• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Sport yangiliklati » Jahon sporti
Jahon sporti
OSIYODate: Dushanba, 26-Dek-2011, 16:45 | Message # 31
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
«ЧЕЛСИ»ГА 150 МИЛЛИОН ФУНТ


Роман Абрамович 2012 йилнинг январида «Челси» клубига 150 миллион фунт стерлинг (179,5 миллион евро) ажратадиган бўлди. Бу пуллар янги ўйинчилар сотиб олишга сарфланади.
Абрамовичнинг нияти бу борада Англия чемпионати етакчиси – «Манчестер Сити»ни ортда қолдириш экан. «Челси» Италиянинг «Наполи» клуби футболчилари Эдинсон Кавани ва Марек Гамшикларни кўзламоқда. Каванининг нархи 50 миллион, Гамшикники эса 30 миллион фунт стерлинг экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, «Челси» Сербия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Милош Красичга ҳам қизиқиб турибди. Абрамович унинг учун 20 миллион фунт тўлашига тўғри келади.
The Sun газетасиниг ёзишича, 2012 йилда «Челси» биринчи бўлиб 7 миллион фунт эвазига «Болтон» ҳимоячиси Гэри Кейхиллни сотиб олади.
 
OSIYODate: Seshanba, 27-Dek-2011, 14:26 | Message # 32
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
15 ЁШИДА БАРЧА ЧЎҚҚИЛАРНИ ЗАБТ ЭТДИ


15 ёшли америкалик Жордан Ромиро Антарктиданинг энг баланд чўққиси – Винсон чўққисини забт этди.
Маълумки, бу чўққининг баландлиги 4892 метрга тенг. Шундай қилиб, у дунёнинг энг баланд чўққиларига чиққан энг ёш альпинист бўлди.
Жордан 10 ёшида ота-онаси билан Килиманжарога (Африка), 13 ёшида эса Эверестга (Осиё) чиққан. 2007 йилда Кавказдаги Эльбурс, Аргентинадаги Аконкагуа ва Австралиядаги Косюшко чўққиларини забт этди. 2008 йилда Шимолий Американинг энг баланд чўққиси – Мак Кинлига, 2009 йилда эса Океаниядаги Пунчак-Жаяга чиққан.
 
OSIYODate: Seshanba, 17-Yan-2012, 10:53 | Message # 33
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
МУҲАММАД АЛИ 70 ЁШГА ТЎЛДИ


Бугун дунёдаги энг машҳур боксчилардан бири Муҳаммад Али таваллуд кунини иншонлаяпти.
Али 1964-1966, 1974-1978 йилларда оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони; 1974-1978 йилларда WBC (Жаҳон бокс кенгаши) версияси бўйича; 1967, 1974-1978, 1978 йилларда эса WBA (Жаҳон бокс ташкилоти) версияси бўйича оғир вазнда жаҳон чемпиони бўлган.
Асли исми Кассиус Марцеллус Клей бўлган спортчи 1942 йилда Кентукки штатининг Луисвилль шаҳрида туғилган. У бокс билан велосипедини ўғирлатиб қўйгандан кейин шуғуллана бошлаган. Ўшанда у полиция идорасига келиб, ўғрини топиб беришларини ва унинг таъзири бериш ниятида эканлигини айтади. Бир пайтнинг ўзида маҳаллий бокс клубида мураббий бўлиб ҳам ишлайдиган полициячи эса шундай дейди: «Бирортанинг таъзирини беришдан олдин буни ўрганиш керак». Эртасигаёқ Клей бокс машғулотларига келади.
Мактабда ўқиб юрган пайтларида бўлғуси чемпион фақат икки марта муштлашган, холос. Биринчиси сафар у дўстлари билан клубда ўтирганида, икки йигит келиб тихирлик қилади. Улардан бирини Клей бир зарбдаёқ нокаут қилади, иккинчиси эса ўша заҳоти жуфтакни ростлаб қолади.
Иккинчиси у Олимпиадага тайёрланаётган маҳал рўй беради. Эрталаблари югурганида эркаклар кўп йиғиладиган бар ёнидан ўтарди. Бир одамга Клейнинг «Мен чемпион бўламан» деган гапни такрорлаб югуриши ёқмайди. У пайт пойлаб Клейнинг юзига мушт туширади. Боксчи ўзини йўқотиб қўймайди ва рақибига кетма-кет зарбалар ёғдиради. Эртасига ўша одам уни «Салом, чемпион!» деб қаршилайди.
Кассиус Клей илк олтин медалини 1960 йилда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қўлга киритади. Ўшанда у 18 ёшда эди. Ўша йилнинг кузида у ўзини профессионал рингда синаб кўради.
1975 йилда Ислом динини қабул қилган боксчи исмини Муҳаммад Алига ўзгартиради. У профессионал рингда Ламар Кларк, Сони Листон, Жо Фрейзер, Жорж Форман, Кен Нортонларнинг устидан ғалаба қозонган. У тезкор суръати, импровизацияси ва айни пайтда чуқур ўйлаган ҳолда ҳаракат қилиши билан ажралиб турарди. У боксга омманинг қизиқишини жалб эта оларди.
Муҳаммад Али боксни 1981 йилда тарк этган.
 
OSIYODate: Payshanba, 19-Yan-2012, 06:38 | Message # 34
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
UEFA XXI АСР ТЕРМА ЖАМОАСИНИ ТУЗДИ



Европа футбол ассоциациялари кенгаши (UEFA) XXI асрининг рамзий терма жамоасини тузди.
Терма жамоа UEFA сайтида мухлислар қатнашган сўровнома натижаларига кўра тузилган.
Шундай қилиб, XXI аср терма жамоасининг дарвозабони испаниялик Икер Касильяс бўлди. Ҳужумчилар – бразилиялик Даниэл Алвес, италиялик Алессандро Неста, англиялик Жон Терри, испаниялик Карлес Пуйоль; ярим ҳимоячилар – португалиялик Криштиану Роналду, испаниялик Андрес Иньеста в Хави, франциялик Зинедин Зидан; ҳужумчилар – франциялик Тьерри Анри ва аргентиналик Лионель Месси.
Терма жамоада, шунингдек, беш нафар захира ўйинчи ҳам бор. Бош мураббий эса Жозе Моуриньо бўлди.
Бугун UEFA 2011 йилнинг рамзий терма жамоаси таркибини ҳам эълон қилди. Унга Касильяс, Даниэл Алвес, Херард Пике, Тиаго Силва, Марсело, Арьен Роббен, Хави, Иньеста, Гарет Бейл, Криштиану Роналду ва Месси киритилди.
 
OSIYODate: Shanba, 28-Yan-2012, 12:22 | Message # 35
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Поздравление Моуринью

 
OSIYODate: Juma, 03-Fev-2012, 10:13 | Message # 36
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ЗИДАН СУДЛАШМОҚЧИ



Футбол юлдузи Зайниддин Зидан франциялик ҳажвчи Кристоф Алевекни судга берди.
Ҳажвчи телекўрсатувлардан бирида Зиданнинг реклама соҳасидаги фаолиятини ҳақоратомуз оҳангда қаттиқ танқид қилган. Энди собиқ футболчи ундан 75 минг евро маънавий зарар ундирмоқчи.
Маълумки, Зайниддин Зидан 2006 йилги жаҳон чемпионатидан кейин футболдаги фаолиятига якун ясаган эди. Шундан кейин у ўзига хос спорт «элчиси» сифатида бир қанча реклама роликларида (ҳам тарғибот мақсаддагиси, ҳам тижорий лойиҳаларда) суратга тушган.
Алевек Зиданнинг тез-тез рекламаларда кўринишига кескин фикр билдирган, унинг энг юмшоқ танқиди собиқ футболчини «мияси йўқ реклама плакати» деб аташ бўлган.
Суд ҳукми март ойида эълон қилинади.
 
OSIYODate: Shanba, 04-Fev-2012, 10:06 | Message # 37
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
«Реал» битта ўртоқлик ўйини учун 2 миллион евро сўрамоқда

Гондураснинг «Олимпия» жамоаси ўзининг 100-йиллик юбилейини нишонлаш пайтида Мадриднинг «Реал» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш ниятида. Аммо бу мақсадга эришиш учун «Олимпия» жамоаси раҳбарияти бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади.

«Қироллик клуби» битта ўртоқлик ўйини учун 2 миллион евро миқдорида маблағ сўрамоқда.

Бундан ташқари «Реал» жамоаси тарафидан қўйилган қуйидаги талаблар ҳам бажарилиши керак: табиий майсали футбол майдони, тренажёр зали, тўхталишларсиз давом этадиган, 1-классдаги 50 та ўриндиқдан иборат чартер рейси, беш юлдузли меҳмонхона, учта лимузин, олтита одам сиғадиган иккита фургон, спорт анжомлари учун микроавтобус, шунингдек, шахсий қўриқчилар.
 
OSIYODate: Dushanba, 13-Fev-2012, 05:24 | Message # 38
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Замбия Африка чемпиони!



Охирги бўлиб кулган чиройли кулади, деган гап бор туркларда...Турнирга кучли термаларнинг йўл ола билмагани туфайли кўпчилик Гана ва Кот-д’Ивуар 5 тадан ўртоқлик учрашувда иштирок этиб, финалда ўзаро ҳисоб-китоб қилишади, деб фикр юритганди. Одатда, нуфузли турнирларда гуруҳ босқичида кутилмаган ҳисоблар қайд этилар, ҳал қилувчи босқичга тилгач эса, гигантлар “даврани бўшат” дегандек кубок масаласини ҳал қилиш учун майдонга чиқиб келишарди.

Бу турнирнинг гуруҳ босқичида эса пичоққа илинадиган сенсациялар ҳам қайд қилинмади, аммо... Жиловланмаган Африка футболида бошқа қитъалардан фарқли равишда энг ҳаяжонли ва шов-шувли ўйинлар сўнгги ўйинларга тўғри келаркан. Кот-д’Ивуар ва Гана охир оқибат иккинчи ва тўртинчи ўрин билан кифояланишди.

Замбияликлар пенальтида устаси-фаранг эканлиги Гана билан ўйинда сезилганди. Бу ўйинда ҳам 69-дақиқада ҳакам уларнинг дарвозаси томон пенальти тепилиши кераклигини кўрсатди. Лекин Дрогба шундай имкониятни кўкка совурди. Пенальтилар баҳсида эса филларнинг яна икки юлдузи Коле Туре ва Жервиньолар “қовун туширишди”. Умумий ҳисоб: 8-7. Замбия чемпион. 11-дақиқада замбиялик Мусонда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди, ўйин тугагач, Замбия терма жамоаси бош мураббийи уни кўтариб олганча майдон бўйлаб югурди. Ҳа, бу футболчиларнинг бари кўтариб юришга арзийди.



ЗАМБИЯ – КОТ-Д`ИВУАР – 0:0

пенальтиларбўйича - 8:7

ЗАМБИЯ: Мвине, Нкаусу, Химунде, Мусонда (Н. Муленга, 12; Ф. Катонго, 74), Сунзу, Калаба, Чанса, Синкала, Лунгу, Маюка, К. Катонго.

КОТ-Д`ИВУАР: Барри, Зокора (Я Конан, 75), Туре, Бамба, Тьене, Тиоте, Госсо, Яя Туре (Вильфрид, 86), Дрогба, Калу (Градель, 63), Жервиньо.

Огоҳлантиришлар: Тиоте (63), Бамба (66), Н. Муленга (69).
 
OSIYODate: Juma, 17-Fev-2012, 13:42 | Message # 39
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Роналду Это’О га «ҳасад қиляпти»

«Реал Мадрид» вакили Криштиану Роналду «Анжи» ҳужумчиси Самуэль Это’О олаётган маошга «кўз олайтиряпти». Яъни, унга камерунлик футболчининг ўзидан катта маош олаётгани ёқмаяпти.

Россиянинг RT «Catalan Sport» газетаси маълумотига таяниб хабар беришича, Это’O йилига 20 миллион евро олади, Роналду эса Мадрид клубидан ҳануз «атиги» 13 миллион евро олмоқда. Португалиялик футболчи агенти Йорге Мендесни ишга солиб, маошини оширишларини талаб қилмоқчи.

Роналдунинг 2009 йилдан 2015 йилгача давом этадиган шартномасида «клубда ўйнар экан, дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлади» деган шарти бор. Футболчи айнан мана шу банддан фойдаланиб, маошини 20 миллион евродан оширмоқчи.
 
OSIYODate: Payshanba, 01-Mar-2012, 04:45 | Message # 40
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Саудия Арабистони ЖЧ-2014да йўқ!

Бугун Осиёнинг бир қатор майдонларида Бразилия-2014 саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Айни дамгача 4 та ўйин якунига етди. Хитой терма жамоаси Иорданияни 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Саудия Арабистони ва Таиланд терма жамоалари энди бемалол ЖЧ-2018 га тайёргарликни бошласалар бўлади. Чунки икки терма жамоа ҳам рақибларига мағлуб бўлишди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Япония терма жамоасига қарши ўйинда 1-0 ҳисобида олдинда бормоқда.



Хитой-Иордания 3-1

Австралия-Саудия Арабистони 4-2

Уммон-Таиланд 2-0

Тожикистон-КХДР 1-1
 
Solih_96Date: Shanba, 16-Iyun-2012, 20:23 | Message # 41
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 16-Iyun-2012, 20:24 | Message # 42
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 16-Iyun-2012, 20:25 | Message # 43
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>

Message edited by Solih_96 - Shanba, 16-Iyun-2012, 20:26
 
Solih_96Date: Shanba, 16-Iyun-2012, 20:26 | Message # 44
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>

Message edited by Solih_96 - Shanba, 16-Iyun-2012, 20:27
 
Solih_96Date: Shanba, 16-Iyun-2012, 20:29 | Message # 45
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>

Message edited by Solih_96 - Shanba, 16-Iyun-2012, 20:30
 
Solih_96Date: Dushanba, 04-Mar-2013, 01:41 | Message # 46
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:

ЕВРО-2012 чорак финалида
Италия терма жамоаси Англия
билан кураш олиб борди.
Киевда ўтган ўйинда катта
устунлик италянлар томонида
бўлди. Аммо на асосий вақтда
ва на қўшимча вақтларда гол
урилмади. Ярим финалчини
аниқлаш учун пенальтилар
сериясига мурожаат қилинди.
Унда дастлабки италиялик
Монтоливо ноаниқ зарба
берди. Англиядан эса Эшли Янг
дарвоза тўсинини нишонга
олган бўлса, Эшли Коулнинг
зарбасини Буффон қайтарди.
Италия ярим финалда!
Англия – Италия 0:0 (0:0),
пенальтилар серияси - 2:4
24 июнь, «НСК Олимпийский»
стадиони.
Пенальтилар серияси:
Балотелли (0:1). Джеррард
(1:1). Монтоливо (1:1 - ноаниқ).
Руни (2:1). Пирло (2:2). Янг (2:2 -
тўсин). Ночерино (2:3). Коул (2:3
- дарвозабон). Диаманти (2:4).
Англия: Джо Харт, Джонсон,
Терри, Лескотт, Э.Коул,
Джеррард, Паркер (Хендерсон,
94), Милнер (Уолкотт, 61), Эшли
Янг, Уэлбек (Кэрролл, 60), Руни.
Италия: Буффон, Абате (Маджо,
90), Бардзальи, Бонуччи,
Бальдзаретти, Пирло, Маркизио,
Де Росси (Ночерино, 80),
Монтоливо, Балотелли, Кассано
(Диаманти, 78).
Огоҳлантиришлар: Бардзальи
(82), Маджо (93).


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Dushanba, 04-Mar-2013, 01:50 | Message # 47
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


Ўзбекистон футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари овозига кўра март ойининг энг яхши футболчисини аниқлади.

Март ойи футбол ўйинларига бой бўлганини эътироф этиш керак. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган тўрт нафар етакчи клуб 2тадан ўйинда иштирок этишди. Қўшимчасига Олий лигада ҳам 2012 йилги мавсумнинг дастлабки иккита тури бўлиб ўтди. Шунингдек, Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 учинчи саралаш босқичи ва минтақавий плей-оффи доирасида 3та расмий ўйинда иштирок этди.

Январь ва фераль ойи якунларига кўра энг яхши бўлиш бахти Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиларига насиб қилганди. Январда Кенжа Тўраев энг яхши деб топилган. Февралда бу бахт Ойбек Қиличевга кулиб боққан. Бироқ март ойи Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун омадли бўлмади. Дастлаб БАА олимпия терма жамоасига мағлуб бўлган Вадим Абрамов шогирдлари, Лондон олимпиядасига тўғридан-тўғри йўл олиш имконини қўлдан чиқаришди. Кейин эса Вьетнамда бўлиб ўтган минтақавий плей-оффда Уммон олимпия терма жамоаси Ўзбекистонни XXX ёзги олимпияда ўйинларидан батамом маҳрум қилди. Бу ҳолат ОАВга ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. БАА ва Сурия терма жамоаларига қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Олег Зотеев тўплаган 6 очкоси билан кучли учликка ҳам кира олмади. Кенжа Тўраев ва Даврон Ҳошимов бор йўғи 1та ОАВ томонидан 3-ўринга лойиқ кўрилиб, 1 очкодан ишлашди холос.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муваффақиятсизлиги халқаро майдонда ўзини кўрсатган олий лига футболчилари ва айниқса легионер Одил Аҳмедовга қўл келди. Камолиддин Мурзоев «Бунёдкор» сафида Осиё чемпионлар лигасининг 2та турида 2та голга муаллиф қилиб, журналистлар эътиборини ўзига қарата олди. Игорь Таран эса Олий лиганинг 2-туридан кейин 3та гол билан тўпурар бўлиб турибди.

Бироқ мазкур натижалар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий фигураларидан бири – Одил Аҳмедов қайд этган натижа олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Россия Премьер-лигасида Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Аҳмедов янги бош мураббий – голландиялик Гуус Хиддинк ташрифидан кейин ҳам асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўймади. Март ойида «Анжи» Премьер-лиганинг 5та тури доирасида Москванинг «Динамо», «Спартак» ва «Локомотив», Краснодарнинг «Кубань», Қозоннинг «Рубин» клубларига қарши кураш олиб борди. Одил Аҳмедов уларнинг барчасида 90 дақиқа ҳаракат қилиб, 2та сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва «Кубань»га қарши ўйинда Россия Премьер-лигасидаги ўзининг дастлабки голини киритишга муваффақ бўлди. Айнан шу жиҳатлар инобатга олиниб, Одил Аҳмедов март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Овоз бериш жараёнида иштирок этган 9та ОАВнинг 7таси Аҳмедовни 1-ўринда қайд этди. Бунинг натижасида футболчи энг яқин таъқибчиси Камолиддин Мурзоевни 14 очко ортда қолдиришга муваффақ бўлди.


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Arslan1717Date: Chorshanba, 27-Mar-2013, 16:35 | Message # 48
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 606
Status:
Manchester United vs South 30 mart kuni

 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 10:39 | Message # 49
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
Bunyodkor Stadioni Toshkentning Bunyodkor futbol klubi stadionidir. 2012-yili avgustida qurib bitkazilgan ushbu stadion 34 ming tomoshabinni sigʻdira oladi.[1]

Toshkent shahridagi Bunyodkor Stadioni qurilib bitishi oʻzbek futbolining 100 yillik tantanalari nishonlanayotgan bir paytga toʻgʻri keldi.

Oʻzbekiston Vazirlar Mahkamasining qaroriga koʻra, „Bunyodkor“ stadioni aslida 2012-yilning 10-martida topshirilishi kerak edi.

Olmoniyaning GMP firmasi tomonidan loyihalashtirilgan sport kompleksi qurilishi 2008-yil boshlangan va keyinroq toʻxtab qolgan edi. Bunga „Bunyodkor“ jamoasining muassisi, Gulnora Karimovaga tegishli ekani aytiladigan „Zeromaks“ shirkatining yopilishi sabab boʻlgan edi. Shundan soʻng toʻxtab qolgan qurilish Oʻzbekiston Vazirlar Mahkamasining 5-apreldagi qaroridan soʻng yana boshlandi.

Stadionning dastlab 45 ming odamni sigʻdira oladigan Markaziy Osiyodagi eng katta sport kompleksi boʻlishi haqida aytilgan edi. OʻFF sayti ma‘lumotiga ko‘ra, endilikda tomoshabinlar oʻrindiqlari soni 34 ming boʻlib, majmua ikki qavatdan iborat boʻldi.[2]

Bunyodkor stadioni 34 000 oʻrinli bo‘lib, shundan 1700 tasi VIP-oʻrinlar hisoblanadi. Bu yerda shuningdek, yer osti avtomobillar toʻxtash joyi, konferens zal, muzey, tibbiyot shoxobchalari, umumiy ovqatlanish joylari va savdo doʻkonlari xizmat koʻrsatadi.

120 oʻrinli Bolalar-oʻsmirlar futbol maktabida esa xuddi shuncha oʻrinli yotoqxona korpusi va ovqatlanish boʻlimi, suzish havzasi, mashq qilish va sport zali, tibbiyot markazi bor.

Bunyodkor stadionida respublika va xalqaro sport musobaqalari hamda tadbirlari, Toshkent shahri aholisi, ayniqsa bolalar, oʻsmirlar va yoshlar jismoniy tarbiya va sport bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratilgan.[3]



<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 10:50 | Message # 50
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:

Bu yilgi mavsumda Chempionlar Ligasida eng yaxshi to'p urar futbolchi bo'lib turgan Krishtianu Ronaldu "Real" tarixida 10 ta to'pdan o'tgan ilk futbolchiga aylandi. Bundan oldinga rekord Raul tegishli bo'lib u Chempionlar Ligasida 10 to'p kiritib "Real" tarixida 1 mavsumda eng ko'p gol kiritgan futbolchi edi. Endi esa Ronaldu bu rekordni takrorladi va yangilab ham qo'ydi. Uning hisobida bu yil 11 gol bor[size=10]


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 10:54 | Message # 51
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 10:57 | Message # 52
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:



<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 11:02 | Message # 53
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
RANALDO HAYOTIDA NECHA MARTA SOCH TURMAGINI ALMASHTIRGAN EKAN?[color=blue]





<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 11:05 | Message # 54
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:



<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Shanba, 18-May-2013, 11:19 | Message # 55
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
LOLADate: Chorshanba, 03-Iyul-2013, 23:44 | Message # 56
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:


Futbol - jamiyatning siyosiy kurashlar, ish haqi va hokazolar uchun sarflashi kerak bo'lgan kuchini chetga burib xalqni manipulyatsiya qilishdir. - Maksim Schevchenko.
 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Sport yangiliklati » Jahon sporti
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: