• Page 9 of 9
  • «
  • 1
  • 2
  • 7
  • 8
  • 9
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Ro'za haqida hadislar
Ro'za haqida hadislar
DURDONDate: Shanba, 03-Avg-2013, 15:58 | Message # 241
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Абу Саид разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини тутган ва унинг худудларини билган хамда сакланиш керак бўлган нарсалардан сакланган одам(нинг бу ибодатлари) ўтган гунохларига каффорот бўлади» (Имом Ахмад ва имом Байхакий ривоятлари).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазон рўзасини иймон ва савоб умидида тутган одамнинг ўтган гунохлари кечирилади» (Имом Ахмад ва «Сунан» муаллифлари ривоят килдилар).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Рамазон (кечаларида) иймон билан ва савоб умидида бедор бўлиб намоз ўкиган кишининг ўтган гунохлари кечирилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

Абдуррахмон ибн Авф разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох (рамазон) рўзасини фарз килди. Мен эса мусулмонларга (униниг кечаларининг бир кисмини намоз билан) бедор (ўтказишни) суннат килдим. Ким иймон билан ва савоб умидида (рамазон) рўза(сини) тутса ва (кечаларида намоз билан) бедор бўлса, онасидан тугилган кундагидек гунохлардан тозаланади»- дедилар» (Имом Насоий ривояти).


 
DURDONDate: Shanba, 03-Avg-2013, 16:52 | Message # 242
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир». Чунки бу кечада Қуръон нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзал. Шу оят тафсирида аллома Ибн Касир жумладан қуйидагиларни ёзганлар: «Бир киши силоҳ олиб, минг ой Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилгани ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар бундан ажабландилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига ҳам шундоқ бўлишини орзу қилиб: «Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!» дедилар. «Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», деди Аллоҳ таоло».


 
DURDONDate: Dushanba, 12-Avg-2013, 00:45 | Message # 243
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ibn Abbos (r.a.) Payg‘ambarimizdan (sollallohu alayhi vasallam) rivoyat qilganlar: "Ramazon oyining birinchi kuni Arsh ostidan Musira degan shamol esadi, u jannat daraxtlarining barglarini harakatlantirib turadi. Undan bir sado eshitiladiki, unday tovushni hech kim eshitmagan! Hurlar unga qarab: "Ey Alloh, bizni shu oyda bandalaringga kelin qilib qo‘y", deyishadi. Shunda Alloh har bir ro‘zadorga chodirdagi hurlardan kelin qilib beradi. Chunonchi Alloh qadim kalomida bunday marhamat qilgan: "Ular chodirlarda asralgan hurlardir". Har bir hurning yetmish qavat kiyimi bor, rangi bir-birinikiga aslo o‘xshamaydi. Har birining qizil yoqut va durlar bilan o‘ralgan so‘risi bor, u so‘rida yetmish qavat to‘shagi bor va har xil taomli yetmish xil dasturxoni bor, bularning hammasi faqat ramazon oyida ro‘za tutganlar uchundir. Shunday ekan, har bir mo‘min bu oyni ehtirom qilishi, yomon ishlardan o‘zini tiyishi va toat-ibodat bilan mashg‘ul bo‘lishi zarurdir.

 
DURDONDate: Dushanba, 12-Avg-2013, 02:35 | Message # 244
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутиш 10 ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутиш эса (60 кун рўза тутишга баробар бўлиб), бир йилни ташкил этади» (Имом Насоий, Ибн Можа, Абу Шайх «ас-Саваб». Шайх Албоний саҳиҳ деган).

 
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Ro'za haqida hadislar
  • Page 9 of 9
  • «
  • 1
  • 2
  • 7
  • 8
  • 9
Search: