• Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Uzbek sporti
OSIYODate: Yakshanba, 25-Noya-2012, 05:36 | Message # 61
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клубининг дарвозабони Игнатий Нестеров Халқаро футбол рейтинги сайтининг версияси бўйича 456 та овоз билан 12-ўринни эгаллади.
 
SAKINADate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 14:09 | Message # 62
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Chempionlar aniqlandi


Poytaxtimizda 10 va 16 yoshgacha bo‘lgan bolalar o‘rtasida shohmot bo‘yicha O‘zbekiston chempionati yakunlandi.

Xalqaro shohmot federatsiyasi – FIDE qoidalari asosida o‘tkazilgan musobaqada ikki yuz nafarga yaqin o‘g‘il-qiz kuch sinashdi. Bu haqda uza.uz xabar bermoqda.

10 yoshgacha o‘g‘il bolalar bahsida Javohir Sindarov jami sakkiz ochko bilan chempion bo‘ldi. Nodirbek Abdusattorov bu gal kumush medal bilan kifoyalangan bo‘lsa, navoiylik Mehriddin Yo‘ldoshev kuchli uchlikdan joy oldi.

Qizlar o‘rtasidagi bellashuvlarda barcha sovrinli o‘rinlar poytaxt vakillari – yetti yarimtadan ochko jamg‘argan Dilbar Hamroyeva va Yuliya Xegay, olti ochko to‘plagan Leyla Kimga nasib etdi.

16 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlar musobaqasida o‘tgan yilgi chempion – FIDE ustasi Oleg Artemenkoni mag‘lubiyatga uchratgan toshkentlik Jahongir Shavdirov 7,5 ochko bilan chempion bo‘ldi. Toshkent viloyati sharafini himoya qilgan “Umid nihollari – 2012” g‘olibi Alisher Bekmurodov yetti ochko bilan ikkinchi o‘rinni egalladi. Ortiq Ne’matov kuchli uchlikdan joy oldi.

Qizlar o‘rtasida ham kutilmagan natijalar kuzatildi. Chempionlik samarqandlik Gulhayo Narziqulovaga nasib etdi. Toshkent shahri vakili Bahora Abdusattorova esa uchinchi o‘rinni egalladi. Farg‘ona viloyati Nodira Parpiyeva kumush medalni qo‘lga kiritdi.

Chempionatning g‘olib va sovrindorlari O‘zbekiston terma jamoasi safida xalqaro maydonda yurtimiz sharafini himoya qiladi.
 
SAKINADate: Juma, 08-Mar-2013, 12:57 | Message # 63
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:


Шахматчи Нафиса Мўминовага президент совғаси топширилди


8 март байрами арафасида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова мамлакат президентидан совға олди.
ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон шахмат федерациясида бўлиб ўтган тадбирда Ислорм Каримовнинг совғаси – замонавий компьютерни президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Ж. Қосимов топширган.
Фарғона вилоятилик Нафиса Мўминова 2002 йилда ўн икки ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2007 йилда минтақавий саралаш мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган. Дунёнинг энг кучли 64 шахматчиси дона сурадиган ушбу турнирда қатнашиш учун Марказий Осиё минтақасига ажратилган ягона йўлланмани қўлга киритиб, ўзбек хотин-қизларидан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган биринчи спортчи бўлди.
Олти йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келаётган Нафиса 2008 йилда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Кўплаб халқаро турнирларда хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. 2010 йилда йигирма ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кучли тўртликдан жой олди. 2011 йили I Марказий Осиё кубоги ва 2012 йил Тошкентда ўтказилган «Тошкент опен» халқаро шахмат турнирида хотин-қизлар ўртасида ғолиб бўлди.
Халқаро шахмат федерацияси яқинда Нафиса Мўминовага халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон қилди.
 
LOLADate: Chorshanba, 03-Iyul-2013, 23:46 | Message # 64
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:
 
Solih_96Date: Yakshanba, 06-Okt-2013, 11:32 | Message # 65
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:

"МЮ" бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа ярим ҳимоячиси Аднан Янузай борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча Янузай Англия терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин. Ҳаммаси унинг Буюк Британиядаги яшаш муддатига боғлиқ. У беш йиллик муддатдан сўнг бемалол фуқаролик олиши мумкин.

Янузайда халқаро даражада ўйнаш учун танлаш ҳуқуқи бор. Уни бир неча бор Бельгия ёшлар терма жамоасига чақиришди. Шунингдек Албания ва Хорватия ҳам уни ўз миллий терма жамоасида ўйнашини истайди. У мана шу давлатлар қатори Англияни ҳам танлаши мумкин", - дейди Мойес.

Эслатиб ўтамиз, Аднан Янузай оиласи Косова ва Албаниядан чиққан бўлиб, ўзи Бельгияда туғилган. У 16 ёшлик чоғида "Андерлехт"дан "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилган эди.



<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
Solih_96Date: Yakshanba, 06-Okt-2013, 11:37 | Message # 66
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
«Вест Бромвич» – «Арсенал». Таркиблар!

Англия чемпионати 7-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашувда майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилари номи маълум бўлди.

Қуйида улар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Вест Бромвич – Майхилл, Жонс, Маколи, Риджуэлл, Ольссон, Мулумбу, Якоб, Сессеньон, Амальфитано, Анелька, Берахино.
Арсенал – Шченсни, Женкинсон, Косьельни, Мертесакер, Гиббс, Фламини, Уилшер, Артета, Ўзил, Рэмзи, Жиру.


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
 
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Search: