• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Namoz! » Намоз, Намоз, Намоз (nomoz o'qish haqida)
Намоз, Намоз, Намоз
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:05 | Message # 31
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Эсдан чиқарганлик саждаси

Эсдан чиқарганлиги учун қилинадиган сажда саждаи саҳв, дейилади. Уни бажаришнинг ўзига хос сабаблари бор:
1. Агар намоз рукнларидан бирор рукнни эсдан чиқариб кечиктирса, саждаи саҳв қилади. Мисол учун намозни бошлаб сано, дуоларини ўқигандан сўнг қироатни бир рукнли адо қилиш миқдорича ўқимай кечиктирса ёки қироатни қилиб бўлиб, рукуъ қилишни кечиктирса, ёйинки биринчи ракатни ўқиб бўлиб, сажда қилгандан сўнг иккинчи ракатга туришни бир рукн адо қилиш миқдорича кечиктирса ва шу каби рукнларни кечиктириш сабаби билан саждаи саҳв қилинади. Бир рукн уч тасбеҳ ёки бир оят узун ва ё уч оят қисқа миқдорича белгиланади.
2. Намоздаги вожиблардан бирини эсдан чиқариб тарк қилса ҳам, саждаи саҳв қилади. Мисол учун сураи Фотиҳани ёки ундан кейинги сурани, тўрт ракатли ёки уч ракатли намозлардаги аввалги қаъдани тарк қилса, саждаи саҳв қилади. Қаъданинг аввалида ўтиришлик фарзда ҳам, нафл намозларида ҳам вожибдир. Кимки аввалги қаъдада ўтирмай, қиёмда тўлиқ туриб кетса, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Чунки у вожибни тарк қилади. Вожиб тарк бўлса, унинг ўрни саждаи саҳв билан тўлдирилади. Агар шу қиём ҳолатига тургандан сўнг ўртадаги қаъдада ўтирмаганлиги эсига тушиб қолса-ю, кейин намозини давом эттирмай ўтирса, гуноҳкор бўлади. Чунки у фарздан вожибга қайтган ҳисобланади. Баъзи уламолар намоз бузилади ҳам, дейишади, лекин намози бузилмаса-да, саждаи саҳв қилади. Аммо аввалги қаъдани ўтирмасдан қиёмга туриб туриб кетмоқчи бўлса-ю, қаъда ўтириш кераклиги эсига тушиб қолса, ўша ҳолатига қарайди, агар қаъдага яқин бўлса, ўтиради, ташаҳҳудни ўқиб, кейин учинчи ракатга туради. Саждаи саҳвни эса қилмайди, лекин қиёмга яқин бўлса, қаъдани тарк қилади-да, қиёмга туради ва намозининг охирида саждаи саҳв қилади.
Намоздаги вожибларни тарк қилишлар жумласига витр намозидаги қунут дуосини ўқимай, рукуъга бориб қолиш ҳам киради, имомнинг жаҳрий намозларидаги қироатни махфий қилиб қўйишлиги, махфий намозларни жаҳрий қилиб қўйишлиги ҳам вожибни тарк қилиш жумласидандир. Ушбу ҳолларда намоз охирида саждаи саҳв қилинади.
3. Намоздаги вожиблардан бирини ўз ўрнидан кечиктирса ҳам, саждаи саҳв вожиб бўлади. Мисол учун Фотиҳа сурасини зам сурадан кейинга кечиктириб қўйса ва ҳоказо.
4. Намоз амалларидан бирортасини хаёл билан бўлиб зиёда қилиб қўйса ҳам, саждаи саҳв вожиб бўлади. Мисол учун бир ракатда икки бор рукуъ қилиб қўйса ёки уч марта сажда қилса ва ё ортиқча ракатнинг қиёмига туриб кетса ва ҳоказо. Агар намозхон охирги қаъдага ўтирмай, эсидан чиқиб ортиқча ракат туриб кетса, то ўша ракатнинг саждасигача эсига тушиб қолса, қаъдаи охирга ўтиради ва сўнггида саждаи саҳв қилади, чунки у охирги қаъданинг фарзини кечиктирди. Аммо ортиқча ракатнинг саждасини қилиб қўйса, ушбу фарз намози нафлга айланади ва олтинчи ракатни ҳам тўлдириб қўйишлик маъқулдир. Чунки нафллар тоқ ракатли бўлмайди. Намозни адо қилгач, фарзни қайтариб ўқийди. Чунки у намознинг рукнларидан бўлган қаъдаи охирни йўқотди. Рукн адо қилинмаса, намоз қайтариб ўқилади, аммо вожиб тарк қилинса, саждаи саҳв билан намоз ўрнига ўтади. Агар қаъдаи охирда ўтириб ташаҳҳудни ўқиган бўлса-ю, кейин ортиқча ракатга билмай туриб кетса, эсига тушган заҳоти ўтиради ва ташаҳҳудни қайтариб ўқимай, салом беради. Аммо зиёда ракатнинг саждасини қилиб қўйган бўлса ҳам, фарз намози бузилиб, нафлга айланмайди, чунки у охирги қаъдани ўтирган, фақат яна олтинчи ракатни ҳам ўқиб қўяди-да, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Чунки у салом беришни кечиктирган эди. Кейинги икки ракати нафлга ўтади. Саждаи саҳвнинг кўриниши фарз ва нафлларда ҳам бир хилдир. Бир намозда кўп бор вожиб тарк бўлиб ёки аркон кечиктирилса ҳам, бир марта саждаи саҳв қилиш кифоя қилади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:06 | Message # 32
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Намозда иккиланиб қолишлик

Агар намозхон намозининг ракатларида шакка тушиб қолса ва ушбу шакланиши биринчи бўлаётган бўлса, намозини бузиб янгидан ўқийди. (Имом Шофеъийнинг (р.а.) бир шогирдлари аҳли сўфийлардан бўлган кишига савол қилиб: «Тақсир, агар киши намозининг ракатларида «Иккинчи ракатмиди ёки учинчиси эдими?» деб шакланса, нима қилиши керак?» деб сўраганларида, сўфий унга қараб: «Улуғ Раббисининг ҳузурида бўла туриб, шакланадиган ундай ғофил қалбни муолажа қилиш керак», деб жавоб берган экан.) Албатта, намоз ўқувчи имкон қадар хушуъни ҳосил қилишга интилиши керак бўлади. Лекин шакланиш унда доим бўлаётган бўлса, энди намозини бузмайди, балки гумони ғолиб бўлган томонини ҳисобга олиб, намозини давом эттиради. Яъни, учинчи ёки тўртинчи ракат эди, деб эътибор қилади. Аммо гумони бир томонга ғолиб бўлмаса, унда шакланган ракатининг озини эътиборга олади. Мисол учун «Учинчи ракатми ёки тўртинчи ракатми?» деб шакланган бўлса, учинчи ракат эди, деб ҳисоблайди ва ўша ракатда қаъда ўтириб, ташаҳҳуд ўқишлиги вожиб бўлади. Чунки у тўртинчи ракат ҳам бўлиши мумкин-да. Кейин яна ўрнидан туриб тўртинчи ракатни ўқийди ва охирида саждаи саҳв қилади. Худди шу кўринишда биринчи ва иккинчи ракатда ёки иккинчи ва учинчи ракатларда шакланиб гумони ғолиб бўлмаса ҳам амал қилинади. Мисол учун тўрт ракатли пешин намозини ўқиётган киши биринчи ва иккинчи ракатда иккиланиб қолди. У нима қилади? Бунда у биринчи ракат, деб озини ҳисобга олади, иккинчи ракатни ҳам ўқиб ўртадаги аввалги вожиб қаъдани ўтиради. Сўнг учинчи ракатга туриб, уни адо қилади-да, яна қаъда ўтиради, чунки бу тўртинчи ракат бўлиши мумкин. Кейин яна туриб, биз тўртинчи ракат, деб эътиборга олган ракатни ўқийди ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Демак, гумони ғолиб томонига амал қилиб кетса, саждаи саҳв қилмас экан. Лекин гумони ғолиб бўлмаса, шакланган ракатларининг озини эътиборга олиб, учинчи ракатдан сўнг албатта қаъдаи охирни ўтирар экан. Чунки у тўртинчи ракатни ўқиётган бўлиши ҳам мумкин. Тўртинчи ракатдан сўнг қаъдаи охирни ўтирмаса, маълумки, фарз намоз нафлга айланиб кетади. Шунинг олдини олиш учун шакланган киши албатта учинчи ракатдан сўнг ўтириб, ташаҳҳудни ўқийди ва кейин кам томонини ҳисобга олганлиги сабабли тўртинчи ракатга ҳам туриб, уни адо қилади. Бу янглишмовчиликнинг барини саждаи саҳв билан тўлдириб қўяди.
Кимки ракатнинг ададида иккиланиб, уни топиш учун уч тасбеҳ миқдорича ўйланиб туриб қолса ҳам, намоз охирида рукнни кечиктирганлиги учун саждаи саҳв қилади.


Саждаи саҳвнинг ўрни ва унинг сифатлари


Агар намозхон намоз асносида саҳв саждаси вожиб қиладиган бирор амални содир этиб қўйса, у намозини юқорида баён қилинганидек охирига етказади-да, саломни фақат ўнг томонига беради, сўнгра худди намоздаги каби икки марта сажда қилади. Кейин яна ташаҳҳудни қайтариб ўқийди. Бу амал вожибдир. Саловоту Иброҳимияни ўқишлик эса мустаҳабдир. Кейин ўнг ва чап елкасига қараб намоздан чиқиш учун салом беради. Шу билан нуқсон етган намози ўрнига келиб, комил бўлади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:07 | Message # 33
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Саҳв саждасини қилиш соқит ҳам бўладими?

Саҳв саждасини қилиш ушбу ҳолатларда соқит бўлади:
1. Агар бомдод намозини ўқиётганда вақт зиқ бўлиб, қуёш чиқиб кетиш эҳтимоли бўлса ёки аср намозида ҳам вақт кам қолиб, қуёш ботиб қолиши мумкин бўлса, саждаи саҳв тарк қилинади;
2. Агар имом жума ёки ҳайит намозларида саждаи саҳвни вожиб қиладиган хатога йўл қўйса, жамоатга ташвиш туғдирмаслик учун уни тарк этади.
3. Имомга иқтидо қилган киши ҳам ўз хатоси сабабли саждаи саҳв қилмайди, балки агар имом саждаи саҳв қилса, шунда у ҳам имомга эргашганлиги учун уни қилади, бу ўзининг адашганлиги учун эмас, балки имомга эргашиш вожиб бўлиши учун қилган ҳисобланади. Масбуқ, яъни имомга кечикиб иқтидо қилган киши агар имом саждаи саҳв қилса, унга тобеъ бўлган ҳолда сажда қилади, кейин туриб етолмай қолган ракатларини ўқиб олади. Имом бир томонга салом берса, иккинчи томонга салом беришини масбуқ бир оз кутиши лозим. Чунки шунда имомни хато қилган-қилмагани маълум бўлади.
4. Агар намозхон саҳв саждасини қилаётиб адашса, бу учун саждаи саҳв қилмайди. Киши саждаи саҳв қилишини эсидан чиқариб қўйса, модомики, намоздан ташқаридаги амаллардан бирини қилмаган бўлса, яъни қибладан бурилиб кетмаган ёки бирор сўз айтмаган ва шу каби амалларни бажармаган бўлса, у саҳв саждасини қайтариб қилади. Саҳв саждасини вожиб қиладиган амаллардан бир нечаси содир бўлса-да, саждаи саҳв бир марта қилинади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:08 | Message # 34
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Саждалар тиловати

Сажда оятларини ўқувчига ҳам, эшитувчига ҳам сажда қилиш вожиб бўлади. Унинг вожиб бўлишининг шарти намоз вожиб бўлишидаги аҳлийлик кабидир. Аҳлийлик– мусулмон, балоғат ёшига етган, таҳоратли (ҳайз ва нифосдан пок) бўлиши лозим. Сажда оятларидан бири ўқилгач, уни эшитувчи ва ўқувчи учун баъзан кенг вақтда ва баъзида тез фурсатда сажда қилиб олишлик вожибдир. Агар сажда ояти намоздан ташқарида ўқилса ва ёки эшитилса, уни бажариш учун фурсат кенгроқ бўлса, кечиктирган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо ҳаётининг охиригача кечиктириб, сажда қила олмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Уни кечиктиришнинг ҳукми ҳалолга яқин макруҳдир. Агар сажда ояти намоз ичида тиловат қилинса, бу ҳолда уни адо этишни кечиктириб бўлмайди, балки уч оят ўқишлик миқдорида вақт ўтказмай, сажда қилиш вожиб бўлади. Мабодо, ушбу фурсат ўтгунча эсидан чиқиб сажда қилмаса, охирида саждаи саҳв қилади. Агар қасддан сажда қилмаган бўлса, гуноҳкор бўлади. Чунки уни адо қилиш фурсати оздир. Шу вақтнинг ўзида саждани қилиб қўйиш керак эди. Намоз ичида сажда тиловати ўқилиб сажда қилинмаса, намоздан сўнг унинг қазоси адо этилмайди. Сажда оятлари суранинг ўртасида ёки охирида бўлиши мумкин. Агар сажда ояти суранинг ўртасида бўлса, намозхон уни қироат қилиш билан тўғри саждага бориши афзалдир. Бир марта сажда қилгандан сўнг яна қиёмга туриб сурани охирига етказади ёки шу сурадан намозга кифоя қилгудек оятларни қироат қилади-да, рукуъга боради. Агар сажда қилмаса, фурсатни ўтказиб қўймай, рукуъ қилади ва шунда сажда ояти учун қилинадиган саждани ҳам ният қилиб қўяди. Рукуъ оят саждаси ўрнига ҳам ўтади. Аммо сажда оятидан сўнг вақтни ўтказмай, сажда қилган кишига оят саждасини ният қилиш шарт эмас. Мабодо, сажда қилиш фурсати ўтиб қолса-ю, модомики, у намоз ичида экан, рукуъ билан ҳам, сажда билан ҳам сажда оятини ўқиганлик учун қилинадиган саждани адо қилмайди, балки шу намозни ўзида хос битта сажда қилади.
Агар сажда ояти сура охирида бўлса, намоз ичида уни ўқиш билан орқасидан саждани ҳам ният қилиб, рукуъ қилишлик афзалдир. Демак, шу рукуъ тиловат саждасининг ўрнига ўтар экан. Аммо сура охиридаги сажда оятини ўқиб, кейин тўғри саждага борса, саждадан кейин яна қиёмга қайтади ва шу сурадан кейинги сурадан бир неча оят ўқиб, сўнгра рукуъ қилади-да, намозини охирига етказади. Сажда тиловатини эшитувчи хоҳ ўқувчининг ёнида туриб эшитсин, хоҳ узоқроқдан, яъни микрафон орқали эшитсин, фарқи йўқ, барибир сажда қилиши вожиб бўлади. Бунинг акси ўлароқ, эшитувчи сажда оятини балоғатга етмаган гўдакдан ёки мажнундан ва ёки магнитафондан эшитса, унга сажда қилишлик вожиб эмас. Чунки тиловат унинг аҳли бўлмаганлардан содир бўлмоқда, яъни аслидан эмас. Демак, бунда сажда қилиш вожиб, деб эътибор қилинмайди, балки сажда қилиб қўйса, жоиз бўладики, қилмаганлар гуноҳкор ҳисобланмайди, деб эътиборга олинади. Битта сажда оятини бир ўринда кўп бор такрорласа ҳам, бир марта сажда вожиб бўлади, аммо жой ўзгарса, шу ўзгарган миқдорча сажда қилиш ҳам лозим бўлади.


 
SANJAR80Date: Seshanba, 05-May-2009, 18:09 | Message # 35
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Тиловат саждасининг кайфияти

Тиловат саждасини қилиш учун ҳам намоздагидек шартлар лозим бўлади. Фақат бунда такбири таҳрима бўлмайди. Тиловат саждасини икки такбир ўртасида бир марта сажда қилиш суннатдир. Тик турган ҳолида такбир билан саждага боради ва «Субҳана роббиял аъло» деб уч марта тасбеҳларни айтади-да, яна қиёмга қайтади ва тик турган ҳолида тиловат сажда дуосини ўқишлик мустаҳабдир.

(«Раҳмоннинг ўзигагина сажда қилдим, Раҳмонга иймон келтирдим, эшитдик ва итоат қилдик, Эй Раббимиз, (бизни) мағфират эт ва қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир».) Бу саждада икки қўл кўтарилмайди, ташаҳҳуд ҳам ўқилмайди, икки елкага салом ҳам берилмайди. Саждада улуғ Раббим покдир, деб уч бора айтилгандан ушбу дуони ўқишлик мустаҳабдир.
(«Эй Аллоҳим, ушбу саждани ҳузурингда (менга) заҳира қилгин, у сабабли ажримни зиёда қилгин, унинг сабабидан гуноҳларимни ечиб юборгин, бу саждани худди Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт».) Яна бу дуони ҳам айтади.

Ўтирган ҳолида сажда оятини тиловат қилган киши тик туриб кейин сажда қилса, яхши бўлади. Аммо ўтирган ҳолида ҳам саждани адо қилса, жоиздир. Сажда оятини тиловат қилган киши билан уни эшитганлар бирга сажда қилишса, эшитганлар тиловат қилгандан олдин бошларини саждадан кўтармаганлари маъқул. Чунки оятни ўқиган киши эшитувчилар учун имом ўрнида ҳисобланади.


 
bushroDate: Yakshanba, 10-May-2009, 00:13 | Message # 36
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
SANJAR80, raxmat Alloh rozi bo`lsin


 
SANJAR80Date: Yakshanba, 10-May-2009, 19:53 | Message # 37
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
nigina, Arzimaydi,hammamizdan Alloh rozi bo`lsin

 
RiderDate: Chorshanba, 28-Okt-2009, 19:15 | Message # 38
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
HAYIT NAMOZI O'QILISHI TARTIBI

1. «Alloh rizoligi uchun Ramazon (yoki Qurbon) hayiti namozini o‘qishni niyat qildim. Yuzimni qibla tarafga qaratdim. Ushbu imomga iqtido qildim», deb niyat qilinadi.
2. Imom «Allohu akbar», deya takbir aytgach jamoat ham qo‘llarini ko‘tarib, ichida iftitoh takbirini aytadi.
3. Har kim ichida Sano duosini o‘qiydi. So‘ngra imom ketma-ket qo‘llarini quloqlariga ko‘tarib, uch marta takbir aytadi. Jamoat ham unga ergashadi. Birinchi va ikkinchi takbirda qo‘llar yon tomonga tushiriladi. Uchinchi takbirdan so‘ng qo‘llar bog‘lanib, qiyom holida turiladi.
4. Shundan keyin imom ichida «A’uzu»ni va «Bismillah»ni aytib, ovoz chiqarib Fotiha surasini va zam surani o‘qiydi.
5. Ruku va sajdadan so‘ng ikkinchi rakatga turiladi. Imom Fotiha surasi bilan bir kichik sura o‘qigach, rukuga bormay turib, xuddi birinchi rakatdagi kabi uch marta takbir aytadi. To‘rtinchi takbirdan keyin qo‘llar bog‘lanmasdan rukuga ketiladi va sajdalar ado etiladi. Sajdadan so‘ngra «Attahiyyat» va «Salovot» o‘qib, salom berilib, namoz tugatiladi.
 
RiderDate: Chorshanba, 28-Okt-2009, 19:17 | Message # 39
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
JUMA NAMOZI

Juma namozi ikki rakat farz bo‘lib, undan oldin va keyin to‘rt rakat sunnat o‘qiladi. Ilk va oxirgi sunnatlar peshin namozining sunnatlari kabi o‘qiladi. Imomga iqtido qilib o‘qiladigan ikki rakat farz esa, bomdod namozining farzi kabi o‘qiladi.
Juma namozida ikki rakat farz o‘qilmasdan oldin imom minbarda xutba qiladi.
Juma namozi hur, ozod, muqim, salomatligi joyida, oyoqlari sog‘ kishiga farzdir.
Juma namozining shartlari:
1) peshin namozi o‘qiladigan vaqtda o‘qish;
2) namozdan oldin xutba o‘qish;
3) juma o‘qiladigan joy hammaga ochiq bo‘lishi;
4) imomdan tashqari kamida uch kishidan iborat jamoat bo‘lishi;
5) imom juma namozini o‘qishi uchun rasman ruxsatli bo‘lishi;
6) juma o‘qiladigan joy shahar yoxud shahar hukmida bo‘lishi kerak.


Manba
 
SANJAR80Date: Payshanba, 29-Okt-2009, 14:21 | Message # 40
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Rider, Olloh rozi bo'lsin

 
enjoyDate: Seshanba, 17-Noya-2009, 01:41 | Message # 41
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
SANJAR80, Rider, Olloh rozi bo'lsin kattakon rahmat smile

 
SANJAR80Date: Chorshanba, 18-Noya-2009, 23:43 | Message # 42
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Quote (Shooter_boy)
SANJAR80, Rider, Olloh rozi bo'lsin kattakon rahmat

Shooter_boy, smile smile


 
DURDONDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 17:32 | Message # 43
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
NAMOZ O‘QISH TARTIBI

Bir kunda besh vaqt (bomdod, peshin, asr, shom va xufton) namoz o‘qish har bir musulmonga farzdir.

BOMDOD NAMOZI


Bomdod namozi ikki rakat sunnat, ikki rakat farz – jami to‘rt rakatdan iborat.
Bomdod namozining ikki rakat sunnati quyidagicha o‘qiladi:

1. «Alloh rizoligi uchun qibla tomonga yuzlanib, bugungi bomdod namozining ikki rakat sunnatini o‘qishni niyat qildim», deb ko‘ngildan o‘tkaziladi.

2. «Allohu akbar», deb iftitoh takbiri aytiladi. Bu takbirda erkaklar qo‘llar kaftini qiblaga qaratib, bosh barmoqlarining uchini quloqlarining yumshoq joyiga tekkizishadi. Ayollar qo‘llarini yelka barobarida ko‘taradilar.

3. Qo‘llar bog‘lanadi. Erkaklar o‘ng qo‘l kaftini chap qo‘l ustiga qo‘yishadi. O‘ng qo‘lning bosh va kichik barmoqlari bilan chap qo‘l bilagini ushlashadi.
Ayollar o‘ng qo‘lni chap qo‘l us-tida tutib, qo‘llarini ko‘krakka qo‘yadilar. Bu hol «qiyom» deyiladi. Qiyomda (tik turgan holda) sajda qilinadigan joyga qarab, navbati bilan, quyidagilar o‘qiladi.

SANO DUOSI
Subh`anakall`ouhumma va bihamdika va tab`arokasmuka va ta`a’la jadduka va l`a il`aha g‘oyruk.
Ma’nosi: «Allohim! Sening noming muborakdir. Shon-sharafing ulug‘dir. Sendan o‘zga iloh yo‘qdir».


 
DURDONDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 17:36 | Message # 44
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi

FOTIHA SURASI

A’`uzu bill`ahi minash shayt`onir roj`iym. Bismill`ahir rohm`anir roh`iym. Al hamdulill`ahi robbil ‘`alam`iyn. Ar-rohm`anir roh`iym. M`aliki yavmidd`iyn. Iyy`aka na’budu va iyy`aka nasta’`iyn. Ihdinas sir`otol mustaq`iym. Sir`otollaz`iyna an’amta ‘alayhim g‘oyril mag‘z`ubi ‘alayhim valazz``oll`iyn.

"Fotiha” surasining arabcha yozilishini o`qish uchun shuni bosing
"Fotiha” surasining qiroatini (MP3) ko`chirib olish uchun shuni bosing

Mazmuni: Allohning dargohidan quvilgan shayton yomonligidan Allohning panohiga qochaman. Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan (boshlayman). Hamd olamlar rabbi Allohgakim, (U) mehribon, rahmli va hisob-kitob kuni (Qiyomat)ning egasidir. Sengagina ibodat qilamiz va Sendangina yordam so‘raymiz! Bizni shunday to‘g‘ri yo‘lga boshlaginki, (U) Sen in’om (hidoyat) etganlarning (payg‘ambarlar, siddiq va shahidlarning) yo‘lidir, g‘azabga uchragan (Muso qavmidan itoatsizlarining) va adashgan (Iso qavmining «Allohning farzandi bor» deydigan)larning emas!
Fotiha surasidan so‘ng bir zam (qo‘shimcha) sura o‘qiladi.
Yangi o‘rganuvchilar quyidagi kichik suralardan birini zam qilishsa bo‘ladi:

KAVSAR SURASI

Inn`a a’toyn`akal-kavsar. Fa solli lirobbika vanhar. Inna sh`ania’ka huval abtar.

"Kavsar” surasining arabcha yozilishini o`qish uchun shuni bosing
"Kavsar” surasining qiroatini (MP3) ko`chirib olish uchun shuni bosing

Mazmuni: «(Ey Muhammad,) darhaqiqat, Biz Sizga Kavsarni* berdik. Bas, Rabbingiz uchun namoz o‘qing va (tuya) so‘yib qurbonlik qiling! Albatta, g‘animingizning o‘zi (barcha yaxshiliklardan) mahrumdir».
(Kavsar — jannatdagi bir ajib daryo yoki hovuzning nomi. Uning suvi asaldan totli, qor va suvdan oq. Undan ichgan kishi abadiy chanqoqlik ko‘rmaydi.)

IXLOS SURASI

Qul huvall`ohu ahad. All`ohus-somad. Lam yal`id. Va lam `yuvlad va lam yakullah`u kufuvan ahad.

"Ixlos” surasining arabcha yozilishini o`qish uchun shuni bosing
"Ixlos” surasining qiroatini (MP3) ko`chirib olish uchun shuni bosing

Mazmuni: (Ey Muhammad,) ayting: «U — Alloh yagonadir. Alloh behojat, (lekin) hojatbarordir. U tug‘magan va tug‘ilmagan ham. Shuningdek, Unga teng biror zot yo‘qdir».

FALAQ SURASI

Qul a’`uzu birobbil falaq. Min sharri m`a xolaq. Va min sharri g‘`osiqin iz`a vaqob. Va min sharrin-naff`as`ati fil ‘uqod. Va min sharri h`asidin iz`a hasad.

"Falaq” surasining arabcha yozilishini o`qish uchun shuni bosing
"Falaq” surasining qiroatini (MP3) ko`chirib olish uchun shuni bosing

Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman tong Parvardigoriga yaratgan narsasi yovuzligidan, tugunchaga dam uruvchi ayollar yovuzligidan hamda hasadchining hasadi yovuzligidan”».


 
DURDONDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 17:41 | Message # 45
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi

AN-NOS SURASI

Qul a’`uzu birrobin-n`asi malikin-n`asi il`ahin-n`asi min sharril vasv`asil xonn`as. Allaz`iy yuvasvisu f`iy sud`urin-n`asi minal jinnati van-n`as.

"An-Nos” surasining arabcha yozilishini o`qish uchun shuni bosing
"An-Nos” surasining qiroatini (MP3) ko`chirib olish uchun shuni bosing

Ma’nosi: «(Ey Muhammad,) ayting: "Panoh tilab iltijo qilurman odamlar Parvardigoriga, odamlar Podshohiga, odamlar Ilohiga yashirin vasvasachi (shayton) yovuzligidanki, (u) odamlarning dillariga vasvasa solur. (O‘zi) jinlar va odamlardandir”».

4. Zam sura tugagach, «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Erkaklar tirsaklari va tizzalarini bukmasdan, barmoqlarini ochgan holda, tizzalarini mahkam changallab egiladilar.
Ayollar erkaklarga nisbatan ozroq egiladilar. Tizzalarini bir oz bukadilar. Barmoqlarini jamlab tizzalarini tutadilar.
Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym» (Ey buyuk Robbim, Sen barcha nuqsonlardan poksan), deyiladi.

5. Rukudan «Sami’allohu liman hamidah» (Alloh Uni hamd etganlarni eshitguvchidir), deb qad ko‘tariladi, bu holat «qavma» deyiladi.
Qavma holida: «Robbana lakal hamd» (Ey Robbimiz, har turli hamd-sanolar yolg‘iz Sengadir), deyiladi.

6. «Allohu akbar» deb avvalo tizzalar, ke-yin qo‘llar, so‘ng peshona va burun yerga tekkizilib, sajda qilinadi. Sajda qi-linayotganda oyoq panjalari qiblaga qaratiladi, erkaklarning tirsaklari yerga tegmaydi. Ayollar tirsaklarini yerga qo‘yadilar. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la» (Ey ulug‘ Robbim, Sen butun nuqsonlardan poksan), deyiladi.

7. «Allohu akbar» deb sajdadan bosh ko‘tariladi va tiz cho‘kkan holda bir oz o‘tiriladi, bu holat «jalsa» deyiladi. Jalsada qo‘llar, barmoqlar o‘z holicha tutilib, songa qo‘yiladi. Barmoq uchlari tizza bilan teng bo‘lishi lozim.

Erkaklar chap oyoqlari ustiga o‘tiradilar. O‘ng oyoq panjalari qiblaga qaratiladi. Ayollar oyoqlarini o‘ng tarafdan chiqarib o‘tiradilar.

8. «Allohu akbar», deb ikkinchi marta sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi. Shu bilan birinchi rakat tugaydi.

9. «Allohu akbar», deb qiyomga (tikka) turiladi.

10. Qiyomda «Bismillahir rohmanir rohiym»dan boshlab, Fotiha surasi, orqasidan bir zam sura o‘qiladi.

11. «Allohu akbar», deb ruku qilinadi. Rukuda uch marta «Subhana robbiyal aziym», deyiladi.

12. «Sami’allohu liman hamidah», deb tik turiladi, ketidan «Robbana lakal hamd», deyiladi.

13. «Allohu akbar», deb sajdaga boriladi. Sajdada uch marta «Subhana robbiyal a’la», deyiladi.

14. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko‘tariladi va bir oz o‘tiriladi.

15. «Allohu akbar», deb ikkinchi bor sajda qilinadi. Sajdada uch marta: «Subhana robbiyal a’la», deyiladi.

16. «Allohu akbar», deb sajdadan bosh ko‘tarilib qa’dada o‘tiriladi va quyidagilar o‘qiladi:
«ATTAHIYYAT» DUOSI

Attahiyy`atu lill`ahi vas-solav`atu vattoyyib`at. Assal`amu ‘alayka ayyuhan-nabiyyu va rohmatull`ohi va barok`atuh. Assal`amu ‘alayn`a va ‘al`a ib`adillahis-s`olih`iyn. Ashhadu all`a il`aha illall`ohu va ashhadu anna Muhammadan ‘abduh`u va ros`uluh.
Mazmuni: Mol, badan, til bilan ado etiladigan butun ibodatlar Alloh uchundir. Ey Nabiy! Allohning rahmati va barakoti Sizga bo‘lsin. Sizga va solih qullarga Allohning salomi bo‘lsin. Iqrormanki, Allohdan o‘zga iloh yo‘q. Va yana iqrormanki, Muhammad, alayhissalom, Allohning quli va elchisidirlar.

SALOVOT

All`ohumma solli ‘al`a Muhammadiv-va ‘al`a `ali Muhammad. Kam`a sollayta ‘al`a Ibroh`ima va ‘al`a `ali Ibroh`im. Innaka ham`idum-maj`id.
All`ohumma b`arik ‘al`a Muhammadiv-va ‘al`a `ali Muhammad. Kam`a b`arokta ‘al`a Ibroh`ima va ‘al`a `ali Ibroh`im. Innaka ham`idum-maj`id.
Mazmuni: Allohim, Ibrohim va uning oilasiga rahmat etganing kabi, Muhammad va ul zotning oilasiga rahmat ayla, Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan.
Allohim, Ibrohim va uning oilasiga barakotingni ehson etganing kabi Muhammad va ul zotning oilasi ustiga ham barakotingni ehson ayla. Sen hamdu maqtovga loyiq va buyuk Zotsan.


 
DURDONDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 17:44 | Message # 46
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi

DUO

Robban`a `atin`a fid-duny`a hasanatav-va fil `axiroti hasanatav-va qin`a az`aban-n`ar.
Mazmuni: «Ey Robbimiz, bizga bu dunyoda ham, oxiratda ham yaxshilikni bergin va bizni do‘zax olovi azobidan saqlagin».

17. Avval o‘ng, keyin chap yelkaga qarab: «Assalamu alaykum va rohmatulloh» deb salom berilib namozdan chiqiladi.

Shu bilan bomdod namozining ikki rakat sunnati tugaydi.
Bomdod namozining ikki rakat farzi ham xuddi shu tartibda o‘qiladi. Farqi — avvalo, erkaklar niyatdan oldin (boshqa farz namozlari oldidan ham) quyidagi iqomat takbirini aytishadi:

Allohu akbar, Allohu akbar,
Allohu akbar, Allohu akbar.
Ashhadu alla ilaha illalloh,
Ashhadu alla ilaha illalloh.
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh,
Ashhadu anna Muhammadar rosululloh.
Hayya ‘alas-solah, hayya’alas-solah,
Hayya ‘alal-falah, hayya’alal-falah.
Qod qomatis-solah, qod qomatis-solah
Allohu akbar, Allohu akbar,
La ilaha illalloh.

Iqomat takbirining lafzlari azonnikiga o‘xshaydi, farqi — bunisi tez aytiladi.
Bomdod namozining farziga quyidagicha niyat qilinadi: «Alloh rizoligi uchun bomdod namozining ikki rakat farzini o‘z vaqtida o‘qishni niyat qildim».
Qolgan qismi sunnat bilan bir xil davom etaveradi.

PESHIN NAMOZI

Peshin namozi to‘rt rakat sunnat, to‘rt rakat farz va ikki rakat sunnatdan iborat.
To‘rt rakat sunnat quyidagicha o‘qiladi:
1. Niyat qilinadi.
2. Iftitoh takbiri aytiladi.
3. Sano duosi o‘qiladi.
4. Fotiha surasi. Keyin birorta zam sura.
5. Ruku.
6. Sajda.
7. «Allohu akbar» deb turib, yana Fotiha surasi, zam sura.
8. Ruku.
9. Sajda.
10. O‘tirib «Attahiyyat» o‘qiladi.
11. «Allohu akbar» deb yana turib, Fotiha surasi va zam sura.
12. Ruku.
13. Sajda.
14. «Allohu akbar» deb to‘rtinchi rakatga turiladi. Yana Fotiha surasi va zam sura.
15. Ruku.
16. Sajda.
17. O‘tirib, «Attahiyyat», «Salovot», «Robbana» duolari o‘qiladi.
18. Salom berib namozdan chiqiladi.
Peshin namozining farzi ham ayni shu tartibda o‘qiladi. Faqatgina niyat qilinayotganda «Alloh roziligi uchun peshin namozining to‘rt rakat farzini o‘qishga niyat qildim», deyiladi. Bundan tashqari, farzda uchinchi va to‘rtinchi rakatlarda «Fotiha»dan keyin zam sura qo‘shilmaydi.
Peshin namozining ikki rakat sunnati bomdod namozining sunnati kabi o‘qiladi.

ASR NAMOZI

Asr namozi to‘rt rakat farzdan iborat. Bu namoz bilan peshin namozi farzining o‘qilishi bir xil. Niyatda «Asr namozining to‘rt rakat farzini...» deyilsa bo‘ldi.

SHOM NAMOZI

Shom namozi uch rakat farz va ikki rakat sunnatdan iborat. Uch rakatli farzning o‘qilishi:
1. Niyat.
2. Iftitoh takbiri.
3. Sano.
4. Fotiha, zam sura.
5. Ruku.
6. Sajda.
7. Turib, Fotiha, zam sura.
8. Ruku.
9. Sajda.
10. O‘tirib, «Attahiyyat».
11. Turib, faqat Fotiha.
12. Ruku.
13. Sajda.
14. O‘tirib, «Attahiyyat», «Salovot», «Robbana» duolari.
15. Salom.
Shom namozining ikki rakat sunnati bomdod namozining ikki rakat sunnati kabi o‘qiladi.


 
DURDONDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 17:51 | Message # 47
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi

XUFTON NAMOZI

Xufton namozi to‘rt rakat farz, ikki rakat sunnatdan iborat.
Xufton namozining to‘rt rakat farzi peshin namozining farzi kabi o‘qilib, faqat niyatda farq bo‘ladi. Xuftonning ikki rakat sunnati ham yuqorida o‘rganganimiz bomdod va shom namozlarining ikki rakat sunnatlari kabi bir xil tartibda o‘qiladi.

VITR NAMOZI

Vitr namozi uch rakatli bo‘lib, vojib ibodat sanaladi. Farzdan quyiroq, sunnatdan ulug‘ turadi. O‘qilishi shart. Biror sabab ila vaqtida o‘qilmay qolsa, qazosi o‘qiladi. Vitr namozi xufton namozidan keyin o‘qiladi.
Quyidagi tartibda ado etiladi:
1. Niyat.
2. Iftitoh takbiri.
3. Sano.
4. Fotiha, zam sura.
5. Ruku.
6. Sajda.
7. Ikkinchi rakatga turib, «Fotiha», zam sura.
8. Ruku.
9. Sajda.
10. O‘tirib, «Attahiyyat» duosi.
11. Uchinchi rakatga turib «Fotiha», zam sura.
12. Zam suradan keyin o‘sha tik turgan holda «Allohu akbar», deb quloq qoqiladi.
13. Qo‘l qovushtirilib, Qunut duosi o‘qiladi.

QUNUT DUOSI

All`ohumma inn`a nasta’`inuka va nastag‘firuk. Vanu’minu bika va natavakalu ‘alayka va nusn`iy ‘alaykal xoyr. Kullah`u nashkuruka va l`a nakfuruk. Va naxla’u va natruku may-yafjuruk.
All`ohumma iyy`aka na’budu va laka nusoll`iy va nasjudu va ilayka nas’`a va nahfidu narj`u rohmatak(a). Va naxsh`a ‘az`abaka inna ‘az`abaka bil kuff`ari mulhiq.
Ma’nosi: Allohim! Biz Sendan yordam istaymiz, gunohlarimizni afu etishingni so‘raymiz. Allohim! Senga imon keltiramiz, ishlarimizda Senga suyanamiz va Senga tavakkal qilamiz. Va Senga hamd aytamiz. Butun yaxshiliklar Sendandir. Bizlarga berganing shuncha ne’matlar tufayli Senga shukrona aytamiz va nonko‘rlik qilmaymiz. Senga qarshi nonko‘rlik qilgan gunohkorlardan ayrilamiz, ular bilan aloqani uzamiz.
Allohim! Biz yolg‘iz Sengagina qullik qilamiz, namozni Sen uchungina o‘qiymiz. Sengagina sajda qilamiz. Sengagina intilamiz. Ibodatni xushu’-kamtarlik bilan ado etamiz. Rahmating ko‘p bo‘lishini so‘raymiz, azobing-dan qo‘rqamiz. Hech shubha yo‘qki, Sening azobing kofirlargadir.
14. Ruku.
15 Sajda.
16. O‘tirib «Attahiyyat», «Salovot», «Robbana» duolari.
18. Salom.


 
BAXORDate: Shanba, 18-Iyun-2011, 18:50 | Message # 48
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Hammelarga katta rahmat

 
OSIYODate: Shanba, 02-Iyul-2011, 05:24 | Message # 49
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Бомдод намозининг фазилати
Жарир иби Абдуллоҳ ривоят қиладирлар: «Расулуллох саллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурларида эрдик, тўлин ойга қараб, «Сизлар мана шу ойни кўриб турганингиздек раббингизни кўрғайдирсизлар. Уни кўраман десангиз, бир-бирларингизни ранжитмангиз! Қуёш чиқмоғидан ва ботмоғидан илгариги намозларни шайтонга бой бермаслик кўлингиздан келса, уларни муттасил ўқингиз!» — дедилар Сўнг: «Қуёш чиқмоғидан ва ботмоғидан бурун раббингни мақтаб тасбиҳ айтғил!» — деб қўшиб қўйдилар».
 
DURDONDate: Chorshanba, 17-Avg-2011, 04:34 | Message # 50
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Намоз – Ислом рукнлари ичида энг кўп таъкидланган ибодат бўлиб, икки шаҳодат калимасидан кейинги иккинчи рукн ҳисобланади. У – узв амалларининг энг таъкидлангани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Исломнинг усутуни – намоздир»– деб нақл қилинганидек, Исломнинг устунидир (Имом Аҳмад 5/231; Термизий «Китабул-ийман 2616; Насоий «ал-Кубро», «Китабут-тафсир» 11394; Ибн Можжа «Китабул-фитан» 3973. Термизий бу ҳадисни «ҳасан саҳиҳ»– деди).
Аллоҳ таоло намозни инсон фарзанди етган энг олий маконда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг шарафли кечада, ҳеч бир воситасиз фарз қилди. Аллоҳ таоло Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир кеча ва кундузда эллик маҳал намоз ўқишни фарз қилди. Бироқ, уни бандалари учун енгиллатди ва беш маҳалга туширди. У, беш маҳал қилинсада, тарозида эллик маҳал ўлароқ кўринади. Бу – намознинг нақадар аҳамиятли экани, Аллоҳ намозни қанчалар суюши, банда намоз учун кўп вақтини ажратиши кераклигини кўрсатмоқда.
Намознинг фарз эканига Қуръон, суннат ва мусулмонлар иттифоқи-ижмоъси далолат қилмоқда.
Қуръон Каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Бас, қачон хотиржам бўлгач, намозни тўкис адо этингиз! Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103). «Мактубан» сўзининг маъноси «фарз қилинган», демакдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳу)ни Яманга жўнатар эканлар: «Уларга Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини билдир»– дедилар (Имом Бухорий «Китабуз-закаат: Бабу вужубиз-закаат», Имом Муслим «Китабул-ийман: Бабуд-дуъаи илаш-шаҳадатайн ва шараиъил-Ислам»).
Мусулмонлар намознинг фарз эканига ижмоъ қилдилар. Шунинг учун ҳам уламо (раҳимаҳумуллоҳ)лар шундай дедилар: «Беш вақт намознинг ёки улардан бирортасининг фарзлигини инкор этган ва Исломга янги кирган ва ибодатларни билмаган кишидан бошқа ҳар бир кимса, кофир ва Ислом динидан муртад бўлиб, Аллоҳга тавба қилмас экан, унинг моли ва қони мубоҳ бўлади. Исломни янги қабул қилган одам билмагани учун бундай пайтларда маъзур тутилади. Кейин унга Ислом ибодатлари танитилади. Шундан сўнгра ҳам намознинг фарз эканини инкор этишда давом этса, у ҳам кофир бўлади».
... Намоз воя (балоғат)га етган, оқил мусулмон эркак ва аёлга фарз бўлади.
... Мусулмоннинг зидди кофирдир. Кофирнинг намоз ўқиши фарз эмас. Бунинг маъноси, у кофирлик пайтида намоз ўқишга, Исломни қабул қилганидан сўнгра эса намозларнинг қазосини ўқишга мажбурланмайди. Бироқ, кофир қиёмат кунида, Аллоҳ таоло айтганидек, жазоланади:
«Фақат ўнг қўл эгаларигина (яъни ҳаёти- дунёда иймон келтирганлари ва эзгу амаллар қилганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилгаи саодатманд зотларгина жаҳаннамдан) нажот топгувчидирлар. Улар жаннатларда бир-бирлари билаи (жаҳаннамга ташланган) жиноятчи-кофир ҳақида савол-жавоб қилишадилар. (Улар жаҳаннам аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) улар айтадилар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик).То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик»» (Муддассир: 39 – 47).
Уларнинг «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик» жумласининг маъноси уларнинг кофирликлари ва Исломни рад этишлари билан бирга намозни ҳам ўқимаганликларига далолат қилади.
... Воя (балоғат)га етган одамда балоғатлик белгиларидан бири кўринади. Балоғатлик белгилари ўғил болаларга нисбатан учта, қиз болаларга нисбатан эса тўрттадир:
Биринчи белги: (энг охири) ўн беш ёшга тўлиш.
Иккинчи белги: Уйқу ёки уйғоқликда манийнинг лаззат билан чиқиши.
Учинчи белги: таносил аъзоларининг атрофида дағал тукнинг чиқиши.
Мазкур уч белги ўғил ва қиз болаларда айни бўлсада, қиз болаларда тўртинчи белги ҳам қўшимча қилинади. У – ҳайз қонининг келишидир. Чунки, ҳайз қони(нинг келиши) ҳам вояга етиш белгиларидан ҳисобланади.
Оқилнинг зидди ақлсиз мажнундир. Ёши улғайиб бир ерга етгач, фарқлаш қобилиятини йўқотган ва (араб) тилимизда «муҳзарий» деб аталадиган чол ва кампирлар ҳам шулар қаторига киради. Ақллари бўлмагани учун уларга ҳам намоз фарз бўлмайди.
Ҳайз ва нифос қонлари намознинг фарзлигига монеъдир. Ҳайз ва нифос қонлари келар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотин киши ҳақида: «Ҳайз кўрса намоз ўқимай, рўза тутмайдими?»– деб айтган сўзларига биноан, намоз ўқиш фарз бўлмайди (Имом Бухорий «Китабул-ҳайз: Бабу таркил-ҳааизис-совм» ва «Китабус-совм: Баб: ал-Ҳааизу татрукус-совма вас-солаҳ»).


 
OSIYODate: Chorshanba, 17-Avg-2011, 04:37 | Message # 51
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
NAMOZ

Namoz Islomning asosiy shartlaridan biri hisoblanadi. Alloh taolo bandalariga farz qilib qo‘ygan. Namoz Alloh bergan hadsiz-hisobsiz ne’matlarga bandasining shukronasi hamdir. Namoz ibodati tufayli kishining Alloh nazdidagi darajasi yuksaladi. Namozxon oxirat hayotiga tayyorgarlik ko‘rib boradi. Turli bahonalar bilan namoz o‘qimay yurgan kishi Allohning buyrug‘iga qarshi chiqqan bo‘ladi. Bu esa, katta musibatdir.
Qur’oni karimda namoz o‘qish amr etilgan ko‘plab oyatlar bor (mazmunlari):

«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

«Namozni mukammal ado etingiz va zakot beringiz!» (Baqara, 110).

«Alloh imonlaringizni (Baytul-Maqdisga qarab o‘qigan namozlaringiz ajrini) zoe ketkizmas. Albatta, Alloh odamlarga mehribon va rahmlidir» (Baqara, 143).

«(Ey Muhammad), imon keltirgan bandalarimga ayting, namozni mukammal ado etsinlar hamda savdo-sotiq va oshna-og‘aynigarchilik bo‘lmaydigan Kun (qiyomat) kelmay turib, Biz ularga rizq qilib bergan narsalardan xufyona va oshkora ehson qilsinlar!» (Ibrohim, 31).

"Quyosh og‘ishidan to tun qorong‘usigacha namozni mukammal ado qiling va tonggi o‘qishni (bomdod namozini) ham (ado qiling). Zero, tonggi o‘qish (farishtalar) hozir bo‘ladigan (namoz)dir. Tunda (bir qismida) uyg‘onib o‘zingiz uchun tahajjud (nafl) namozini o‘qing! Shoyadki, Rabbingiz Sizni (Qiyomat kunida) maqtovli (shafoat qiladigan maqomda) tiriltirsa» (Al-Isro, 7879).

«Ahlingizni namoz (o‘qish)ga buyuring va (o‘zingiz ham) unga (namozga) bardoshli bo‘ling!» (Toha, 132).

«Darhaqiqat, mo‘minlar najot topdilar. Ular namozlarga (qo‘rquv va umid bilan) bo‘yin eguvchi kishilardirlar. Ular (barcha) namozlarni (vaqtida ado etib qazo bo‘lishdan) saqlaguvchi kishilardir» (Mo‘minlar, 12, 9).

«Albatta, namoz fahsh va yomonlikdan qaytarur! Albatta, Allohning zikri (barcha narsadan) ulug‘dir!» (Ankabut, 45).

«Bas (ey, Muhammad), ular (kofirlar) aytayotgan so‘zlarga sabr qiling va Quyosh chiqishidan va botishidan avval Rabbingizga hamd bilan tasbeh ayting (namoz o‘qing)! Yana kechaning (bir qismida) va sajdalar (namozlar) ortidan tasbeh ayting!» (Qof, 3940).

«(Ey Muhammad,) Siz Rabbingizning hukmiga sabr qiling! Zotan, Siz Bizning ko‘z o‘ngimizda (himoyamizda)dirsiz! (Tongdan uyqudan) turgan paytingizda, Rabbingizga hamd bilan tasbeh ayting! Shuningdek, kechadan (vaqt ajratib) va yulduzlar yuz o‘girgach (botgach saharda) ham Unga tasbeh ayting» (Tur, 48-49).

«Darhaqiqat, inson betoqat qilib yaratilgandir. Qachonki unga yomonlik (kambag‘allik yoki musibat) yetsa, u o‘ta besabrlik qiluvchidir. Qachonki unga yaxshilik (boylik, salomatlik) yetsa, u o‘ta man etuvchi (baxil)dir. Faqat namozxonlar bundan mustasnodirlar» (Maorij, 1923).
 
OSIYODate: Chorshanba, 17-Avg-2011, 04:38 | Message # 52
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
HADISLARDAN NAMUNALAR

* Payg‘ambarimiz (s.a.v.) ashoblaridan so‘radilar: «Birortangiz uyingizning oldidan oqib o‘tadigan daryoda (yoki soyda) har kuni besh mahal yuvinsangiz, badanimda kir qolibdi, deb aytasizmi?» Sahobalar: «Sira ham kir qolmaydi», deyishdi. Rasuli Akram: «Besh vaqt namoz ham shunga o‘xshash bo‘lib, Alloh taolo bu o‘qilgan namozlar tufayli gunohlarni kechiradi».

* «Asr namozini qazo qilib qo‘ygan odam bola-chaqasiyu mol-dunyosidan ajragan kishi yanglig‘dir».

* «Qorong‘u kechalarda masjidga borgan kishilarga, Qiyomat kuni bir nurga mazhar bo‘lishlari xushxabarini yetkazing».

* «Sizlardan birlaringiz namoz o‘qigan joyda tahoratini buzmasdan o‘tirgan muddatgacha, farishtalar: «Iloho, bu kishining gunohlarini kechir va unga rahm ayla», deb duo etishadi»

* «Allohga qasamki, shunday narsa xayolimdan o‘tyapti: o‘tin to‘plashni buyursam va o‘tinlar to‘plansa. Keyin namozga buyursam, namoz uchun azon aytilsa, keyin bir kishini mo‘minlarga imomlikka o‘tishni buyursam-da, namozga kelmaganlarning borib uylarini yoqsam...»

* «Mo‘minlar xufton va bomdod namozlaridagi savobni bilganlarida edi, bu namozlarni jamoat bilan o‘qish uchun, emaklab bo‘lsa ham, masjidga kelishar edi».
* «Namoz inson bilan shirk va kufr o‘rtasidagi bir pardadir. Namozni tark etish bu pardani ko‘tarish bo‘ladi».

* «Ular (kofirlar) bilan bizning o‘rtamizni farqlaydigan alomat namozdir. Binobarin, namozni tark qilgan kimsa kofirlarga o‘xshabdi».

* «Banda Qiyomat kunida eng avvalo namozdan hisob-kitob qilinadi. Agar namozi durust chiqsa, qutulibdi va yutibdi. Agar namozi durust chiqmasa, yutqazibdi. Farz namozlari kam chiqsa, Alloh azza va jalla: «Qarang-chi, qulimning nafl namozlari bormi?» deydi. Namozlarining kami nafl namozlar bilan to‘ldiriladi. Qolgan amallari ham shu tarzda hisob-kitob qilinadi».

* «Bir kuni Payg‘ambar, alayhissalom, huzurlarida namoz o‘qimay tong otguncha uxlagan bir kishining nomi tilga olindi. Rasuli Akram: «Unday bo‘lsa, u odamning quloqlariga yo qulog‘iga shayton bavl etibdi», deya marhamat qildilar».

* «Sizlardan birov uxlab qolsa, shayton uning orqa miyasiga uch tugun tugib qo‘yadi va har tugunga: «Hali tunlar uzun, (bemalol) uxla», deya afsun o‘qiydi. Agar u odam uy-g‘onib Allohni zikr etsa, tugunlardan bittasi, tahorat olganida yana biri, namoz o‘qiganida esa, qolgani ham yechiladi va qalbi quvonch va xushnudlikka to‘lib tong ottiradi. Aks holda, shayton tugib qo‘ygan tugunlarning ta’sirida dangasalik bilan tong otguncha uxlab qoladi».

* Kechasi turib ibodat qilgan va xotinini uyg‘otgan, xotini turishni xohlamasa, yuziga suv sepgan odamga Alloh rahmatini yog‘dirsin. Kechasi turib namoz o‘qigan va erini uyg‘otgan, eri turishni xohlamasa, yuziga suv sepgan xotinga Alloh rahmatini yog‘dirsin».

* «Namoz jannatning kalitidir».

* «Namoz dinning ustunidir».

* «Namoz mo‘minning me’rojidir».

* «Ey Muhammad, bir kecha-kunduzda ummatlaringga besh vaqt namozni farz qildim. O‘zimcha ahd qildimki, kim shu besh vaqt namozni o‘z vaqtida ado etib yursa, u kishini jannatga kiritaman. Kim o‘z vaqtida ado etib yurmasa, u banda xususida ahdim yo‘qdir» (Hadisi qudsiy).
 
DURDONDate: Payshanba, 13-Okt-2011, 06:32 | Message # 53
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Namoz vaqtlari
- Namoz vaqti kelmasidan ibodat qilish mumkinmi?
- Yo’q, chunki u farz namozga o’tmaydi.
- Tonggi namoz vaqti qachon?
- Ufq yorishgandan to quyosh chiqquncha bo’lgan vaqt.
- Peshin namozi vaqti qachon?
- Quyosh zavolga ketgandan to asr vaqtigacha.
- Asr vaqti qachon?
- Odam soyasi ikki barobar uzaygandan to quyosh botgunchadir.
- Shom vaqti qachon?
- Quyosh botgandan to ufq yo’qolguncha.
- Xufton vaqti qachon?
- Ufq ko’zdan yo’qolgandan to tong oqarguncha.
- Vitr va tarovih vaqtlari qachon?
- Xufton namozining so’nggidan to tonggacha.
- Juma namozi qay paytda keladi?
- Juma kuni peshinda.
- Hayit namozlarining payti-chi?
- Quyosh ko’tarilgandan to botgungacha.
- Nafl va janoza qachon o’qiladi?
- Nafl namozi kishining ehtiyojiga qarab istalgan paytda o’qilishi mumkin. Janoza esa sharoitga qarab, iloji bo’lsa, kunduzi o’qiladi.


 
DURDONDate: Payshanba, 09-Fev-2012, 03:42 | Message # 54
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
DURDONDate: Chorshanba, 14-Mar-2012, 14:04 | Message # 55
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аллоҳ намоз ўқувчининг рўбарўсидадир
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бухорий (406) ва Муслим (547) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қибла (томондаги) деворга тупурган кишини кўрдилар. (Тупукни) қириб-тозалаб сўнг одамларга юзланиб шундай дедилар: «Биронтангиз намоз ўқиётиб олдига – рўбарўсига тупурмасин. Аллоҳ таоло намоз ўқиётганда унинг олд томон – рўбарўсидадир»».
Ушбу ҳадис билан Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан олийда эканлиги ўртасида зиддият йўқ.
Шайхулислом «Мажмуъ Фатава» (5/101)да шундай дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биронтангиз намозга турадиган бўлса, Аллоҳ таоло олд томони – рўбарўсида (бўлади). Бас, олдига тупурмасин», деган қовллари зоҳиран (қандай бўлса шундай) ҳақиқатдир. У субҳанаҳу ва таоло аршнинг юқорисида ва У намоз ўқувчининг рўбарўсидадир. Ушбу сифат ҳатто махлуқотларда ҳам собит бўлган. Инсон осмонга ё қуёшга ёки ойга муножот – сирли суҳбат қилса, улар унинг юқорисида ва (шу билан бирга) олди-рўбарўсида ҳамдир».
Яна (5/672)да шундай дедилар: «Маълумки, ойга юзланиб хитоб қилаётган киши, унга (ойга) юзи билан йўналган ҳолда бўлади. Шу билан бирга ой унинг юқорисидадир. Демак ой унинг юқорисида бўлишига қарамай, у унга (ойга) юзи билан йўналиб – иқбол қилиб турибди… Банда намозда турганда ҳам ҳудди шундай, у Роббисига юзланиб – иқбол қилиб туради. Ҳолбуки Роббиси унинг юқорисидадир. Демак ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам бўлмаган, балки рўбарўсидаги Зотга, пастда-қуйида эмас, олийда бўлган Зотга дуо қилади».
Шайх Ибн Усаймин шундай дедилар: «Аллоҳ таоло намоз ўқувчининг рўбарўсида эканига далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Биронтангиз намозда турганида олд томонга тупурмасин. Аллоҳ таоло олд томон – рўбарўсидадир». Ушбу (Аллоҳ намозхоннинг) рўбарўсида туриши Ўзига субҳанаҳуни лойиқ суратда, ҳақиқатига кўра собитдир. Ва бу Унинг олийда эканига зид келмайди. Ушбу иккиси орасини қуйидаги икки йўлга кўра жамласа бўлади:
1- Ушбу иккиси (бир вақтни ўзида ҳам юқорида ва ҳам рўбарўда бўлиши) махлуқотларни ҳаққида жам бўлгандир. Қуёш чиқар пайт, машриқ томонга юзланиб турган кишининг рўбарўсидадир ва шу билан бирга у (қуёш) осмонда. Демак, ушбу икки хислат махлуқотни ҳаққида жамланган экан, Холиқ азза ва жаллада (жамланиши) авлороқдир.
2- Агарда ушбу икки хислатнинг махлуқотнинг ҳаққида жамланиши мумкин бўлмаганда, демак Холиқ субҳанаҳуни ҳаққида ҳам жамланмас эканда деган фикр келиб чиқмайди. Чунки Аллоҳ таолога ўхшаш бирор нарса йўқдир» («Фатава Ибн Усаймин» (4/287)).
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.


 
DURDONDate: Chorshanba, 15-May-2013, 07:13 | Message # 56
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ким намозни кечиктиришга одатланса, ҳаётидаги барча ишлари ортда қолишига тайёргарлигини кўраверсин.
Уйланиш, иш, зурриёт ва офият каби нарсаларни Аллоҳ барчасини кечга суради.
Ҳасан Басрий айтдилар.
Агар сени намозинг хорласа, унда сени нима нарса азиз қилади. Намозингни тўғрилаганинг сари ҳаётинг ҳам тўғриланаверади. Ахир билмасмидинг, намоз нажотга тенглаштирилганку? Буни биз азондаги “Ҳайя ъалас солаҳ, ҳайя ъалал фалаҳ” яъни намозга келинглар, нажотга келинглар сўзларда эшитганмизку!!!
Қандай қилиб Аллоҳдан муваффақият талаб қиласан, сен ўзинг чақириққа жавоб қилмаяпсанку!!!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин.


 
Forum » ISLOM » Namoz! » Намоз, Намоз, Намоз (nomoz o'qish haqida)
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: