Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Kutubxona » HIKMATLAR HAZINASI (Ҳикматлар ҳазинаси)
HIKMATLAR HAZINASI
mahdiy-80Date: Yakshanba, 13-Noya-2011, 06:19 | Message # 91
Forum azosi
Group: Ishonchli
Messages: 39
Status:
Har narsaning zangi bor. Ko’ngil zangi ko’p yomondir. Ko’p yeganga olti balo yopishadi:
1. O’qigan namozining ta’siri bo’lmaydi
2. Xotirasi susayadi
3. Berahm bo’ladi, binobarin, o’zi to’q bo’lgani sabab, o’zgalarni ham to’q sanaydi.
4. Ibodatlarga dangasalik qiladi
5. Shahvati ustun keladi
Musulmonlar masjidga borayotganda u hojatga shoshiladi.
Sulaymon Doroniy


Alhamdulillahi ala kulli hal
 
RiderDate: Yakshanba, 13-Noya-2011, 08:48 | Message # 92
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Менга дунёни тасвирлаб беринг дейсан, аввали – ташвиш, охири – йўқлик, ҳалоли учун ҳисоб бермоқ, ҳароми учун азоб олмоғи тайин бўлган ва бойларни фитналаб, камбағал, бечораларни ғамга ботирадиган бу дунёнинг нимасини сўрайсан?
[color=blue]—Ҳасан Басрий
 
mahdiy-80Date: Dushanba, 14-Noya-2011, 05:48 | Message # 93
Forum azosi
Group: Ishonchli
Messages: 39
Status:
'Haqsizlik yo'lini tutib butun insonlar orqangdan kelganidan ko'ra, adolatli bo'lib yolg'iz qolganing afzaldir'

Alhamdulillahi ala kulli hal
 
OSIYODate: Payshanba, 08-Dek-2011, 14:29 | Message # 94
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ehtiyot bo’l! Senda yo’q yahshiliklarni aytadigan kimsa senda yo’q yomonliklarni ham aytadi.
Vahb ibn Munabbah
 
DURDONDate: Seshanba, 13-Mar-2012, 04:01 | Message # 95
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
— Biror kishini biror ishda senga itoat qilishda Allohga gunohkor bo‘lgani uchun jazolasang, uning itoatsizligi o‘sha ishda sening Allohga itoat qilishingdek bo‘lsa, bas, uni jazolamaysan.
— Birodaringdan sen o‘ylagandek foyda kelishi uchun uning ishini eng yaxshi o‘rinlat.
— Bir musulmonning og‘zidan chiqqan so‘zni yomonga yo‘yma, sen u so‘zni yaxshilikka yo‘yish-ga harakat qil.
— Kim o‘zini tuhmat qilinadigan o‘rinda ko‘rsatsa, unga nisbatan yomon gumon qiladiganlarni malomat qilmasin.
— Kim o‘z sirini berkitsa, yaxshilik uning qo‘lidadir.
— O‘zingga sodiq do‘stlar tanla, ular panohida yashaysan, chunki ular kengchilikda ziynat, qiyinchilikda qalqondirlar.
— O‘zingga doim rost so‘zlarni ixtiyor qil, agar seni rostlik o‘ldirsa ham.
— Foydasiz narsaga urinma.
— Hali bo‘lmagan ishdan so‘rama, chunki bo‘lgan ishdan unga ortmaysan.
— Sening najotingga xayrxoh bo‘lmagan kishidan hojatingni so‘rama.
— Yolg‘on qasam ichishni yengil sanama, uning sababidan Alloh seni halok qilur.
— Fojirlar ila hamsuhbat bo‘lma, ularning fujurlaridan o‘rganasan.
— Dushmaningdan uzoq bo‘l.
— Do‘stingdan ehtiyot bo‘l, ishonchlisi mustasno. Allohdan
qo‘rqqangina ishonchli bo‘lur.
— Qabrlar oldida odob bilan tur.
— Itoat vaqtida o‘zingni xor tut.
— Gunoh oldida najot arqonini mahkam ushla.
— Ishingda Allohdan qo‘rqqanlar ila maslahatlash. Zero, Alloh: «Allohdan olim bandalari qo‘rqadi» (Fotir, 28, mazmuni), deb marhamat qilgan».(Umar ibn Hattob roziyallohu anhum).


 
DURDONDate: Payshanba, 15-Mar-2012, 08:06 | Message # 96
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
- Tavba yo‘liga kirgan kishi o‘limni ko‘p eslaydi. Eslagani sayin qalbi qo‘rkinchu - istig‘forga, vujudi xushu’ va xuzu’ga limmo-lim to‘ladi. To‘g‘ri, u ba’zan o‘lim qo‘qqis kelib, tavba tamomiga yetmay, oxirat ozug‘i g‘amlanmay qolishidan cho‘chib, o‘limni xoxlamaydi. Lekin uning bu holati uzrli. Shuning uchun ham u Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning quyidagi hadisida aytilgan kishilar jumlasiga kirmaydi:
«Kim Olloh bilan uchrashishni xohlamasa, Olloh ham u bilan uchrashishni xohlamaydi» (Abu Hurayra rivoyati, muttafaqun alayh). Chunki, tavba yo‘liga kirgan odam Ollohning diydori va o‘limdan qochmaydi. Balki o‘zining qusr va nuqsonlari sabab, Olloh diydoriga yetish kabi buyuk ne’matni boy berib qo‘yishdan xavfsiraydi. Go‘yo u suyuklisi rozi bo‘ladigan uchrashuvga tayyorlanish bilan mashg‘ul bo‘lib, visolga kechikishdan cho‘chiyotgan kishiga o‘xshaydi. Visolga kechikishdan cho‘chish esa visolni xoxlamaslik emas.


 
DURDONDate: Chorshanba, 21-Noya-2012, 00:03 | Message # 97
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Имом Ғаззолий деди:

Дунё ғурур (алдов) ҳовлиси, сурур (хуррамлик) ҳовлиси эмас, иш-амал араваси, ялқовлик араваси эмас, тўхтаб ўтиш жойи, ястаниб ётиш жойи эмас, тижорат манзили, иморат маскани эмас. У бир савдо дўконики, матоси тоат, кўрилажак фойдаси қиёмат кунидаги нажотдир.


 
DURDONDate: Juma, 23-Noya-2012, 08:07 | Message # 98
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Diqqat qiling ayollarga yaxwi munosabatda b6ling . Ular sizga amonatdirlar.
Buhoriy rivoyati


 
DURDONDate: Shanba, 19-Yan-2013, 13:21 | Message # 99
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Boyazid Bistomiy. hazratlari Jinnihona yonidan o'tayotkanlarida, bir tabibning
havonchada dori maydalayotkanini ko'rib, debdi:
-- Behad gunohkorman. shu kasalimga dorin bormi?
-- Tabib boshini ko'tarib ulgurmasidan, Jinnihona panjarasidan qarab turgan bir hasta
javob beribdi:
-- Tavbaning tomiri bilan istig'forning yaprog'ini aralashtir. Qalb havonchasida Tavhid
to'qmog'i bilan tuyib maydala. Insof elagidan o'tkaz, ko'z yosh bilan yo'g'ir, ishq
tandirida pishir Bamdod va Shom orasida ko'pro tanovvul qil. Ko'rasan hastaligindan
asar ham qolmaydi.
Bistomiy hazratlari ko'zlariga jiqqa yosh to'lib debdi:
Ya Robbiy! Bu Dunyo hasta honasida ne Tabiblaring bor!!!


 
DURDONDate: Seshanba, 19-Fev-2013, 19:06 | Message # 100
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Шайтоннинг бир талай тузоқлари бор: Аллоҳнинг неъматлари билан гердаймоқ, Аллоҳнинг берганлари билан мақтанмоқ, Аллоҳнинг бандаларига кибр -ҳаво қилмоқ, Аллоҳнинг ахлоқ асосларидан чиқиб, ҳавойи нафсга берилмоқ.
Нўъмон ибн Башир

Қалбнинг давоси бештадир: солиҳлар билан ўтириш, Қуръон қироъати, оч юриш, кечалари ибодатда бўлиш, саҳарда тазарру билан дуо қилиш.
Абдуллоҳ Антокий

Бирон хатога йўл қўйган киши узр сўрагани дуруст. Ахир Одам ҳам узр сўраганлигидан бир натижага эришган.
Абдураззоқ Самарқандий

Йигитлар учун шарм-ҳаё ва баҳодирлик, кексалар учун сабр ва маъри фат яхшироқдир.
Саъдий Шерозий

Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор.
Ҳасан Басрий

Қалблар ҳам қозон каби ичидаги бор нарса билан қайнаб туради. Тиллар эса унинг чўмичидир. Киши гапираётганда тили қалбидаги нарсани олиб чиқади, яъни дилнинг таъмини баён қилади.
Яҳё ибн Муоз

Кибрсизлик лофин урма, уни кўрмоқдан кўра қоронғу тунда чумолининг изини кўрмоқ осонроқдир.
Абдураҳмон Жомий

Тавбангнинг тўғри бўлиши гуноҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан воз кечишинг билан, шукрнинг тўғри бўлиши камчилигингни билишинг биландир.
Умар ибн Хаттоб

Фарзандингни тили калимага жуфтланган кундан бошлаб, унинг онгига қуйидаги уч муборак жумлани қуймоғинг фарздир: Ассалому алайкум, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, Аллоҳу Акбар.
Абу Лайс Самарқандий

Сенинг назарингда гуноҳлар кичрайгани сари Аллоҳ ҳузурида улканлашиб бораверади. Сенинг назарингда катталашгани сари эса Аллоҳ ҳузурида кичрайиб боради.
Фузайл ибн Иёз

Ислом дини инсонларнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли -саодатли бўлишини истайди.
Имом Раббоний


 
DURDONDate: Seshanba, 19-Fev-2013, 19:06 | Message # 101
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Эй одам боласи! Сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда туриб, яхшилигингни ёзади, иккинчиси чап тарафингда ёмонлигингни битади. Нимани хоҳласанг қилавер! Вафот этганингда саҳифанг беркитилади ва қабрингда бўйнинга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрдан чиқасан.
Ҳасан Басрий

Одамийга ёмон айб шуки, ўзига зиён етказадиган нарсага эришганига шод бўлгай.
Ҳаким ат-Термизий

Аллоҳ таоло Исломдан насиба олган кишини Исломдан бенасиб киши каби қилиб қўймайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд

Аллоҳ таоло сен ҳақингда ҳукм чиқаришини билмай туриб кулишинг қилган гуноҳларингдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Фурсатни қўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ ишингдан хафа бўлишинг гуноҳдан кўра каттароқдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

Ҳар бир нарсанинг чегараси бўлади. Исломнинг чегаралари қуйидагилар: тақво, камтарлик, сабр, шукр. Тақво ишнинг асоси, камтарлик кибрдан узоқ бўлиш, сабр дўзахдан нажот топиш, шукр жаннат билан мукофотланишдир.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу

Шайтон бўш, сен эса машғул. У сени кўради, сен эса кўрмайсан. Сен уни унутасан, у сени унутмайди. Бунинг устига нафсингдан сенга қарши шайтонга ёрдам бор.
Яҳё ибн Муоз

Илмнинг ҳаммаси дунёдир. Охират эса унга амал қилишдир. Ихлос билан қилинганидан бошқа ҳамма амал беҳудадир.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

Дунёнинг ҳаммасини тарк этишлик бу дунёнинг борини охиратга олиб кетишликдир. Дунёнинг ҳаммасини тарк этган киши дунёнинг борини олибди. Кимки дунёнинг ҳаммасини олса, барчасини тарк қилибди. Хуллас, дунёнинг ҳар бирини олиб кетишлик дунёнинг ҳар бирини тарк қилишдадир ва дунёни қолдириб кетишлик дунёнинг ҳаммасини эгаллаб олишдадир.
Яҳё ибн Муоз

Обидлик ҳақиқати уч нарсададир:
1. Банда қул кабидир, ўзини Аллоҳ таоло берган мол-мулк эгаси ҳисобламайди. Қулда ҳеч қандай мол- мулк бўлмайди;
2. Банда барча мол- дунёни Аллоҳ буюрган йўлларга сарф этади;
3. Банда Аллоҳ ман этган нарсалардан ўзини сақлайди.

Банда Аллоҳ унга ато этган мол- дунё билан ўралашиб қолмаса, Аллоҳ буюрган жойларга сарф қилиши осон кечади. Банда Аллоҳга таваккул қилса, иродали ва сабр- бардошли бўлади. Банда Аллоҳ буюрган нарсалар билан машғул бўлиб, қайтарганларидан ўзини тийса, одамлар билан муомаласи риё ва мақтанишдан холи бўлади.
Имом Жаъфар Содиқ


 
DURDONDate: Shanba, 04-May-2013, 04:14 | Message # 102
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Имоми Аъзамни уч даҳрий саволга тутди: - Аллоҳ қачон туғилган? - Қуръонда “У туғмаган ва туғилмаган” дейилади. - Хўп, қачондан бор? - У замондан олдин ҳам бор эди, ҳеч бир нарса унинг борлигига сабаб бўлмаган. - Мисол билан тушунтир? - Учдан олдин икки бор. Иккидан олдин бир. Бирдан олдин эса, ҳеч нарса йўқ. Бирдан олдин ҳеч қанақа сон бўлмаганидек, ҳақиқий маънода БИР бўлган Аллоҳдан олдин ҳеч нарса йўқдир. - Аллоҳ қаёққа қараб туради? -Қоронғу бир ҳонада чироқ қаёққа қарайди? Ҳамма ёққа. Худди шунингдек, ер ва осмонларнинг нури бўлмиш Аллоҳ ҳам ҳамма ёққа қарайди… Имоми Аъзамнинг жавобларидан сўнг улар яна биттадан савол беришди. Биринчиси: “Бизга Аллоҳни кўрсат”, деди. Иккинчиси: “Жаҳаннамда олов билан азоб берилади. Ҳолбуки, жинлар оловдан яратилган. Олов оловдан таъсирланадими?” деб сўради. Учинчиси: “Ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади, дейсан. Демак, ҳар бир одам қиладиган ишларини мажбуран қилади. Шундайми?” деди. Шунда Имоми Аъзам ердан бир сиқим тупроқ олиб уларнинг юзларига сочдилар. Улар қозига шикоят қилишди. Қозининг сўровига Имоми Аъзам: - Мен учта саволга битта тупроқ сочишим билан битта жавоб бердим. Биринчи жавоб: тупроқдан унинг кўзи оғриди. Аммо оғриқни кўролмади. Бу билан оддийгина кўз оғриғини кўролмас экан, Аллоҳни кўришни даъво қилмаса ҳам бўлишини тушунтирдим. Иккинчи жавоб: ўзи тупроқдан яратилишига қарамай, тупроқдан озор кўрди. Оловнинг оловдан таъсирланишини англади. Учинчиси эса, жабрия фарқасидан эди. “Одамлар ишларини мажбуран қилади”, дерди. Инсондаги жузъий иродани унитарди. Аммо менинг жузъий иродамни унутмади, “тупроқни мажбуран отди”, демади. Мендан шикоят қилиб ўзини ёлғончига чиқарди, - дедилар.

 
DURDONDate: Juma, 16-Avg-2013, 03:38 | Message # 103
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Қуръони каримнинг тўқсон жойида: "Аллоҳ ризқларни ўлчаб, халойиқга кафил бўлган"ини ўқидим.
Фақат бир ўринда: "Шайтон сизларга камбағалликни ваъда қилур", дейилган ўринни ўқидим.
Бизлар, тўқсон жойда келган тўғри сўзда шак-шубҳа қилиб, бир ўринда келган ёлғон сўзни тасдиқламоқдамиз!


 
DURDONDate: Seshanba, 20-Avg-2013, 02:17 | Message # 104
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Эй Одам фарзанди!

Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб- китоб бўлишига иймон келтириб, мол дунё тўплаётганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.

Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбида жоҳил кишидан ажабландим. Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим.

Одамларниг айби билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. Аллоҳ таоло кузатиб тургани билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим.

Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим. Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, Муҳаммад алайҳиссалом Менинг бандам ва расулимдир»


 
DURDONDate: Payshanba, 29-Avg-2013, 05:06 | Message # 105
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Абу ад-Дардо разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган эканлар:
—Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларким: «Агар менинг билганимни билсайдингиз, оз кулар, кўп йиғлар эдингиз. Ҳавойи нафс орзуларига берилиб яшалган бу дунё ҳаёти сизларга тубан кўринарди. Аллоҳ йўлида ҳаёт кечиришни устун қўйган бўлардингиз».
Абу ад-Дардо пайғамбаримиздан бу ҳадисни нақл этганларидан сўнг, йиғилган жамоатга қараб шундай хитоб қилган эканлар:
—Менинг билганларимни билсайдингиз, тоғларга чиқиб Аллоҳга ёлворардингиз ва шунинг баробаринда ўз ҳолингизга йиғлардингиз. Бутун борлиғингиз билан йиғлаган бўлардингиз. Мол-мулкингизни ташлаб, улар ҲЕЧ НАРСА эмаслигига ишонардингиз. Афсуски, узун амал сизларнинг қалбингиздан охират тушунчасини сидириб ташлаган. Дунё ҳаёти бирдан-бир амалингиз бўлиб қолган. Шу туфайли тўғриликдан юз ўгиргансиз. Баъзиларингиз қилган иши оқибатидаги фалокатни ўйламагани учун ҳавойи истакларини тарк этолмаган ҳайвонлардан ҳам ёмонроқсиз. Сизларга нима бўлган ўзи, бир-бирингизни севмайсиз, бир-бирингизни тўғри йўлга солмайсиз. Аҳвол шундайки, сўзда бир-бирингизнинг диний биродарисиз. Ичингизни ёмонлиги сизларни бир-бирингиздан айирган, бир-бирингизни севардингиз. Сизларга нима бўлган ўзи? Дунёвий ишларда бир-бирингизга йўл кўрсатасиз-у, охират масаласида худди шу ишни қилмайсизлар? Ҳеч бирингиз, дунёвий масалаларда севган ва ёрдам берган кишингизга, охиратга оид хусусларда сира насиҳат қилмайсиз. Бу ҳол сизларнинг қалбингиздаги имоннинг сустлиги туфайли юз беради. Агар дунё ҳаётини билганингиздай охират ҳаётини ҳам яқиндан билсайдингиз, ўртага қўйган имону ахлоқ асосларига мослашар эдингиз. Чунки охират ҳаёти сиз учун абадийдир. Йўқ, «дунё ҳаётига бўлган севгимиз келажакда қўлга киритишингиз мумкин бўлган нарса учун қўлингиздаги бор-йўқ нарсаларингизни фидо қиласиз. (Масалан бир йил кейин эришишингиз мумкин бўлган ҳосил учун ҳозир қўлингизда тайёр турган уруғни сочасиз). Кутган нарсангиз бўлмай қолиш эҳтимолини билатуриб ҳам заҳмату машаққатларга кўмилиб, нақд нарсангизни қўлдан чиқарасиз. Комил имон соҳибларига хос аломатлардан маҳрум қандай ёмон инсонларсиз?! Ёки айтинг, Аллоҳнинг расули ҳазрат Муҳаммад с.а.в. тақдим этган ҳақиқатлардан шубҳангиз борми? Агар шундай бўлса, бу шубҳаларингизни баён этинг. Мен эса сизларга ҳақиқатни далиллари билан кўрсатай. Қалбларингизни қаноатлантирувчи нур билан ёритай. Аллоҳга онт ичиб айтаманки, сизлар ақли ноқис кишилардан эмассиски, маъзур кўрсам. Чунки дунёвий ишларингизда тўғри ва фойдали нарсаларни фарқлай оласизлар. Қорнингизга ярайдиган нарсаларни қўлга киритишни яхши биласизлар. Уларга эга бўласизлар. Сизларга нима бўлган ўзи?! Оз бир дунёликни қўлга қиритсангиз, севиниб сакрайсиз. Лекин озгина бу дунёликни йўқотсангиз қайғурасиз?! Шундай қайғурасизки, бу нарса юзингиздан ўқилиб туради. Тилингиз уялмай шундан гап очаверади ва шу арзимас йўқотишни мусибатдай таърифлайсиз ва билмайсизки, бу хусусда гуноҳга ботасиз. Кўпларингиз дин асосларининг аксарини тарк этгансиз. Шундай бўлатуриб, юзларингизда заррача ўзгариш, қайғу аломатлари йўқ. Ҳолбуки заррача бу дунёликни йўқотсангиз юзларингизда қайғу аломатлари кўриниб қолади. Мен ҳозирча сизлардан Аллоҳ юз ўгирган деб ўйламайман. Баъзингиз баъзингиз билан севиниб суҳбатлашасиз. Ҳар бирингиз бошқа бирингизни қабул қилганда уни ранжитмасликка тиришасиз, аммо буни фақатгина «у ҳам мени қабул қилганда хуш муомалада бўлсин», деб шундай қиласиз. Қалбларингизда эса бир-бирингизга нисбатан гинаю адоват ва душманлик бўлади. Бутун ҳаётингиз узун амалдан иборат. Ажални унутиш борасида бир-бирингизни ортда қолдириб кетгансиз. Истайманки, Аллоҳ сизларнинг бу ҳолларингиздан мени қутқарсин. Тинчлик, хотиржамлик берсин ва мени Аллоҳнинг расулига етиштирсин. Агар у зот ҳаёт бўлсайдилар, сизларнинг бу хатта-ҳаракатингизга чидай олмасдилар. Сизларда зако бўлса, мана сизларга ҳақиқатларни эшиттирдим. Аллоҳнинг наздидаги нарсаларни исласангиз, осонлик билан топасиз. Мен ўз нафсим учун ва сизлар учун ёлғиз Аллоҳдан ёрдам талаб қиламан.


Тоҳир МАЛИК


 
DURDONDate: Dushanba, 02-Sen-2013, 01:51 | Message # 106
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Агар одамлар сен билан дунёда рақобат қилиб, беллашса, дунёни уларга тарк қил!

Агар одамлар охират хусусида рақобат қилиб, беллашса, сен уларни ичидаги энг кўп беллашувчиси бўл!

Чунки, Аллоҳ дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаганларга ҳам бераверади.

Охиратни эса фақат яхши кўрган кишисига беради.


 
DURDONDate: Yakshanba, 08-Sen-2013, 02:07 | Message # 107
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Устозимиз Алоуддин Мансурнинг бир сузлари бор. Дейдиларки: «Инсондан кийим канчалар озайиб борса, у хайвонга якинлашиб боради, чунки хайвон киймсиз-да » Уламолар айтдилар: Бир шахарга килич кутарган душман кириб, мусулмонлардан баъзиларини чопиб ташлаганидан кура бир аёлнинг авратлари очик холда шахарга кириши ёмонрокдир. Чунки душман улдирган мусулмонлар жаннатка дохил булишлари мумкун. Авратларга караганлар эса куз зиноси сабабидан дузахга махкум булади, куз зиноси купчилик наздида хеч нарса саналмасада, аслида бу хам инсоннинг бир аъзоси иштирокида содир булади.

 
DURDONDate: Yakshanba, 05-Yan-2014, 04:09 | Message # 108
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Донишмандлардан бири айтади:
Беш нарсадан бошқаларда шошилишлик шайтондандир:
1-Бикр (қизга) уйланишда.
2-Меҳмонни таомлантиришликда.
3-Қарзни тўлашликда.
4-Гуноҳдан тавба қилишликда.
5-Ўликни дафн қилишда.!!!

(Илм ва хикмат).


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Kutubxona » HIKMATLAR HAZINASI (Ҳикматлар ҳазинаси)
Search: