талбияни баланд овозда, аёллар эса ўзлари эшитадиган даражада айтадилар. Каъбани тавоф қилаётганда, Сафо-Марва орасидаги жойларда, шайтонга тош отишда аёллар югуришмайди, сочларини олдиришмайди, фақат сочларидан бир парча кесиб олишади. Аёллар эҳромда кийим кийишган бўлишади. Ҳажда аёлларга тикилган (одатдаги) кийим кийиш, махси кийиш, рўмол ўрашга рухсат берилган. Аёллар Ҳажари Асвадни қўл суриб ўпмайдилар. Орқароқда туриб салом берадилар.

Севимли қизим. Ҳажга бораётган аёлнинг ёнида албатта маҳрами, яъни никоҳи ҳаром бўлган бир эркак бўлиши керақ. Аёл покиза бўлмаган кунларида Каъбани тавоф этолмайди. Аёлнинг маҳрами — унинг отаси, укаси, эри, куёви, эмизган ўғлидир. Булар билан аёл хажга бора олади. Ёлғиз ёки бошқа бир шерик билан асло бориши мумкин эмас. Бунга имкон бўлмаса, хажжул бадал тариқасида олдин хаж фарзини адо этган бировни ўз ўрнига пул бериб жўнатади.


 
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:51 | Message # 32
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


ҲАРОМ НАРСАЛАР ВА ҲАРОМ АМАЛЛАР

Севимли қизим. Қуйида сенга динимиз ҳаром қилган амалларни санаб ўтмоқчиман. Булар: Аллоҳдан бошқасининг номига қурбонлик суйиш, ўз-ўзидан ўлган ҳайвон гўштини ейиш, Аллоҳдан бошқаси учун суйилган ҳайвон гўшти, зино, қимор уйнаш, ароқ, маст қилувчи бутун нарсалар, ёпиб юриш керак бўлган жойларни ёпмасдан юриш, мунажжимларга, коҳинларга, фолчилар-га ишониш, бировни ғийбат қилиш, ёлғон гапириш, бировга туҳмат қилиш, ҳеч қандай сабабсиз ажралиш, қалбларни ўлдирувчи ёмон ният, ноҳақ одам ўлдириш, камбағаллик қўрқуси, яъни боқолмасликка андиша қилиб ҳомилани олдириш, сеҳргарларга ишониш, ёлғондакам қасам ичиш, исрофгарчилик, молни кераксиз ўринда ишлатиш, ота-онага итоат этмаслик (улар куфрга, нощаръий йўлларга бошласалар табиийки итоат этмайсан. - Тарж), ўғрилик. Санаб ўтилган бу амалларни қилганлар гуноҳкор бўлишади.

Севимли қизларим, ҳаром амаллардан узоқ юринг, Аллоҳнинг буйруқларига итоат этинг. Шундай қилсангиз, Аллоҳ наздидаги энг суюкли, шарафли қуллардан бўласиз, дунёвий ва ухровий саодатга эришасиз, иншоАллоҳ. Бу гўзал илмларга амал қилаётган сизлардан ҳам бахтиер инсон борми дунёда!


 
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:53 | Message # 33
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


32 ФАРЗ ИЙМОННИНГ ШАРТИ ОЛТИТА:

1) Аллоҳнинг ягоналигига ишонмоқ;

2) Аллоҳнинг фаришталарига ишонмоқ;

3) Аллоҳнинг китобларига ишонмоқ;

4) Аллоҳнинг пайғамбарларига ишонмоқ;

5) Ўлгандан кейин тирилишга ишонмоқ;

6) Тақдирга, яъни яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам Аллоҳ томонидан эканлигига ишонмоқ.

ИСЛОМНИНГ ШАРТИ БЕШТА:

1) Намоз ўқиш;

2) Рўза тутиш;

3) Закот бериш;

4) Ҳажга бориш;

5) Калимаи шаҳодат келтириш.

ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗИ ТЎРТТА:

1) Юзни пешонанинг соч чиққан кисмидан ияклар остигача ювиш;

2) Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш;

3) Бошнинг тўртдан бир қисмини масҳ этиш;

4) Оёқларни тупиқлари билан қўшиб ювиш.

ҒУСЛНИНГ ФАРЗИ УЧТА:

1) Оғизни яхшилаб ювиш;

2) Бурунга ачиштиргунча сув тортиб ювиш;

3) Бутун вужудни бирор қуруқ жой қолдирмай ювиш.

ТАЯММУМНИНГ ФАРЗИ УЧТА:

1) Ният қилиш;

2) Икки қўлини тоза тупроққа уриб юзга суриш;

3) Қўлларини иккинчи марта тоза тупроққа уриб, билакларга суриш;


 
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:54 | Message # 34
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


НАМОЗНИНГ ФАРЗИ ЎН ИККИТА:

Олтитаси намознинг ичида, олтитаси ташқарисида. Ташқаридагиларига шарт дейилади. Булар бажарилмай, намозни бошлаб бўлмайди.

НАМОЗНИНГ ОЛТИ ШАРТИ:

1) Таҳорат бўлмаса таҳорат олиш, жунуб бўлса ғусл олиш;

2) Вужуд, кийим, намоз ўқиладиган жойнинг тоза бўлиши;

3) Аврат жойининг беркитилиши. (Эркакларнинг ав¬рат жойи киндикдан оёқ тўпиқларининг остигача.) Аёллариинг юзи, оёқ тўпиқлари, билакларининг пастдан ташқари қолган бутун вужуди аврат (яъни беркитилиши лозим) жойлардир. Аврат жойидан уч бармоқ миқдорича кўринса, намоз саҳиҳ бўлмайди.

4) Қиблага томон бурилиш;

5) Намозни вақтида ўқиш;

6) Ўқиётган намозга ният қилиш;

НАМОЗНИНГ ОЛТИ РУКНИ

(ичидаги фарзлар):

1) Ифтитоҳ такбири;

2) Тикка туриш;

3) Қуръон ўқиш;

4) Руку килиш;

5) Сажда қилиш;

6) Охирги тахиййатда ўтириш (қаъдаи охир).

Аллоҳ Субҳанаҳу таолонинг ўн тўрт сифати бор. Олтитаси Сифати Зотийа, саккизтаси Сифати Субутийадир.

СИФАТИ ЗОТИЙАСИ ҚУЙИДАГИЛАР:

1) Вужуд (Борлиги);

2) Қадийм (Аввали йўқ);

3) Бақо (Охири йўқ);

4) Вахдонийат (Бирдир);

5) Мухолафатун лул-ҳаводис (ҳеч бир яратилмишга (маҳлуққа) ўхшамайди);

6) Қиём бинафсиҳи (Макондан муназзаҳдир).

СИФАТИ СУБУТИЙАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАР:

1) Ҳаёт (Тирикдир);

2) Илм (Билгувчидир);

3) Самиъ (Эшитгувчидир);

4) Басар (Кўрувчидир);

5) Ирода (Хоҳлатая ишини қилувчидир);

6) Қудрат (Ҳар нарсага кучи етувчи);

7) Калом (Сўзлайди);

8) Таквин (Бутун маҳлуқотларни яратгувчидир).

ТЎРТ МАЗҲАБ БОР:

(Тўрт шариат йўли)

1) Ҳанафий;

2) Ҳанбалий;

3) Шофиий;

4) Моликий.


 
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:55 | Message # 35
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


МУСУЛМОН БОЛАЛАРИГА ДИНИЙ САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

— Мусулмонмисан?

— Алҳамдулиллаҳ мусулмонман.

— Алҳамдулиллаҳ нима дегани?

— Ҳамд (мақтов) Аллоҳга хосдир, дегани.

— Қачондан бери мусулмонсан?

— "Қолу бало"дан бери.

— У нима дегани?

— Бу "Аҳди мисоқ"дир, яъни Ҳақ таоло руҳимизни яратганида уларга хитоб қилиб "Аласту бироббикум?" — Мен сизнинг Роббингиз эмасманми? — деб сўраган. Руҳлар эса "Бало", яъни Сен бизнинг роббимизсан, деганлар. Шундан буён мусулмонман, демакдир."

— Шу ҳолда кимнинг қулисан?

— Албаттаки, Аллоҳнинг қулиман.

— Аллоҳни қандан биласан?

— Аллоҳ бирдир, аввали ва охири йўқдир, азалий ва абадийдир, макони йўқдир.

— Кимнинг умматисан?

— Охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг.

— Пайғамбаримизнинг нечта исмлари бор?

— Гўзал исмлари кўп, бироқ шу тўрттасини билиш лозим ва шартдир: Муҳаммад, Мустафо, Аҳмад, Маҳмуд.

— Пайғамбаримиз қаерда туғилдилар ва ҳозир қаердалар?

— Маккада туғилдилар. Эллик ёшларидан сўнг Мадинага кетдилар. Ҳозир у ердаги "Равзаи мутахҳара" дейилувчи жойдалар. Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналариники Оминадир.

— Эътиқодда қайси мазҳабдасан?

— Аҳли суннат вал-жамоатдаман.

— Бу нима дегани?

— Пайғамбаримиз ва саҳобаларининг эътиқодлари буйича боришдир.

— Амалда мазҳабинг қайси ва у мазҳабнинг имоми ким?

— Амалда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа мазҳабидаман. Бу киши Ҳанафий мазҳабининг имомилар. Асли исмлари Нуъмон. Оталарининг исми Собит.

— Шариатда далилим тўртта:

1) Китоб;

2) Суннат;

3) Ижмои уммат

4) Қиёми фуқаҳо, яъни шариатдаги ҳар қандай масала Қуръон ё ҳадис, асҳобнинг иттифоқи ё бутун дин олимларининг ижтиҳоди билан маълум бўлади, ҳал қилинади.

- Аллоҳ томонидан нечта китоб юборилди ва бу китоблар қайси пайғамбарларга келди?

- Тўрт илоҳий китоб қуйидаги пайғамбарларга келди. Забур – Довуд алайҳиссаломга, Таврот – Мусо алайҳиссаломга, Инжил – Исон алайҳиссаломга, Қуръон – Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга.


 
BAXORDate: Shanba, 17-Sen-2011, 21:59 | Message # 36
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


МАҲР

Маҳр никоҳ аҳди ўтказилиши билан қиз эга бўладиган молдир. Қиз никоҳдан кейингина маҳрдан воз кечиб, уни эрига бағишлаши мумкин. Севгили қизим. Маҳрда аёлнинг қадрини юксалтириш, эҳтиёжларини қўлайлаштириш, истиқболини таъмин этиш ва сарполарини тайёрлашга ёрдам бериш каби фойдалар мавжуд. Маҳр эркакни қарзга ботирар миқдорда кўп ҳам, қизнинг қалбини ўкситадиган даражада кам ҳам бўлмаслиги керак.

ҚАЛИН

Ҳозирги пайтда ҳам қиз узатаётган оила турли сабаблар ва асосан қалин баҳонасида йигит томонидан пул олиш одати бор. Бу пулнинг ўлчовлари динимиз ҳукмлари доирасида қандайлигини билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмас. Зеро, ушбу одат шаҳару қишлоқларга бирдай ёйилиб кетган. Агар бу пул маҳр бўлса, шубҳасизки, қизнинг молидир. Қизнинг отаси бу пулнинг бир чақасига ҳам эгалик қилишга ёхуд ундан фойдаланишга ҳаққи йўқ. Шунингдек бу пул қизни сотиш бадали ҳам бўлолмайди. Модомики, пулни қизнинг отаси оладиган бўлса, бу пул моҳият эътибори билан порага айланади ва у ҳаромдир. Мушук боласини еяётган пайтида уни ўзи ейишни орзу қилган бирор жонзотга ўхшатиб, кейин ер экан. Замонамизнинг айрим диёнатини йўқотган ва назари паст баъзи кишилари олаётган қалин пулларни маҳрга ўхшатиб, уни шариатга мослигини исботлашга уринишиб, аслида ҳаромни ейишмоқда. Ислом динига эътиқодда бўлган ота бундаё пулни қабул қилмаслиги, жоҳилият сабаби билан олдин билмасдан олиб қўйган бўлса, қайтариб бериши керак.

НИШОН

Ўлкамизда қадимдан одат тусига кирган "айтиб қўйиш", "белгилаб қўйиш", нишон, фотиҳа каби таомиллар никоҳ ҳисобланмайди. Узук тақилиши ва икки томоннинг бир-бирига турли совға-саломлар юбориши, келажакда оила қуришга ваъда бериш кабилар никоҳ ўрнига ўтмайди. Никоҳ, маълум шартлар доирасида, энг муҳими, таклиф ва қабулнинг гувоҳлар олдида эшитилиши билан ҳаққонийлашади. Ваъдалашиш — никоҳ дегани эмас. Чунки никохда қиз ёки йигитнинг номидан, уларнинг отаси, онаси ёки яқинлари гапиролмайди. Фотиҳаланганлар никоҳли бўлмаганлиги боис бир уйда қолишолмайди, қўл ушлашолмайди, бирга саёҳатга чиқишолмайди, тасодиф туфайли улардан бири вафот этса, иккинчиси унга ворис бўла олмайди. Шундай қилиб, йигит билан уйланишга ваъда берган қиз, у билан никоҳли бўлмагани учун ҳам, бошқа биров билан турмуш қуриши мумкин. Фотиҳаланганлар ёки никоҳдан ўтганлардан бири ни¬коҳдан воз кечса, никоҳдан олдин бирортаси қазо қилса, маҳр учун берилган нарсалар қайтиб олиниши мумкин. Ҳатто бу ашёлардан фойдаланилган бўлса-да. Ушбу фикрларни ўқигач, кўпчилик ёшларимизда, балки оила қурганларнинг баъзиларида турли эътирозлар туғилиши мумкин. Биз уларга шу нарсани айтмоқчимиз-ки, Аллоҳ ризолигидаги, Пайғамбаримиз суннатларига мос оила қуришга қўлимиздан келганича ҳаракат қилайлик. Агар билмасдан, баъзи хатоларга йўл қўйган бўлсак, Аллоҳдан хатоларимизга мағфират сўраб тузатишга киришайлик. Қолганига Унинг Ўзи мададкор. “Ким чиройли ва ҳақ суннатга амал қилса, жаннатга киради”, - дейдилар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло барчамизни ҳидоятга йўллаб, охират саодатига эриштирсин.


muslima.uz dan oldim


 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 19:19 | Message # 37
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Муслима синглим!
Аллох сизни иффат билан ўз панохида сакласин ва такво зийнатлари билан безасин! Синглим, нажот йўлидан юринг, гафлатдан уйгонинг, сизни жар томон олиб бораётган ва боткокликка тушираётган нарсалардан узок бўлинг!
Кутулиш йўлларидан баъзилари:
1. Уйда, машинада, савдо-сотик дўконларида, тайёра ва бошка ерларда ажнабий эркак билан ёлгиз колмаслик.
Синглим, сиз Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килган ва ўзининг Аллох ва расули соллаллоху алайхи ва салламга итоатсиз бўлишга рози бўлмаган аёл бўлинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Эркак (бегона) аёл билан ёлгиз колар экан, уларнинг учинчиси Шайтон бўлади»- дедилар.
2. Имкони борича бозорларга камрок бориш ва Аллох таъолонинг:
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُن)َّ)
«Уйларингизда ўтиринглар!» (Ахзоб: 33) амрига итоат килиб, уйда ўтиришни лозим тутиш.
Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: «Аёл Аллох таъолога уйида ўтирганидан кўра кўпрок якин бўла олмайди»- деди.
Уйдан чикканинггиз махал ёнингизда эркак махрамингиз ёки сизга якин бўлган ишончли аёллардан бири бўлсин. Сотувчи билан вакор сўзлар билан савдо килинг. Табиийки, динингиз зарарига сўмларингизни оз сарф бўлишига эхтиёж йўк. Аллох сакласин!
3. Уйдан чикишда безаниб ва очик-сочик чикмаслик. Чунки бу – фитна ва одамларнинг нигохини жалб килиш сабабларидан биридир. Зеро, расулулллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимнинг икки тоифаси жаханнамга кирадилар. ....... кийинган ялангочлар, коматлари эгилган ва бошкаларни ўзига жалб килган аёллар....».
Энг яхши пардаланиш - або (кенг кийим) кийиш, кўллар ва оёкларни тўсиш ва атир сурмасликдир. Синглим, сиз мўминлариннг оналари бўлмиш пайгамбаримизнинг беназир рафикалари ва сахобаларнинг рафикаларидан ўрнак олинг. Чунки улар коп-кора кийимларни ўраб чикишар ва хеч бир аъзолари кўринмас эди.
4. Хой, муслима, тубан ойномаларни мутолаа килиш ва хаёсиз фильмларни кўришдан сакланинг! Чунки улар шахвоний хирсларни кўзгаб, фахш ишларни килишни кулайлаштиради, фахш ишларни «севги» ва «садокат» номи билан зийнатли килиб кўрсатади хамда зинони «эркак ва аёл ўртасидаги етилган хиссий алока» деб баён килади. Сиз оилангиз, калбингиз ва аклингизни харом алокалар билан бузманг!
5. Аллох таъоло деди:
(وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ) (لقمان:6)
«Одамлар орасида шунака кимсалар борки, улар жохиллик билан одамларни Аллохнинг йўлидан адаштириш ва Аллохнинг йўлини масхара килиш учун лахвул-хадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Киёмат кунида жаханнамнинг хор килгувчи азоблари бор» (Лукмон: 6).


 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 19:20 | Message # 38
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Муслима синглим,
кўшик ва куйларни эшитишдан сакланинг. Куръон оятларини эшитишга, зикр ва истигфор айтишга одат килинг. Ўлимни ёдингизга олиб килган ишларингизни хисоб-китоб килинг. Аллохга осий бўлган он, Аллох сизга инъом килган неъматларга нонкўрлик килган бўлиб, Аллох сиздан уларни тортиб олишини унутманг.
6. Олий, Кудратли ва барча сирларни Билиб турадиган зотдан кўркиш, хавф турларининг энг буюги бўлиб, гунох ишлардан тўсади. Фараз килинг: мингдан бир имкониятда адашиб, зино килиб кўйсангиз ва бу кабохатни ота-онангиз, ака-укангиз, акраболарингиз ва умр йўлдошингиз билиб колса, нима содир бўлиши мумкин??!! Уларнинг тасаввури ва тилларидан, хатто, ўлаётган пайтингизда хам: «У – зония эди!», деган фикр ва сўзлар чикмайдими?!
7. Муслима синглим, дугоналарингиз сизга ёрдамчи ва сизни тўгри йўлга йўлловчи солихалар бўлсин. Чунки инсон ўта заиф бўлиб, шайтонлар уни чор атрофдан ўраб олгандир. Ёмон дугонадан узок бўлинг! Чунки у, ўгри каби билдирмай келади-да, сизни харом ишга судраб, ўзи кочиб колади. Сиз расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амакилари (Абу Толиб) ни эсланг. У - ёши улуг ва акли расо инсон эди. Бирок, ўлими олдида хузурига келган ёмон дўст - Абу Жахл унинг мушрик бўлиб вафот этишига сабаб бўлди.
8. Муслима синглим, кўп дуо килинг. Чунки пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дуо ва истигфорни кўп килар эдилар.
9. Муслима синглим, ўтаётган хар бир онингизда Куръон ўкинг ва имкони борича ундан ёд олинг. Агар химматингиз олий бўлса, Куръон ёдлатиш хужраларига боринг ва Куръон ёдланг! Чунки нафсни тоат-ибодат билан чалгитмасангиз, сизни гунох ишлар билан чалгитади.
10. Синглим, вактингизни ўтказиш ва хирсингизни кондириш учун харом муносабатлар куриш, рухан пучлик ва юрак торлиги бўлиб, унинг манбаи тоат ва ибодатдан узокликдир:
(وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى) (طـه:124)
«Менинг зикримдан юз ўгирган одам учун огир хаёт бор» (Тоха: 124).
11. Муслима синглим, тез кунда бу дунёдан хаётингиз давомидаги барча нарсаларни ёзган номалар билан сафар киласиз. Агар бу номалар тоат-ибодат билан тўла бўлса, хурсанд бўлинг, агар бошкача бўлса, ўлимдан аввал тавба килишга шошилинг. Чунки киёмат – хасрат кунидир..
(وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ) (مريم:39)
«Уларни хасрат кунидан огохлантиринг!...» (Маръям: 39).
У кун – расво бўлиш, номалар учадиган ва эмизаётган она чакалогидан воз кечадиган кундир! Бундан ташкари, кабрга ёлгиз кўйилиш дахшатини хам эсланг!
12. Муслима синглим, телефон кўплаб хотин-кизлар учун тузокка айланди. Сиз улардан бири бўлманг. Агар биронта бўри сифат эркак билан балоланиб, у билан харом алока кура бошлаган бўлсангиз, кучайиб кетишидан аввал зудлик билан у алокани узинг ва унга эркаклар кандай бўлиши кераклигини етказинг. Чунки Аллох таъоло сиз учун бир кенглик ва нажот беришини унутманг!
13. Эй, сиз, бахт-саодатни излаб, жаннат сари тиришаётган синглим, излаган нарсангиз – жаннат, Аллохга итоат этиш ва Унинг фармонларига бўйинсунишдадир.
(مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً) (النحل:97)
«Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган холида солих амалларни килса, биз унга покиза хаёт ато этамиз» (Нахл: 97).
Муслима синглим, гунохни тарк килиш, тавбани излашдан кўра осонрокдир. Мен сизга расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг ушбу хадисларини эслатмокчиман: «Агар аёл беш (вакт намоз)ини тўкис адо этса, (рамазон) ойи (рўзас) ини тутса, жинсий аъзосини сакласа ва умр йўлдошига итоат этса, жаннатга хохлаган дарвозасидан киради».
Муслима синглим, Аллох таъоло сизни хидоятланган, бокира, хаёли ва иболилар хамда дахшатли махшаригохда:
)ادْخُلُوا الْجَنَّةَ لا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلا أَنْتُمْ تَحْزَنُونَ) (الأعراف:49)
«...жаннатга киринглар сизларга хавф хам йук, сизлар хеч гамгин хам бўлмайсизлар!» деб чакириладиган кунда ибодатгўй солихалар каторида килсин (Аъроф: 49).


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:21 | Message # 39
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Сочни қора рангга бўяш
Риёзлик Н. А. М.: Хотин киши сочини қора рангга бўяши мумкинми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Хотин киши ва бошқаларнинг оқарган тукларини қора рангга бўяшлари жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оқ тукларни(нг ранггини) ўзгартиринглар, бироқ, қора рангдан йироқ туринглар!»– деганлар (Имом Муслим 3925).

Қора рангдан бошқа рангларга бўяшнинг зарари йўқ хина ва катмни қориштириб, бу қоришма қораликдан чиқиб қизил ва қора ранглари ўртасида (жигарранг) бўлса, ишлатса бўлаверади.


 
DURDONDate: Seshanba, 12-Fev-2013, 18:30 | Message # 40
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аёлнинг 10 сифати . . . ! ! !

Оила тотувлиги, обрў-этибори, фарзандлар камоли, ҳаммаси аёллар қўлида. Аммо бунга эришиш онсон эмас. Қуйида ҳар томонлама етук аёлнинг 10 билан танишамиз . . .
1.Муслима аёл АЛЛОХ таолога масият бўлмаган барча нарсада эрининг росилигини топишга ҳаракат қилади. Умму Салама росияллоху анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоху алайхи вассалам: Қай бир хотин ўлса-ю эри ундан рози бўлса, у жаннатга киради, дедилар.
2. Хаётда энг гўзал фазилат қаноатдир. Рисоладаги хотин ўзини бу фазилат билан зийнатламоғи даркор. Турли ҳою ҳавас деб, зеб-зийнат талаб қилиб, эрини қийин аҳволга солиш яхши эмас.
3. Эрга иҳлос билан ҳизмат қилиш ҳам аёлнинг одобларидан биридир. Улуғ имомлардан бири Жафари Содиқ: Битта солиха аёл ўз эрига етти кун ҳизмат қилса, АЛЛОХ унинг қаршисидан дўзохнинг етти эшигини ёпади ва жаннатнинг саккиз эшигини очади, деган эдилар.
4. Хотин оилада амаларга одатланиши лозим. Қурон ўқиш, ахборотладан хабардор бўлиш, хақиқатни ҳимоя қилиш шу жумладандир. Чунки оқила ва марифатли аёл хамиша эзозда , этиборда бўлади.
5. Уйнинг саранжон-саришта бўлиши ҳам асосан хотин кишига боғлиқ. Уйининг зийнат нақш-нигорда эмас, балки саришталик, тотувлик ва меҳр-муҳаббатда эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.
6. Хотин киши ўз эрини гунох ишлардан қайтаргани савобли ишларга ундагани мақул. Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.): Мўмин банда аллохга бўлган имондан кейин эриршган энг яхши нарса солиха хотин бўлиб, унга қараса хурсанд қилади ва АЛЛОХнинг амирини бажаришда ёрдам беради, деган эдилар.
7. У ўз эрига ҳар дамда яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлади. Уни сабирли бўлишга, тушкун кайфиятда бўлган кунларида кўнглини чўктирмай доим олдинга интилшга ундайди.
8. Аёл ўз эрининг ярин ёрдамчиси, ишончли кишиси бўлиб ҳамма ишларини тартибга солиб туради. Унинг қилмоқчи бўлган ишларига хурмат билан қараши керак. Чунки у бу ерда роҳат-фароғат топади, хузур кўради.
9. Аёл эр хузурид ширинсуҳан, хушмуомла бўлиши билан бирга, тоза, чиройли кийнган, зийнатланга ҳолда юриши керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик, руҳига сокинлик киритади, қалбига қувонч бағишлайди.
10. Рисоладаги аёл эринин олдида ҳам, ортидан ҳам обройини , молини сақлайди, шарафини муҳофаза қилади . . . ! ! !


 
DURDONDate: Yakshanba, 03-Mar-2013, 02:19 | Message # 41
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Кош териш

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам куйидаги сўзлари билан кош теришни харом килиб, кош терган кимсани лаънат килдилар: «Аллох таъоло тери остига ранг ўтказиб баданга накшлар солган ва солдирган, зония, чаккаларидаги тукларни юлган ва юлдирган, гўзаллик учун тиш ораларини очган ва Аллохнинг яратишини ўзгартган хотин-кизларни лаънат килди» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Аллохнинг яратишини гўзаллик учун ўзгартган барча одам, бу хукм остига киради.

Сочни калта килиш.

Сочни калта килиш уч турлидир:

Биринчи: Агар соч эркакларнинг сочлари каби бўлса, бу – катта гунохларнинг каттарогидан биридир. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (харакат ва кўринишларида) эркакларга ўхшаган аёлларни лаънатлаб дедилар: «Уч тоифа одам жаннатга кирмайди ва уларга Аллох таъоло карамайди хам: ота-онасига ок бўлган, эркакларга ўхшаган аёл ва даюс» (Насоий ва хоким ривояти. Хоким: «Бу хадиснинг ривоят силсиласи соглом-сахих»- деди).

Иккинчи: Агар аёлнинг сочи эркаклар сочи кадар бўлмаса, имом Ахмаднинг сўзларига кўра макрухдир.

Учунчи: Агар аёл сочини кофир аёлларнинг соч кискартиришига ўхшаш кискартирса, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларига биноан харомдир: «Ким бир халкка ўхшаса, бас, у улардан биридир» (Имом Ахмад ва Абу Довуд ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «сахих»- деди).

Хаёсиз кийимларни кийиш ва улар билан фахрланиб, шухрат топишни максад килиш

Хаёсиз кийимлар – ё торлиги, ёки кўкраклар ва болдирларни очиб турадиган одатдан ташкари тарздаги кийимлардир. Унутмайликки, бу кийимларни хотин-кизлар олдида хам кийиш гунохдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу ва бу каби хотин кизлар хакида шундай дедилар: «Жаханнамга тушадиган икки тоифа борки, мен уларни кўрмадим: кўлларида сигирнинг куйруги каби камчилари бўлган ва бу камчилар билан одамларни урувчи одамлар хамда ярим ялангоч, бошкаларни жалб киладиган, бошларини эгилган ўркач каби эгиб юрадиган хотин-кизлар. Улар жаннатга кирмайдилар. Хатто хиди узок-узоклардан келиб турса-да, жаннатнинг хидини хам хидлай олмайдилар» (Имом Муслим ривояти).

Яъни, уларнинг эгнида кийим бўлади, бирок, у ё калталиги, ё шаффофлиги ва ёки торлиги сабабли баданнинг барча ерини тўса олмайди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бу дунёда шухрат кийимини кийган одамга Аллох таъоло киёмат кунида хорлик кийимини кийдиради ва у билан ёкиб юборади»- дедилар (Абу Довуд ва ибн Можжа ривояти. Албоний рахимахуллох бу хадисни «хасан»-яхши, деди).

Атир кўйиб хушбўйланиш

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хушбўйланиб, хидини билишлари учун одамлар олдидан ўтган аёл- зониядир»- дедилар (Имом Термизий ривоят килди ва: «Бу хадис хасан-сахих деди).

Суратга олиш

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Барча сураткаш жаханнамдадир»- дедилар (Имом Муслим ривояти).


 
DURDONDate: Dushanba, 08-Apr-2013, 15:11 | Message # 42
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Азизим, сиз дунёдаги энг мукаррам этилган мавжудотсиз. Лекин шу билан бирга табиатингиз камчиликлар билан безатилган. Ҳаётингиз давомида турли хил ҳолатларга дуч келасиз. Шундай ҳолатларда кўпинча салбий ишларни қилишга мажбур бўлганингизда, илтимос шошманг! Ўз сабрингиз ва матонатингиз ила ҳар қандай шароитда ҳам ёруғ юз ила чиқишликнинг иложи борлигини тушунасиз иншаааллоҳ. Қуйида ёзилган қисқача, бироқ сизга ва бизга озгина бўлса ҳам манфаати тегиши умидида ёзилган қоидалар :

1) Ваъда беришга шошилманг. Аввало, шу иш қўлингиздан келиши ҳақида ўйланг. Агар эплай олмаслигингизни билсангиз, олдиндан айтинг.

2) Кеч қоляпсизми? Сизни кутаётганларни албатта ҳолатингиздан огоҳлантиринг.

3) Ўзгаларнинг орзу нияти устидан кулманг, зеро шу ният сизга боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

4) Сизга ҳоинлик қилганларни олдига қайтманг, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас..

5) Ота – онангиз билан вақтингизни кўп ўтказинг. Улар йўқ бўладиган пайт доим кутилмаганда келади.

6) Мулойимлик , самимийлик ва меҳр шахар аҳлини қиличсиз забт этувчи мафтункор кучлардир. Бу ҳислатлардан тез – тез фойдаланинг

7) Ўз айбингизни тан олишга ўрганинг. Бундай қилолмайман деб ўйласангиз, ичингизда тан олишни бошланг.

8) Нолиш одатидан қутилинг. Энг бездирувчи салбий одатдир.

9) Ҳаттоки ҳақиқий тортишувда ҳам рақибингизни нозик жойини юзига солманг. Чунки, айтган ёмон сўзингизни узоқ эслаб қолади.

10) Тўғри сўзлашга ҳаракат қилинг. Шундагина ҳар бир ёлғон сўзингизни эслаб қолишга мажбур бўлмайсиз.


Лолахон Неъмат қизи


 
DURDONDate: Dushanba, 06-May-2013, 23:49 | Message # 43
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аёллар кандай намоз ўкишади?

Савол:
Менга кизларнинг намоз ўкишини ўргатинг ва тўгри йўлни танлашга ёрдам беринг.
Жавоб:
Бисмиллах вассолату вассаламу ала Расулиллах ва баъд:
Аёллар хам эркаклар каби намоз ўкийдилар, икки жинснинг намозларида фарк йўк. Уларнинг намозларида фаркнинг борлигини исбот килувчи бирорта сахих хадис расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган эмас.
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам умматнинг эркагу аёлига хитоб килиб шундай дедилар: «Менинг намоз ўкиганимни кўрганинглар каби намоз ўкинглар». Шунинг учун намоз ўкишни ўрганмокчи бўлган синггилларимиз сахифамизнинг «китоблар» рукнида кўйилган "Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг" сифати номли рисолани ўкисинлар ва шунга биноан намозларини адо этсинлар. Аёллар намозга турганларида юзлари ва кафтларидан бошка барча аъзоларини ўрашлари фарздир.
Тўгри йўлни танлашга келсак пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга икки нарсани колдирдим. Агар шу икки нарсани ушласангиз харгиз адашмайсизлар; Аллохнинг китоби (куръон) ва суннатим». Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг бу сўзлари энг тўгри йўлга йўлланишни кафолатлайди. Кимки куръон ва суннат йўлини танласа пайгамбар гувохлиги билан энг тўгри йўлни танлаган бўлади. Сиз хак йўлдаги маълумотларингизни оширмокчи бўлсангиз мархамат килиб сахифамизда кўйилган китоблар, маколалар ва устозларнинг овозли дарсларини тингланг. Уларнинг барчасида бирор гап айтилган бўлса, уни куръон ва суннатдан бўлган далиллар билан кувватлаб айтилган.
Аллох барчамизни тўгри йўлга хидоят килсин. 28/05/2002
Мавзуга оид боғламалар
Расулуллоҳ (сав) ўқиган намознинг сифати


 
DURDONDate: Seshanba, 28-May-2013, 14:52 | Message # 44
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли. Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди.


 
DURDONDate: Juma, 09-Avg-2013, 03:27 | Message # 45
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пайғамбаримизнинг с.а.в. севимли қизлари Ҳазрати Фотиманинг сеп сандиқларига қарашни хоҳлайсизми?
1.Яхши жойнамоз.
2. Учта кўрпача.
3. Битта ёстиқ.
4. Буғдой янчиш учун қўл тегирмони.
5. Чойнак, пиёла.
6. Буғдой элаги.
7. Ёпинчиқ, сочиқ ва пўстак.
8. Кўрпа.
9. Дастурхон.
Пайғамбаримиз с.а.в. бу ашё учун шундай дуо қилганлар: «Ё Раб! Сен ёқтирмаган исрофдан қочган бу инсонларга шу ашёни хайрли қил!


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Муслиманинг дин китоби
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: