• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » ПАЙҒАМБАРИМИЗ(С.А.В.) НИНГ ҲАЗРАТИ АЛИГА (Р.А.)НАСИҲАТЛАРИ
ПАЙҒАМБАРИМИЗ(С.А.В.) НИНГ ҲАЗРАТИ АЛИГА (Р.А.)НАСИҲАТЛАРИ
RiderDate: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:47 | Message # 31
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
РЎЗА
Bo'limiga izohlar

38 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Эй мўминлар! Сиздан аввалгиларга фарз
қилишанидек, сизларга ҳам рўза тутишлик фарз қилинди. Шоядки тақводор бўласизлар"
(Бақара сураси, 183-оят мазмуни).
Барча аъзолари билан рўза тутган киши тақводор бўлади. Ҳаромлардан сақланиш, ғийбат,
бўҳтон қилмай, фойдасиз сўзларни сўзламай, беҳуда ишлар қилмай рўза тутиш барча аъзолар
билан рўза тутиш бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Рўза қалқондир" (Бухорий, "Савм", 2; "Тавҳид", 35;
Муслим, "Сийам", 161, 162).
Раҳмон жалла жалалуҳу, кўрсатган тарзда яшаган бандаларидан рози бўлади. Рози бўлган
бандаларини абадий саодат ва жаннатга восил этади.
39 Имом Муслим (р.а.) ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз Сарвари коинот (с.а.в.) илтифот
қилдилар: "Ким Рамазон ойида рўза тутса, сўнг Шаввол ойидан ҳам олти кун тутса, бир йил
рўза тутган бўлади" (Муслим, "Сийам", 204; Термизий, 4: 759-ҳадис; Абу Довуд, 2433).
Амаллар савоби бирга ўн даражада ёзилади. Яъни Рамазон ўттиз кун бўлса, Шаввол ойидаги
олти кун билан ўттиз олти кун бўлади. Бирга ўн ёзилишига кўра уч юз олтмиш бўлади. Рамазон
ва Қурбон байрамлари кунида жами беш кун рўза тутиш жоиз эмас.

 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:39 | Message # 32
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
САДАҚА

Bolimiga izohlar

40 Банданинг амаллари холис Аллоҳ таоло учун ва Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннати
саниййаларига мувофиқ бўлмаса қабул бўлмайди. Мўминнинг нияти — Аллоҳ таолонинг
розилигини исташдир. Кофирнинг нияти — дунёдир.
Сахий одам Аллоҳ таоло розилигини устун билади. Бахил эса дунёни. "Дунё" сўзи, агар
ўзаги "даноат" (пасткашлик) бўлса, "энг пасткаш нарса" маъносида бўлади. Агар "дунув"
(яқинлик) бўлса, "энг яқин нарса" маъносида бўлади. Дунё агар, мўминни Аллоҳ таолодан
узоқлаштирса, энг пасткашдир. Агар яқинлаштирса, энг яқиндир. Зеро, дунё восита ва сабабдир.
У нимага восита ва сабаб бўлса, унинг ҳукмини олади.
Аллоҳ таолонинг дўстлари дунёни Аллоҳ таоло йўлида сарфлайдилар. Аллоҳ таоло марҳамат
қилади: "Сизлар севганингиз (дунёвий) нарсалардан (Аллоҳ таоло учун) эҳсон
қилмагунингазча асло яхшиликка (яхшилардан бўлишга) ноил бўла олмайсиз. (Ҳар қандай)
нарсани эҳсон қилсангиз шубҳасиз, У яхши билади" (Оли Имрон, 92-оят).
41 Термизий (р.а.) ҳазратлари Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ушбу ривоятни келтирибдилар:
"Икки ёмон хислат борки, улар мўминда бир вақтда бўлмайди: бахиллик ва ёмон ахлоқ"
(Тсрмизий, "Бирр", 41).
"Жўмард (сахий) Аллоҳга яқин, жаннатга яқин ва инсонларга яқиндир, жаханнамдан
узоқдир. Бахил эса Аллоҳдан узоқ, жаннатдан узоқ ва инсонлардан узоқдир, жаҳаннамга эса
яқиндир. Сахий жоҳил Аллоҳ таолога бахил олимдан севимли" (Термизий. "Бирр", 40).
Бу ҳадиси шарифда жаҳолат илмдан ҳам севимли эмас, балки сахийлик бахилликдан
севимли экани англатилмоқда.
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:42 | Message # 33
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
42 "Ҳеч бир ҳийлакор, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди" (Термизий, "Бирр", 41).
Расулуллоҳ (с.а.в.) она-ота ҳақида сўралганида марҳамат қилдилар: "У иккови сенинг
жаннатинг ва ё жаҳаннамингдир" (Ибни Можа, "Адаб", 1).
Машруъ бўлган ишларда уларга итоат қилиб, розиликларини топсанг — жаннатинг.
Итоатсизлик қилсанг - жаҳаннаминг. Яъни, ота-онага итоат ё итоатсизлик жаннат ёки
жаҳаннамга киришингга сабаб бўлади.
Бошқа бир ҳадиси шарифда марҳамат қилдилар: "Аллоҳнинг розилиги она-отанинг
розилигидир, Аллоҳнинг ғазаби она-отанинг ғазабидадир" ("Канзул Уммол", 4555; "Тарғиб",
3/322; "Кашфул хофаа", 1/520).
Имом Муслим (р.а.) ривоят қилади: "Гап ташувчи жаннатга кирмайди" (Муслим, "Иймон",
168-170; Термизий, "Бирр", 79; Аҳмад, 5/389, 391, 396, 399, 406).
43 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Раббингиздан келадиган мағфират (василаси бўлган
амалларга) ва кенглиги осмону ер кенглигича бўлган жаннатга (кириш учун)
шошилинглар. У (жаннат) тақводорлар учун ҳозирланган. Улар (тақводорлар) мўлликда
ҳам, муҳтожликда ҳам садақа берадилар, ғазабларини ютадилар, инсонларни (қилган
хатоларини) кечирадилар. Аллоҳ таоло (шундай бўлган) муҳсинларни севади" (Оли Имрон
сураси, 133-134 ояшлар мазмуни).
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:43 | Message # 34
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Тақво, "виқойа" ўзагидан келган исмдир. "Виқойа" - ҳимоя қилиш маъносидадир. Тақво уч
қисмдир:
1. Қалб тақвоси: қалбни куфрдан, ширкдан, ужбдан (амалга мағрурланиш), кибрдан, риё ва
бошқа ёмон хислатлардан ҳимоя қилиш билан бўлади.
2. Тил тақвоси: тилни ёлғондан, ғийбатдан, гап ташишдан, бўҳтондан, бировнинг дилини
оғритиш ва бошқа шу каби ишлардан ҳимоя қилиш билан бўлади.
3. Бадан тақвоси: зинодан, ўғриликдан, қотиллик ва бошқа шу каби феъллардан ҳимоя
қилиш билан бўлади.
Куфр ва ширкдан сақланган инсон мўмин, катта-кичик гуноҳлардан ва ҳатто шубҳалилардан
сақланган мўмин тақводор ўзини ғафлатдан сақлаган тақводор авлиё бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Жаҳолатдан ёмон фақирлик йўқ, ақлдан яхши
бойлик йўқ, ўзига ишонишдан ёмон ёлғизлик йўқ, маслаҳатдан яхши суянч йўқ, тадбир қилиш энг
буюк ақлдир, гўзал ахлоқ энг шарафли насабдир, шубҳали нарсалардан йироқ бўлиш энг зўр
тақводир, ҳаё ва сабр комил иймондандир" (Табароний, 3/68, "Кашфул-хофаа", 2/499).
44 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Раббингиз шуни буюрди: «Менга дуо қилинглар,
қабул қиламан!» Албатта Менга ибодат қилишга кибрлари йўл бермаган кимсалар
яқинда ҳақир ва залил ҳолда жаҳаннамга кирадилар!» (Ғофир сураси, 60-оят мазмуни).
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:43 | Message # 35
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сизга дўзахийлар кимлигини айтайми? Улар ҳар
кимга душман, бахил ва кибрли кимсалардир" (Бухорий, "Айман", 9; "Адаб", 6; Муслим,
"Жаннат", 46; Термизий, "Жаҳаннам», 13; Ибн Можа, "Зуҳд", 4; Аҳмад, 4/306).
"Жаннат билан жаҳаннам баҳслашди. "Золимлар билан кибрлилар менда", деди жаҳаннам.
"Заифлар билан йўқсиллар менда", деди жаннат. Аллоҳ таоло уларга шундай ҳукм қилди ва:
"Сен, эй жаннат, Менинг раҳматимсан. Хоҳлаганимни сен билан раҳмат қиламан. Ва сен, эй
жаҳаннам, Менинг азобимсан. Хоҳлаганимни сен билан азоблайман. Икковингизни ҳам
тўлдириш Менга оид" (Муслим, "Жаннат", 34-36; Термизий, "Жаннат", 22; Аҳмад, 3/79).
45 Руҳ латиф, нозикдир. Бадан касиф, дағалдир. Нафс бу иккисининг ўртасида бўлиб,
руҳоний латофатни, нозикликни ва жисмоний касифликни, дағалликни қабул қила олади.
Нафсда яхшилик ғолиб ва ҳоким бўлса, диннинг амрларини бажаради. Бу нафс нафис бўлади,
нафси мутмаинна бўлади, шафқат этилишга лойиқ бўлади ва жаннатга тўғри кирувчи нафс
бўлади. Нафсда ёмонлик ғолиб ва ҳоким бўлса, бу нафс ўз истагига тобеъ бўлади. Бу нафсга
қарши туриш, у билан курашиш лозим. Динимиз нафси амморага, ҳавои нафсга қарши курашиш
динидир. Жаноби Сарвари коинот (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сизлардан ҳеч бирингиз, ҳавои
нафсини мен келтирган шариатга тобеъ қилмагунча иймонли бўлмайди" (Бағавий, "Шарҳус
суннаҳ", 1/213).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) келтирган шариат икки қисмдир: эьтиқодий ва амалий. Эътиқодий
қисмини қабул қилиб, амалий қисмини қабул қилмаган ёки ишонмаган, кофир бўлади, ўлса
жаҳҳаннамга киради. Амалий қисмига тобеъ бўлиб, эътиқодий қисмига тобеъ бўлмаган,
мунофиқ-кофир бўлади, ўлса жаҳаннамга киради. Эътиқодий ва амалий қисмларига тобеъ
бўлган, комил мўмин бўлади, вафот этса жаннатга киради.
46 Сахий киши ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сахийнинг хатосидан кўз
юминг. Сахий адашса, Аллоҳ таоло уни огоҳ этади, сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир.
Сахий жоҳил, бахил олимдан (ёки обиддан) кўра Аллоҳга суюклидир" (Муслим, "Зуҳд", 45;
Аҳмад, 2/296).
Аллоҳ таоло севган бандасини асрайди, йўлдан тойса огоҳ қилади. Аллоҳ жалла жалалуҳу
сахий кишини, гуноҳ қилса, гуноҳида давом эттирмайди. Қилган гуноҳига тавба этишга
муваффақ қилади. "Кимки (хайр йўлларига) берса, (тақво йўлини тутиб) сақланса ва
"ҳуснаа"ни (дини ва Қуръондаги ҳақиқатларни) тасдиқ қилса, унга энг қулай бўлганни
(ҳисобни, жаннати амалларни) муяссар қиламиз" (Лайл сураси, 5—7 оятлар мазмуни).
47 Расулуллоҳдан (с.а.в.) бир кимса: "Исломнинг амаллари орасида қайси (амал) энг
хайрлидир?" деб сўради. Шунда: "Таом улашишинг, таниганинг ва танимаганингга салом
беришингдир", деб жавоб бердилар ул Зот (с.а.в.). (Бухорий, "Иймон", 6, 20; "Истизон", 9;
Муслим, "Иймон", 63; Абу Довуд, "Адаб", 142; Насоий, "Иймон", 16; Ибни Можа, "Атъима", 1).
Мусулмон бўлган яҳудий Абдуллоҳ ибн Салом (р.а.) айтдилар: "Пайғамбар (с.а.в.)
(Маккадан хижрат қилиб) Мадинага келишларида халқ кутиб олиш учун пешвоз чиқди. Шунда
''Расулуллоҳ келдилар", деган овоза бўлди. Мен ҳам "бир кўрайчи" деб халқ орасига кирдим. Ул
Зотнинг (с.а.в.) муборак юзларини кўрганимда, бу юзда ёлғон йўқлигини билдим.
Пайрамбаримиздан (с.а.в.) илк эшитганим фармон шу эди: "Эй инсонлар! Саломни кўпайтиринг,
ёйииг. (Муҳтожларга) таом беринг, қариндошларингиз билан яхши муносабатда бўлинг ва
тунлари халқ ухлаётганида намоз ўқинг — омонлик билан жаннатга кирасиз" (Ибни Можа,
"Атъима", 1).
Савоб миқдори амалларнинг оз ё кўплигига кўра эмас, балки, ихлосга кўрадир. Ихлос билан
бажарилган зарра қадар амал, ихлоссиз ботмон амалдан қийматлидир, ҳатто бу қиёсдир.
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:44 | Message # 36
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Амалларнинг савоб миқдори ҳақида кўрсатилган сон кўпликка киноядир.
48 Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Ҳеч бирингиз ўз нафси учун хоҳлаган нарсани
биродарига ҳам хоҳламаса (комил) иймонли бўлмайди" (Бухорий, «Иймон", 7; Муслим, "Иймон»,
71).
Биродарлик - дўстлик икки қисмдир: диний биродарлик, инсоний биродарлик. Мўминлар
диний биродарларимиздир. Қолган инсонлар иккинчи қисм биродарликка мансуб.
Мўминлар ўзларига раво кўрган нарсани диний биродарларига ҳам раво кўрмасалар комил
мўмин бўла олмайдилар.
49 Инсоннинг феъли билан сиймоси ўзаро уйғун бўлади. Одатда сурати гўзал, ахлоқи хунук
бўлган инсонлар жуда оздир. Юзнинг порлоқлиги, ойдинлиги соҳибининг гўзал хулқига
ишоратдир.
Шундай дейилган: эҳтиёжларингизни гўзал юзли кимсаларга билдиринг. Улар
эҳтиёжларингизни адо этсалар, фақатгина гўзал юз билан адо қиладилар. Аммо бу умумий
қоида эмас, зеро шундай "гўзаллар" борки, эҳтиёж сўралса озор берадилар. Ва шундай
"хунуклар" борки, улардан сўралса гўзал юзли муомала кўрсатадилар.
Демак, юзнинг гўзаллиги соҳибининг ҳаёсига, инсонийлигига далил ва аломат бўлишининг
эҳтимоли кўпдир. Акси бўлиши нодир ҳолатдир. (Муновий, "Файзул-Қодир", 1/540).
50 Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Ким Аллоҳга на охират кунига ишонса,
меҳмонини ишлатласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, қариндошлари билан боғлансин.
Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, фақат яхши сўзларни сўзласин ё сукут қилсин" (Бухорий,
"Адаб", 31, 85; Муслим, "Луқота», 14; "Иймон", 74, 75, 77).
"Шубҳасиз, малаклар (меҳмонлар учун) дастурхон ёзаётганингизда гуноҳларингиз
кечирилишини сўраб дуо қиладилар" (Суютий, "Ал-Жомеъ ус-соғийр", 2129-ҳадис).
51 Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Ит ва сурат (бут ёки тана сурати) бор уйга
малаклар кирмайди" (Бухорий, Бад ул-холқ", 17, 7; Абу Довуд, "Либос", 44-45; Термизий, "Адаб",
44; Насоий, "Таҳорат"( 167; "Сайд", 19, 20; Муватто, "Истизон", 6, 8).
Малаклар Аллоҳ таоло рози бўладиган жойларда бўлади, норизо жойда бўлмайди. Котиб
малаклар инсондан ҳеч ҳам айрилмайдилар. Ўлим малаклари ҳам шундай. Котиб малаклар
фақат, номуносиб жойларда (хало каби) инсондан айриладилар.
52 Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Она-отага азият берганни Аллоҳ таоло
лаънатлайди" (Аҳмад, 1/317).
Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Лаънат — узоқ бўлиш,
раҳматдан маҳрум қилиш демакдир. Малаклар раҳматдан маҳрум бўлганнинг ёнига бормайди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Аллоҳ жалла жалалуҳу Қиёмат куни уч тоифа
кимсанинг юзига боқмайди: она-отасига осий бўлганларга, эркакка ўхшаган аёлларга, оиласини
(онаси, синглиси, аёли ва қизларини) рашк қилмаган эркакларга. Уч тоифа жаннатга кирмайди:
она-отасига осий бўлганлар, ичкиликка берилганлар, миннат қилувчилар" (Насоий, "Закот», 69;
"Ашриба", 46; Доримий, "Ашриба", 5; Аҳмад, 2/69, 128).
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:45 | Message # 37
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
53 Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Меҳмон кутмаган (хоҳламаган) кимсада яхшилик
йўқдир" (Аҳмад, 4/155).
Малаклар яхшилик йўқ уйга кирмайдилар.
Аллоҳ таоло меҳмонни сийлаганни сийлайди. Аллоҳ таоло сийлаган бандалари фариштали
бўлади. Кишининг фариштали бўлиши ундан Аллоҳ жалла жалалуҳу рози бўлганининг
аломатидир.
54 Қуръони Қаримда ва Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадиси шарифларида таъкидлаб
буюрилган фарзлардан бири "амри маъруф"дир.
Луқмон (а.с.) ўғилларига айтдилар: "Эй ўғлим! Намозни тўкис адо қил, маъруфга буюр,
мункардан қайтар. Сенга келган сабр қил. Булар, албатта, азмга мувофиқ ишлардир" (Луқмон
сураси, 17-оят мазмуни).
Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга (с.а.в.) марҳамат қилди: “Сиз афв йўлинн тутинг,
маъруфга буюриш ва жоҳиллардан юзингизни буринг!" (Аъроф сураси, 199-оят мазмуни).
Бу ояти каримани қуйидагича тушунишимиз мумкин: аввало, инсонларни афв этиш йўлини
тут, ёмонликни ёмонларга хос бил, аммо ёмонлиқда давом этишларини хуш кўрма. Тушунтир -
билсин; кейин буюр. Агар сўзларингга эътибор бермай жоҳиллик қилсалар, сен уларга
жоҳиллик қилма, жоҳилларга тил ва қўл билан ёмон жавоб беришдан юз ўгир.
Аллоҳ таоло Ислом умматининг фазилатини баён этиб марҳамат қилади: "Сизлар
инсонлар учун чиқарилган умматнинг энг яхшисисиз. Яхшиликка буюрасиз, ёмонликдан
қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз" (Оли Имрон сураси, 110-оят мазмунидан).
Қуръони Карим амри маъруф ва наҳий мункар этиш фарзлигини эркагу аёлга баён этган.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар: иАллоҳга қасамки, ё амри маъруф наҳий мункар
қиласизлар ёки Аллоҳ таоло сизларга бир азоб (жазо) юборади. Кейин сизлар (бу жазонинг
кўтарилишини сўраб) дуо қилсаларингиз ҳам дуоларингиз қабул бўлмайди" (Термизий, "Фитан",
9).
Жамиятнинг осудалиги, маъруфнинг (яхшиликнинг) кўплиги мункарнинг (ёмонликнинг)
йўқлигига боғлиқ. Яхшилик кўпайиши учун ҳаракат бўлмаса, яхшилик ва яхшилар вақт ўтиши
билан йўқолади. Ёмонликни йўқолиши учун қилинадиган "феълий дуо" (жисмоний ҳаракат ҳам
дуо ҳукмида - тарж.) бўлмаса, "қавлий дуо" (қўл очиб дуо қилиш - тарж.) ҳам қабул бўлмайди.
«Сизлардан ким мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, бунга кучи етмаса тили билан,
бунга ҳам кучи етмаса қалби билан (рад қилсин, ғазаблансин). Бу иймоннинг энг заифидир»
(Муслим, "Иймон", 78; Термизий, "Фитан", 11; Насоий, "Иймон", 17; Аҳмад, 3/20, 49).
Барча инсонлар тоқатлари доирасида ўз оилаларида, иш жойларида, ён-атрофларида амри
маъруф ва наҳий мункар қилишлари лозим. Мункар ишни қалбдан рад этиш ва уни
ёқтирмаслиги иймондандир. Мўмин қалби билан куфрни, ширкни, гуноҳларни рад қилмаса,
мўмин бўла олмайди.
55 Динимиз барчага, бутун инсониятга юборилган. Унинг олийжаноб даъватларини ҳаммага
етказмоқ, хусусан, ёмонларга тушунтирмоқ, саодатимиз бошидир.
Жамият фаровон бўлиши учун ундаги ёмонлар яхшиликка юз буришлари керак. Бу амри
маъруф ва наҳий мункарсиз бўлмайди.
Демак, барчага амри маъруф қилинади, ҳатто «сафил»га (ваъз айтиб ўзи бажармаган,
қайтариб ўзи қайтмаган, ўзи айтганига ва ўзига айтилганга бепарво қараган кимсага) ҳам.
56 Яхшиликка буюрган ўзи яхшилик қилмаса, ёмонликдан қайтарган ўзи ёмонликдан
қайтмаса, тубанлашгандан тубанлашади. Шунинг учун, амри маъруф аввало уларга етказилади.
Зеро, уламо ва умаро (амирлар, идора қилувчилар) тузалса, жамият ҳам тузалади.
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:46 | Message # 38
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
57 Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Шубҳасиз, садақа Аллоҳ таолонинг ғазабидан
ва ёмон ўлимдан сақланиш боисидир" (Термизий, "Закот", 28).
Аллоҳ таолонинг ғазабига йўлиқиш, Унинг азобига йўлиқишдир. Аллоҳ розилиги учун
берилган садақа, Унинг азобидан сақланишнинг боши эканлигини Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар.
58 Аллоҳ жалла жалаллуҳу, садақа, эҳсон қилувчиларнинг ризқини орттиришни ваъда
қилади: "... (Хайр учун) нимани сарфласангиз, У бунинг ортидан (янада яхшисини) лутф
қилади. У ризқ берувчиларнинг яхшисидир" (Сабаъ сураси, 39-оят мазмунидан).
Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Ризқнинг (сизга) келишини садақа билан сўранг"
(Байҳақий, Мунавий, "Файзул-Қодир", 1/494).
Аллоҳ таоло марҳамат қилди: "Эй Одам ўғли! Инфоқ қил, сенга ҳам инфоқ қилинади " (Бухорий,
"Тафсир", 11/2; Муслим, "Закот", 36).
"Садақа молни ҳеч камайтирмайди" (Муслим, "Бирр", 69; Термизий, "Бирр", 2; Доримий,
"Закот», 34; Муватто, "Садақа", 12).
"Ҳар тонгда икки фаришта нозил бўлиб, бири: "Аллоҳим! Молидан инфоқ қилганга халаф
(ортидан янада яхшисини) бер", иккинчиси: "Аллоҳим! Молидан бермаганга талаф (талофат)
бер", дейди" (Бухорий, "Закот", 44; "Васойа", 17,26; "Вақола», 10; "Тафсир", 3/5; "Ашриба", 13;
Муслим, "Закот", 42; Доримий, "Закот", 23; Аҳмад, 3/141, 256, 285).
59 Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Садақа етмиш ёмонликнинг эшигини ёпади "
(Табароний).
Садақани эрта тонгда берилишида кўп фойдалар бор. Барвақт берилганида яширин бериш
имкони бўлади ва олувчининг шарафи ҳимояланади. Ва унинг эҳтиёжи эртароқ йўқолади. Бу
ила дуосини олишга сабаб бўлади.
Садақани яширин беришда ҳам савоб кўп. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Агар
садақаларни ошкора берсангиз бу ҳам гўзалдир. Аммо яширин ҳолда фақирларга
берсангиз бу ўзингиз учун яхшироқдир (Аллоҳ таоло бу сабабли) гуноҳларингиздан бир
қисмини кечиради. Аллоҳ нима қилсангиз барчасидан хабардор" (Бақара сураси, 271-оят
мазмуни).
Расулуллоҳ (с.а.в.) Қиёмат куни Арш остида сояланадиган етти кимсадан бирининг "...ўнг
қўли берганни чап қўли билмайдиган..." кимса экани хабарини бердилар. (Муслим, "Закот", 91).
60 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Севганингиз нарсалардан Аллоҳ учун
сарфламагунингизча асло яхшиликка ноил бўлмайсиз, Садақа қилиб нимани берсангиз,
шубҳасиз, Аллоҳ уни жуда яхши билади" (Бақара, 272-оят).
Инсон, қўлидаги молнинг энг яхшисини Аллоҳ розилиги учун инфоқ қилса, қалбидан унинг
севгиси йўқолади, Аллоҳнинг севгиси ҳосил бўлади.
61 Аллоҳ таоло ҳалол молдан берилган садақани қабул қилади, ҳаром молдан берилган
садақани рад этади. Расули Акрам (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Кимки ҳалол топган молидан бир
хурмо қийматида садақа берса, Аллоҳ у садақани, соҳиби учун тоғдек бўлгунича — сизлар
сутдан айирганингиз тойни катта қилгандек — асрайди" (Бухорий, "Закот", 8; "Тавҳид", 23;
Муслим, "Закот", 63; Термизий, "Закот», 28; Насоий, "Закот" 27, 48; Ибни Можа, "Закот», 28;
Доримий, "Закот», 35; Муватто, "Садақа», 1; Аҳмад, 2/268, 331, 381, 418).
Мўмин учун энг қийматли нарса ҳалол луқма, ҳалол бойлик топишдир. Ҳалол егулик ҳалол
йўл билан келади. Ҳалол йўл - ҳузурли йўлдир. Ҳалолнинг аввали ҳузур, топилиши ҳузур,
охири ҳузур. Ҳалоллик дунёмизни ҳам, охиратимизни ҳам обод қилади.
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:47 | Message # 39
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
62 Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: Кишининг соғлом ҳаётлигида берган бир дирҳам
садақаси, ўлим онида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир" (Абу Довуд, "Васойа», 3).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Намозни тўкис адо қилинг. Закотни беринг. Аллоҳга
"қарзи ҳасана" беринг (хайрли ишларга мол сарф этинг). Хайрли ишлардан ўзингиз учун
нимани тақдим этсангиз, уни Аллоҳ ҳузурида янада хайрли ҳамда савоби янада кўп ҳолда
топасиз. Ва Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ Ғофур ва Раҳимдир» (Муззаммил
сураси, 20-оят мазмунидан).
63 Киши бу дунёда охират учун қайси савоб-хайрли ишни бажарган бўлса, албатта уни
Қиёмат куни кўради. Ҳаётлигида нима қилган бўлса, шуни топади. У ўлгандан сўнг ортида
қолганлар унга фойдали бўлган ишларни қилишлари гумондир.
64 Ўлган киши номидан унинг қарзини тўлаш, ҳаж қилиш ва садақа бериш жоиздир.
Бир аёл Пайғамбаримиздан (с.а.в.) сўради: "Эй Аллоҳнинг Расули! Онам ҳаж қила олмади.
Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?" Расулуллоҳ (с.а.в.): "Унинг номидан ҳаж қилсанг
бўлади" деб илтифот қилдилар. (Муслим, "Сийам", 157).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бир одам келиб сўради: иЭй Аллоҳнинг Расули! Онам
тўсатдан вафот этди, васият ҳам қила олмади. Агар онам номидан садақа қилсам, онамга
савоби борадими? Пайғимбаримиз (с.а.в.): "Албатта", деб марҳамат қилдилар. (Муслим,
«Закот», 51).
65 Ҳазрати Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳдан (с.а.в.) биз ўлганларимизга дуо
қиламиз, улар номидан садақа берамиз, ҳаж қиламиз. Уларга савоби етадими", деб сўрадим.
Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Албатта, савоби уларга етади. Сизлар берилган
ҳадядан севинганингиздек севинадилар (Аҳмад Довуд ўғли, "Саҳиҳи Муслим», таржима ва
шарҳи, 5/366).
Саъд ибн Убода (р.а.) Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ўлган онасининг тўлай олмаган назри
ҳақида ҳукм сўради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Онанг номидан сен адо қил.
(Муслим, "Нузур", 1).
Жумҳур уламога кўра, ўлганнинг назри мол бўлмаса, меросхўрга уни адо қилиш лозим
бўлмайди. Агар назри мол бўлса лекин орқасида ҳеч қандай моли қолмаган бўлса ҳам меросхўр
тўламайди. Аммо меросхўрга ўз молидан тўлаши мустаҳаб бўлади. (Аҳмад Довуд ўғли, "Саҳиҳи
Муслим», таржима ва шарҳи, 8/201).
66 Дуонинг мазмуни: "Аллоҳим! Қабримизни нурли этган бандангни мағфират қил. Бизга
жаннатни хушхабар берганингдек уларга ҳам хушхабар бер"
67 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Улар фақат Аллоҳга ибодат қилишади, динларида
ихлосли бўлишга, ҳанифлардан бўлишга (тўғри йўлла юришга), намозни тўкис адо
қилишга ва закот беришга буюрилдилар'' (Баййина сураси, 5-оят мазмунидан),
Ихлос - амални фақат Аллоҳ таоло учун қилиш, ёмонликни фақат Аллоҳ таоло учун тарк
этиш, умуман, ҳар ишни Унинг розилиги учун бажаришдир.
Ҳаниф - барча ботил тушунча ва ҳаракатлардан воз кечиб Ҳаққа йўналган кимса.
Ихлос амаллар қабул бўлишининг асосий шартидир. Аллоҳ таоло розилиги боисидир.
Баъзи буюк зотлар: "Ихлосли кимса — амали учун мақталишни хоҳламайди", деган эканлар.
68 Имоми Муслимнинг (р.а.) "Китабул имора" номли асарларида шу мавзуга оид ҳадиси
шариф ривоят қилинган.
Унда мужоҳид номи учун жиҳод қилган олим номи учун Қурони Каримни ўрганиб,
ўргатган; сахий номи учун молини садақа қилган кимсаларнинг амаллари ихлоси бўлмагани,
риё билан қилганлари сабабли дўзахга тушиш хабари берилган.
 
RiderDate: Dushanba, 29-Mar-2010, 21:48 | Message # 40
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
69 Муҳаммад Ҳамдий Йазир (р.а.) бу оят тафсирида айтадилар: "Аллоҳ таолонинг ҳузурига
бориш, ҳисоблардан нажот топиб савобга киришиш, розилигини топиш, жамолини кўришни
умидида бўлган банда шунга лойиқ амал қилсин ва Раббига ибодатда ҳеч кимни шерик
қилмасин. Оятнинг аввалида айтилганидек, кофирлар каби очиқ ширк ҳам, яширин ширк ҳам
қилмасин" (Муҳаммад Ҳамдий Йазир, "Ҳақ дини Қуръон тили", 5/398)
Ҳасан Басрий (р.а.) ҳазратлари нафсларини кўп бора ҳисобга тортиб дер эканлар: "Сен,
Аллоҳнинг обид, зоҳид ва солиҳ бандалари каби сўзлаб, фосиқ, мунофиқ ва муроиларнинг
(риёкор) ишини қиласанми?! Валлоҳи, ихлосли бандаларнинг сифати бундай эмас!"
Ҳазрати Али (р.а.) айтдилар: Риёкорликнинг уч аломати бўлади:
1. Ёлғизлигида эриниб ва нафл намозларни ўтириб ўқийди.
2. Инсонлар олдида ўзини ғайратли кўрсатади.
3. Мақталмаса кам, мақталса кўп амал қилади. (Умар Темизэл, "Танбеҳул-муғтаррийн"
таржимаси, 29-саҳифа, 33).
 
RiderDate: Chorshanba, 31-Mar-2010, 18:48 | Message # 41
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР
Bolimiga izohlar

69 Нуъмон ибн Баширдан (р.а.) ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) илтифот қилдилар:
"Дуо - ибодатдир." Кейин бу ояти каримани тиловат қилдилар: "Раббингиз буюрди: "Менга
дуо қилинг. Сизни ижобат (ва дуоингизни қабул) қиламан. Менга ибодат қилишдан
ўзларини катта олганлар хор ва ҳақир ҳолда жаҳаннамга кирадилар" (Мўминлар сураси,
60-оят мазмуни). (Термизий, "Даъавот", 2; "Тавсир", 2/16; Ибни Можа, "Дуо", 1; Аҳмад, 4/267;
271, 276),
"Дуо - ибодатнинг (қулликнинг) энг яхшисидир" (Термизий, "Даъват", 2).
71 Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Азон ва такбир орасида қилинган дуо
қайтарилмайди" (Термизий, "Солат", 44; "Даъват", 128; Абу Довуд, "Солат", 35, 37; "Жиҳод",
39; Аҳмад, 3/119, 155,225, 254).
"Ким Аллоҳга дуо қилмаса, унга Аллоҳнинг ғазаби келади" (Аҳмад, 2/443; Ибни Можа, "Дуо",
1).
"Аллоҳ таоло дуо қилувчиларнинг зерикмасдан, давомли сўраганларини севади" ("Кашфул-
хофаа" 1/287).
Дуо қабул бўлишининг бир неча шартлари бор:
1. Дуонинг қабул бўлишига ишониш.
2. Аллоҳ жалла жалалуҳу буюргани учун дуо қилиш.
3. Дуо қилишда ғафлатда бўлмаслик.
4. Тоатда давомли бўлиш.
72 Ҳазрати Анас (р.а.) айтадилар: "Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) дуога қўл кўтарганларида,
қўлтиқлари оқини кўрдим" (Муслим, "Истисқоъ", 5, 7; "Фазоил", 165).
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида ўттиздан ортиқ
ривоят собит бўлган. (Аҳмад Довуд ўғли, "Саҳиҳи Муслим", таржима ва шарҳи, 10/410).
73 Бу дуонинг одобларидандир. Энг комил одобли Расули Акрамдирлар (с.а.в.). У Зотни
(с.а.в.) одоблантирган Аллоҳдир, жалла жалалуҳу. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғига қараш
қалб ва тил ила зорланиб, диққат билан дуо қилиш учундир.
74 Имоми Муслим (р.а.) Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қиладилар: "Абу Мусо (р.а.) айтиб
бердилар: "Бир сафарда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга эдик. Жамоат ошкора такбир айта
бошлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шунда марҳамат қилдилар: "Эй инсонлар! Ўзингизга ачининг!
Сизлар дуо қилаётган на кар ва на ғоибдир. Сизлар шубҳасиз эшитувчи ва яқин Зотга дуо
қиляпсизлар. У сизлардан огоҳдир" (Муслим, "Зикр", 44).
Одамлар намоз ўқиётганларида бошқаларнинг овоз чиқариб Қуръони каримни тиловат
қилиши ва ошкора дуо қилиши жоиз эмас. Бу уларнинг намозлари бузилишига сабаб бўлиши
мумкин.
Бир савоб иш учун бошқаларнинг савоб ишларига монеълик қилинмайди.

 
RiderDate: Chorshanba, 31-Mar-2010, 18:49 | Message # 42
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
75 Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:
"У ҳолда Сиз улар нима десалар сабр қилинг. Қуёш чиқишидан аввал ва ботишидан
аввал Раббингизга ҳамд ва тасбеҳ айтинг. Туннинг бир қисмида ва куннинг атрофида ҳам
(пешин ва аср маҳалида) тасбеҳ айтингки (Унинг) розилигини топасиз" (Тоҳа сураси, 130-
оят мазмуни).
Аллоҳ таолонинг ҳаё қилиши бандани азобдан жаҳаннамдан узоқлаштиради демакдир.
Ҳаромлардан сақланган, амрларни имкон қадар бажарган киши бу вақтларда зикрда давомли
бўлса, жаҳаннам азобига тушмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) хабар бердилар: иАллоҳ таоло
айтади: "Мени бир кун зикр қилгани ва ёки бир марта Мендан қурққанни жаҳаннамдан
чиқараман!" (Термизий, "Жаҳаннам", 9).
Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Аллоҳнинг азобидан Аллоҳни зикридай қутқарувчи
йўқдир" (Термизий, "Даъавот", 6; "Адаб", 53).
76 Асосий ишини бажариб қўшимча иш қилган зиёда қилиб берилади. Бу бомдод намозини
жамоат билан ўқиб, сўнг масжидда қуёш чиққунча ўтирган кимсага берилади.
Ибодатнинг даражаси унинг қийинчилиги ва заҳмати билан боғлиқдир. Нафсга энг оғир иш
ўлимдир. Шунинг учун шаҳидлик барча гуноҳларга каффорат бўлади. ҳаж қилган киши
онасидан туғилгандек гуноҳлардан покиза бўдади. Бомдод намозининг савоби жуда ҳам улуғ.
Бомдод вақти малаклар ҳозир бўладиган ва навбат алмашадиган ондир. Дуолар қабул бўладиган
вақтдир.
Пайгамбаримизнииг (с.а.в.) бу тавсияларидаги ҳаж ва умра савобидан мақсад нафл ҳаж ва
нафл умра савобидир.
Аллоҳ таоло учун минг динор садақа қилишнинг савобидек кўп савоб олишга ишорадир.
77 Истиғфорнинг маъноси: "Ўзимга, она-отамга, барча мўмин-мусулмон эркак-аёлларга,
улардан ҳаёт бўлганларга ва вафот топганларга буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман."
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳдан мағфират сўранг. Шубҳасиз, У Ғофур ва
Раҳимдир" (Нисо сураси, 106-оят мазмуни).
"... гуноҳларга мағфират сўраб турганлари ҳолида Аллоҳ уларни азобламайди" (Анфол
сураси, 33-оят мазмупидан).
"Раббингиздан мағфират сўранг, тавба қилингки, сизларни маълум вақтга (ўлимга)
қадар гўзал ҳолатда қолдиради ва (охиратда) ҳар бир фазилат соҳибига мукофотини
беради" (Ҳуд сураси, 3-оят мазмунидан).
Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни етмиш маҳалдан кўп
истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан" (Термизий, "Жаннат", 2; "Даьавот " 98).
"Дуонииг энг хайрлиси истиғфор айтишдир" ("Канзул-Уммол", 2085, 2112).
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Банда билмай гуноҳ қилиб қўйиб, ортидан таҳорат олиб намоз ўқиса ва
Аллоҳ таолодан мағфират сўраса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини албатта кечиради", — дедилар
ва Бу ояти каримани ўқидилир: "Улар бирор ёмон иш қилсалар ёки нафсларига зулм
қилсалар Аллоҳни ёд этадилар, гуноҳларига истиғфор айтадилар. Гуноҳларни кечирувчи
Аллоҳдан ўзга ким бор? Ва улар қилган (гуноҳлари) узра давомли бўлмайдилар"
(Термизий, "Тафсир», 3/135, 3009-ҳадис).
Комил мўмин катта гуноҳлар қилмайди, кичик гуноҳларда давом этмайди. Унга дарҳол
истиғфор айтади ва тавба қилади. Истиғфор ва тавба кичик гуноҳларни кетказади. Комил мўмин
бўлган Аллоҳнинг дўстлари, яъни валийлар фақат ўзлари учун эмас, балки мўмин биродарлари
учун ҳам истиғфор айтадилар.
Ҳаромни қилиш қандай гуноҳ бўлса, буйруқларни тарк этиш ҳам шундай гуноҳдир.
 
RiderDate: Chorshanba, 31-Mar-2010, 18:50 | Message # 43
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
78 "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг борлигини аввали йўқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг
борлигини сўнги ҳам йўқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Раббимиз Боқий, ҳар нарса фоний".
79 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аршни кўтарган (малаклар) ва унинг атрофидагилар
Раббиларига ҳамд ила тасбеҳ айтадилар, Унга иймон келтирурлар. Ҳамда иймон
келтирган зотлар учун истиғфор айтадилар: "(Эй) Раббимиз! Барча нарса илминг ва
раҳматинг қамровида. Тавба қилиб, йулингда бўлганларни кечир Уларни жаҳаннамдан
сақла" (Ғофир сураси, 7-оят мазмуни).
Дуолар икки қисмдир:
1.Феълий дуо,
2. Қовлий дуо.
Қовлий дуо феълий дуодан сўнг бўлса ижобат бўлади. Намоз ўқимай, фақатгина намоз
сўнгидаги дуони ўқишликда маъно йўқ. Парҳезни тарк этиб дори ичиш билан қаерга борилади?
Барча дуо ва зикрлар феълий дуоларга илова тарзидаги ибодатлардир.
Мўминнинг иймони қалбидадир. Қалбдаги иймонни тилда ва жисмда кўриниши фарздир.
Тил қалб таржимони, вужуд тасдиғидир. Тил ва вужуд қалб билан бўлса, иймон қийматли
бўлади.
Аллоҳ жалла жалалуҳу марҳамат қилади: "Аллоҳ кимники кўксини исломга ёйган экан, у
Раббидан бир нур узра эмасми? Аллоҳнинг зикридан қалблари қаттиқ бўлганларга вой
бўлсин. Улар очиқ залолат узрадирлар" (Зумар сураси, 22-оят мазмуни).
Ибни Масъуд (р.а.) ҳазратлари ривоят қиладилар: "Биз сўрадик: "Эй Расулуллоҳ! Аллоҳ киши
қалбини исломга ёйиши қандай бўлади?" У Зот (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Нур қалбга киргач
қалб очилади, кенгаяди (ва роҳат топади)." Биз сўрадик: "Эй Аллоҳнинг Расули, бунинг аломати
нима?" У Зот (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Абадий юртга (охиратга) йўналмоқ, алдоқчи юртдан
(дунёдан) юз ўгириш ва ўлим келмасидан аввал ўлимга ҳозир бўлиш" ("Тафсири Қуртубий",
15/247).
Мўмин охиратни топиш учун дунёни қўлга киритса, ҳар куни ўлишим мумкин деб ўлимга
ҳозир бўлса, охират йўлчиси эканини унутмай жаннатга элтувчи амалларни ихлос билан қилса,
Аллоҳнинг зикрини, шукрини қилса ва шу ҳолда ўлса беҳисоб жаннатга киришидан умид
қилинади.
Аллоҳ хайр истовчига хайр беради, хайрли амал истовчини унга муваффақ қилади. Феълий
дуоси қавлий дуосига, қавлий дуоси феълий дуосига зид бўлмаган кимсалар иймон билан
ўлсалар, осон ҳисоб қилинади ёки ҳисобсиз жаннатга кирадилар.
80 Савоб ва даража бир-биридан фарқлидир. Анбиё билан авлиёнинг даражалари фарқли.
Авлиё билан саҳобаи киромларнинг (р.а.) даражалари фарқли. Уларни солиштириб бўлмайди.
Авлиёнинг савоби қанчалар кўп бўлмасин саҳобалар даражасига етолмайди. (Суҳбати
Набавиййадан (с.а.в.) олган файзлари уларни шариатимиз "осмони"нинг "юлдузлари" мақомига
чиқарди - тарж.)
Бомдод намози вақти айни уйқу маҳали, тўшакдан айрилиш қийин бўлганидан, у вақтда
туриш ва такбир, таҳлил айтиш савоби кўп. Аср вақти ҳам худди шундай. Дунё ишлари
машғулоти орасидан маънан ажралиб такбир, таҳлил айтиш кўп савоблидир. Шунинг учун ҳам
нафси билан жиҳод қилганлар ташқи душман билан жиҳод қилгандан устун бўладилар. Чунки
ташқи душман очиқ маълум. Ички душман эса дўст кўринади. Ташқи душманга енгилиб ўлган
кимса шаҳид бўлади, даражаларнинг энг баландига эришади. Ички душманга енгилган кимса
эса Аллоҳдан узоқлашади, шайтонга дўст бўлади.
 
RiderDate: Chorshanba, 31-Mar-2010, 18:51 | Message # 44
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
81 Расулуллоҳ (с.а.в.) илтифот қилдилар: "Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта
салавот (марҳамат) этади" (Муслим, "Солат", 70).
Пайғамбаримизга (с.а.в.) саловат айтиш Аллоҳ таолонинг амридир: "Шубҳасиз, Аллоҳ ва
малаклар пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар! Сизлар ҳам унга салоту салом
айтинг" (Азҳоб сураси, 56-оят мазмуни).
У Зотта (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг салавоти марҳаматидир. Малакларнинг салавоти -
истиғфор, мўминларнинг салавоти дуодир.
Расули Акрам (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ таоло унга
бир қийрот (савоб) ёзади. Ққйрот Уҳуд тоғи қадардир" (Мунавий, "Файзул - Қодир", 6/170,
8813-ҳадис).
Пайғамбаримизга (с.а.в.) салавот "Саллоллоҳи алайҳи ва саллам" дейиш билан бўлади.
Аллоҳ таоло ояти каримада буни амр қилган.
Пайғамбаримизга (с.а.в.) салоту салом айтиш у зотнинг шафоатларига боис эканлиги ҳақида
шундай деганлар: "Муаззин азонини эшитганингизда унинг айтганларини такрорланг. Кейин
менга салавот айтинг. Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот (марҳамат)
этади. Аллоҳдан мени васила бўлишимни сўранг. Васила жаннатдаги бир мақомки, Аллоҳнинг
бандаларидан бирига насиб бўлади. Умид қиламан, у менга насиб бўлади. Ким менииг василага
ноил бўлишимни дуо қилса унга шафоатим вожиб бўлади" (Муслим, "Салот", 11).
Имоми Бухорий (р.а.) ривоят қилади: иКим азон эшитганда: Аллоҳим, бу етган даъват ва
бошланган намоз Хожаси! Муҳаммадга васила ва фазилат бер. Уни ваъданг — Мақоми
Маҳмудга эриштир" деса, у кимсага Қиёмат куни шафоатим вожиб бўлади" (Бухорий, "Азон",
8).
82 Истиғфор - дуо ва зикрдир. Дуо ва зикр кўп айтилса қалъа бўлади. Қалъа ҳимоя
унсуридир. Истиғфор ҳам қалъа каби мўминни ҳимоя қилади. Аллоҳ таоло мўминларни
истиғфор айтган ҳолларида азобламаслигини ваъда қилган.
 
OSIYODate: Shanba, 23-Iyul-2011, 19:48 | Message # 45
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Muhammad (s.a.v) hayotining so'ngi kuni

 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » ПАЙҒАМБАРИМИЗ(С.А.В.) НИНГ ҲАЗРАТИ АЛИГА (Р.А.)НАСИҲАТЛАРИ
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: