• Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ЖАННАТ ВАСФИ
ЖАННАТ ВАСФИ
RiderDate: Dushanba, 12-Iyul-2010, 22:26 | Message # 61
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
"Салсабил билан суғорилур..." (Инсон, 17). Салсабил ҳам чашманинг номи бўлиб,
луғатда "ўтимли", деб, ғоятда мулойим бўлгани учун шундай сифатланган.
Аллоҳ таоло дейди: "Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки, у
майнинг муҳри мушк бўлур" (Мутаффифун, 25—26).
Мужоҳид айтади: "Охирги қултум мушк билан муҳрланади". Баъзилар: "Бу майни ичса,
охири мушк таъми билан хотима топади", дейди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд муҳри мушк бўлиши ҳақида "Муҳрланган эмас, балки аралашган
бўлади", деганлар.
Абу Дардо розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Кумуш каби оқ майнинг охирги қултуми мушк
билан ниҳояланади. Агар дунё аҳлидан бир киши қўлини унга бир ботириб олса, бутун дунё
унинг хуш бўйини топади".
"Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида дунёда
солиҳ амаллар билан) бахслашсинлар" (Муттаффифун, 26).
"У майнинг мизожи-аралашмаси таснимдир. (Тасним Аллоҳнинг) муқарраб (яқин)
(банда)лари ичадиган бир чашмадир" (Мутаффифун, 27 — 28). Қатода айтади: "Ундан
муқарраб (яқин) бандалар соф ҳолда ичадилар ва қолган жаннат аҳлларига эса аралаштириб
берилади". Тасним жаннатдаги майларнинг энг шарафлиси. У луғатда "баланд" деган маънони
билдиради. Тасним юқоридан пастга қараб оқадиган чашмадир.
Чашмалар муқаррабларга шараф бўлиш учун юқорига кўтариб қўйилган, ҳатто Аршнинг
остидан оқади. Али ривоят қилган ҳадис ҳам тасдиқлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: “Жаннатда тўрт чашма бор. Иккитаси Аршнинг остидан оқади. Аллоҳ таоло
шундай зикр қилган: "Улар у (чашмани ўзлари хоҳлаган жойдан) чиқазиб-оқизиб
олурлар" (Инсон, 6). Иккинчиси "тинмай отилиб тургувчи икки чашма"дир (Раҳмон, 66). Яна
икки чашма Аршнинг юқорисидан оқади. Бири Аллоҳ зикр қилган "салсабил", иккинчиси
"тасним"дир".
Ҳаким Термизий "Наводирул усул" китобида айтадики: "Тасним — муқарраблар учун; кофур
—аброрлар учун. Уларга кофурга таснимдан аралаштириб берилади. Жаннат аҳлига эса
занжабил ва салсабил бўлган майлар ичирилади. Қуръон шундай зикр қилган. Яъни,
муқаррабларга тасним, аброрларга кофур, аҳли жаннатга занжабил. Шунингдек аброрларга
аралашма бўлгани муқаррабларга соф ҳолда, аброрларга соф ҳолда бўлгани аҳли жаннатга
аралашма бўлади.
Аброрлар — яхшилар, содиқлар, ростгўйлардир. Муқарраблар —яқинлар, сиддиқлар, ўта
ҳақиқатгўйлар, Аллоҳнинг яқин бандаларидир.
Ҳасан айтадилар: "Жаннатнинг майи сутдан оқ, асалдан ширинроқдир".
"Уларга оқар чашмадан ичувчилар учун лаззат бўлган оппоқ (шароб) косалари
айлантирилиб турилур" (Вас-соффот, 45 — 46).
"Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийувчи, гўё
яшириб қўйилган(оппоқ) тухумдек (покиза, заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлур" (Вас-
соффот, 48). Яъни, кўзларини бошқаларга қарашдан тийиб, фақатгина эрларига қарайдилар.
Ибн Зайд айтади: "У оҳу кўзлар эрларига: "Аллоҳимнинг иззатига қасамки, жаннатда сендан
гўзалроқ ҳеч нарса кўрмаяпман", дейди.
Ҳасан ва ибн Зайд айтадилар: "У оҳу кўзлар туяқуш ўз патлари билан шамол ва ғубордан
беркитиб сақлаб турган тухумига ўхшатилди. У тухум оқликда жуда ҳам оппоқ ва бу аёллар
рангларининг энг гўзалидир".
 
RiderDate: Dushanba, 12-Iyul-2010, 22:28 | Message # 62
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Баъзилар: "Оқликдан мурод марвариддир, чунки Аллоҳ таоло "Яна (улар учун) худди
яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир" (Воқеа, 22), деган",
дейдилар.
"У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир" (Раҳмон, 70), ояти
ҳақида Саид ибн Абу Омир айтади: "Агар жаннатдаги хушхулқ гўзаллардан биттаси осмондан
кўринса, осмонни ёриштириб юборади ва юзининг нури қуёш ва ойдан юниб келади, унинг
ёпинчиғи дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир".
Агарда Аллоҳ таоло уларни хушхулқ, гўзал, деб сифатлаётган экан, ким яна уларни
таърифлаб бера олади, ким тасаввур қилолади?! Ҳеч ким.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Чодир ўйилган дурдир. Унда олтиндан бўлган
тўрт минг эшик табақаси бор".
Абу Дардо розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Чодир битта яхлит марвариддир. Унда етмиш
минт эшик бор, барчаси дурдан". Ибн Муборак.
Ҳаким Термизий Аллоҳ таолонинг: "(Улар) чодирларда асралган ҳурлардир" (Раҳмон,
72), ояти ҳақида шундай дейди: "Ривоятларда келишича, раҳмат томчиларидан яралган булут
Аршдан туриб ёмғир ёғади. Сўнг ҳар бир ҳурга анҳорлар бўйида кенглиги қирқ мил бўлган
чодирлар қурилади. Бу чодирларда бирорта эшик бўлмайди. Қачон Аллоҳнинг дўсти жаннатга
кирса, фаришталару хизматчиларнинг бирортасининг кўзи уларга тушмаганлиги билдириши
учун чодирлар унинг кўзи ўнгидан очилади. Дарҳақиқат, улар махлуқларнинг кўзларидан
беркитилгандирлар".
Доруқутний "Мадиҳ" номли китобида Муътамар ибн Сулаймондан зикр қилади: "Жаннатда
бокира жорияларни ўстирадиган дарё бор".
Ҳаким Термизий "Рафраф" ҳақида айтади: "Агар унга соҳиби чиқса, худди беланчак каби
ўнгу чапга, пасту юқорига тебранади. Соҳиби аёллари билан, улар бу билан лаззат олади.
Қачон "рафраф"ларига минсалар, Исрофил алайҳиссалом зикр ва мадҳ билан куй қила
бошлайди. Хабарларда ривоят қилинишича Аллоҳнинг махлуқлари ичида Исрофилдан ҳам
овози чиройлироқ бирор жонзот йўқ. Агар у зикру мадҳни бошласа, етти осмон аҳли салоту
тасбеҳларидан тўхтайди. Агар яна "рафраф"га ўтирсалар, Исрофил алайҳиссалом яна турли
куйлар билан Аллоҳ таолога зикру тасбеҳ айта бошлайди. Шунда жаннатда бирорта дарахт
қолмай, барчаси гуллайди, бирорта парда-ю эшик қолмай, ҳаммаси тебранади ва очилади,
бирорта эшик ҳалқаси қолмай, барчаси турли-туман овозлар билан жаранглайди, бирорта ҳур
жория қолмай, барчаси куйга жўр бўлади, қушлар ҳам куйлари билан қўшилади. Аллоҳ
таборака ва таоло фаришталарга: "Уларга жавоб қайтаринглар ва дунёда шайтоннинг
мусиқаларидан қулоқларини сақлаган бандаларимга эшиттиринглар", деб буюради. Бас,
фаришталар куйлари ва руҳоний-қориларнинг овозлари билан жавоб берадилар. Шунда икки
тарафнинг овозлари аралашиб, битта яхлит ларзага айланади. Сўнг Аллоҳ азза ва жалла: "Эй
Довуд, Арш олдида туриб мени улуғла", дейди. Довуд алайҳиссалом барча овозларни
жамловчи ва яна равшанлантирувчи овоз билан Парвардигорни улуғлай бошлайдилар, бу
билан лаззат янада зиёда бўлаверади":
Яҳё ибн Абу Касир "Бас, улар (жаннат) боғида шодланурлар" (Рум, 15), ояти ҳақида:
"Улар зикр ва тасбеҳ билан айтиладиган куй ичида шодланурлар", дейди.
Яна улар" гўзал гиламлар" (Раҳмон, 76), "Тизиб қўйилган ёстиқлар" (Ғошиа, 15) устида
ястанган ҳолларида ўлтирурлар.
."Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир" (Воқеа, 27). Пешқадамлардан бошқа
барча жаннат аҳли ўнг томон эгаларидир.
Улар "тикансиз бутазорларда, тизилган бананзорларда" (Воқеа, 28—29)
неъматланадилар.
Муфассирлар айтадилар: "Бу банан дарахтидир. Уни араблар ранги яшиллиги учун гўзал
дарахт ҳисоблашади. Бу оятда бананни айнан зикр қилиб хослагани шундаки, қурайшиликлар
бутазор ва банан дарахтининг сояси кўплиги ва кўкаламзорлиги учун жуда ҳам қизиқишар ва
яхши кўришар эди. Шунинг учун уларга ёқтирган нарсаларига ўхшаши билан хитоб этилди ва
ваъда қилинди. "Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда
абадий қолажаклар" (Бақара, 25). Яъни, у жуфтлар бавл, балғам, туфлаш, маний ва
туғишдан покдир ҳамда улар у ерда абадийдирлар, у ердан чиқиш йўқ. Бу гапни Мужоҳид
айтган.
"Сўрилар устида бир-бирларига рўрабў ўтирган ҳолларида иззат-икром
кўргувчидирлар" (Вас-соффат, 44), ояти ҳақида Мужоҳид айтади: "Яъни, бири бирининг
орқасидан ғараз билан қарамайди". Баъзилар: "Оиласи билан қандай хоҳласалар, шундай
айланадилар, ҳеч ким бир-бирининг орқасига қарамайди", дейишган.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Сўрилар" дур, ёқут ва забаржаддан безалган. У
сўриларнинг ҳар биттаси Санъодан Жобиягача ва Адндан Айлагача бўлган оралиқ ма-
софагача".
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:28 | Message # 63
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
МУСУЛМОН ВА МУШРИКЛАРНИНГ ВАФОТ ЭТГАН ГЎДАКЛАРИ ҲАҚИДА


Абу Амр "Ат-тамҳид бал истизкор" номли китобида, Абу Абдуллоҳ Термизий "Наводирул
усул"да, шунингдек, муфассирлар Аллоҳ таолонинг: "Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти дунёда) касб
қилган амали сабабли (дўзахда) ушлангувчидир" (Мудлассир, 38) ояти ҳақида Али ибн
Абу Толиб розийаллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Улар мусулмонларнинг гўдакларидир".
Термизий: Гуноҳ ёшига етмаганлар", деб зиёда қилган. Абу Амр айтади: "Жумҳур уламолар
мусулмонларнинг гўдаклари жаннатда", дейдилар. Айрим уламолар мусулмон ва
мушрикларнинг гўдаклари жаннат ёки дўзахдалиги ҳақида сукут қилганлар. Улар - Ҳаммод ибн
Зайд, Ҳаммод ибн Салама, Ибн Муборак ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳдирлар. Улар Абу Ҳурайра
розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга суянадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан гўдаклар ҳақида сўрашди. Бас, айтдиларки: "Уларнинг нима қилганларини Аллоҳ
билгувчироқ". Расулуллоҳ (с.а.в.) "улар" (гўдаклар), дея умумий айтдилар, мусулмон ёки
мушрик гўдаги, деб ажратмадилар.
Ҳалимий "Минҳажуддин" номли китобида айтади: "Мушриклар гўдаклари ҳақида сукут
қилинади. Мусулмон гўдаклари ҳақида ҳам. Зеро, Аллоҳ таоло ўзининг азалий ва абадий илми
билан улар балоғатга етганларида, қандай амал қилишларига қараб ҳукм этади, бунга ушбу
ҳадисни ҳужжат қилишади: "Бир мусулмон кишининг ёш гўдаги вафот қилди. Шунда Пайғамбар
соллаллоҳу адайҳи ва салламнинг аёлларидан бири: "Жаннат қушларидан бўлган қушга
нақадар яхши", деди. Шунда у зот: "Қаердан биласан? Албатта, Аллоҳ жаннатни яратди ва
унинг аҳлини ҳам яратган ҳамда дўзахни яратди ва унинг аҳлини ҳам яратган", дедилар. Бу гап
мусулмонларнинг гўдаклари ҳақида ҳам қатьий бир нарса деб бўлмаслигига далолат қилади".
Ҳалимий айтади: "Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўдакни жаннатда
деб қатъий айтишни инкор қилганлари эҳтимолдан холи эмас. Чунки бу нарсадаги ҳукм ота-
онасининг иймонига боғлиқ. Ота-онаси мунофиқ бўлиши мумкин. У ҳолда гўдак кофирларнинг
боласи билан қолади. Бу фикр "Мушрикларнинг фарзанди дўзахда бўлиши мумкин",
деганларнинг сўзига мувофиқ.
Балки бу инкор мусулмонларнинг болалари ҳақида ҳали оят тушмаган пайтда айтилган
бўлиши мумкин. Сўнг Аллоҳ таоло у зотга: "Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам
уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик" (Ват-тур, 21),
оятини нозил қилди. Аллоҳ таоло бу оятда ҳаёти дунёда иймон келтирган инсонларга
зурриётларини эътиқодда тобеъ этиб, охиратда улар билан бирга қилиши ҳақида хабар берди.
Бу билан мусулмонларнинг зурриётлари жаннатдалиги билинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: "Раббимдан менга жаннат ва дўзах аҳлини кўрсатишини сўрадим. Тушимда
менга Жаброил ва Микоил алайҳиссаломлар келиб: "Юр, эй Абул Қосим!" дедилар. Мен
гўдакларнинг шовқин-суронларини эшитиб: "Эй Жаброил, булар кимлар?" дедим. "Улар
мусулмонларнинг оталаридан олдин вафот этган зурриётлари. Улар ота-оналарига қўшилгунга
қадар Иброҳим алайҳиссалом қарамоғида бўлади", деди". Бу ҳадис мусулмон гўдаклари
жаннатдалигига далолат қилади".
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:29 | Message # 64
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ҳалимий ҳужжат қилган мазкур ҳадисни Абу Довуд Таёлисий Қайс ибн Робиъдан, у Яҳё ибн
Исҳоқдан келтирган.
Оиша бинти Талҳа Оиша розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи
васалламга жаноза ўқиш учун бир ансорийнинг гўдаги келтирилди. Мен: "Ҳеч қандай ёмонлик
қилмаган ва ёмонлик унга етмаган", дедим. У зот: "Эй Оиша, Аллоҳ таборака ва таоло жаннат
аҳлини ҳам, дўзах аҳлини ҳам улар оталарининг белларида пайтидаёқ яратганини
билмайсанми?" дедилар".
Бошқа бир тоифа уламолар: "Мусулмонларнинг гўдаклари жаннатда, мушрикларники
дўзахда", деб, Салама ибн Язид Жуъфийнинг ҳадисини ҳужжат қиладилар: "Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам олдларига укам билан бирга келдим ва: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), онамиз
жоҳилият даврида вафот этган, лекин меҳмонларни ҳурмат қилар, силаи раҳмни ўрнига қўяр,
рўза тутар ва фалон, фалон ишларни қилар эди. Бу амалларидан бирортаси унга наф
берадими?" дедик. У зот: "Йўқ", дедилар. Биз: "Онамиз жоҳилиятда ҳали эсини танимаган
синглимизни тириклайин кўмған. Бу нарса синглимизга фойда берадими?" дедик. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Тириклайин кўмувчи ҳам, кўмилган ҳам дўзахдадир, магар
кўмган одам кейин Исломни қабул этиб, мағфират қилинган бўлсагина, нажот топади",
дедилар".
Бошқа бир ривоят шундай дейилади: "Сўнг у зот бизга етган нарсани (яъни, хомуш
бўлганимизни) кўриб: "Менинг онам ҳам сизларнинг оналарингиз билан", дедилар".
Бу ҳадисни Абу Довуд ҳам шундай ривоят қилган: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан: "Онам вафот этган, у меҳмонларни ҳурматини жойига қўяр, қўшнилар ҳаққига риоя
қилар, аммо жоҳилиятда бир фарзандини тириклайин кўмган эди. Унинг жуда кўп молу
давлати бор. Агар мен уни онам учун садақа қилсам, фойдаси бўладими?" деб сўрадим. Шунда
Расулуллоҳ: (с.а.в.) "Исломни ким қабул этган бўлса, шундагина фойда беради. Онанг ҳам,
тириклайин кўмилган ҳам дўзахдадир", дедилар ва бу нарса менга оғир ботганини кўргач:
"Муҳаммаднинг онаси ҳам у билан. У иккисида Муҳаммаднинг ихтиёри йўқ", деб қўшиб
қўйдилар".
Абу Наъим ва бошқалар Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Мулк эгасининг
икки ўғли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: "Онамиз эрларини ҳурмат
қилар, болаларига мулойим, меҳмонларни иззат қилар эди, лекин жоҳилиятда боласини
тириклайин кўмган", дейишди. У зот: "Онангиз дўзахда", дедилар. Улар юзлари бўзариб,
ортларига қайтишди. Набий алайҳиссалом уларни чақириб келишни буюрдилар. Улар бирор
бир янгилик умидида хурсанд бўлиб келишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: "Менинг онам ҳам сизларнинг оналарингиз билан", дедилар.
Абдуллоҳ ибн Қайс айтади: "Оиша розийаллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан мусулмонларнинг зурриётлари ҳақида сўрадилар. У зот: "Улар оталари билан",
дедилар. Оиша: "Амал қилмасдан-а?" дедилар. "Нима қилишларини Аллоҳ билгувчироқ",
дедилар. Сўнг Оиша мушрикларнинг зурриётлари ҳақида сўрадилар. "Оталари билан бирга",
дедилар. Оиша розийаллоҳу анҳо: "Амал қилмасдан-а?" дедилар. "Нима қилишларини Аллоҳ
билгувчироқ", дедилар Набий алайҳиссалом.
Абу Умар айтади: "Абдуллоҳ ибн Қайс шомлик тобеинлардан, ишончли. Аммо ундан мазкур
ҳадисни ривоят қилган Бақия ибн Валид заиф ва кўп ҳадислари мункардир. Лекин бу ҳадис
Оиша онамиздан бошқа йўл билан ҳам ривоят қилинган".
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:31 | Message # 65
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Яна бир тоифа уламолар айтадилар: "Гўдаклар ҳам охиратда имтиҳон қилинади. Бунга
далил Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис: "Расулуллоҳ сол-лаллоҳу
алайҳи ва саллам жоҳилият даврида (яъни, Ислом келмасидан авчал) ҳалок бўлган инсон,
нодон-ақлсиз инсон ҳамда гўдак ҳақида шундай дедилар: "Жоҳилият даврида ҳалок бўлган
одам: "Менга китоб ҳам, Пайғамбар ҳам келмади", дейди", дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар:
"Агар биз уларни (Муҳаммад келишидан ва Қуръон нозил бўлишидан) илгари бирор азоб билан
ҳалок қилганимизда, улар албатта: "Парвардигоро, бизларга бирор пайғамбар
юборганингда эди, бизлар хор-зор ва шарманда бўлмай, Сенинг оятларингга
эргашар-итоат этар эдик", деган бўлур эдилар" (Тоҳо, 134). Сўнгра яна сўзларида давом
этдилар: "Нодон инсон: "Эй Раббим, менга яхши ва ёмонни ажратишим учун ақл бермадинг",
дейди. Гўдак эса: "Парвардигоро, мен балоғатга етмадим", дейди. Улардан олов кўтарилади ва:
"Уларни қайтариб, унга киргизинглар", дейилади. Бас, уларни қайтарадилар ва Аллоҳнинг
азалий ва абадий ишида ким амал қилиб, бахтлилар қаторида бўлиши ёзилган бўлса, шу
жаннатга киргизилади ва Аллоҳнинг илмида ким бахтсиз бўлса (яъни, Исломни таниб, ақли
етиб, балоғатга етса ҳам, итоатсиз бўлиш мумкин эди), у ушлаб қолинади. Бас, Аллоҳ таоло:
"Менга осийлик қиляпсизку, Пайғамбарларга қандай итоат қилардингиз", дейди".
Бу ҳадис маъно жиҳатидан заифдир. Чунки охират имтиҳон диёри эмас, савоб ва
гуноҳларнинг жазосини берадиган жой.
Сумра ибн Жундуб розийаллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилган узун ҳадисда шундай дейилган: "Жаннатда бўйи энг узун киши Иброҳим алай-ҳиссалом.
Атрофларидаги болалар эса, барча фитратга кўра туғилган гўдаклардир". Шунда: "Эй
Расулуллоҳ, мушрикларнинг болаларичи?" деб сўрашди. "Мушрикларнинг болалари ҳам"
дедилар" (Бухорий ривояти).
Бир жамоалар уламолар мана шу фикрдалар. Айни пайтда бу бобларда зикр қилинган
фикрларнинг тўғрироғи ҳам шу, яъни, мушрикларнинг гўдаклари жаннатдадирлар.
(Мазҳабимиз амоми Абу Ҳанифа мушрикларнинг болалари каерда бўлиши ҳақида сукут
қилганлар. - Муҳ.) Улар фикрларига Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисни
ҳужжат қиладилар: "Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мушриклар
болалари ҳақида сўрадилар. У зот: "Улар оталари билан бирга", дедилар. Сўнг бундан кейин
яна сўрадилар. У зот унда: "Улар нима қилувчи эканликларини Аллоҳ бил-гувчироқ", дедилар.
Сўнг Ислом қарор топиб, "Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг
юкини (яъни гуноҳини) кўтармас" (Анъом, 164, Исро 15, Фотир, 18), ояти нозил
бўлганидан кейин яна сўрадилар. У зот уларнинг жаннатда экани хабарини бердилар" (Абу
Умар "Таҳмид" китобида келтирган).
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: "Парвардигоримдан башарият зурриётидан бўлган ёш болаларни азоб-
ламаслигини сўрадим, бас, У сўраганимни берди".
Яна бир тоифа уламо: "Мушрикларнинг болалари жаннат аҳлининг хизматчиларидир",
дейди. Уларнинг хужжатлари Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдир: Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Мушрикларнинг болалари жаннат аҳлининг
хизматчиларидир". Бу хабарни Абу Умар зикр қилган, аммо исноди қувватли эмас, бироқ, улар
жаннатда ёки жаннатда хизматчи, деган маъно саҳиҳдир.
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:34 | Message # 66
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ФАРЗАНДИ ВАФОТ ҚИЛГАН КИШИНИНГ МУКОФОТИ ҲАҚИДА


Муслим Абу Ҳассондан ривоят қилади: "Мен Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳуга икки ўғлим
вафот қилганини айтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у иккови туфайли
нафсимизни шодлантирадиган ҳадисни сўйлаб беришини сўрадим. У зот: "Уларнинг кичиклари
жаннатнинг даомисларидир (даомис — сувда юрадиган кичик ҳайвон), улардан бири отасини
ёки ота-онасини кутиб олади ва кийимидан ёки қўлидан, мен сенинг мана бу кийимингдан
ушлаганим каби, ушлайди, сўнг Аллоҳ уни ва ота-онасини жаннатга киргизади", дедилар".
Абу Довуд Таёлисий Шуъба Муовия ибн Куррадан, у отасидан ривоят қилади: "Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ансорлардан бир киши ўғли билан тез-тез келиб
турар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: "Ўғлингни яхши
кўрасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа", деб жавоб берди. "Сен уни яхши кўргандек, Аллоҳ сени
яхши кўрсин", дедилар шунда Набий (с.а.в.). Сўнг у киши бир муддат кўринмай қолди. Уни
суриштирган эдилар, ўғилчаси вафот қилганини айтишди. (У келгач) Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: "Жаннат эшикларидан бирига етганингда, у югуриб келиб, эшикни сенга
очишига рози бўлмайсанми?!" дедилар. Атрофдагилар: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), бу фақат унга
тегишлими ёки ҳаммамизгами?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Ҳаммаларингизга", дедилар".
Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Нифослик аёлларнинг (яъни, янги туққан аёлнинг ҳали нифосдан покланмай туриб вафот
этган) боласи қиёмат куни уларни шодлик билан жаннатга етаклайди" (Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис мўминлар болалари жаннатда эканига далолат қилади. Илм аҳлидан кўпчиликнинг
сўзи ҳам шу, Аллоҳ таолонинг ушбу: "Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга
иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик" (Ват-тур, 21), оятининг
зоҳири ҳам шу маънони тақозо қилади.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Кимнинг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот қилса, унга дўзахдан тўсиқ бўлишади ва у
жаннатга киритилади" (Бухорий ривояти).
Ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким
эсини танимаган боласидан учтасини бериб қўйса, улар ота-онаси учун дўзахдан мустаҳкам
қўрғон бўладилар". Абу Зар шунда: "Иккита боласи ўлган бўлсачи?" деб сўради. У зот: "Иккита
бўлса ҳам", дедилар. Сўнг қориларнинг саййиди Убай ибн Каъб: "Битта бўлса-чи?" деди. "Битта
бўлса ҳам. Лекин дастлабки лаҳзадаёқ сабр қилган бўлса", дедилар (Термизий, Ибн Можа
ривояти).
Бу ҳадисларнинг ҳаммасида мусулмонларнинг гўдаклари жаннатда бўлишига далил бор.
Чунки болалар раҳмат қилин-ганлари туфайли оталари ҳам раҳмат қилиняпти. Болалар раҳмат
қилинмаган бўлса, оталарига шафоатчи қилиниши мумкин бўлмаган ишдир.
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:36 | Message # 67
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЖАННАТ АҲЛИНИНГ ЖАННАТГА КИРГАН ПАЙТЛАРИДАГИ ЕГУЛИК ВА СОВҒАЛАРИ
ҲАҚИДА


Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу ривоят қиладйлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: "Қиёмат куни ер битта нон зувалаги каби бўлади, сизлар хамир қориб, зувала
қилганингиз янглиғ Аллоҳ таоло уни зувала қилгай, сўнг жаннат аҳлига таом қилиб йўллагай",
дедилар. Шу аснода бир яҳудий келиб: "Эй Абулқосим, Аллоҳ таоло сизга баракот ато қилсин!
Қиёмат куни жаннат аҳлига юбориладиган егулик ҳақида сизга айтиб берайми?" деди. Жаноб
Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳа, айт!" дедилар. Яҳудий: "Ҳа, Набий айтганларидек, қиёмат куни ер
битта нон зуваласи каби бўлади", деди. Шунда Набий сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бир
кулиб қараб қўйдилар, ҳатто қозиқ тишлари кўриниб кетди, сўнг "Уни хушхўр қилувчи
хурушлари ҳақида ҳам айтиб берайми? У "лом" ва "нун" билан хушхўр бўлади", дедилар.
Саҳобалар: "У нима?" дейишди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳўкиз ва наҳанг бўлиб, уларнинг
жигаридан ўсиб чиққан парчасини етмиш минг киши ейди", дедилар" (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) мавлолари Савбон ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир яҳудий руҳоний келиб: "Ассалому алайка, эй
Муҳаммад (с.а.в.)", деди. Шунда мен уни бир итариб юбордим, йиқилиб тушишига оз қолди. У
менға: "Нега итарасан?" деди. Мен: "Расулуллоҳ (с.а.в.), демайсанми?" дедим. Яҳудий: "Биз уни
аҳли чақирадиган ном билан чақирамиз", деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аҳлим мени Муҳаммад
(с.а.в.), деб чақиради", дедилар. Жуҳуд: "Сендан баъзи нарсаларни сўраш учун келдим", деди.
Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: "Айттанларим сенга фойда берармикан?" дедилар. У: "Икки
қулоғим билан эшитаман", деди. Сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларидага чўп билан ерни
чиздилар-да: "Сўра", дедилар. Яҳудий: "Ер бошқа ерга, осмонлар бошқа осмонга айланиб
қоладиган кунда инсонлар қаерда бўлади?" деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): "Кўприксиз
зулмат-да", деб жавоб бердилар. Яҳудий: "Биринчи ижозат бериладиган инсонлар кимлар?"
деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): "Муҳожирларнинг фақирлари", деб жавоб бердилар. Яҳудий:
"Уларнинг егуликлари нима?" деди кейин. Жанобимиз: "Улар учун жаннатнинг кўкатларидан еб
юрган жаннат ҳўкизи сўйилади", деб жавоб бердилар. Яҳудий: "Унинг кетидан ичадиган
ичимликлари нима бўлади?" деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): "У ердаги салсабил чашмасидан
ичадилар", дедилар. Шунда ҳалиги жуҳуд руҳоний: "Рост айтдинг", деди" (Муслим ривояти).
 
RiderDate: Yakshanba, 25-Iyul-2010, 18:39 | Message # 68
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЖАННАТ КАЛИТИ "ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" КАЛИМАСИ ҲАМДА НАМОЗ ЭКАНИ
ҲАҚИДА


Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: "Намознинг калити - таҳорат, жаннатнинг калити - намоз" (Абу
Довуд ривояти).
Муоз ибн Жабални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Яманга юбораётганларида
унга шундай дедилар: "Тез кунларда аҳли китоблар сендан жаннат калити ҳақида сўрайдилар,
уларга "Лаа илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик бермоқ, дегин" (Байҳақий ривояти).
"Саҳиҳул Бухорий"да келишича, Ваҳб ибн Мунаббаҳга: "Жаннатнинг калити "лаа илаҳа
иллаллоҳ" эмасми?" дейилди. Ваҳб: "Шундоқ, лекин ҳар қандай калитнинг тишлари бўла-ди.
Агар калит тишли бўлса, эшик очилади, тиши бўлмаса, очилмайди", деди.
Тишлар Аллоҳ таолони якка-ю ёлғиз билиш ва Унгагина ибодат қилишдан иборат.
Аллоҳ таоло деди: "Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар
берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор" (Бақара, 25);
"Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун фирдавс
боғлари манзил бўлур" (Қаҳф, 107).
Иймон билан амал ҳақидаги бундай мисоллар Қуръонда жуда кўп. Юқорида Жобир ибн
Абдуллоҳдан ривоят қилинган биринчи ҳадиснинг тақозоси ҳам шу.
Жаннат калити фақат тавҳид экани ҳақида ҳадислар жуда кўп. "Саҳиҳайн"да Абу Зар ва
бошқалардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳ та-олога
бирор нарсани ширк келтирмасдан вафот қилса, жаннатга киради", дедилар. "Зино ва ўғрилик
қилса ҳамми?" дейишди. "Зино ва ўғрилик қилса ҳам", дедилар.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Малакул мавт (Ўлим фариштаси) бир кишининг олдида ҳозир бўлди. Аъзоларининг ҳар бирини
қараб чиқди ва ҳеч қандай яхшилик топмади. Сўнг қалбини ёриб кўрди, унда ҳам ҳеч нарса
топмади. Сўнг жағини очди ва тили танглайига "лаа илаҳа иллаллоҳ" деб ёпишиб қолганини
кўрдида; "Ихлос калимасини айтганинг эвазига сенга жаннат вожиб бўлди", деди" (Табароний
ривояти).
"Тазкира..."нинг "Жаннат боби" тугади
 
DURDONDate: Shanba, 13-Avg-2011, 09:49 | Message # 69
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
JANNAT LIBOSLARI HAQIDA

Alloh taolo deydi:
"(Ular jannatlarda) ipak shoyilardan bo‘lgan, yashnab turuvchi liboslar kiyib..." (Qahf, 31);
"Liboslari esa harir (ipak bo‘lur)" (Haj, 23).
Barro ibn Ozib aytadi: "Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga bir harir kiyim hadya qilindi. Ashob qo‘lma-qo‘l tomosha qila boshladi. Shunda Rasululloh (s.a.v.): "Shundan ajablanyapsizlarmi?" dedilar. Ular: "Ha", deyishdi. U zot: "Jonim qo‘lida bo‘lgan Zotga qasamki, Sa’d ibn Muozning jannatdagi dastro‘moli bundan yaxshidir", dedilar.
Sa’d ibn Muoz aytadi: "Atorad ibn Hojibga Kisro ipak kiyim kiygizgan edi, uni Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga hadya qildi. Shunda odamlar to‘planib, u kiyimni ushlab ko‘rib hayratlanishdi va: "Ey Rasululloh (s.a.v.), sizga bu osmondan nozil bo‘ldimi?" deyishdi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: "Ajablanmanglar! Jonim qo‘lida bo‘lgan Zotga qasamki, Sa’d ibn Muozning jannatdagi dastro‘moli bundan yaxshirokdir", dedilar"


 
DURDONDate: Shanba, 13-Avg-2011, 09:53 | Message # 70
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
JANNATDAGI BARCHA DARAXTLARNING TANASI OLTINDAN EKANI HAQIDA.

Abu Hurayradan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannatdagi barcha daraxtlarning tanasi oltindandir" (Termiziy rivoyati).
Jannatdagi xurmo daraxti, uning mevasi va yaxshisi haqida Ibn Abbos aytadilar: "Jannat xurmosining tanasi zumraddan, novdasi qizil oltindandir, barg-yaproqlari jannat ahli uchun yopinchiq, ularning zeb-ziynatu bezaklari ham xurmoning novda va barglaridan. Mevasi ko‘zaday, chelaqday bo‘lib, sutdan oq, asaldan shirin va yog‘dan muloyimdir, unda danak bo‘lmaydi" (Ibn Muborak rivoyati).
Ibn Zayd hadis aytadi: Bir kishi: "Ey Rasululloh (s.a.v.), jannatda xurmo bormi, chunki men xurmoni yaxshi ko‘raman?" dedi. "Ha, jonim qo‘lida bo‘lgan Zotga qasamki, undagi xurmoning tanasi oltindan, pastki qismi ham oltindan, shoxlari ham oltindan, yaproqlari butun olam bezaklaridan go‘zal, g‘ujumlari ham oltindan, poyalari ham oltindan, mevalari ko‘zadan katta, yog‘dan yumshoq va asaldan lazzatliroqdir", dedilar u zot (Ibn Vahb rivoyati).
Abul Faraj ibn Javziy Jarir ibn Abdullohdan rivoyat qiladi: Nabiy sollallohu alayhi va sallam mening qo‘limdan o‘rtasi kovak taxtani olib: "Ey Jarir, agar jannatda bu kabi taxtani qidirsang ham, topa olmaysan", dedilar. "Men: "U yerda xurmo va daraxt yo‘qmi?" dedim. U zot: "Bor, uning tanasi dur va oltindan, yuqorisida mevasi bor", dedilar".


 
DURDONDate: Shanba, 20-Avg-2011, 14:19 | Message # 71
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Alloh taolo aytadi: «Parvardigorlaridan qo‘rqqan zotlar esa to‘p­to‘p holda jannatga «haydaladilar». Qachon ular darvozalari ochilgan holdagi (jannatga) kelib yetganlarida va uning qo‘riqchilari: «Sizlarga tinchlik­omonlik bo‘lsin! Xush keldingiz! Bas, mangu qolguvchi bo‘lgan hollaringizda kiringiz», deganlarida (ular behad shodlanurlar) va: «Bizlarga va'dasini rost qilgan va bizlarni bu (jannat) yeriga voris qilgan hamda jannatdan o‘zimiz xohlagan tarafda joy­o‘rin olishimizga (muvaffaq qilgan) Allohga hamdu sano bo‘lsin», derlar. Bas, (chiroyli) amal qilguvchi zotlarning ajri naqadar yaxshidir!» (Zumar surasi, 73-74-oyatlar).
Abu Hurayradan raziyallohu anhu rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: «Kim menga salovot aytishni unutsa, jannatning yo‘lini unutibdi», dedilar.

Ibn Abbos raziyallohu anhu aytadilar: «Jannatning sakkizta eshigi bor. U eshiklar tillodan bo‘lib, gavharlar qadalgandir. Avvalgi eshikda «La-a ilaha illallohu Muhammadur Rasululloh», deb yozilgan bo‘lib, u payg‘ambarlar, shahidlar, saxiylarning eshigidir. Ikkinchisi namozlari va tahoratlarini komil qilguvchi namozxonlarning eshigi, uchinchisi mollari zakotini berguvchilarning eshigidir. To‘rtinchisi ro‘zadorlar, beshinchisi amri ma'ruf va nahiy munkar qilguvchilar kiradigan eshik, oltinchisi haj va umra qilguvchilarning eshigidir. Yettinchisidan mujohidlar, sakkizinchisidan ko‘zlarini haromdan tiyguvchilar hamda silai rahm va ota­onalariga ezgulik qilish kabi solih amallar qilguvchilar kirishadi».

Jannat sakkiz xil bo‘ladi. Birinchisi Dorul jalol, u oq durdan iborat. Ikkinchisi Dorus-salom bo‘lib, qizil yoqut bilan bezatilgan. Uchinchisi Jannatul ma'vodir, u yashil zabarjad (qimmatbaho shaffof) toshdan qurilgan. Keyingisi Jannatul xuld, u sariq marjondandir. Keyingisi, Jannatun-na'im, u oq kumushdan yasalgan. Oltinchisi qizil tillolar bilan ziynatlangan Dorul qarordir. Yettinchisi Jannatul Firdavs, u kumush, oltin, yoqut va zabarjaddan bino qilingan bo‘lib, qorishmasi mushkdandir. Sakizinchisi Jannatu-adn deb nomlanadi. U oq durdan bo‘lib, jannatlarning barchasidan sharaflidir. Uning tillodan qilingan ikki eshigi bo‘lib, ularning orasi osmonu yerning orasichadir. Binosi tillo va kumush g‘ishtlardan, tuprog‘i anbar, qorishmasi mushkdandir. Unda anhorlar bo‘lib, undan boshqa jannatlarga oqib o‘tadi. Anhorlarning mayda toshlari durdan. Ularning suvi qordan sovuq, asaldan shirinroqdir.

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam marhamat qildilar: «Isro kechasida barcha jannatlar ko‘rsatildi. Ularda to‘rtta daryoni ko‘rdim. Birida suv, ikkinchisida sut, uchinchisida may, to‘rtinchisida asal oqardi. Men Jabroildan: «Bu daryolar qaerdan kelib, qaerga ketmoqda?» deb so‘radim. Jabroil alayhissalom: «Bular havzi Kavsarga boradi, lekin qaerdan kelishini men bilmayman. Parvardigoringizdan so‘rang, sizga buni bildiradi va ko‘rsatadi», dedi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam duo qildilar. Shunda bir farishta kelib aytdiki: «Ey Muhammad, ko‘zingizni yuming!» Men yumdim. So‘ngra: «Oching», dedi. Ochib qarasam, bir daraxtning oldida turibman. Daraxt oldida oq durdan qilingan gumbazni ko‘rdim. Gumbazning yashil yoqutdan eshigi bo‘lib, unda qizil tillodan qulf turgan ekan. Agar bu dunyoning hammasini jamlab, shu gumbazning ustiga qo‘yilsa, xuddi baland toqqa bir tuxumni qo‘ygandek bo‘ladi. Men uning ostidan to‘rtta daryoning oqib chiqayotganini ko‘rdim. Qaytishni xohlagan paytimda farishta: «Bu gumbazning ichiga kirmaysizmi?» deb so‘radi. Men: «Uning eshigi qulf bo‘lsa, qanday qilib kiraman?» dedim. U menga: «Uning kaliti sizning qo‘lingizdadir», dedi. Men: «Qani u?» deganimda, farishta: «Bu kalit «Bismillahir rohmanir rahiym»dir», dedi. Men: «Bismillahir rohmanir rohiym» degan edim, qulf ochildi. Ichkariga kirganimda bu to‘rt daryo gumbazning to‘rt ustunidan oqib chiqayotganini ko‘rdim. Men chiqishni xohlaganimda farishta: «Ey Muhammad ko‘rdingizmi?» dedi. Men: «Ko‘rdim», dedim. U: «Ikkinchi marta qarang», dedi. Qarasam, gumbazning ustunlariga «Bismillahir rohmanir rohiym», deb yozilgan ekan. Suv daryosi «bismillah»ning «mim»idan, sut daryosi «ho»sidan, may daryosi «rahmon»ning «mim»idan, asal daryosi «rohiym»ning «mim»idan oqib chiqardi. Shundan keyin bu to‘rt daryo «Bismillahir rohmanir rohiym»dan chiqishi bildim. Alloh taolo menga aytdi: «Ey Muhammad, ummatingizdan kim meni bu ismlar bilan zikr qilsa, Men uni bu daryolarda sug‘oraman».

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilarki: «Alloh Adn jannatini yaratgan vaqtda Jabroil alayhissalomga vahiy qilib: «Men bandalarim va valiylarimga tayyorlab qo‘ygan narsalarimga qara», dedi. Jabroil alayhissalom bu jannatni aylanib yurganida, qasrlarning biridan bir hur uning qarshisidan chiqdi. Hur Jabroil alayhissalomga tabassum qilganida uning tishlari ziyosidan Adn jannati nurafshon bo‘lib ketdi. Jabroil alayhissalom buni Allohning nuri deb, gumon qilib, sajda qilgan holida yiqildi. Shunda Hur: «Ey Jabroil, boshingizni ko‘taring», dedi. Jabroil alayhissalom boshini ko‘tarib, unga qaradi va: «Seni yaratgan Zot barcha aybu nuqsonlardan pokdir», dedi. Hur: «Ey Jabroil, Alloh meni kim uchun yaratganini bilasizmi?» dedi. Jabroil alayhissalom: «Sen kim uchun yaratilgansan?» deb so‘raganida: «Alloh meni Alloh roziligini o‘zining nafsu havosidan ustun qo‘ygan zotlar uchun yaratgandir», deya javob berdi hur».


 
DURDONDate: Seshanba, 12-Fev-2013, 19:14 | Message # 72
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жаннатнинг эшик оғаси бўлган фаришталар Роббиларига тақво қилган бандаларни табрик сўзлари билан: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз!» деб кутиб олдилар. Сўнгра жаннатиларнинг кўнгилларини яна ҳам тўқ қилиш учун: «Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар». Ҳа, жаннатга доимий қолиш учун, унинг нозу неъматларидан доимий лаззатланиш учун киринглар, дедилар. Жаннатилар жаннат эшик оғаларининг бундоқ илтифотларига ўзларига хос муомала ила жавоб илтифоти кўрсатдилар. «Улар: «Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». Оҳ! Бу нақадар юксак одоб. Ўзини билиш, Роббисини таниш қандоқ ҳам яхши. Жаннати бандалар, ўзларига берилган олий мақом ва доимий саодат хабарини эшитишлари билан дарҳол Ўз Роббиларига, уларга берган ваъдасига амал қилиб уларни жаннатга киритган Аллоҳга ҳамд айтмоқдалар! Улар Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини яхши биладилар. Шунинг учун жаннатга кирмасларидан аввал Аллоҳнинг ваъдасига биноан ундан қандоқ жой олишларини билиб, «Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар». Ана, кўрдингизми, бу қандоқ ҳам яхши! Қандоқ ҳам гўзал! «Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!»

 
DURDONDate: Dushanba, 25-Fev-2013, 23:40 | Message # 73
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аҳли жаннат аёллар сифати

Аллоҳ таоло: «Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Ва яна: Уларда яхши, гўзаллар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?! Яшил болишларга ва гўзал гиламлагда ёнбошлаган ҳолларидадир. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!» деган.

Биз шарҳ қилаётган китоб эгалари шайх Али Мансур Носиф р. ҳ. «ар-Роҳман» сурасидан далил келтираётиб орадаги баъзи оятларни тушириб қолдирганлар. Ана шу ҳолда келтириш бизга бир оз ноқулай туюлди ва биз орада тушириб қолдирилган оятларни ҳам келтирдик. Энди мазкур ояти карималарнинг тафсирини келтиришга ижозат бергайсиз.
«Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор».
У тўшакларда жаннат аҳли учун тайёрланган ҳурлар бор. Улар афифа бўлиб, ўзларига соҳиб бўлган жаннати шахсдан ўзгага кўз тикмайдилар, хаёллари ҳам бошқа ёққа кетмайди. Шу билан бирга, улар мастура бўлиб ўзларига соҳиб бўлган жаннати шахсдан аввал бирорта жиннинг ҳам, инснинг ҳам қўли тегмаган.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»
«У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар».
Жаннатиларга жуфти ҳалолликка таёрлаб қўйилган ўша ҳури ийнлар беғуборликда ва гўзалликда худди ёқут ва маржонга ўхшайдилар.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Уларда яхши, гўзаллар бор».
Ўша мазкур тўрт жаннатда яхши ахлоқли, ўзлари гўзал жамолли жуфти ҳалоллар мавжуд.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор».
Яъни, ўз эгаларидан бошқани кўзламай, ўз масканларидан бошқа ёққа чиқмайдиган вафодор ҳурлар бор.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган».
Бундан олдин ўша чодирларни лозим тутган ҳурларга инс ҳам, жин ҳам қўл теккизмаган.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Яшил болишларга ва гўзал гиламлагда ёнбошлаган ҳолларидадир».
Арабларда ажабланарли, ҳар бир нарсага «абқарий» деб айтилади. Жаннат аҳли ҳам ажойиб, гўзал гиламларда яшил рангдаги болишларга ёнбошлаган ҳолда ястаниб роҳатланишар экан. Албатта, бу мақом, ипак астарли тўшакларга ёнбошлашдан пастроқ мақомдир.
Шунинг учун ҳам инсон фақат жаннатга кириш учунгина эмас, балки жаннатдаги олий мақомларга эришиш учун ҳаракат қилмоғи керак.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»

Аллоҳ таоло: «Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик. Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар. Ўнг тараф эгалари учун», деган.
Яъни, у ҳурлар туғилганлари йўқ, Аллоҳ таоло уларни жаннат аҳиллари учун хослаб, алоҳида, дафъатан яратгандир. Уларнинг яратилиши дунё аёллариникига ўхшамас. Уларнинг яратилиши мукаммалдир, фанони қабул қилмас.
Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик.
Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар.
Ўнг тараф эгалари учун.
Оятларда у дунёдаги эркакларга бериладиган неъматлар ҳақида сўз кетганда, албатта, аёллар ҳам назарда тутиладилар, улар ҳам мазкур неъматларга эришдилар. Фақат ҳурлар ҳақида сўз кетганда аёлларга-чи, уларга нима бўлади?» деган савол туғилади. Бу саволга Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларидан жавоб топамиз.
Машҳур муҳадислардан Абул Қосим ат-Табароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан шундай дейилади: «Умму Салама: «Эй Расуллуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг» деди.
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира эҳтиросли маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар у зот.
Умму Салама онамиз: «Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» дедилар.
«Эй Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардин афзалдир», дедилар.
Умму салама онамиз: «Нималари билан?» деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин дейдилар», дедилар.
Умму Салама онамиз: «Эй Расуллулоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эй Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. Эй Парвардигоро, мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатдаги бир камонча келадиган жой қуёш устидан чиқиб ботадиган нарсадан яхшироқдир. Агар аҳли жаннатдан бир аёл ер аҳлига бир боқса, албатта, уларнинг орасини зиёга ва хушбўйга тўлдирар эди. Унинг бошидаги рўмоли дунёдан ва унинг ичидаги барча нарсадан яхшироқдир», дедилар».
Шарҳ: Кишилар ўртасида бутун дунёдаги нарсаларга эга бўлмоқлик энг катта саодатдир деган тушунча борлиги ҳаммамизга маълум. Фақатгина бир ҳолат ўша саодатдан ҳам юқори экан. Жаннатдан бир камон ҳажмича бўлса ҳам жой олмоқлик. Жаннатдаги аёлнинг ҳолини васфига тил ожизлиги ушуб ҳадиси шарифдан яққол кўриниб турибди.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, аҳли жаннат аёлларидан бир аёлнинг болдирининг оқи етмиш қават кийимнинг ортидан ҳам кўринади. Ҳатто унинг илиги ҳам кўринади. Чунки Аллоҳ «Улар худди ёқут ва маржондек» дейди. Ёқут бир тошдир. Унга ип ўтказсанг ва сўнгра тозаласанг унинг ортидан ипни кўрасан», дедилар».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, жаннатда ҳури ийнлар жамоаси бор. Улар ўзларининг халоиқ унга ўхшашини эшитмаган овозларини кўтариб «Биз абадий қолувчилармиз, тугамаймиз. Биз юмшоқлармиз, қатмаймиз. Биз розилармиз, норози бўлмаймиз. Бизга бўлганларга ва биз уларга бўлганларга яхшиликлар бўлсин!» дейдилар», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан


 
DURDONDate: Juma, 29-Mar-2013, 23:26 | Message # 74
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинишича, у Зот кунларнинг бирида жаннатнинг баъзи меваларини таърифладилар: «Менга жаннат ва ундаги гул-чечак ҳамда яшилликлар кўрсатилди. Мен бир бош узумни сизларга олиб келиш учун олдим. Бироқ бу ишимга тўсқинлик қилинди. Агар уни сизларга олиб келсам ва Осмону Ер ўртасидаги барча (махлуқлар) еса ҳам тугата олмас эдилар».
Жаннат аҳлининг кийимлари шойи ва ипакдандир.
Суҳбатлари бўладиган жойларда: «У жойда оқар булоқ бордир. У жойда баланд сўрилар; Ва (булоқ буйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар. Тизиб қўйилган ёстиқлар. Ва тўшалган гиламлар бордир» (Ғошия: 12 – 16).
Аллоҳ таоло айтди: «Шак-шубҳасиз яхшилар (яъни мўминлар жаннат) неъматларидадирлар. Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирадилар). Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрасиз. Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки, У (май)нинг муҳри мушк бўлади. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар» (Мутоффифун: 22 – 26).
Бу – уларнинг мукофотларидир... Бу – уларнинг савобларидир...
Кўп вақт уларнинг таналари очлик ва чанқоқликдан қийналган эди...
Кўп вақт ўзларини ўйин-кулгу ва кибру ҳаводан сақлаган эдилар...
Кўпинча саҳар пайтлари Қуръон тиловати билан машғул эдилар...
Сўнгра, тиловатлари ортидан кўз ёшлари, истиғфорлар, дуо ва зикрларни аяшмаган эди...
Бу – уларнинг мукофотлари... Бу – уларнинг савоблари...
Улар «(Жаннатдаги) сўриларда» Аллоҳ таоло ато этган неъматларга ҳамда душманларининг азобланишларига «боқиб турадилар» (Мутоффифун: 35)...
Уларнинг чиройини таърифлаш учун сўз йўқ!! Гўдаклар уларни ўраб, олдиларида турадилар... Улар хатардан қутилиб, омонликка эришдилар...


 
DURDONDate: Shanba, 30-Mar-2013, 23:28 | Message # 75
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
- Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрил алайхис-саломни жаннатга юборди ва жаннатимга боккин ва у ерда ахли жаннатларга хозирлаб кўйган нематларимни кўргин, деди. Жибрил бордилар ва жаннат ва ундаги мўминларга хозирлаб кўйилган неъматларни кўрдилар. Кейин Аллохнинг хузурига кайтиб келиб: Иззатингга касам-ки уни бирон жон эшитса, албатта унга киради (яъни киришга харакат килади), дедилар. Аллох жаннатга буюрди у макорихлар (кийинчиликлар) билан ўралди ва Жибрилга: кайтиб бориб, кўргин, деди. Жибрил бориб, келдилар ва: Иззатингга касам-ки унга бирон банданг киролмайди, деб кўркаман, дедилар. Аллох Жибрилга: Дўзахга бориб, карагин ва у ерда ахли дўзахларга тайёрлаб кўйган азобларимни кўргин, деди. Жибрил бориб кўрдиларки дўзах бири бирининг устига мингашиб ётарди. Аллохнинг хузурига кайтиб: Иззатинга касам-ки уни бирон банданг эшитса унга кирмасликка харакат килади, дедилар. Аллох дўзахга буюрди у шахватлар билан ўралди, кейин Жибрилга: Бориб кўргин, деди. Жибрил бориб, кўриб келдилар ва: Иззатингга касам-ки ундан бирон банданг кутулолмайди ва унга кириб кетади, деб кўркаман, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)


 
DURDONDate: Chorshanba, 07-Avg-2013, 06:52 | Message # 76
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
"Allah Jannat bilan Do'zaxni yaratib,
Jibriyl
alayhissalomni jannatga
yuborayotganda
aytdiki: "Boring jannatga va unda
jannatiylar uchun tayyorlab qo'ygan
ne'matlarimga
boqing". Shunda Jibriyl alayhissalom
jannatga
borib va uning ahli uchun u yerdagi
Allah taolo tayyorlab qo'ygan narsalarni
ko'rib
qaytadilarda, va Allahga: "Ey Robbim,
izzating ila qasam ichamanki, jannat
to'g'grisida kim eshitsa, albatta nima
qilib bo'lsa ham unga kiradi". Keyin Allah
taolo:
"Mashaqqatlar bilan o'ralgin!",
jannatga amr
qildi va Jibriyl alayhissalomga aytdiki:
"Qaytib boring jannatga va uning ahli uchun
tayyorlab qo'ygan ne'matlarimni
ko'ring".
Shunda Jibriyl alayhissalom jannatga
borib va
uning ahli uchun u yerdagi Allah taolo tayyorlab qo'ygan narsalarni ko'rib
qaytadilarda, va Allahga: "Ey Robbim,
izzating ila qasam ichamanki, jannatga
biror
kishini kira olmasligidan cho'chib
qoldim". Jibriyl alayhissalom jannatga birinchi
marta
borganlarida, eshitgan kishi unga
kiradi deb
keldilar. O'shanda jannatga kirish
shartlarini Allah taolo ularga hali bildirmagan edi.
Ikkinchi marta borib ko'rganlarida
Allah
taolo unga jannatga kirish uchun
mashaqqatlar borligini bildirdi. Jannat
atrofi mashaqqatlar bilan o'ralgan. Hadisdagi
mashaqqat ma'nosini Ibni Hajar
rahimahulloh "Fathul-Boriy"
kitoblarida
quyidagicha sharhlaydilar: "Mashaqqat
deganda balog'at yoshiga yetgan insonni
nafsi bilan kurashishi va qilishi lozim
bo'lgan ibodatlarini har doim qilish
hamda
tark etilishi shart bo'lgan qaytariqlar,
xarom va noma'qul qilmishlar va buzuq
so'zlardan
tiyilishi nazarda tutiladi. Bu narsalarga
amal
qilish insonga og'ir bo'lgani uchun
mashaqqat so'zi yuritildi. Insonga musibat
yetganda sabr qilishi va Allahning
taqdirini
achchiq tomoniga ham iymon keltirib,
taslim
bo'lishi ham yuqoridagi mashaqqat kalimasining ma'nosi ostiga doxil
bo'ladi.
("Fathul-Boriy" 11-juz).
Hadisning davomi: "Keyin Allah Jibriyl
alayhissalomni do'zaxga yuborib
aytdiki: "Boring do'zaxga va uning ahli uchun
hozirlab qo'ygan azoblarimni ko'ring".
Jibriyl
alayhissalom do'zaxga borib qarasalar
bir-
biridan dahshatli ekan. So'ng qaytib aytdilarki: "Ey Robbim, izzating bilan
qasam
ichib aytamanki, do'zax to'g'risida
eshitgan
kishi borki, unga kirmaydi", dedilar.
Keyin Allah do'zaxga shahvatlar bilan
o'ralishini
amr qildi va Jibriyl alayhissalomga
aytdi:
"Boring, do'zax ahli uchun hozir
qo'ygan azoblarimni ko'ring". Jibriyl
alayhissalom
borib ko'rdilar-da, so'ng kelib
aytdilarki: "Ey
Robbim, izzatingga qasamki, birob
kishi do'zaxdan najot topa olmasdan unga
tushib
qolishidan cho'chib qoldim".
Ibni Hajar rohimahulloh hadisdagi
shahvat
kalimasini quyidagicha sharhlaydilar: "Shahvatlar deganda shariat xarom
qilgan bu
dunyodagi lazzaat baxsh etadigan
qilmishlar
yoki shariat amr qilgan buyruqlarni
tark etish nazarda tutiladi. Shunda
hadisdan
tushuniladigan ma'no shuki, inson
jannatga
yetib borishi uchun albatta
mashaqqatlarni bosib o'tishi kerak. Do'zaxga esa, bu
dunyoda
shahvatlarga xizmatchi bo'lgan
kimsalar
qulaydi"


 
DURDONDate: Dushanba, 02-Sen-2013, 01:17 | Message # 77
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аллоҳ таоло: « Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир. Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар», (дейилур). Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар. Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар », деган. Тақводорлар–ўзларини гуноҳлардан сақлаган инсонлардир. Аллоҳдан қўрққанлар жаннатлар, гўзал боғу бўстонларда бўлурлар. Чашмалар, сув, салсабийл, асал, шароб каби ичимликлар чиқиб турган булоқларда бўлурлар. Уларга: «Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар», (дейилур)». Улар жаннатларга кириб, роҳат-фароғатда бўлурлар. «Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар». Инсон қанчалик моддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўша роҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазовор қилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни, ҳиқду ҳасад, кўра олмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди. Шунда аҳли жаннатнинг дилларида бир- бирларига нисбатан ҳеч қандай ғиллу-ғишт қолмайди. Улар жаннатдаги: «Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўтирурлар ». Уларда бир-бирларига терс нарса бўлмайди. «Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар». Бу дунёда инсон роҳат-фароғатда юриб ҳам чарчайди. Чарчоқ ўша роҳат-фароғатни бузади. Жаннатда эса, ҳеч қандай чарчоқ йўқ. Демак, роҳат-фароғат ҳеч бузилмайди. Инсон ҳар қанча роҳат-фароғатда бўлса ҳам, ўша роҳатнинг тамом бўлишини, тугашини ўйласа, афсус қилади, роҳатига футур етади. Аммо жаннатда ундай эмас. У ердаги кишилар, ундан ҳеч қачон чиқарилмаслар. Шунинг учун ҳам роҳат-фароғатлари тўлиқ бўлур. Аллоҳ таоло: «Албатта, жаннат эгалари у кунда завқланувчилик ила машғуллар. Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар. Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир. Раҳим бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир», деган. Бу дунёни иймон ва ибодат ила ўтказиб, у дунёда жаннатга эришган зотлар ўша кунда ўзларига завқ берадиган ишлар билан машғул бўладилар. Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ерда муҳайёдир. «Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар». Аслида, соя кишига роҳат бахш этиши учун яратилгандир. Лекин жаннатдаги соя бу дунёдаги соя каби фақат иссиқдан тўсадиган, салқинда танани жунжиктирадиган нарса эмас. У доимий роҳатбахшдир. Сўрилар ҳам жуда зийнатланган, усти ва атрофига парда тутилган бўлади. «Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир». Аҳли жаннат учун жаннатда турли хил мевалар бордир. Улардан хоҳлаганларича еб, маза қиладилар. Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда ўша нарса бордир. Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади. Яна уларга: «Раҳим бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир». Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган зот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан «Салом» ҳам келади. Бу эса, энг юқори даражадаги тақдирлашдир. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳли жаннатлар туксиз, соқолсиз ва сурма суртилгандирлар. Уларнинг ёшликлари фоний бўлмас ва кийимлари эскирмас », дедилар». Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳли жаннатлар жаннатга туксиз, соқолсиз, сурма қўйилган, ўттиз ёки ўттиз уч ёшдаги ҳоллларида кирурлар», дедилар ». Шарҳ: Агар гўдаклик ёки ўта қарилик ҳолида вафот этган бўлсалар ҳам. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳли жаннатлардан ким кичиклигида ёки катталигида ўлса ҳам жаннатга ўттиз ёшли ҳолларида кирурлар. Улар бу ёшдан катта бўлмаслар. Аҳли дўзахлар ҳам худди шундоқ», дедилар». Ушбу учтани Термизий ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, биринчи гуруҳда жаннатга кирадиган одамлар тўлиной кечасидаги бадр сувратида кирурлар. Улардан кейингилар осмонда энг кучли нур сочиб турган сайёра сувратида кирурлар. Улар сиймаслар, қазои ҳожат қилмаслар, миширмаслар ва туфурмаслар. Уларнинг тароқлари тиллодан, сепадиганлари миск, исириқдонлари увддан, жуфти ҳалоллари ҳури ийндан ва ахлоқлари бир кишининг хулқидек ва оталари Одамнинг сувратида осмонга олтмиш аршин чўзилган», дедилар». Шарҳ: Ахлоқлари бир кишининг хулқидек-худди бир кишидек бўлиб ҳасад ва ёмон кўриш каби нарсалар ораларида бўлмайди. Оталари Одамнинг сувратида осмонга олтмиш аршин чўзилган- бўйлари олтмиш аршин, энлари бошқа ривоятларда келганидек етти аршин. Бошқа бир ривоятда: «Улардан ҳар бирининг гўзаллигидан болдирининг илиги гўштнинг ортидан кўриниб турадиган иккитадан жуфти ҳалоли бор. Уларнинг орасида ихтилоф ҳам, ёмон кўриш ҳам йўқ. Уларнинг қалблари битта. Эрта кеч Аллоҳга тасбиҳ айтурлар », дейилган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, аҳли жаннатлар ундан ерлар ва ичарлар, лекин туфурмаслар, сиймаслар, қазои ҳожат қилмаслар ва миширмаслар», дедилар. «Таом нима бўлади?» дейишди. «Сингиб кетади ва мискка ўхшаб ҳид бўлиб тарқалади. Уларга худди сизларга нафас олиш илҳом қилингандек тасбиҳ ва хамд айтиш илҳом қилинади», дедилар». Муслим ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминга жаннатда бунча ва бунча жинсий қувват берилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули! У бунга қодир бўладими?» дейилди. «Унга юз кишининг қуввати берилади», дедилар» . Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар жаннатдаги нарсаларда тирноққа юк бўладигани зоҳир бўлса осмонлару ер атрофидаги барча нарсаларга зийнаб бўлишга етарди. Агар аҳли жаннатдан бир киши қараганда билак узуги кўриниб қолса худди қуёшнинг ёғдуси юлдузларнинг ёғдусининг ўчиргандек унинг ёғдуси ҳам қуёшнинг ёғдусини ўчиради», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.

 
DURDONDate: Shanba, 19-Okt-2013, 00:21 | Message # 78
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Jannat ahlining sifati va darajasi

Abu Hurayradan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannatga kiradigan birinchi guruh (boshqa bir rivoyatda: "Ummatimning bir guruhi", deyilgan) badr kechasidagi to‘lin oy yanglig‘ bo‘ladi. So‘ng ulardan keyingilari osmonda nur sochib turgan charaqlagan yulduz kabi bo‘ladi. (Yana bir rivoyatda: "So‘ng bundan keyin darajalar bo‘ladi", deyilgan.) Ular u yerda bavl qilmaydilar, axlat chiqarmaydilar, tuflamaydilar, burun qoqmaydilar. Taroqlari oltin, tuproqlari mushk, juftlari hurlardir (boshqa rivoyatda: "Ulardan har birining ikkitadan jufti bor, go‘zal-liklaridan boldirlarining iligi ko‘rinib turadi. Ular o‘rtasida ixtilof, bir-birlarini yomon ko‘rish bo‘lmaydi. Ularning qalblari bir qalbdek, ertayu kech Allohga tasbeh aytadilar", deyilgan)" (Muslim rivoyati).

Bir rivoyatda: "Ularning xulqlari bir kishining xulqidek, bo‘ylari otalarining bo‘yidek (ya'ni, Odam alayhissalomning bo‘ylaridek)", deyilgan. Yana bir rivoyatda: "Otalarining bo‘yidek oltmish ziro' bo‘ladi", deyilgan.

Abu Hurayra roziyallohu anhudan: "Jannatda erkaklar ko‘pmi yo ayollar?" deb so‘rashganda: "Har bir kishi uchun ikkita ayol bo‘ladi, ularning boldirlari suyagidagi iliklari go‘shtining ustidan ko‘rinib turadi. Jannatda bo‘ydoq odam bo‘lmaydi", dedilar.

Ibn Mas'uddan rivoyat qilinadi: Nabiy sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannat ahlidan bo‘lgan ayol (shunchalik go‘zalki) boldirining oqligi yetmishta ziynat ortidan ham bilinib turadi, hatto iligi ham ko‘rinadi. Bu hol Alloh taolo aytganidekdir:"Ular (ya'ni, hurlar soflik va oqlikda) go‘yoki yoqut va marjonlardir" (Rahmon, 58). Chunki yoqut shunday toshki, agar uning orasidan ip o‘tkazsang, sofligidan u ip ko‘rinib turadi" (Termiziy rivoyati).

Anas roziyallohu anhu rivoyat qiladilar: Nabiy sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Agar jannat ahlidan bo‘lgan bir ayol yer ahliga ko‘rinsa, yeru osmon o‘rtasi nurlanib, xush bo‘yga to‘lib-toshadi. Shubhasiz, uning boshidagi ro‘moli dunyo va undagi barcha narsadan yaxshidir" (Buxoriy rivoyati).

Abu Hurayradan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannat ahli soqolsiz, ko‘zlari tim qora bo‘ladi. Ularning yoshligi ketmaydi (ya'ni, qarimaydilar) va kiyimlari ham eskirmaydi" (Termiziy rivoyati).

Muoz ibn Jabaldan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: "Jannat ahli jannatga soqolsiz, ko‘zlariga surma surtilgan holda yoshlari o‘ttiz yoki o‘ttiz uch bo‘lib kiradi".

Jobir ibn Abdullohdan rivoyat: Nabiy sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannat ahli soqolsizdir. Faqat Muso ibn Imronninggina kindigigacha soqoli bo‘ladi".

Sa'd ibn Abu Vaqqos roziyallohu anhu aytadilar: Nabiy sollallohu alayhi va sallam dedilar: "Agar jannatdagi tirnoqchalik bir narsa dunyoga ko‘rinsa, butun yeru osmon o‘rta-sidagi narsalar ziynatlanib, yashnab ketadi. Agar jannat ahlidan bir kishi chiqib, yengini ko‘rsatsa, quyoshning nuri yo‘qoladi, xuddi yulduzning nurini quyosh yo‘qotganidek" (Ter-miziy rivoyati).

Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat: Nabiy sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Kishi yosh o‘ladimi, qari o‘ladimi, jannatda o‘ttiz yoshda bo‘ladi, undan oshmaydi, kamaymaydi ham. Do‘zax ahliniki ham shunday bo‘ladi".

Yuqorida Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda jannatda har bir kishi uchun ikkitadan ayol b-rilishi aytildi. Bu xabardan jannatda ayollar erkaklardan ko‘p bo‘lishi tushuniladi. Vaholanki, Imron ibn Husayn roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda: "Ayollar jannatda kamchilikdir", deb ularning erkaklardan kamligi, aksincha, do‘zaxda ko‘pchilikni tashkil etishi aytilgan.

Bu haqda ulamolarimiz turlicha fikrlar bildirishgan. Shulardan biri: mutlaq ayol zoti jannatda erkaklardan ko‘p bo‘ladi, bu to‘g‘ri. Ammo bu ko‘plik jannatda yaratilgan hurlarning hisobiga ko‘ra. Dunyoda yashab o‘tgan ayollar esa, jannatda erkaklardan oz bo‘ladi. Bu dunyo ayollari do‘zax ahlining ko‘pchiligidir.

Jannatda dunyo ayollarining kamligi haqidagi hadis ayollar do‘zaxdalik paytlari nazarda tutib aytilgan bo‘lsa, ajabmas. Qachonki, do‘zaxdagi ayollar shafoat va Alloh taoloning rahmati tufayli do‘zaxdan chiqsa, hatto "Laa ilaha illalloh" degan birorta ayol qolmasdan jannatga kirsa, o‘shanda ayollar jannatda erkaklardan ko‘p bo‘lib, har bir erkakka dunyo ayollaridan ikkitasidan beriladi. Hurlar esa ko‘p-ko‘p ato etiladi.

Xuddi shu ma'noda Abu Said Xudriydan rivoyat bor: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Jannat ahlining eng quyi darajadagisi uchun sakson mingta xizmatchi va yetmish ikkita ayol (juft) bo‘ladi" (Termiziy rivoyati).

Yana shu ma'nodagi hadisni Abu Muhammad Dorimiy ham Abu Umoma roziyallohu anhudan rivoyat qilgan.

"Taroqlari oltin, kumush, tutatqilari xushbo‘y bo‘ladi", degan so‘z xususida ba'zilarda shunday fikr tug‘ilishi mumkin: "Jannatda soch tarashga ne hojat, vaholanki, sochlari to‘zimasa, kir bo‘lmasa; tutatqiga ne hojat, o‘zlarining hidlari mushkdanda xushbo‘yroq bo‘lsa?"

Ularga shunday javob beriladi: Jannat ahliga berilajak ne'matlar, kiyimlar ularning avratlarini yopishga muhtojliklari uchun emas, ularning yeb-ichish, taomlari ochlikdan emas, sharob, may kabilar chanqoq sababli emas, xushbo‘y tutatqilar tutatilishi ham ularning yoqimsiz hiddi bo‘lishidan emas. Balki bularning hammasi doimiy lazzat, uzluksiz ne'matdir. Alloh taolo Odam alayhissalomga aytgan so‘zni eslang: "Shubhasiz, sen u joyda (ya'ni, jannatda) och-yalang‘och qolmaysan. Va u joyda tashna ham bo‘lmaysan, issiqda ham (issiqdan qiynalib ham) qolmaysan" (Toho, 118-119).

Buning hikmati shuki, Alloh taolo jannat egalarini jannatda dunyoda ne'matlantirmagan ne'matlar bilan ne'matlantiradi va ularga O'zidan boshqa hech kim bilmaydigan narsalarni ziyoda qilib beradi.

Xuddi shunday fikr do‘zax ahli haqida ham bo‘lishi mumkin. Alloh taolo: "O'shanda (ya'ni, do‘zaxga tashlanganlarida) ular bo‘yinlarida kishan va zanjirlar bilan qaynoq suv tomonga sudralurlar, so‘ngra olovda yondirilurlar" (G'ofir, 71);

"Zero, Bizning dargohimizda (kofirlar uchun tayyorlab qo‘yilgan) kishanlar va (ularni kuydirib ozor beruvchi) olov-do‘zax bordir" (Muzzamil, 12), degan. Bas, Alloh taolo ularni dunyoda azoblamagan azoblari bilan azoblaydi. Sha'biy aytadi: "Alloh taolo do‘zaxiylarni qochib ketmasin uchun kishanlaydi, deb o‘ylaysanmi? Yo‘q, Allohga qasamki, unday emas! Ular ko‘tarilishni xohlasalar, bu kishanlar ularga og‘irlik qilib, bosadi va bo‘sh holatda azoblangandan ko‘ra qattiqroq azoblanadi".

Ibn Muborak aytadilar: "Bizga Said ibn Abu Ayyub Uqayl ibn Shihobdan ushbu hadisni aytdi: "Jannat ahlining tili arabcha, qabrdan chiqqanlarida suryoniy bo‘ladi".

Sufyon aytadi: "Bizlarga yetdiki, insonlar qiyomat kuni jannatga kirishlaridan oldin suryoniy tilida gapiradi. Jannatga kirganlaridan keyin arab tilida so‘zlashadilar".


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ЖАННАТ ВАСФИ
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Search: