• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Mòminlar onalari
Mòminlar onalari
DURDONDate: Yakshanba, 07-Avg-2011, 05:55 | Message # 31
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Zaynab binti Huzayma onamiz haqida



 
OSIYODate: Chorshanba, 31-Avg-2011, 07:04 | Message # 32
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Asmo Onamiz Haqida


 
OSIYODate: Chorshanba, 31-Avg-2011, 07:05 | Message # 33
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI


 
OSIYODate: Chorshanba, 31-Avg-2011, 07:06 | Message # 34
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI


 
OSIYODate: Chorshanba, 31-Avg-2011, 07:07 | Message # 35
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI


 
OSIYODate: Chorshanba, 31-Avg-2011, 07:08 | Message # 36
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI


 
DURDONDate: Yakshanba, 11-Sen-2011, 03:23 | Message # 37
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Maymuna bint al Harith



 
DURDONDate: Juma, 16-Sen-2011, 23:41 | Message # 38
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ummu Salama



 
DURDONDate: Shanba, 24-Sen-2011, 00:46 | Message # 39
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Zaynab bint Jahsh



 
DURDONDate: Shanba, 01-Okt-2011, 14:34 | Message # 40
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Zaynab bintu Huzayma



 
mahdiy-80Date: Yakshanba, 13-Noya-2011, 06:13 | Message # 41
Forum azosi
Group: Ishonchli
Messages: 39
Status:
Borlik mavjudotning Yaratuvchisi, Boshqaruvchisi, tanho Xukumroni bo'lgan Alloh taologa beadad hamdu sanolar bo'lsin. Yahshilarning madadkori bo'lgan yagona Allohdan o'zga ibodatga loyiq zot yo'q, Alloh barchamizni O'zi yahshi ko'rgan va rozi bo'lgan yo'lga muvaffaq qilsin, Payg'ambarimmiz s.a.v.va u kishining oila azolari, sahobalara, to Qiyomatgacha ul zotning yo'lariga chaqirgan, sunnatlariga
ergashgan barcha kishilarga Yaratganning salavotu salomlari bo'lsin.


Alhamdulillahi ala kulli hal
 
OSIYODate: Yakshanba, 27-Noya-2011, 03:08 | Message # 42
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ҳазрат Фотиманинг вафоти

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди.
Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…
Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…
Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади.
Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.
– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…
Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти Умайс билан Умму Рафиъ киришди.
– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?
– Ҳа.
Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.
– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?
– Албатта, қизим.
Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.
– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.
– Хўп.
Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.
– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.
– Хўп.
– Энди мени ёлғиз қолдиринг!
– Аммо…
– Илтимос.
– Аммо…
– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !..
Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.
Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.
Пайғамбар алайҳиссалом қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…
Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.
Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси ҳазрат Фотима вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:
– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.
Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди. Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу ҳол…
Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб…
Ҳазрат Умму Гулсум…
Ва охирида ҳазрат Фотима…
Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…
Улар гулларнинг гуллари эди.
Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.
 
OSIYODate: Payshanba, 08-Dek-2011, 14:24 | Message # 43
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
SAFIYA bint HUYAY, Safiya bint Huyay ibn Axtab al-Xazrajiyya (? - 670) - Rasululloh (sav)ning xotinlaridan biri. Johiliyat davrida zodagon oilada tarbiya topgan. Madina ahlidan bo‘lib, yahudiy diniga kirgan.

Yahudiy qabilasidan bo‘lmish Bani Qurayzalik Sallom ibn Mishkami unga uylangan, keyin undan ajralib, Kinona ibn ar-Rabiga turmushga chiqqan. Kinona Haybar jangida halok bo‘lgan. Undan so‘ng Rasululloh uni o‘z nikohlariga olganlar. 10 ta hadis rivoyat qilgan. Madinada vafot etgan.
 
OSIYODate: Dushanba, 12-Dek-2011, 16:20 | Message # 44
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
DURDONDate: Payshanba, 02-Avg-2012, 13:54 | Message # 45
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Оилавий ҳаётда баъзи хатолардан кўз юмиш.

Умму Салама розиёллоҳу анҳодан: «Бир кун Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан Оиша розиёллоҳу анҳонинг уйида ўтирган эдилар. Умму Салама онамиз бир идишда таом олиб келдилар. Шунда Оиша розиёллоҳу анҳо қўлида бир кичкина тош билан келди-да у билан идишни уриб синдирди. Шунда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам иккала бўлинган идишни бирлаштириб саҳобаларга: «Олинглар! Еяверинглар, онангиз рашк қилди» дедилар икки марта. Оиша онамизнинг идишларини Умму Салама онамизга бердилар, синган идишни Оиша розиёллоҳу анҳога бердилар».

Ҳадисдан олинган сабоқлар
1) Ҳадисда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал хулқлари ва ҳалимлиги баён қилинган.
2) Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимлигига қаранг! Оиша розиёллоҳу анҳодан содир бўлган хатони маломат қилмасдан, аёлларнинг рашкчи эканлигини билганлари учун «Онанглар рашк қилди»,- деб маъзур тутяптилар.
3) Оиша розиёллоҳу анҳонинг идишни синдирганлигига Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам индамадилар. Чунки Умму Салама розиёллоҳу анҳо Оиша розиёллоҳу анҳонинг уйида ўтирган Росулуллоҳ ва асҳобларига таом чиқариш билан, Оиша розиёллоҳу анҳонинг рашкига сабабчи бўлган эди. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам идишни тўлатиш билангина чекландилар. Таомни эса тўлатмадилар, чунки бу таом ҳадя эди. Баъзи ривоятда «Идишга идиш, таомга таом» деб таомни ҳам тўлатганлар.
4) Мана бундай ҳикмат ва ҳалимлик оила ҳаётидаги тўсиқлардан бешикаст ўтишга имкон беради. Кўп хотинли кишилар Набий саллолоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, аёлларига нисбатан ҳамиша ҳикмат ва ҳалимлик мақомида туриб, барча ҳолатларда адолат билан иш тутсинлар. Ана шунда ҳеч кимга зарар етмайди. Аёлларининг фақат биттасига мойил бўлиб, қолганларини ташлаб қўйган киши қуйидаги таҳдидни ёдида тутсин.
«Кимнинг икки хотини бўлиб, уларнинг бирига мойил бўлиб қолса қиёмат куни бир тарафга моил бўлиб (эгилган) ҳолда келади».


 
OSIYODate: Juma, 21-Sen-2012, 03:47 | Message # 46
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Улуғ саҳобалар қаторида, шубҳасиз, Ойша (розийаллоҳу анҳо) онамизнинг номлари тилга олинади. Муаллима онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суюкли рафиқалари эдилар. У киши ҳақида ояти карималар тушган. Ойша (розийаллоҳу анҳо) Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик ва Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳум) кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган. Онамиз ҳадисларни Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) бевосита эшитиб, ривоят этганлар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Эй Ойша, Жаброил сенга салом келтирди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).



Оталари Абу Бакр, оналари Умму Руммон бўлиб, ҳар иккалалари ҳам мусулмон бўлган пайтда Ойша (розийаллоҳу анҳо) дунёга келди. У зот ёшлигидан ўта зийрак, фаҳми тез, зеҳни ўткир қиз эдилар. Ойша (розийаллоҳу анҳу) мусулмон оиласида имон-ихлосли, тақволи бўлиб улғайди.

Қурайшнинг фозила аёлларидан бири Ҳавла бинти Ҳакам Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) Ойша бинти Абу Бакр ёки Савда бинти Замъага уйланишларини таклиф қилди. Чунки у зот Хадича онамиз вафотларидан сўнг анча ёлғизланиб қолган эдилар. Ойшадан (розийаллоҳу анҳо) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: «Уч кеча сени тушимда кўрдим. Фаришта сени яшил ҳарир матога солиб келар ва: “Мана шу сенинг аёлинг”, дер эди. Юзингни очсам, сен бўлар эдинг. Ўзимча, агар бу Аллоҳдан бўлса, тушимни ўнгидан келтирар, дер эдим» (Имом Бухорий ривояти).

Шу тариқа Ойша Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унаштирилди. Ойша онамиз тўй зиёфатини бундай эслайди: “Аллоҳга қасам, тўйим куни бирор жонлиқ сўйилмади. Саъд ибн Убода Расулуллоҳга (алайҳиссалом) ҳадя қилган бир товоқ бўлиб, хотинлар ундан галма-гал фойдаланишар эди. Набий (алайҳиссалом) меҳмонларга шу товоқда овқат ва сут келтирдилар”. Асмо бинти Язид (розийаллоҳу анҳо) ҳикоя қилади: «Тўй куни Ойшани ясантирдик. Набий (алайҳиссалом) бизга сут тортиқ қилдилар. Биз: “Ичгимиз келмаяпти”, дедик. Набий (алайҳиссалом): “Очлик ва ёлғонни бирлаштирманглар”, дедилар». Ойшага беш юз дирҳам маҳр берилди.

Муборак хонадонда Ойшанинг ақли, илми ва фикри зиёда бўлиб, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир сўзларини ёдлаб, амалларини ўрганиш ҳаракатида бўлдилар.

* * *

Имом Заҳабий “Сияр аълом ан-Нубало” асарида бундай ёзади: «Бир куни Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) Ойша онамизнинг Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) бироз қўрслик қилаётганини кўриб, ғазабланди ва: “Сен Расулулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) овозингни баланд қиляпсанми?” деди. Пайғамбаримиз шунда ота ва қизини муросага чақирдилар ва онамизнинг кўнглига ёқадиган гаплар айтдилар. Бошқа пайтлари Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) куёви билан қизининг кулишиб туришганини кўрса: “Айтишиб қолганларингдаги каби қувончли пайтларда ҳам мени шерик қилинглар, дер эди» (Нўъмон ибн Башир ривояти).

Ойша (розийаллоҳу анҳо) қўли очиқ, сахий эдилар. Ҳадя моллари қанча бўлишидан қатъи назар, ушлаб турмай, барини муҳтожларга, ҳақдорларга берардилар.

Ойша онамиз Расули акрамдан: “Мени қанчалик яхши кўрасиз?” деб сўрар, у зот: “Арқон тугунидек” деганида, “Сиз айтган тугун қанақа бўлади?” деб яна савол берарди. “Тугундек тугун-да”, дердилар Пайғамбар (алайҳиссалом) табассум билан.

Ойша (розийаллоҳу анҳо) илк марта болалик чоғларида Қуръони каримни оталаридан эшитди. Кейинчалик Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бевосита эшитиб, ёд олдилар. Кўп ҳолда оятлар тушишига ҳам гувоҳ эдилар. Саодатли дамларини эслаб: “Ўз уйимдан нубувват хонадонига кўчганимдан кейин Бақара ва Нисо суралари нозил бўлди. Шу туфайли ҳужрам “ваҳий тушган жой” номини олди. Мен ваҳий пайти ҳам у зотнинг ҳузурларида эдим. Салқин ҳавода ҳам пешоналари терлаб кетарди”, дейди. Одатда ваҳий келган пайтда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳллари бир оз четланиб туришган. Аммо Ойша (розийаллоҳу анҳо) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ёнларида турганларида ҳам у зотга ваҳий тушган.

Ойша онамиз қисқа муддат бўлса-да, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бахтли, осуда ҳаёт кечирди. Набий (алайҳиссалом) Ойша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган хонада яшадилар.

Ҳижратнинг олтинчи йилидаги “Ифк (бўҳтон, туҳмат) воқеаси”дан кўп ўтмай, Аллоҳ таоло Ойша онамизнинг поклиги ҳақида оятларни нозил қилди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ҳам Ойша онамиз илмлари ва ахлоқий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак, уламоларнинг муаллимаси ва мураббийаси бўлдилар. Катта-катта олим тобеинларга устозлик қилдилар. Қийин масалаларда саҳобалар ҳар доим Ойша онамизга (розийаллоҳу анҳо) мурожаат қилишар ва ундан аниқ ечимини эшитишарди. Онамиз Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг ҳам юксак ҳурмат кўрдилар.

Ойша (розийаллоҳу анҳо) ҳижрий 58 йили 66 ёшида рамазон ойининг ўн еттинчи куни вафот этди. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн этилди.
 
DURDONDate: Shanba, 16-Fev-2013, 02:10 | Message # 47
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Уйдирма воқеаси (Оиша розияллоҳу анҳо)

Уммул мўъминийн Оиша розияллоҳу анҳо шаънига қилинган ифк – уйдирма воқеаси ҳам мана шу ғазотда содир бўлди. У шундай бўлганди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга аёлларидан бировини бирга олмоқчи бўлсалар, қуръа воситасида олиб чиқардилар. Ушбу сафарларида у зотга аёлларидан Оиша розияллоҳу анҳо ҳамроҳ бўлган, чунки қуръа унинг чекига тушган эди. Ғазотдан қайтаётганларида дам олиш учун бир манзилда тўхтадилар. Шунда Оиша ҳожат учун бир четга чиқиб келгач, қараса, бировдан ориятга (қарзга) олиб, тақиб турган маржони йўқолибди. Қайтиб бориб, ўша жойда маржонни қидириб, анча ҳаяллаб қолди. Бу орада лашкар йўлга отланиб, Оишанинг ҳавдажини (яъни, туя устига ўрнатиладиган кажавасини) туяга чиқариб-тушириб туришга тайинланган одамлар ҳавдажни Оиша унинг ичида бўлса керак, деган ўйда туяга ўрнатиб, йўлга чиқиб кетдилар.

Ҳавдажнинг енгиллигига эътибор ҳам беришмади. Чунки, Оиша ёш қиз бўлганидан вазни ҳам енгил, оғирлиги деярли билинмасди. Ундан ташқари, ҳавдажни кўтариб-туширишга бир неча киши қаралашар, агар бир-икки киши кўтарса ҳам ичида одам йўқлиги билиниши мумкин эди. Оиша маржонни топиб, қайтиб келиб қараса, манзилда ҳеч қолмабди. Менинг йўқлигимни билиб, қидириб келиб қолишса керак, деган гумонда ўша жойда кутиб ўтирди. Аллоҳ ўз ишига ғолиб зот, ишларни Арши устидан Ўзи истаганидек тадбир қилади. Оишанинг кўзига уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолди. Бир вақт Сафвон ибн Муаттал деган саҳобанинг: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфтиҳалоллари-ку?!» деган сўзларидан уйғониб кетди ва дарҳол юзини тўсиб олди. Сафвон ухлаб қолиб, лашкардан орқада қолиб кетган экан.

У Оишани кўриб, таниди. Чунки, ҳижоб ояти тушмасидан олдин уни кўриб юрарди. У истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъувн деб) айтгач, туясини унинг яқинига олиб келиб чўктирди. Оиша туяга миниб олгач, уни етаклаганича йўлга тушиб, кун қиздира бошлаган пайт лашкар дам олишга тўхтаган пайтларида орқадан етказиб келди. Йўлда келгунларича на Оиша, на Сафвон бир оғиз ҳам сўз қотмадилар. Одамлар уларни кўргач, ҳар ким нима деса деб, ҳар хил гап-сўз кўпайди. Аллоҳнинг душмани бўлмиш ифлос Абдуллоҳ ибн Убай ич-ичидан тошиб келаётган нифоқ ва ҳасад заҳрини пуркаш учун қулай фурсатга эга бўлди, туҳмат ва бўҳтон гапларни ошириб-тошириб гапиришга ва чор-атрофга ёйишга тушди. Ёнидаги ҳамтовоқлари ҳам бунда унга яхшигина кўмакчи бўлишди. Мадинага келганларидан сўнг туҳмат аҳлининг бозори чаққонлашиб, гап-сўз кўпайгандан кўпайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут сақлар ва ҳеч нарса Уйдирма воқеаси.doc,...демасдилар. Бу ҳақда ваҳий ҳам тушавермагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишадан ажралиш ҳақида асҳобларига маслаҳат солдилар. Алий розияллоҳу анҳу очиқ айтмаса-да, ишора билан уни қўйиб, бошқасига уйланишга маслаҳат берди. Усома ва бошқалар ундан ажралмасликка ва душманларнинг гап-сўзларига парво қилмасликка маслаҳат беришди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилиб, ўзларини Абдуллоҳ ибн Убайнинг озорларидан ҳимоя қиладиган одам сўрадилар. Шунда Авс саййиди Усайд ибн Ҳузайр уни ўлдиришга рағбат билдирган эди, унинг бу гапидан Саъд ибн Убоданинг қабилачилик ҳамияти тутиб қолди. Чунки, у Хазраж қабиласининг саййиди бўлиб, Ибн Убай шу қабиладан эди. Иккала қабила саййидлари ўртасида гап-сўз айланиб, оқибатда икки қабиланинг жанжалига айланиб кетаёзди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушиб, тинчлантирганларидан кейингина тинчланишди.

Оиша ушбу сафардан қайтганидан сўнг бетоб бўлиб бир ой ётиб қолган, ўзига қилинаётган бу туҳматдан мутлақо хабари йўқ эди. Фақат биргина нарса унинг кўнглини нохуш қилиб турар, у ҳам бўлса илгарилари бетоб бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрадиган лутфу марҳамат ва эътиборни бу сафар кўрмаётган эди. Бироз тузалиб қолгач, бир куни тунда Умму Мистаҳ деган аёл билан бирга ҳожатга чиқиб келишаётганда Умму Мистаҳ устидаги кийимига ўралашиб мункиб кетди ва: «Яшшамагур Мистаҳ», деб ўғлини қарғади. Оиша унинг бу гапини ёқтирмасдан, Бадр жангида қатнашган одамни қарғаш яхши эмаслигини айтиб танбеҳ берганида у бўлган воқеаларни бирма-бир айтиб берди (Мистаҳ ҳам ушбу туҳматчиларга аралашиб қолган эди).


 
DURDONDate: Shanba, 16-Fev-2013, 02:12 | Message # 48
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

davomi

Шундан сўнг Оиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ота-онасиникида туриб даволанишга изн сўради. Мақсади улардан хабарни яхшироқ сўраб-суриштириш эди. Изн бўлгач, улар ҳузурига бориб, ҳамма гапдан тўла хабар топди ва йиғлаб юборди. Шу йиғлаганича икки кеча-ю бир кундуз тинмай йиғлади. Кўзига уйқу ҳам қўнмас, кўз ёши ҳам тинмасди. Ҳатто, йиғидан жигарим тилка-пора бўлиб кетса керак, деган гумонга ҳам борди. Мана шу ҳолатда ётганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Аввал шаҳодат калималарини айтдилар, кейин: «Эй Оиша, менга сен ҳақингда шундай-шундай гаплар етди. Агар сен бу гаплардан пок бўлсанг, Аллоҳ тез орада сенинг поклигингни кўрсатади. Агар гуноҳга қўл урган бўлсанг, Аллоҳга истиғфор айт, тавба қил. Чунки, банда гуноҳини эътироф этиб, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади» дедилар.

Шу гапдан сўнг Оишанинг кўз ёшлари тўхтади ва ота-онасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига жавоб беришларини сўради. Улар ҳам нима деб жавоб қилишни билмадилар. Шунда унинг ўзи деди: «Аллоҳга қасамки, билишимча, сизлар бу гап-сўзни эшитганигиздан сўнг у дилингизга ўрнашиб, ҳатто сизлар унинг ростлигига ишониб ҳам қолибсизлар. Агар мен ҳозир сизларга: «Мен бундан покман» десам ҳам – поклигимга эса Аллоҳнинг Ўзи шоҳид – сизлар менга ишонмайсизлар, агар гуноҳни эътироф этсам – Аллоҳ Ўзи менинг бу гуноҳдан поклигимни яхши билиб турибди – сизлар бунга ишонасизлар. Қасамки, мен сизлар билан ўртамиздаги ҳолатга Юсуфнинг отаси айтган қуйидаги сўзлардан бошқа ўхшаш тополмайман: «Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса устида мадад сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳдир» (Юсуф: 18)».

Туҳматчилардан Мистаҳ ибн Асоса, Ҳассон ибн Собит ва Ҳамна бинт Жаҳшга саксон даррадан урилди. Хабис Абдуллоҳ ибн Убай иуҳматчиларнинг каттаси ва бу ишдаги энг катта гуноҳкор шахс бўлишига қарамай, унга жазо берилмади. Чунки, дунёда олинган жазо охират азобини енгиллатарди, Аллоҳ таоло эса унга охиратда улкан азобни ваъда қилганди. Ёки бўлмаса, илгарироқ уни ўлдиришдан тийилган сабаб туфайлими, ҳар холда унга жазо бермадилар.

Шундай қилиб, Мадина устини қоплаган шак-шубҳа, изтироб ва безовталик булутлари ниҳоят, бир ой деганда тарқалди, мунофиқлар бошлиғи шармандаи шармисор бўлиб, шундан кейин одамлар ичида бош кўтариб юролмай қолди. Ибн Исҳоқ айтади: «Шундан сўнг Ибн Убай бирон ножўя иш қилиб қўйса, ўзининг қавмдошлари ҳам уни жеркиб берадиган ва айбини юзига соладиган бўлиб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умарга: «Кўрдингизми эй Умар?! Сиз ўлдиришни талаб қилган куни уни ўлдирган бўлганимда, унинг тарафдорлари жунбушга келган бўлишарди. Бугун энди уларнинг ўзларига буюрсам ҳам уни иккиланмай ўлдиришади» дедилар. Шундан сўнг Умар айтган эди: «Қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишлари менинг ишимдан кўра мислсиз даражада баракотли эканини билдим».


 
DURDONDate: Yakshanba, 17-Fev-2013, 02:45 | Message # 49
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ислом оламида муҳтарама аёлларни ёд этганимизда уларнинг энг аввалида Оиша онамизнинг исмлари зикр этилади. У зот ислом динига сидқидилдан хизмат қилган аёллардан бўлиш билан бирга Росулулллоҳ (с.а.в)нинг энг севимли рафиқалари бўлганлар. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом Оиша онамизни эркалаб: ”я Аиш” деб чақирар эдилар. Шунингдек Оиша онамиз билан боғлиқ ояти карималар нозил бўлганки, бу улуғ ҳодиса ул зотнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасининг улуғлигидан нишонадур. Оиша онамизнинг ўзидан шундай ҳадис ривоят қилинади: ”Росул алайҳиссалом менга: ” Эй Оиша Жаброил сенга салом келтирди,” дедилар. (Бухорий ривояти) Жаброил алайҳиссаломдек улуғ фариштанинг саломига муносиб бўлиш саодати ҳар кимга ҳaм насиб этавермайди. Термизийнинг “Шамоил”ида Набий алайҳиссалом уни “ Эй Муваффиқа (қимматбаҳо тош)” деб чақирганлари келтирилган. Бу зоти карима Mакканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр Cиддиқ(р.а)нинг қизи бўлиб оналари Умму Рувмон бинти Омир бўлган. Оишa онамиз Росулуллоҳ (с.а.в)га ваҳий келганидан 4-5 йил ўтиб дунёга келганлар. Ўша пайтда мусулмон ота-онадан туғилган фарзанд нодир эди. Оиша онамиз мана шундай нодир фарзандлардан бири эди. Ислом фидокорларидан бўлмиш ота-онанинг тарбиясида қизча мурғаклигидан имонли, тақволи, ихлосли бўлиб ўсди. Оиша онамиз Фотима онамиздан 8 ёш кичик бўлганлар. Оиша онамизнинг ўзидан келтирилган ривоятда келтирилишича,”Росулуллоҳ (с.а.в) мени 6 ёшга тўлганимда никоҳлаб олганлар ва менга 9 ёшимда уйланганлар,” деганлар.(Бухорий ривояти) Бундан кўриниб турибдики Росулуллоҳ (с.а.в) оиша онамизга Бадрдан кейин ҳижрий иккинчи йили шаввол ойида уйланганлар.

Оиша онамиз ёшлигида ўйинқароқ ва шўх қиз бўлган. 9 ёшида ҳам бирга ўйнайдиган дугоналари ва тенгдошлари ёнига бориб турарди. Никоҳдан кейин ҳам бир неча вақт тенгдошлари билан ўйнаб юрарди. Набий алайҳиссалом унинг ёшлиги ва ўйинга бўлган қизиқишини эътиборсиз қолдирмаганлар. Бу ҳақда онамизнинг ўзи шундай дейди: ”Росулуллоҳ олдиларида қизлар билан ўтирардим тенгдошларим ҳам тортинмасдан олдимга келишарди.” Оиша онамизнинг болалиги Абу Бакр сиддиқ хонадонида ўтган бўлса, ёшлиги нубувват уйида ўтди. Оиша онамизнинг никоҳланиши қалбида бир умрга муҳрланиб қолди.

Росулуллоҳ (с.а.в) Оиша онамиз билан масжидга ёнма-ён қурилган ҳужрада яшадилар . Бу Росули акрамнинг Мадинага келганларида ўзлари учун қурдирган уйлари эди. Оиша онамизнинг нубувват хонадонига кўчиб ўтиши ўша йилнинг шаввол ойида бўлган. Оиша онамиз ҳужрасидаги бисотларини шундай тарифлайди,” Росулуллоҳ алайҳиссалом теридан тикилиб, ичига пўстлоқ солинган тушакда ётардилар .” Янги келиннинг ҳужрасида ҳаттоки кечалари ёқиб қўйиладиган чироғи ҳам бўлмаган . Келинни ўзларига келсак енгил жуссали қиз бўлиб, кўзлари катта-катта, жамалак сочли ва қизил ёноқли эдилар. Аммо бу кичик ҳужра ҳам, ўша кичик ҳужрадаги кичик келин ҳам бутун дунёга татир эди. Ҳудди мана шу кичик келиннинг кичик ҳужраси бошқа барча ҳужралар бузулиб кетган бир пайита ҳам Росулуллоҳ(с.а.в) ва у зотнинг икки саҳобийларга мақбари бўлиб турибди.

Анас ибн Молик: ”Исломдаги энг биринчи севги бу- Набий алайҳиссаломнинг Оишага бўлган севгиларидур,” деганлар. Росулуллоҳ (с.а.в) вафотларидан сўнг Оиша р.а аёлларни ҳимоя қилувчиларнинг етакчиси бўлиб қолдилар. У зот аёлларнинг шаъни ва қадр –қимматига нолойиқ бирон нарса айтадиган кишилардан жаҳли чиқарди шу билан бирга шаръий ҳукумларга хилоф иш тутган аёлларга қаттиқ танбеҳ берарди. Оиша онамиз ўта тақволи, қўли очиқ, саҳий инсон эдилар. Оиша онамизнинг мана шу хил ҳаёт тарси бутун уммат учун, айниқса биз аёллар учун ибрат мактабидур. Шу билан бирга у зот дин илмларининг улуғ устозларидан бири бўлди. Оиша онамиз Қуръон, ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларида ўзига хос бир юксак мақомга эришди. Бу зоти шарифа ҳижрий 58 йили 17 Рамазонида 66 ёшларида вафот этганлар.


 
DURDONDate: Shanba, 09-Mar-2013, 02:09 | Message # 50
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Masruq dedilar: Men Oisha roziyallohu anho huzurlariga hozir bo‘ldim. U kishi mening uchun xodimlariga buyurib taom chaqirdilar, va dedilarki, men qachon bir taomni topib yesam va yig‘lamoqni xohlasam, yig‘larman. Men so‘radim: Nega yig‘laysiz? Dedilarki, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning dunyodan rixlat qilganlaridagi hollari xotiramga kelib, ko‘nglim buziladi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam umrlarida bir kun ikki marta nondan ham va go‘shtdan ham muborak qorinlari to‘ygan emas edi.

 
DURDONDate: Shanba, 09-Mar-2013, 02:44 | Message # 51
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Оиша розиёллоҳу анҳодан: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида Ҳадича розиёллоҳу анҳога -гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам- рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Ҳадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар.
Бир куни мен Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга “Гўё дунёда Ҳадичадан бўлак аёл йўқдай!”- деган эдим, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, (дунёда) Ҳадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор»,- дедилар.

Бухорий ривояти. Саҳиҳ ҳадис.
Рашк бир кишига тегишли бўлган нарсада бошқа бировнинг шерик бўлиши натижасида қалб ҳаяжонланишидан олинган. Бу кўпроқ эр-хотинлар ўртасида бўлади.


 
DURDONDate: Yakshanba, 19-May-2013, 02:33 | Message # 52
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Гўзал хотиралар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат этила бошланди.
Қабр зиёратига келган биринчи одамлар ҳазрат Али ва ҳазрат Фотима эди. Қабрга яқинлаша олмай тўхтаб қолган ҳазрат Фотима бирдан ҳазрат Алининг ёқасига ёпишди:
– Аллоҳнинг расули устига бу тупроқни тортишга қандай қўлингиз борди?
– Бу Аллоҳ таолонинг тақдири, Фотима.
– Пайғамбар отамнинг устига қандай тупроқ отдингиз, қандай қилиб-а?
– Бу пайғамбар отангнинг суннати, Фотима.
– Шунча тупроқни отамнинг устига қандай йиғдингиз, кўнглингиз қандай рози бўлди?
– !..

Ҳазрат Али ғамзада аёлига нима дейишини билмай қолди.
Ҳазрат Фотима пайғамбар отасининг қабрига қараб шундай дард билан айтиб йиғладики, ҳазрат Али ҳам ўзини тута олмади…
«Устимга шундай мусибат ёғилдики, улар кундузлар бошимга ёғилса, нурли кунлар қоп-қора кечаларга айланган бўларди!»
Усиз қолишганди…
Энди қандай яшашади? Усиз яшай олишадими ўзи?
Саҳобалар Усиз яшай олмасликларини сезиб турган бир вазиятда онасини, опаларини, энди эса отасини йўқотган ҳазрат Фотима қандай яшарди?
Гулнинг гулларидан ёлғиз ҳазрат Фотимагина қолганди…
Ҳазрат Али уни бир дақиқа ҳам ёлғиз қолдирмасликка интиларди. Аммо барибир йўқотган яқинлари ўрнини тўлдира олмасди. Ҳатто беш фарзанди ҳам аёлга таскин бермас, йўқотиш аламларини енгиллатмасди. Уч қиз, икки ўғил атрофида қанчалар парвона бўлишмасин, ҳазрати Фотима ўзини кимсасиз ҳис қиларди…
Бир муддат уйида таъзия қабул қилди. Сўнг уйида илм мажлислари қурадиган бўлди. Тунларини тонгларга улаб, пайғамбар отасининг ишини давом эттиришга уринар, муборак сўзларининг мағзини чақиб берарди.
Шу билан бирга эри ва болалари олдидаги вазифаларини ҳам адо этарди. Ёлғиз қолган гул атрофга мушку анбар сочарди.
Бир куни…
Ифторга оз вақт қолганди. Эшик тақиллади. Ҳазрат Али бориб эшикни очди. Остонада эзгин ва паришон бир киши оёқда аранг турарди. «Аллоҳ таоло розилиги учун…» дея олди, холос. Бутун ифторликни олиб ҳазрат Алига берди. Аёлига миннатдор боққан ҳазрат Али бояги кишига узатди.
Уйга егулик ҳеч нарса қолмади. Ифтор вақти бўлганда эшик тақиллади. Эр-хотин бир-бирига чорасиз қарашди. Ҳазрат Али яна эшикни очди. Очар-очмас ҳайқирди:
– Марҳамат, Аллоҳнинг расули!
Ҳазрат Фотима ҳам югуриб пешвоз чиқди.
– Менга бироз егулик беринг. Ифтор қилишга етадиган егулик.
Ҳазрат Али ва ҳазрат Фотиманинг юзлари бўздай оқариб кетди. Энди нима қилишади? Нима қилишса экан?.. Бир оғиз сўз ҳам айтолмайдиган, бир қадам ҳам ташлай олмайдиган бир вазиятда эди эр-хотин. Бўйинлар букик, кўнгиллар ғамли ва чорасиз…
Уларнинг бу ҳолатини кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини одатда емак турадиган жойга узатиб, табассум билан дедилар:
– Ўша ердан олиб беринглар!
Жаннат ҳури бўлган ҳазрат Фотима одоб юзасидангина ўрнидан жилиб, кўрсатилган томонга бордилар. Буюк Аллоҳим, бу не? Жавон тўла емак эди! Аллоҳ расулининг мўъжизаси эди бу! Коинот сарвари шундай дедилар:
– Беринглар, фақирларга улашинглар. Аммо меъёрига риоя қилинг. Ўлчовдан ошманг.
Буни хотирлаш ҳазрат Фотимага ҳузур бағишларди.
Яна бир куни…
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Фотиманинг уйига келганди. Қизи чордоқда қўл тегирмонини айлантирар, бир қўлида боласини эмизарди. Пешонаси терлаган.
Бу манзара Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўнглини эмрантирди, муборак кўзларига ёш келди. Овоз чиқардилар, ҳазрат Фотима дарҳол ўрнидан турди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «ўтир» ишорасини қилдилар:
– Севимли қизим! Охират роҳати учун дунё азобига чида! Зеро, Азиз ва Жалил Аллоҳ: «Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз» (Ваз-зуҳа сураси, 5-оят) оятини туширди. Илоҳий армуғон, сўнгсиз неъматлари билан бизни рози қилади.
Бу муждани эшитган пайғамдар қизининг қалбини буюк қувонч эгаллади. Бутун вужуди нур сочарди гўё. Тегирмон айлантираётган султон эди у... Гулнинг гули эди… Ва бу гул энди Усиз эди…
* * *
Яна бир ибратли хотира…
Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрат Фотимани кўргани бордилар. Қизи уй ишлари билан машғул, эшикка ҳашамдор, безакли парда осилганди. Пардани кўрган Пайғамбар алайҳиссалом эшиккача келганлари ҳолда ичкарига кирмай қайтдилар. Ортларидан югуриб чиққан ҳазрат Фотимага ҳам қарамадилар.
Уйга паришон қайтган ҳазрат Фотима ўтириб қолдилар. Бироздан сўнг кўчадан келган ҳазрат Али уни бу ҳолда кўриб сўради:
– Фотима, нима бўлди, нега бундай хафасан?
– Сўраманг, Аллоҳнинг расули бизникига келгандилар, аммо негадир ичкарига кирмай, қайтиб кетдилар.
– Ҳозир бориб гаплашиб келаман.
Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борди, тин олмай сўради:
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, Расулуллоҳ! Қизингиз уйгача келиб, кирмай кетганингиздан жуда хафа. Сабабини билмоқчи эдим.
– Ё Али! Мен қаердаману, дунё ва унинг моллари қаерда! Мен Фотиманинг эшигида шундай парда кўрдимки, у нақш ва безакларга бой эди. Уни ёқтирмай, қайтиб кетдим.
– Нима қилайлик, Аллоҳнинг расули?
– Фотимага айт, бу пардани эҳтиёжманд фалон оилага берсин!
– Ҳозироқ, эй Аллоҳнинг расули!
Ҳазрат Али келиб, ҳазрат Фотимага воқеани тушунтирди. У ҳам дарҳол отаси амрини бажо келтирди. Бундан жуда мамнун бўлган Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилдилар:
– Қизим! Ўзингни жаҳаннам оловидан қутқазишга интил! Зеро, мен сизларни олов ва азобдан қутқаришга қодир эмасман. Яна мен ақраболик – яқинликни тарк этмайман. Уларга иззат ва икромда, эҳсонда бўламан. Сизларга нисбатан мен болалари ва оиласига хавф солаётган душманни кўргани ҳамон талваса билан «Қочинглар!» дея бақириб-чақирган одам кабиман. Қочиб қутулиш эса сизнинг қўлингизда!
Шу воқеадан бир ёки икки ҳафта ўтгач, Пайғамбар алайҳиссалом амакиси Абу Толибнинг невараси Ҳинднинг қўлида қиммат узук кўриб қолдилар. Буни ёқтирмаганларини билдириш учун қизнинг қўлига енгилгина урдилар. Ҳеч нарсага тушунмаган қиз бориб ҳазрат Фотимадан сўради. Ўшанда ҳазрат Фотима бўйнида маржони бор эди. Дарҳол ечиб қўйди. Шу он Пайғамбар алайҳиссалом келиб қолдилар. Қизининг қўлида маржонни кўриб жуда хафа бўлдилар ва дедилар:
– Фотима! Одамлар «Пайғамбарнинг қизи қўлида оловдан ясалган занжир бор», дейишса, мамнун бўласанми?
Ва Аллоҳнинг расули ўтирмай, ортга қайтдилар. Ҳазрат Фотима эса маржон ва Ҳинднинг қўлидаги узукни олиб бозорга жўнади. Уларни сотиб, пулига қул олди ва уни озод этди.
Буни эшитган Пайғамбар алайҳиссалом кўзлари севинчдан порлаб дедилар:
– Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсинки, қизим Фотимани оловдан қутқарди!
Улар «Бу нимани ҳал қиларди?» дейишмади, дунёга кўнгил қўйишмади. Солиҳ амал, гўзал иш, зуҳд ва тақво эди уларнинг ҳаёти.
* * *
Яна бир куни ҳазрат Билол кеч қолди. Аллоҳнинг расули ундан нега намозга кечикканини сўрадилар.
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Йўлда Фотимани кўриб қолдим, Алини иш билан жўнатган экансиз. Қизингизга ёрдам керакдир, деб ўйладим. Борсам, у тегирмонда ун чиқараётган экан. Мен ун чиқариб бердим ва шу боис кечикдим.
Пайғамбар алайҳиссалом мамнун дуо қилдилар…
* * *
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга борди. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрди. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлди:
– Ота, мева олиб келдингизми?
– Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота?
– Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқди. Нима қилишни, қаерга боришни билмасди. Шу пайт олдидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим.
Туяни етаклаб тўғри бозорга борди. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилди, болаларига егулик, мевалар харид қилди. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди.
Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.
Коинот сарваридан шундай муждани олган оила жуда хурсанд бўлди, илоҳий нурга чулғонди. Пайғамбар алайҳиссалом мўъжизаси уларни бир хурсанд қилган бўлса, ҳазрат Алининг кароматидан икки қувонишарди…
У зот билан ҳаётлари шундай гўзал кечарди. Усиз ҳаёт хотиралардан иборат эди…


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Mòminlar onalari
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: