• Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Taom va pshiriqlar o'rganamiz » Taom reseptlari
Taom reseptlari
OSIYODate: Dushanba, 10-Dek-2012, 05:06 | Message # 61
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Зарур масаллиқлар (5 кишилик): 250 граммдан мол ва товуқ гўшти, 100 гр. қайнатилган гуруч, 4 дона қайнатилган тухум, 1 дона тухум, 2 бош пиёз, 1 боғ петрушка, 3 ош қошиқ томат, 2 ош қошиқ сметана, туз.

Тайёрланиши: 1. Мол ва товуқ гўштини 2 мартадан гўшт қиймалагичдан ўтказинг. Пиёз ва петрушкани майдалаб тўғранг. Қайнатилган тухумнинг оқини алоҳида, сариғини алоҳида майдалаб тўғранг. Гўшт қиймаларини аралаштириб, қайнатилган гуруч, тухум, майдаланган пиёз ва кўкат қўшинг. Туз ва мурч сепишни ҳам унутманг.

2. Қиймани 8 бўлакка бўлиб, қўлингиз ёрдамида ёйинг. Ўртасига майдаланган тухум сариғи ва оқини қўйиб, думалоқ шакл ясанг.

3. Томатни сметана ва 100 мл. қайнаган сув билан аралаштиринг. Туз, мурч сепинг. Қиймали «шарча»ларни қайлага солиб, 200 даражада қиздирилган газ печига ёки газ плитаси устига ўртача оловга қўйиб, ярим соат димланг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.
 
OSIYODate: Dushanba, 17-Dek-2012, 23:09 | Message # 62
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Гречкали шўрва



Зарур масаллиқлик: 200 гр. гўшт, 3 та картошка, 1 тадан пиёз, тухум ва сабзи, 500 гр. гречка, лавр япроғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Гўштни сувга солиб, қайнагач, кўпигини олинг. Пишгунга қадар паст оловда қайнатинг.

2. Пишган гўштни сомонча шаклида тўғранг.

3. Шўрвага гречка солиб, 10 дақиқа қайнатинг. Сўнг тўртбурчак шаклда тўғралган пиёз, картошка ва сабзини ҳам солиб, паст оловда яна 10 дақиқа қайнатинг.

4. Лавр япроғи ва тўғралган гўштни ҳам қўшинг.

5. Тухумни идишга солиб, сариғи ва оқини яхшилаб аралаштирган ҳолда шўрвага қўшинг. Аралаштириб туришни унутманг. Оловни ўчиринг. Тайёр шўрва кўкатлар билан дастурхонга тортилади.
 
OSIYODate: Dushanba, 31-Dek-2012, 10:30 | Message # 63
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Kabob

Зарур масаллиқлар (6 кишилик): 1 кг. қўй гўшти (суяксиз), 100 гр. думба ёғи, 4 бош пиёз, 1 чой қошиқдан қора мурч ва майдаланган райҳон барги, туз; қайла учун: 250 гр. олхўри, 2 та лимон, 2 бош пиёз, 1 тадан қизил қалампир ва булғор қалампири, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Пиёз, 50 гр. думба ёғи ва қўй гўштини гўштқиймалагичдан ўтказинг. Кейин ҳаммасини аралаштириб, қайтадан гўштқиймалагичдан ўтказинг. Қиймага туз, мурч ва майдаланган райҳон барги қўшинг. Яхшилаб аралаштириб, 1 соатга музлаткичга қўйинг.

2. Олхўрини юпқа сомонча, пиёзни ҳалқа шаклида тўғранг. Булғор қалампирини тўрт бўлакка бўлинг. Зарқоғозга пиёз ва булғор қалампирини солиб, устидан ўсимлик ёғи қуйинг. Зарқоғозни ёпиб, 200 даражада қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйинг. Кейин булғор қалампирини майдалаб тўғраб, олхўри, пиёз, майдаланган қалампир ва лимон шарбати билан аралаштириб, туз сепинг-да, 1 соат иссиқроқ жойга қўйинг.

3. Қиймадан 15 см.лик узунчоқ шакл ясаб, сихга ўтказинг. Кейин бир бўлак думба ёғи қўйинг. Яна қиймадан сихга қўйинг. Кабобни 10-15 дақиқа иккала томонини қизартириб қовуринг. Дастурхонга олхўрили қайла билан тортинг.
 
OSIYODate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 12:39 | Message # 64
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Tayyorlab ko'ring




Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 800 гр. гўшт, 100 гр. пишлоқ, 2 та бақлажон, 1 бош пиёз, 6 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Бақлажонни 1 см.лик қалинликда айлана шаклда кесинг. Туз солинган сувга 20 дақиқага солиб қўйинг. Кейин сувини яхшилаб силқитиб, 3 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

2. Пиёзни ҳалқа, гўштни каттароқ қилиб тўғранг.

3. Қолган ўсимлик ёғини қиздириб, гўштнинг қовуринг. Кейин қопқоғини пасайтириб, 10 дақиқа паст оловда қолдиринг.

4. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Бақлажоннинг устига гўшт бўлакларнини қўйиб, туз, мурч сепинг-да, пишлоқ қириндисини ҳам солинг. 170 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўйиб олинг.
 
BAXORDate: Payshanba, 03-Yan-2013, 15:50 | Message # 65
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Хўл норин

Керакли маҳсулотлар: (6-8 кишилик)

Хамири учун:

Ун 300 гр

Тухум 1 та

Туз 15 гр

Сув 100 гр

Қолган маҳсулотлар:

От гўшти 700 гр

Қази 1 та

Ўсимлик ёғи 200-250 мл

Тайёрланиши:

Ун, тухум, сув ва тузни аралаштириб, яхшилаб хамир қорилади ва 20-30 дақиқа тиндирилади.

Сўнгра тиндирилган хамирни юпқа қилиб ёйиб, тахминан 15-20х20 см ҳажмда тўртбурчак шаклида кесилади.




Озроқ туз ва ўсимлик ёғи қўшиб қайнатилган сувга, қайнаётган сув идишини ҳажмига қараб, 2-3 тадан хамир бўлакларини солиб пишириб олинади.



Пишиб чиққач хамирларни човлида сузиб олиб, бир‑бирига ёпишиб қолмаслиги учун хамирни имкон борича тезроқ ёйиб қўйиш керак.



Хамирларни яхши қуриши учун матонинг устига ёйиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Хамир қўлга ёпишмайдиган тарзда қуригач, уларнинг бошқа тарафи қуриши учун ағдариб чиқиш лозим.



Сўнгра қуриган хамир бўлакларини ҳар бирига ўсимлик ёғи суртиб, ясси идишга тахланади



 
BAXORDate: Payshanba, 03-Yan-2013, 15:55 | Message # 66
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Ёғлаб тахланган хамир бўлакларини энига 4-5 смда тасма қилиб кесилади.




5-6 қаватли тасмани майин қилиб угра каби тўғралади. Нориннинг чиройи хамирнинг қанчалик майин тўғралганига боғлиқ. Одатда яхши қуримаса ёки хамир қатламлари орасини яхши ёғланмаса, тўғралган хамирлар бир‑бирига ёпишиб қолиши мумкин, шунинг учун қуриш ва ёғлашга алоҳида аҳамият беринг. Кераклича тузланган от гўштини қази билан 1-1:30 соат мобайнида милтиллатиб қайнатиб олинади ва гўшт билан қазини сузиб олиб совутишга олиб қўйинг, шўрвасини тўкиб юборишга шошилманг у бизга керак бўлади.




Қайнатиб олинган гўштни ҳам майда қилиб тўғралади. Гўшт шаклини кимдир майда сомон шаклида тўғраш кераклиги айтишса, кимдир кичик тўртбурчак шаклда тўғрашни лозим топишади. Биз кичик тўртбурчак шаклида тўғрашни лозим топдик. Сиз эса ўз истагингизга кўра тўғранг.



Энди тўғралган хамир ва гўшт ва ўсимлик ёғи қўшиб, таъбга кўра зирани янчиб ҳаммасини биргаликда аралаштирилади. Дастурхонга тортиқ қилишда косага тайёр бўлган норинни солинади. Сўнгра олиб қўйилган гўшт ва қази қайнатиб олинган шўрванинг тузи ростланиб, косадаги норин устига қуйилади. Устига паррак қилиб кесилган бир ёки икки дона қази билан дастурхонга тортилади. Таъбга кўра юпқа тўрғалган пиёзга қора мурч сепиб хўл норин билан тортиқ ҳам қилиш мумкин.


Ёқимли иштаҳа!


 
OSIYODate: Payshanba, 10-Yan-2013, 08:29 | Message # 67
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Tatarcha shurva


Зарур масаллиқлар: 300 граммдан мол ва қўй гўшти, 250 гр. қайнатилган мол тили, 2 бош пиёз, 1 дона сабзи, 2 та тузланган бодринг, 8 та қуритилган қора олхўри, яримта лимон, 1 ош қошиқ томат қайласи, 1 ош қошиқ сариёғ, 1 та лавр барги, 8 дона қора мурч, туз.



Тайёрланиши: 1. Қўй ва мол гўштига 1,5 литр совуқ сув солиб қайнатишга қўйинг. Кўпигини олиб ташлаб, қора мурч, арчилган сабзи ва пиёзни бутунича солинг. 1,5 соат давомида қайнатинг. Тайёр бўлишига 20 дақиқа қолганда лавр барги ва туз солинг.
2.Қора олхўрини қайноқ сувда 20 дақиқа ивитиб қўйинг. Кейин сувини силкитиб, данагидан тозаланг.
3.Сариёғ қиздирилган товада ҳалқалаб тўғралган пиёзни 5 дақиқа қовуринг. Тузланган бодрингни сомонча шаклида тўғраб, томат пастаси билан бирга товага солинг. Аралаштириб турган ҳолда 3-4 дақиқа димланг.
4.Қайнатилган гўшт ва тилни олиб, сомонча шаклида тўғранг-да,, шўрвага қайтариб солинг. Қовурилган пиёз, бодринг, ивитилган олхўрини кетма-кет шўрвага ташлаб 5-7 дақиқа қайнатинг.
5.Лимонни юпқа ҳалқалаб, пишган шўрвага солинг. Таомни сметана ва кўкатлар билан дастурхонга қўйинг.
 
OSIYODate: Juma, 11-Yan-2013, 03:48 | Message # 68
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ajabsanda



Зарур масаллиқлар: 400граммдан спагетти ва қўзиқорин (шампиньон), 300 гр товуқ гўшти, 200г юмшоқ пишлоқ, қовуриш учун ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: 1. Макаронни тузли сувда қайнатиб, пишириб оласиз. Сўнг сувини тўкиб, устидан 1 ош қошиқ ёғ қуйиб аралаштиринг.

2. Товуқ гўштини ўртача катталикда тўғраб, товага ёғ солиб, туз ва мурч сепган ҳолда 10 дақиқача қовурасиз.

3. Қўзиқоринларни майдалаб тўғраб, товуқ гўшти қовурилаётган товага солиб, 5-7 дақиқа давомида қовуринг. Сўнг, юмшоқ пишлоқ солиб, то эригунга қадар димлайсиз. Ҳосил бўлган таомни макарон устидан солган ҳолда яхшилаб аралаштиринг
 
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 05:23 | Message # 69
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Зарур масаллиқлар: 500 гр. тайёр қатлама хамир, 400 гр. товуқ гўшти, 150 граммдан юмшоқ пишлоқ ва концерваланган кўк нўхат, 150 миллилитрдан товуқ шўрва (кубиклардан фойдалансангиз ҳам бўлади) ва қаймоқ, ярим стакан ун, 1 дона тухум, 1 бош пиёз, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 боғ петрушка, 2 ош қошиқдан сариёғ ва ўсимлик ёғи, туз, мурч, майдаланган аччиқ қалампир.

Тайёрланиши: 1. Ун, сариёғ, туз, қалампир ва мурчни аралаштиринг. Товуқ гўштини ўртача қалинликда тенг бўлакларга бўлиб, унли аралашмага беланг-да, ўсимлик ёғида иккала томонини ҳам қизартириб қовуриб олинг.

2. Пиёз ва саримсоқпиёзни тўғраб, қолган ёғда қовуринг. Кейин товуқ шўрва қаймоқ солиб, оловни пасайтириб, димланг. 5 дақиқадан кейин кўк нўхат, туз, мурч ва майдаланган петрушка солиб, яна 10 дақиқа димланг.

3. Қатлама хамирни ўртача қалинликда ёйиб, гўшт бўлаклари сонига қараб тўрт бурчак шаклда кесинг. Ҳар бир бўлагига товуқ гўшти, кўк нўхатли қайла ва юмшоқ пишлоқ солиб, конверт шаклида тугинг. Ёғлаб ун сепилган патнисга териб, юзига тухум сариғи суртинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.

 
OSIYODate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 07:22 | Message # 70
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
2


Зарур масаллиқлар: 400 гр. макарон, 250 гр. гўшт қиймаси, 300 гр. консерваланган помидор, 50 гр. пишлоқ, 4 ош қошиқ нон увоғи, 1 дона тухум, 1 тадан булғор қалампири ва пиёз, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ томат, 1 чой қошиқ хантал, 1 ош қошиқ майдаланган кашнич, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Булғор қалампирини тўртбурчак шаклда тўғранг. Пиёз ва саримсоқ пиёзни майдалаб, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғида қовуринг. Томат, булғор қалампири ва консерваланган памидорни солиб, туз, мурч сепинг-да, 10 дақиқа димланг.

2. Макаронни тузли сувда қайнатинг.

3. Гўшт қиймасини нон увоғи билан аралаштириб, тухум, хантал ва кашнич солинг. Туз, мурч сепинг. Ундан шарчалар ясаб, алоҳида товада 2 ош қошиқ ўсимлик ёғида иккала томонини қизартириб қовуринг. Макарон ва қиймали памидорли қайлага қўшиб, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепинг.
 
OishaqizDate: Shanba, 19-Yan-2013, 16:31 | Message # 71
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1743
Status:
OFARIN QOYIL MENGA JUDA YOQDI

AYOLLAR BO'LIMI QOYIL


 
LOLADate: Yakshanba, 20-Yan-2013, 04:10 | Message # 72
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:


Tabule
 
LOLADate: Yakshanba, 20-Yan-2013, 04:26 | Message # 73
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:
Livan tabulesi



Tabulening asosiy masallig'i Bulg'ur bo'lib, tabga ko'ra mayin, yoki yirik donalisidan tayyorlash mumkin. Topa olmasangiz , kuskusdan ham tayyorlasa bo'ladi.

Quruq bulg'urni uch marta yuvib, 15 daqiqa sovuq suvda ivitib qo'yamiz.

Shishgan bulg'ur ustiga rayhon va petrushkani yuvib to'g'rab qo'shamiz. Petrushka rayhondan ikki baravar ko'p bo'lgani ma'qul. Yashilliklarni tabulega solayotganda hecham mikserdan o'tkazmang, faqat pichoq bilan yanching, hech bo'lmaganda qaychi bilan qirqing.

Pomidorni judayam maydalamasdan to'g'raymiz, piyozni esa juda mayin qilib to'g'raymiz.

Siqilgan limon suvi, tuz va saxiylik bilan zaytun yog'i qo'shamiz. Aralashtiramiz.

Tabuleni ovqatdan oldin, go'shtli ovqat bilan birga, sandwich bilan iste'mol qilsa bo'ladi.



Message edited by LOLA - Yakshanba, 20-Yan-2013, 04:27
 
DURDONDate: Payshanba, 14-Fev-2013, 15:28 | Message # 74
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:




Кўклам пайти ҳар қандай тананинг ҳам силласи қурийди. Деҳқон далага чиқиб ҳорийди, қолаверса дастурхондаги ҳўл мевалар ўрни ҳам бўшаб қолади. Шу пайтда қуйидаги таомни ҳафтада икки маротаба тайёрлаб истеъмол қилсангиз, ҳар қандай дард сизни четлаб ўтади:
Ўртача катталикдаги ошқовоқни олиб, учбурчак кесмали туйнук очасиз.
Бу туйнук орқали қовоқ ичини уруғларидан тозалайсиз.
Сўнгра қовоқ ичига 3-4 дона ўртача катталикдаги шолғом,
150 грам майдалаб кесилган қўй думбаси ва икки чой қошиқ зира соласиз.
Сўнгра туйнукчани қовоқнинг кесиб олинган қисми билан маҳкамлаб ёпасиз
ва буғхонада камида бир соат давомида димлаб пиширасиз.
Сўнгра тайёр бўлган таомни ичидагилар билан тенг бўлакларга бўлиб, ликопчаларга соласиз.
Таомни ейишда қовоқ пўсти билан истеъмол қилинса ва кўкатлар ҳам қўшилса, шифобахшлик хусусияти янада ортади.


 
DURDONDate: Payshanba, 18-Apr-2013, 01:26 | Message # 75
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


ГУЛКАРАМ КОТЛЕТИ
гулкарамни гулларини пишириб олиб вилка ёрдамида пюре холатига кегунча эзамиз кейин колбаса булакларинимайда туртбурчак шаклида туграб аралаштирамиз 2-3 дона тухум..таъбга кура туз соламиз .Яхшилаб аралаштирилгач урта оловда товага киздирилган ёгда каттарок кошик ёрдамида О шаклида килиб котлетларни соламиз ...икки томонни кизартириб пишириб оламиз..ЁКИМЛИ ИШТАХА


 
DURDONDate: Shanba, 25-May-2013, 01:41 | Message # 76
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Товуқли шашлик
Керакли маҳсулотлар:

• 1 кг товуқ фильеси
• 2 та тухум
• 100 грамм ун
• 100 грамм сухарик ушоқлари
• ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар
Тайёрланиши:

Товуқ фильесини тўртбурчак шаклда тўғралади. Туз ва зираворлар қўшиб, маринад қилиб қўйилади. Сухарикни майдалаб тайёрлаб олинади. Тухумни ҳам аралаштириб олинади.

Ёғочли чўпга тўрттадан товуқ киргизилади. Аввал ун кейин тухум сўнг сухарикка ботириб олинади. Ўрта оловда 10-15 дақиқа давомида қовурилади. Ёқимли иштаҳа!


 
DURDONDate: Shanba, 17-Avg-2013, 03:53 | Message # 77
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Gul somsa
Kerakli mahsulotlar:

250 gr margarin bn un uqalanadi va alohida idishda 2 pila smetanaga bir chimdim tuz va ozgina chayni soda solib bu massani uqalangan margarin bn aralashtirib yumshoq hamir qoramiz
qiymasiga : 0.5 kl qiymz yogsiz 2 -3 ta pioz va ziravorla
somsalarimiz tugib ustiga tuhum sarigi surib 40 45 minutga gazga qoyamiz

tugilishi:
hamirni tortburchak qilib kesib olasiz4 ta chetini ozgina kesib chiqasz keyin huddi mantiga ohshab tugasizda faqat 2 ta uchini bir biriga teskari qilib yopishtirib qoyasz


 
SAKINADate: Dushanba, 11-Noya-2013, 09:34 | Message # 78
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:

Рулетики из баклажана с фетой и помидорами
(100 гр - 171.93 ккал)


Ингредиенты:

2 средних баклажана
2 помидора
120 г феты
1 ст.л. оливкового масла
70 г половинок грецких орехов
маленькая горстка листьев петрушки

Приготовление:

1. Баклажаны нарезаем вдоль на пластинки толщиной 4-5 мм

2. Разогреваем сковороду с 1 ст.л. растительного масла. Кладем баклажаны и обжариваем в 2 партии по 2 минуты с каждой стороны, до готовности.

3. Перекладываем на бумажные полотенца, чтобы впитать лишний жир. Из помидоров удаляем семечки, мякоть нарезаем толстой соломкой. Фету, 1 ст.л. оливкового масла и зелень кладем в чашу блендера. Перемалываем до состояния пасты.

4. На каждый ломтик баклажана кладем по 1 ч.л. феты, кусочек помидора и половинку грецкого ореха.Сворачиваем в рулетики.


 
DURDONDate: Juma, 22-Noya-2013, 00:09 | Message # 79
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Halimga kerakli maxsulotlar:

1,5 kg go'sht
2 kosa suli yormasi

Qiyma:

no'xot
sabzi
dumba yog'i

Tayyorlanishi:

Qozonga suv va go'sht solib qaynatiladi. Qaynagach, ko'pik olinib, yarma solinadi. Aralashtirib turiladi. Shu holatda 6-8 soat qaynatiladi.

Qiymasi:

Suvga no'xot va kubik shaklda to'g'ralgan sabzi solib qaynatiladi. Qaynagandan so'ng dumba yog'i solib, 3-4 soat davomida bir maromda qaynatiladi. Ta'bga ko'ra tuz solinadi.

Suzishda kosaga 1-1,5 cho'mich halimdan va ustiga qiymasidan solib, dasturxonga tortiladi.

Yoqimli ishtaha!


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Taom va pshiriqlar o'rganamiz » Taom reseptlari
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Search: