• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ (Имом ҒАЗЗОЛИЙ)
ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:36 | Message # 31
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
29 - ҲАДИС
ДУО СЕНДАН, ИЖОБАТ МЕНДАН

«Эй Одам фарзанди! Мол-дунё Менинг молимдир. Сен эса Менинг қулимсан. Молимдан
сенга ҳеч нима қолгани йўқ. Илло, еб йўқ қилдинг ёки кийиб тўздирдинг ёхуд садақа қилдингу,
сақлаб қолдинг.
Менга ва сенга (аталгани) уч қисмдир: бир қисми Мен учун, яна бир қисми ўзинг учун,
қолган бир қисми Мен билан сенинг ўртангдадир. Жонинг меники, амалинг ўзингники, дуо
сендан, ижобат Мендандир.Эй Одам фарзанди! Тақво қил ва қаноатли бўл, Мени кўрасан. Ибодат қил, Менга қайтасан.
Изла, Мени топасан.
Эй Одам фарзанди! Агар сен фисқу-фужурлари туфайли жаҳаннамга кирувчи амирларга
ўхшасанг, гуноҳга ботган (жоҳил) арабларга, ҳасадгўй олимларга, хиёнаткор савдогарларга
ўхшасанг, зулмкор жоҳилларга, риёкор ҳунарманду обидларга, такаббур бойларга, ёлғончи
камбағалларга ўхшасанг, бас, у ҳолда жаннатни ким талаб қилади?»

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:39 | Message # 32
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
30 - ҲАДИС
ИЛМ АМАЛ БИЛАН ГЎЗАЛ

«Эй мўминлар! Аллоҳдан ҳақ-рост кўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон
бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар»
(Оли-Имрон, 102).Эй Одам фарзанди! Амалсиз илмнинг мисоли худди ёмғирсиз чақмоқ ва момақалдироққа
ўхшайди. Амалсиз олим худди ипсиз камонга ўхшайди. Закотсиз мол худди қояга туз эккан
кишига ўхшайди. Аҳмоқ ҳузурида қилинган мавъиза худди ҳайвон ёнидаги дуру гавҳарга
ўхшайди. Илми бўлатуриб, қалби қаттиқ бўлган киши худди тошлоқ ерга ўхшайди. Рағбат
қилмайдиган кишига қилинган насиҳат қабрлар олдида най чалишга ўхшайди. Ҳаромдан
қилинган садақа худди кийимидаги ифлосликларни сийдиги билан ювган кишига ўхшайди.
Покланмасдан ўқилган намоз худди жонсиз танага ўхшайди. Тавбасиз олим худди пойдеворсиз
бинога ўхшайди. Улар Аллоҳнинг азобидан омон қоламиз, дея хотиржам бўлишяптими? Бас,
Аллоҳнинг азобидан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлади».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:40 | Message # 33
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
31 - ҲАДИС
ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

«Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг
миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир
қалбда жамламайман.
Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил,
Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зик-римга вақт
ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.
Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид
қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ
олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан
ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда
давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.
Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди,
кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала
диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек,
зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом
йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди,
сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:43 | Message # 34
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
32 - ҲАДИС
ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

«Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр
қилишингдан енгилроқдир.

"Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу(азоб)дир"(Фурқон, 65).
Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни
олиб келади.Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга
аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни
савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод
қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши
ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий
даражаларга эришади.
Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан
ўзгасини маломат қилма. Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир. Эй Мусо!
Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким истихора қилса (яъни, хайр тилагида бўлса),
надомат чекмайди».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:45 | Message # 35
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
33 - ҲАДИС
ҚАШШОҚЛИКДАН ҚЎРҚМА

«Ким бир амали билан одамлар орасида овоза бўлишни хоҳласа, у бамисоли орқасига сув
ортиб, тоққа кўтарилаётган кимсага ўхшайди. Унга чарчоқ ва машаққат етади, амалидан
бирортаси қабул қилинмайди...
Эй Одам фарзанди! Билгинки, фақат Мен учун холис бажарилган амални қабул этаман.
Амални холис бажарувчилар нақадар бахтиёр!
Эй одам фарзанди! Агар қашшоқлик сен томон келаётганини кўрсанг: "Марҳабо солиҳлар
тантанаси!" - дегин.
Эй Одам фарзанди! Агар бойлик сен томон келаётганини кўрсанг, «Марҳабо, жазоси
тезлатилган гуноҳлар!» дегин. Агар меҳмонни боғлиқ ҳолда кўрсанг (яъни, уйингга меҳмон
келиши узилса, "аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" - дегин).
Эй Одам фарзанди! Мол-дунё Меники, сен эса қулимсан, меҳмон Менинг элчим.
Неъматимни сендан тортиб олишимдан қўрқмайсанми? Ризқ Менинг ризқим, шукр қилиш
сендан, фойдаси ҳам ўзингга қайтгувчидир. Сенга берган неъматларим учун Менга ҳамд
айтмайсанми?
Эй Одам фарзанди! Зиммангда учта мажбурият бор: молингдан закот бериш, қариндошлар
билан алоқани узмаслик, оиланг ва меҳмонларингга тааллуқли ишлар. Агар буюрганимни
қилмасанг, (шармандали жазолаш билан) сени бутун оламларга ибрат қиламан.
Эй Одам фарзанди! Агар қўшнингнинг ҳаққига оиланг ҳаққини адо қилгандек риоя
қилмасанг, сенга назар солмайман, амалингни қабул қилмайман, дуонгни ижобат этмайман.
Эй Одам фарзанди! Ўзингга ўхшаган махлуқларга суянма. (Суянсанг), уларга топшириб
қўяман. Махлуқотларимга такаббурлик қилма, чунки келиб чиқишинг нутфадандир. Мен сени
сийдик йўлидан, эркак кишининг бели билан аёлнинг кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи
бир сувдан яратганман. Сен учун ҳаром қилган нарсаларимга қарама. Чунки (қабрда) биринчи
қурт ейдиган аъзоинг икки кўзингдир. Билгинки, сен назар солганингга ҳам, муҳаббатингга ҳам
ҳисоб-китоб қилинасан. Эртага олдимда турадиган мақомингни эсла. Албатта Мен кўз очиб-
юмгунча ҳам қалбингдан ғофил эмасман. Албатта Мен қалбларни билгувчи Зотман».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:47 | Message # 36
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
34 - ҲАДИС
ОХИРАТ БОҚИЙДИР

«Эй Одам фарзанди! Менга хизмат қил, чунки Менга хизмат қилган кишини яхши кўраман
ва бандаларимни ҳам унга хизмат қилдираман. Албатта сен умрингнинг ўтган қисмида Менга
қанча осийлик қилганингни билмайсан ва қолган қисмида ҳам қанча осийлик қилишингни
билмайсан. Мени эслашни унутма. Албатта Мен Ўзи истаган ишни қилгувчи Зотман. Менга
ибодат қил, чунки сен хор бир қулсан, Мен эса улуғ Парвардигорман. Агар Одам фарзанди
бўлган биродарларинг-у суюкли дўстларинг гуноҳларинг ҳидини сезишганида, гуноҳларингбилдирган нарсадан хабар топишганида албатта улар сен билан бирга ўтирмас, сенга
яқинлашмас эдилар. Бу гуноҳлар ҳар куни кўпайиб бораверса, қандай бўлади?! Умринг эса
туғилганингдан буён қисқармоқда.
Эй Одам фарзанди! Кемаси парчаланиб, ёғоч тахта устида қолган, денгиз тўлқинлари ўраб
олган кишининг мусибати ҳам сеникидан катта эмас. Гуноҳкор эканингни аниқ бил, амалинг
(қабул бўлмай қолиши)дан хавфда бўл!
Эй Одам фарзанди! Мен сенга офият назари билан боқаман. Гуноҳларингни ёпаман. Мен
сендан беҳожатман. Сен эса Менга ҳожатинг бўлишига қарамасдан, гуноҳларинг билан Менга
юзланяпсан.
Эй Одам фарзанди! Қачонгача алдайсан?! Дунёни тузатиш пайидасан, ҳолбуки у ўткинчи.
Охиратни хароб қиляпсан, ҳолбуки у боқий.
Эй Одам фарзанди! Агар осмонлару ер сен учун мағфират тиласа, гуноҳларингга
йиғламоғинг лозим бўлади. Чунки ҳали Менга қай аҳволда йўлиқишингни билмайсан.
Эй Мусо ибн Имрон! Айтмоқчи бўлганларимни эшит, ҳақни айтаман: бандаларимдан
бирортаси мўмин бўлолмайди, токи одамлар унинг ёмонлигидан, зулмидан, макридан,
чақимчилигидан, зўравонлигидан ва ҳасадидан омон бўлмагунича (яъни, одамларга мазкур
ёмонликларни қилмаган кишигина ҳақиқий мўмин бўлади).
Эй Мусо! Айтинг: «Ҳақ Парвардигорингиз томонидандир. Ким хоҳласа, иймон келтирсин,
ким хоҳласа, кофир бўлсин».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:49 | Message # 37
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
35 - ҲАДИС
АМАЛИНГНИ РИЁДАН ХАЛОС ЭТ

«Эй Одам фарзанди! Сен икки неъмат орасида тонг оттирдинг. Улардан қай бири сенга
зарарлироқ эканини билмайсан: одамлардан бекитилган гуноҳларингми ёки сен ҳақли
бўлмаган ҳолда эшитган мақтовларингми? Агар одамлар сен ҳақингда Менинг билганларимни
билганларида сенга салом ҳам беришмас эди. Ўша берганларимдан ҳам улуғроғи офият,
одамларнинг ҳожати сенга тушиб турганида сенинг одамлардан беҳожат бўлишинг, уларнинг
озоридан ҳимоя қилинишингдир. Менга ҳамд айт, неъматимнинг қадрига ет, амалингни риёдан
халос эт. Доимо сафар хавфида бўлган мусофир каби йўл озиғини ғамла. Хайр амалингни
Аршим остига жойла.
Эй Одам фарзанди! Тош қалбларингиз амалларингизни кўриб йиғлайди, амалларингиз
жуссангизни кўриб йиғлайди, жуссаларингиз тилларингизни кўриб йиғлайди, тилларингиз
кўзларингизни кўриб йиғлайди.
Эй Одам фарзанди! Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга
инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан.
Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва
Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган
қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил,
қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига
(ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак
келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса,
Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан
дўзахга қулатаман».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:50 | Message # 38
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
36 - ҲАДИС
ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР

«Эй Одам фарзанди! Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг,
Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.
Эй Одам фарзанди! Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга
бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим
қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам,
дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:54 | Message # 39
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
37 - ҲАДИС
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН

«Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг,
ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.
Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир.
Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.
Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.
Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда
кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган
неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга
тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.
Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон
қасам ичса, дўзахга киритаман.
Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.
Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага
қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!
Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам
рози эмассан.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни
пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва
буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.
Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени
алдаб қўймасин.
Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан
чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда
пушаймонлар ичра қоласан.
Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва
камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устишта шундай бир золим ҳукмрон
қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени
маҳрум қиламан.
Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг,
тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла,
нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ
хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла
вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг,
нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса,
«Инна лиллаҳи ва инна
илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга
қайтгувчилармиз"
(Бақара, 156) дегин».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:56 | Message # 40
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
38 - ҲАДИС
ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

«Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга
етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.
Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун,
жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-
неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам
сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил.
Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр
қилувчилардан бўл.
Эй Одам фарзанди! Ким кулиб туриб бир гуноҳни қилса, йиғлаган ҳолида жаҳаннамга
киритаман. Кимки қўрқинчимдан, ўтириб йиғласа, кулган ҳолида уни жаннатта киритаман.
Эй Одам фарзанди! Қанча бойлар бор, ҳисоб куни камбағалликни орзу қилиб қолишади.
Қанча золимлар бор, ўлим уларни хор қилган. Қанча ширин нарсалар бор, ўлим уларни аччиқ
қилган. Берган неъматимдан қанча сурурга тўлишлар бор, ўлим уларни ғамга ботирган. Қанча
шодликлар бор, узун қайғуни мерос қолдирган.
Эй Одам фарзанди! Агар ҳайвонлар сизларнинг ўлим ҳақида билганларингизни англаганида
эди, ейиш-ичишдан тийилиб, оч ва чанқоқ ҳолда ўлиб кетарди.
Эй Одам фарзанди! Сенга ўлим ва унинг шиддати тақдир қилинган экан, бас, энди сенга на
кечаси, на кундузи ором бўлмаслиги керак. Улим шунчалик экан, ўлимдан кейинги, ўлимдан
ҳам қаттиқроқ (азоблар) қандай бўлади?!
Эй Одам фарзанди! Охиратда етадиган неъматларинг бор экан, ўлим сирини орқангда бил.
Бой берган савоб ишларингга афсуслан. Дунёдан келадиган нарсага шодланма, қўлдан
кетганига ғам чекма.
Эй Одам фарзанди! Сени тупроқдан яратдим, туп-роққа қайтараман ва яна тупроқдан қайта
тирилтираман. Дунё билан видолаш, ўлимга ҳозирлик кўр. Билгин, агар Мен бир бандани
суйсам, у ҳақда дунёга хабар бераман, у бандамни охират учун амал қилдираман, унга
дунёнинг айбларини кўрсатиб қўяман. Кейин у дунёнинг айбларидан сақланиб, жаннат
аҳлининг амалини қилади. Сўнгра уни Ўз раҳматим билан жаннатга киритаман. Агар бир
бандамга ғазаб қилсам, уни Ўзимдан чалғитиб, дунёга машғул этаман, фақат дунё учун
ишлайдиган қиламан. Оқибат у дўзах аҳлидан бўлади. Кейин уни жаҳаннамга киритаман.
Эй Одам фарзанди! Барча умр ўткинчи, гарчи у узун бўлса ҳам. Дунё кун оғаётган пайтдаги
сояга ўхшайди, озгина (туради-да), кейин кетади, сен томон қайтмайди.

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 18:58 | Message # 41
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Эй Одам фарзанди! Мен сени яратган, ризқ берган, тирилтирган, ўлдирадиган ва яна
тирилтирадиган, ҳисобга тортадиган Зотдирман. Ёмонликни билдинг, кўрдинг, шундай бўлса
ҳам, ўзингдан бирор зарарни даф этолмайсан. На ўзингга фойда келтиришга, на ўлимни
(кечиктиришга), на ҳаёт ато этишга, на қайта тирилтиришга қодирсан.
Эй Одам фарзанди! Менга итоат эт, Менга хизмат қил, ризқ учун ғам чекма. Ризқингга Мен
кафилман. Кафилликка олинган нарсанинг ташвишини елкангга ортма.
Эй Одам фарзанди! Сенга тақдир қилинмаган ва сен ета олмайдиган нарсани қандай
устингга юклайсан?! Шунингдек, қилмаган амалнинг савобини ҳам олмайсан.
Эй Одам фарзанди! Йўли ўлим бўлган киши қандай дунёга хурсанд бўжши мумкин?! Қабр
уйи бўлган киши қандай қилиб дунё ҳовлисидаги уйида шодмон бўлиши мумкин?!
Эй Одам фарзанди! Озгина ризқинг бўлиб, шукрли бўлишинг ризқинг кўп бўлиб, ношукр
бўлишдан яхшироқдир.
Эй Одам фарзанди! Молингнинг яхшиси (охират учун) тақдим қилганингдир. Молингнинг
ёмони дунёда қолдирган молингдир. Ўзинг учун (ўзингдан олдин) яхшиликни жўнат. Сенга
ўлим келишидан аввал ўша яхши амалингни ҳузуримда топасан.
Эй Одам фарзанди! Мен ғамгин бўлганларнинг ғамини аритувчи, истиғфор тилаганларни
мағфират қилувчи, тавба қилганларни қайтарувчи, яланғочларни кийинтирувчи, хавфда
бўлганларни хавфдан асрагувчи, очларни тўйдирувчи Зотдирман. Агар бандам Менга итоат
этса, буйруғимга рози бўлса, унинг ишини осон қилиб, унга ёрдам бераман, қалбини очиб
қўяман.
Эй Мусо! Ким камбағаллар ва етимлар моли билан бойиса, Мен уни дунёда камбағал қилиб,
охиратда азоблайман. Ким камбағал ва заифларга жабру ситам қилса, унинг уйини хароба
ҳолида қолдириб, ўзига дўзахдан маскан қиламан.

«Дарвоқе, бу (панд-насиҳатлар)
аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда - Иброҳим ва Мусо
саҳифаларида ҳам бордир»
(Аъло, 18-19).
 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 19:00 | Message # 42
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
39 - ҲАДИС
БИР ҚАЛБГА ИККИ МУҲАББАТ ЖАМ БЎЛМАС

«Эй Одам фарзанди! Дунё муҳаббатини қалбингдан чиқар. Чунки Мен Ўзимга бўлган
муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман.
Эй Одам фарзанди! Зикрим учун вақтингни ғанимат бил, Мен ҳам шунда сени
фаришталарим ҳузурида зикр қиламан.
Эй Одам фарзанди! Қачонгача «Аллоҳ, Аллоҳ», дейсиз-у, қалбингиз, машғулотингиз,
ҳимматингиз Аллоҳдан ўз-гаси билан банд. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқдингиз, бас, энди
қайсарлик қилмаган ҳолда Аллоҳдан кечирим сўранглар. Чунки қайсарлик билан (яъни,
хатодан қайтмасдан) мағфират тилаш ёлғончиларнинг тавбасидир. Роббинг бандаларига зулм
қилувчи эмас. Ажалинг орзу-ҳавасларинг устидан кулади. Қазои қадарим эҳтиёткорлигингта
кулади. Тақдирим тадбирингдан кулади. Тақсимотим ҳою-ҳавасингга кулади. (Ризқ) талабига
беэътибор бўл. Қазои қадаримга, тақсимотимга бўйсун. Чунки ризқинг ўлчанган, тақсимланган.
Тақдир қилган нарсам муҳрлаб қўйилган, (солиҳ) амалларни қилиб, охиратинг учун шошил.
Билгинки, дунёдаги ризқингни ўзингдан бошқа ҳеч ким емайди. Биз уларнинг дунё ҳаётидаги
тирикчилигини ўрталарида тақсимладик ва баъзиларининг даражаларини бошқаларникидан
кўтариб қўйдик. Мен дунёга ваҳий қилдим: «Эй дунё, дўстларимга хор ва арзимас бўлиб
кўрингин, токи улар дийдоримга муштоқ бўлишсин».
Эй Одам фарзанди! Билгинки, гарчи ёмон кўрсанг-да, ўлим сенга тушгувчидир.
Парвардигорингнинг ҳукмига сабр қил. Сен кечадан (бўлган соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб
кетгач (яъни, саҳар пайтларида) ҳам, Роббингга тасбеҳ айт. Эй Одам фарзанди! Сенда ҳам,
Менда ҳам хоҳиш бор. Лекин Менинг хоҳлаганим бўлади!
Эй одамлар! Ким Мен томон интилса, танийди. Ким таниса, Мени хоҳлаган бўлади. Ким
хоҳласа, Мени талаб қилган бўлади. Ким талаб қилса, Мени топади. Ким топса, Мени эслайди.
Ким Мени унутмасдан эсласа, Мен ҳам уни эслайман, унутмайман.
Эй Одам фарзанди! Токи тўртта (ўлим)ни ҳис этмагунингча амалинг холис бўлмайди:
1) қизил ўлим - азият ва қийинчиликларга дуч келиш;
2) оқ ўлим - узоқ сукут қилиб турмоқ;
3) сариқ ўлим - эътибор билан узоқ тафаккур қилиш;
4) қора ўлим - ҳавою нафсга мухолиф бўлмоқ.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-
китоб кунини (яъни, қиёматни) унутиб кўйганлари сабабли каттик, азоб бордир»,
деб айтган (Сод, 26-оят)».

 
RiderDate: Juma, 19-Mar-2010, 19:02 | Message # 43
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
40 - ҲАДИС
ЕР АМАЛЛАРГА ГУВОҲДИР

«Эй Одам фарзанди! Фаришталарим кечасию кундузи кетма-кет келиб, айтган ва қилган
нарсаларингни ёзиб боришади. Ер эса устида бажарган амалларишта гувоҳ бўлади. Осмон ҳам
ўзи томон кўтарилаётган амаллариюта гувоҳ бўлади. Қуёш ва ой ҳам кўраётган нарсаларига
гувоҳ бўлишади. Аллоҳнинг Ўзи гувоҳликка кифоя Зотдир.
Эй Одам фарзанди! Билгин, албатта ҳалол нарса қатра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса
эса сел каби келади. Кимнинг ҳаёти соф-мусаффо бўлса, дини ҳам соф бўлур. Сен бойликка
хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас. Аллоҳнинг тоатига сабр қил, чунки Аллоҳ барча
қийинчиликда ёрдам беради. Камбағалликдан безовта бўлма, чунки у сенга узил-кесил
белгиланган нарса эмас. (Яъни, Аллоҳ фазлига олса, бойиб кетасан.) Аллоҳнинг раҳматидан
ноумид бўлма, чунки Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли Зотдир. Гуноҳни тарк қил, чунки гуноҳ
жаҳаннам томон кетаётган гуноҳкорнинг озиғидир. Бойликка хурсанд бўлма, чунки бойлик дунё
ҳаётида азиз, охиратда эса хорлиқдир. Ҳақиқатда охират азизлиги улуғ ва мангудир. Билгин,
сендан истиғфор, Мендан эса гуноҳларни кечиришдир. Сендан тавба, Мендан эса қабулдир.
Сендан шукр, Мендан эса кўпайтириб, зиёда қилиш. Сендан сабр, Мендан ғалаба. Сен илм
толиби бўл, жаннат йўлига йўллаб қўйиласан.
Эй Мусо ибн Имрон! Агар бандамнинг қалби кўпроқ дунёга машғул бўлса, унинг қалбини
камбағаллик билан машғул қилиб, ўлимни эсидан чиқартириб, мол-дунё кўпайтириш касалига
мубтало қилиб, охиратдан ғафлатда қолдираман. Агар бандамнинг қалби кўпроқ охират ишига
машғул бўлса, бутун ғами Менинг ибодатимга йўлланиб, бандаларимни унинг хизматига
машғул қилиб, қалбини муҳаббатимга тўлдириб қўяман».

--------------------------------------------------------------
--------------------------------------------------------
--------------------------------------------------
 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ (Имом ҒАЗЗОЛИЙ)
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: